Biotexnologiya kafedrasi



Yüklə 2,63 Mb.
səhifə86/88
tarix24.09.2023
ölçüsü2,63 Mb.
#147945
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   88
biotex

ВЕКТОР МОЛЕКУЛАЛАР, ГЕНЛАР БАНКИНИ ЯРАТИШ ВА АЛОҲИДА ГЕНЛАРНИ АЖРАТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Рекомбинант ДНКни автоном репликация бўлиши учун жавоб берадиган ДНК бўлаги - вектор молекулалари дейилади.
Вектор молекулалар ўз вазифасига кўра икки типга бўлинади:
Биринчиси -автоном репликация бўлувчи векторлар. Иккинчиси - хромосомага интеграция бўлувчи векторлар.
Вектор молекулалар ген муҳандислиги биотехнологиясида генларни клонлашда ва трансформация қилишда асосий иш қуроли бўлиб хизмат қилади. Вектор молекулалари вазифасини фаг ДНК лари, плазмидалар ва ўсимликларни хлоропласт ҳамда митохондриал ДНК лари ўташи мумкин.
Хўжалик аҳамияти қимматли бўлган генларни ажратиш учун ген банки тузилади. Хромосомал ДНК асосида ген библиотекасини тузиш қуйидагича амалга оширилади:
ДНК ва вектор молекулалар рестриктаза ферменти ёрдамида қирқилади ва маълум шароитда қайтадан ассоциация қилинади;
Нуклеотидлар орасида уланмай қолган бўшлиқ ДНК-лигаза ферменти ёрдамида ўзаро бириктирилади;
Олинган рекомбинант ДНК бактерия ҳужайрасига трансформация қилинади.
Хромосомал ДНК да мавжуд генларни тўла клонлаш учун ДНК ўлчамига ва олинган клонларни сонига эътибор бериш керак.
Генларни клонлашда кўпинча кДНК библиотекасини тузиш мақсадга мувофиқдир. Бу ҳолда махсус поли (Y) ва олиго (dT) колонкалари ѐрдамида учларида поли (A) нуклеотидлар кетма-кетлигини сақловчи иРНК, тРНК ва pРНК дан ажратиб олинади. Олинган иРНК молекуласи олиго (dT) нуклеотидлари билан аралаштирилиб реассоциация қилинади.
Бунда иРНК молекуласининг поли (A) учида dA-dT қўш занжирли сегмент ҳосил бўлади. Ушбу икки занжирли сегментнинг олиго (dT) учи кДНК синтезини амалга оширувчи ревертаза ферменти учун праймер (кДНК синтезининг бошланиш нуқтаси) вазифасини ўтайди.
Синтез қилинган кДНК молекуласи қисқа учли икки занжирли структура билан тугалланади. кДНК синтезида матрица вазифасини ўтаган иРНК молекуласи NaOH билан парчаланади, натижада қисқа икки занжирли
ва тўлиқ иРНК молекуласига комплементар бўлган бир занжирли кДНК молекуласи ҳосил бўлади.
Ҳосил бўлган қисқа икки занжирли структура кДНК нинг иккинчи занжирини синтез қилишда праймер вазифасини ўтайди. ДНК-полимераза I ферменти ѐрдамида кДНК нинг иккинчи занжири синтез қилинади. Ҳосил бўлган кДНК нинг бир занжирли қисми SI-нуклеаза ферменти ѐрдамида парчаланади ва икки занжирли кДНК молекуласи ҳосил бўлади. Шу йўсинда ҳосил бўлган кДНК молекуласи вектор молекулаларига уланган ҳолда клонланади.
Ҳар икки усул билан яратилган геном библиотекасидан индивидуал генларни ажратиб олиш қуйидагича амалга оширилади - рекомбинант плазмида денатурация қилинади (1000С ҳароратда 5 мин., 0,2 Н NaOH эритмасида 15 мин.), бир занжирли ДНК молекуласи стабил қўзғалмайдиган ҳолатда туриши учун нитроцеллюлоза фильтрига бириктирилади. Олинган фильтр [г-32P] АТФ нуклеотиди билан нишонланган иРНК молекуласи билан гибридизация қилинади.
Молекуляр гибридизация жараѐнида фильтрга бириккан рекомбинант ДНК молекуласига комплементарлик қонунияти асосида нишонланган иРНК молекулалари бирикади.
Ҳосил бўлган гибрид ДНК молекуласи денатурация қилиниб, нишонланган иРНК молекуласи ажратиб олинади (элюция ѐрдамида). Олинган иРНК молекуласи ҳужайрасиз оқсил синтез қилиш тизимида текшириб кўрилади. Ҳосил бўлган оқсил молекуласини идентификация қилиш йўли билан индивидуал генларни ажратиб олиш амалга оширилади.


Yüklə 2,63 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   88




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin