Davlatiy moliya



Yüklə 8,01 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə342/402
tarix24.10.2023
ölçüsü8,01 Mb.
#161216
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   402
moliya umk sirtqi (3)

мавзу. Молиявий тизим 
Молиявий тизимнинг соҳалари ва бўғинлари.
 
Молиявий тизимнинг 
таърифи.
 
Давлат молияси, маҳаллий молия, хўжалик юритувчи субъектлар 
молияси ва уларнинг бўғинлари. Молиявий тизимнинг ҳар бир соҳаси ва 
бўғинида шаклланувчи пул фондлари ҳамда уларни даромад манбалари
улардан фойдаланишнинг ўзига хос шакллари ва методлари. Молиявий 
тизим функциялари. Молиявий тизимни иқтисодиётни бошқаришдаги роли. 
3 мавзу. Молиявий қарорлар 
Молиявий қарор. Унинг ўзига хос хусусиятлари. Уй хўжаликлари 
қабул қиладиган молиявий қарорлар ва уларнинг асосий типлари: пул 
маблағларини истеъмол қилиш ва жамғариш тўғрисидаги қарорлар, 
инвестицион қарорлар, молиялаштириш хусусидаги қарорлар, риский 
бошқарув ҳақидаги қарорлар. Инсоний эҳтиёжлар ва молия назариясига 
мувофиқ уларнинг молиявий қарорлар қабул қилишда акс этиши. Фирмалар 
қабул қиладиган молиявий қарорлар. Фирманинг таърифи. Фирмага хос 
бўлган хусусиятлар. Корхоналар молияси ва корпоратив молия. Капитал. 
Жисмоний ва молиявий капитал. Стратегик режалаштириш ва стратегик 
мақсадлар. Инвестицияларни режалаштириш. Инвестицион лойиҳа. 
Молиялаштиришнинг оқилона таркибий тузилмаси. Асосий ва айланма 


761 
капитални бошқариш. Фирма молиясини умумий бошқариш. Фирмалар 
қабул қиладиган молиявий қарорларга таъсир қилувчи асосий омиллар. 
Фирманинг молиявий сиёсати.
 
4 мавзу.
Молиявий сиёсат 
Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва тамойиллари. Молиявий 
бошқарувнинг барча тизими давлатнинг молиявий сиёсатига асосланиши. 
Молиявий сиёсатнинг молиявий бошқарув тизимида энг асосий элемент 
ҳисобланиши. Молиявий сиёсат давлатнинг молиявий муносабатлар 
соҳасидаги мустақил фаолияти эканлиги. Унинг давлатнинг у ёки бу 
иқтисодий ҳамда ижтимоий ривожланиш дастурини амалга ошириш учун 
тегишли молиявий ресурслар билан таъминлашга қаратилганлиги. 
Молиявий сиёсатнинг таркибий қисмлари (йўналишлари). Бюджет сиёсати, 
солиқ сиёсати, пул сиёсати, кредит сиёсати, баҳо сиёсати, инвестицион 
сиёсат, ижтимоий-молиявий сиёсат, бож сиёсати. Бюджет сиёсатини 
белгиловчи омиллар, унинг фақат бюджет жараёнига тегишли эмаслиги.

Yüklə 8,01 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   402




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin