Масалан, одам зардобидан бевосита ажратилган айрим қон омиллари ва гармон
препаратлари ёки уларни қабул қилган бемор одамларга нисбатан тўқима
рағбатлантирган иммунологик жавоблар. Булар беморларнинг ўзларида табиий
ҳолда иммун тизими етишмовчилиги ҳолатларида юзага келиши мумкин эди.
Маҳсулотда турли аралашмаларнинг мавжудлиги ёки ўзгартирилган маҳсулот
формалари ҳам омиллар келиб чиқишига эҳтимол сабабчидир.
Ҳатто бирон биофармацевтика маҳсулоти иммун тизимини ишга туширса
ҳам ушбу ҳолат клиника учун аҳамиятли ёки кераксиз бўлишидан қатъий назар
у автоматик равишда такрорламайди. Баъзи вазиятларда маҳсулотга қарши
антителалар ҳавфсизлик ёки самарадорликка кўрсаткичларига қандай таъсирга
эга
эмас.
Бошқа
вазиятларда
антитела
боғланиши
маҳсулотнинг
фармакокинетик ҳусусиятларини ўзгартириши мумкин ёки биофармацевтик
препаратнинг биологик фаоллигини нейтраллаши муммкин. Янада жиддийроқ
ҳолат бу антителларнинг маҳсулотга нисбатан қарши ортиши оқсилларнинг
эндоген формалари билан реакцмяга киришиб уни нейтраллайди.
Маҳсулотларга қарши шаклланган антителалар эритпоэтин билан реакцияга
киришади ва қизил қон ҳужайраларининг (эритпоэтин стимуллаган) ишлаб
чиқарилишини тўхтатади, бунда антитела воситасидаги тоза қизил ҳужайра
аплазиасини вужудга келтиради.
Оқсил иммунногенлигини камайтириш ёки олиб ташлаш учун кўплаб
усуллар ишлаб чиқилган ва мослаштирилган. Масалан, оқсил мухандислигида
моноклонал антителалардан фойдаланилган. Бунга муқобил вариант
полиэтилен гликолнинг оқсил скелетига ковалент боғланиши ҳисобланади. Бу
иммун тизимлардан оқсил иммуногеник эпитопларини потенциал ҳимоялаши
мумкин.
Dostları ilə paylaş: