III. Рейтинг тизимининг асосий тамойиллари ва назорат турлари
4. Ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат тартиботларини ўтказиш назарда тутилади:
жорий назорат – сўровлар, коллоквиумлар, семинарлар, ёзма ишлар (диктант, баён, иншо) ва тестлар тарзида билимлар, малака кўникмалар текширилади;
оралик назорат – семестр тамом бўлганда ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин амалга оширилади. Унинг асосида ўқувчи рейтинги аниқланади. Билимлар, малака ва кўникмаларни баҳолаш учун оралиқ назорат имтихонлар, тестлар, синовлар, курс ва малака ишлари шаклида ўтказилади;
якуний назорат – академик лицейда, касб-ҳунар коллежида ўқиш тугаллангандан кейин давлат аттестацияси: имтиҳонлар, тестлар, малака ишлари, диплом лойиҳаларини ҳимоя қилиш шаклида амалга оширилади.
Фан тугалланишида якуний назорат тест усулида ўтказилади. Бошқа ҳолларда якуний назоратнинг ўтказилиш тартиби, шакли таълим муассасасининг илмий-педагогик кенгаши томонидан белгиланади.
Ҳар бир курсда ўқиш тугагандан кейин рейтинг назорати натижаларига кўра ўқувчиларни кейинги курсга ўтказиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.
5. Рейтинг тизимини жорий қилишда қуйидаги асосий тамойилларнинг бажарилиши зарур:
а) ҳар бир фан бўйича тегишли кафедралар томонидан маъқулланган вариантлар асосида бошланғич назорат ўтказилади. Бошланғич назорат рейтинг мониторинг ва таҳлил гуруҳи томонидан ўтказилади;
б) ўқув дастурининг мантиқан тугалланган бўлими бўйича ўқувчи албатта баҳоланади ва натижаси ўтиш балидан (3 балл) паст бўлганда қайта назорат белгиланади. Ушбу бўлимларни тегишли кафедралар аниқлайди;
в) якуний назорат якуний назорат кафедралар томонидан тузилган вариантлар асосида рейтинг мониторинги ва таҳлили гуруҳи кузатуви остида ўтказилади.
6. Семестр мобайнида ўқув юкламаси 24 соатдан кам бўлган фанлардан оралиқ назорат ўтказилмайди.