Dilnura OMONZODA_
Dilnura OMONZODA
Baxtmunchoq
S he’rlar
“Ogahiy” nashriyot –matbaa
U rganch-2022
У ЎК 821.512.133-1
КБК 84(5Ў)-5
Р 33
Rahmonova Dilnura-Dilnura Omonzoda. Baxtmunchoq. [Мatn] :she’rlar/ D. Rahmonova .- Urganch: Ogahiy nashriyot matbaa, 2022.-56 b.
Taqrizchi: G. Ibodullaeva
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
a’zosi, shoira.
Aziz kitobxon!
Yurtimizda iste’dodli yoshlarning ko‘pligi barchamizni quvontiradi. Ana shunday iste’dod egalaridan biri yosh shoira Dilnura Rahmonovadir.
Q o`lingizdagi ushbu to`plam muallifning ilk kitobi boʻlib, beg`ubor tuyg`ularidan yaralgan ijod mevasidir. Samimiy satrlar bilan bitilgan she’rlar sizlarga manzur bo`ladi, deb umid qilamiz.
ISBN 978-9943-8029-9-5
© Rahmonova Dilnura,“ Baxtmunchoq”
© “Ogahiy” nashriyot-matbaa. 2022 –yil
КЎЗМУНЧОҚДАН БАХТМУНЧОҚҚАЧА...
Биринчи китобимга тартиб беришда минг истиҳола билан кўриб беринг деб, устоз Матназар Абдулҳакимга олиб борганман. (Ўшанда ўттиз икки ёшда эдим). Устоз катта папка тўла шеърлардан ўттизтага етмаган варақларни ажратиб: " Буларни китобга киритсанг бўлади",- деб қўлимга тутқазган. Унга уч- тўрт баравар келадиган варақларни эса, "Буларни эсдаликка асраб қўй,- дегани ҳеч эсимдан чиқмайди. Гарчи вақтли матбуотда чоп этилган бўлса-да, деярли кўпчилик машқларим тагига ёзилган "Шеър эмас бу!" деган қайдларни ўқиб, йиғлаганман...
Орадан шунча йиллар ўтди "Шеър! " ва " Шеър эмас бу!"деган хитоб мен учун ижод мезони бўлиб қолди... Чунки, ўша суҳбатда Матназар акам айтган: "Биринчи китоб муаллифнинг қиёфасини белгилаб берадиган китоб бўлади. Шунинг учун яхши чиқиши керак. Биринчи китобданоқ ўқувчининг, шеърхоннинг хафсаласини пир қилсанг, кейингилари яхши бўлиб чиқса ҳам, сени ўқимай қўйишади", деган сўзларини юрагимга ўйиб ёзгандим...
... Шунинг учун бўлса керак менинг "биринчи китоб" га қўядиган тошу тарозум жуда оғир....
Лекин ҳозирги ёшларнинг журъат, жасоратига, ботирлигига қойил қолмай илож йўқ. Буни уларга яратилган шароитларнинг ниҳоятда кенгайгани, ёхуд заррани учқунлатиш илинжида уларни ҳаддан ташқари алқаб, эркалатиб юборганимиз билан изоҳласак эҳтимол тўғри бўлар... . Аммо ҳақиқат шулки, замонлар, одамлар ўзгаргандир, аммо Сўз олдидаги масъулият асло ўзгармасдир, эскирмасдир. Бу масъулият улуғ салафлардан тортиб, энди қўлига қалам олган навниҳол учун ҳам бирдек залворли, бирдек тааллуқли...
Шу нуқтаи назардан ўз иқтидорини шеъриятда синаётган Дилнура Омонзоданинг биринчи китоби унинг қиёфасини қай даражада намоён этади, ёки У Сўз масъулиятини қанчалик теран ҳис этади. Буни китобга жамланган шеърлардан англаб олишингиз тайин.. Шу ўринда ҳозир иншо этганим "жамланган" сўзи беихтиёр компьютерим клавиатурасида д ва ж ҳарфлари ёнма ён турганидан "дамланган" шаклида тушиб кетгани ва буни тузата туриб хаёлимга келган фикрни қайд этай. Балки бу ҳам бир ҳикматдир. Дулнуранинг китобхон учун" дамлаган оши"ни "тановул қилиш", ҳазм қилиш энди Сизга ҳавола....
Албатта, ижодкор қалами ундан олдин шу йўлга кирганларнинг, шу йўлда юрганларнинг фикру таҳлили, ўгиту маслаҳатлари билан чархланади. Менинг ёзганларим фақат Дилнурага эмас, адабиёт остонасида турган барча ёш қалам соҳибларига даҳлдор эканини зукко китобхон чуқур англашига иймоним комил. Дилнуранинг китоби эса шу қалб қийноқларини, ёшларимиздан умидларимиз катта экани боис қоғозга туширишга бир эзгу туртки бўлди холос.
Ишонаманки, Дилнура қизим ҳар бир мисрасининг шеърият кўзмунчоғи бўлишига сарфланадиган меҳнатдан қочмайди. Кўп ўқиб изланади, сўзнинг ҳикмат эканини ўз шеърларида бизга намоён этади. Шу манзилгача унга оқ йўл тилаб турамиз. Ва кунлар келарки, митти кўзмунчоқ чинакам БАХТМУНЧОҚқа айланар....
Dostları ilə paylaş: |