ЭЛЕКТР ЖИҲОЗЛАРНИНГ БУЗИЛМАСДАН ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Электр таъминоти, электроавтоматика ва электр юритма системаларининг ишончлилиги саноат электр ускуналари учун катта аҳамиятга эга. Жиҳозларнинг ишдан чиқиши туфайли бекор туриб қолиши меҳнат унумдорлигига салбий таъсир қилади, айрим ҳолларда эса катта моддий йўқотишларга олиб келади. Электр жиҳозларнинг етарлича ишончли ишламаслиги корхоналарнинг иқтисодий кўрсаткичларини пасайтиради, шунинг учун уларнинг бузилмай ишлаш муаммоси нафақат техник, балки иқтисодий муаммо ҳамдир. Бу масалалар қурилмаларни ишлаб чиқиш, тайѐрлаш ва ишлатиш босқичларида ҳал қилинади. Бошқариш системаларини, электр машиналарни, ўзгарткичларни лойиҳалаш жараѐнида электр ускуналарнинг берилган техник характеристикалар билан ва юқори даражада ишончли ишлайдиган бўлишига эришиш керак.
Электр жиҳозларни тайѐрлаш жараѐнидан ишлаб чиқаришнинг ҳамма босқичларида текшириб бориш юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқарилишининг ҳамда электр жиҳозлар ва электроавтоматика қурилмалари аъло даражада ишлашининг гаровидир. Электр жиҳозлар бузилмасдан ишлашини таъминлаш учун: системалардан техник шартларда кўзда тутилган режимлардагина (узоқ муддатли ўта юкланишга йўл қўймайдиган) фойдаланиш, ҳимоя элементларини соз ва ростланган ҳолатда тутиш, айрим қисмлар ва бутун системалар резервига эга бўлиш, куч ускуналари, электр моторларнинг, электроавтоматика элементларининг ҳолатини диагнозтика қилиб туриш, ишдан чиққанларини алмаштириш учун эҳтиѐт қисмлар комплектига эга бўлиш, планли ремонт хизмати системасини ташкил қилиш зарур.
Электр ускуналарнинг ишончли ишлашини таъминлашдаги асосий вазифа улардан номинал режимларда ва муайян шароитда фойдаланишдан иборат. Электр ускуналарнинг қўлланилиш шароити аввало элементлар ишининг электр режимларига ҳамда уларнинг механик юкламаларига боғлиқ. Ток ѐки кучланишнинг ошиб кетиши электр изоляциянинг қи-зиб кетишига ѐхуд тешилишига олиб келади. Изоляциянинг қизиб кетиши эса унинг тез эскиришига ва муддатидан олдин ишдан чиқишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, тез-тез ўта юкланиш оқибатида электр ва ҳимоя бошқариш системаларининг ростланиши бузилади, натижада авариялар содир бўлиши ва жиҳозлар ишдан чиқиши мумкин.
Механик юкламанинг ошиши (юқори даражада титраш, зарблар) элементларнинг шикастланишига, монтаж бирикмаларининг бўшашиб қолишига, электр бирикмаларнинг узилишига, электр контактларнинг бузилишига олиб келади.
Электр ускуналарнинг ишлаш хусусиятига атроф-муҳит шароитлари катта таъсир кўрсатади. Ҳавонинг намлиги ортиб кетганда чулғамлар изоляциясининг қаршилиги камаяди, натижада изоляция тешилиши ва занжирлар қисқа туташиши мумкин. Сув коммутацияловчи элементларга салбий таъсир қилади, яъни элементларнинг иш сиртини занглатади ва уларнинг ишини ѐмонлаштиради. Атмосфера босими пасайганда элементлар ва блоклар сиртининг совиши ѐмонлашади, оқибатда уларнинг иш ҳарорати ортади.
Электр жиҳозлар бузилмасдан ишлаши учун уларнинг аппаратлари, асбоблари ва ҳимоя схемалари соз ҳолатда бўлиши керак. Ҳимоя элементлари авария режимларида ускунани узиб қўйиб, тиклаш ишларини талаб қилувчи авариялар кенгайишининг ва оғир оқибатларнинг юзага келишининг олдини олади. Ишлаш жараѐнида ҳимоя воситаларининг элементлари шикастланиши мумкин, шунинг учун уларни вақт-вақтида текшириб ва ростлаб туриш зарур.
Электр ускунадаги ҳамма ҳимоялар соз ишлаши керак. Жиддий аварияларга кўпинча ҳимоя элементларининг ишдан чиқиши сабаб бўлади. Бундан ташқари, ремонт вақтида ҳимоя элементларини янгиси билан алмаштирилганда янги элемент ушбу ускуна учун кўзда тутилган параметрларга мос бўлиши лозим. Шуни ҳам ѐдда тутиш керакки, ҳимоя қилувчи элементлар электр ускуналарнинг авариясиз ишлашини таъминлабгина қолмасдан, балки ходимларнинг хавфсизлигини ҳам таъминлайди, шунинг учун бу воситаларни ишга яроқли ҳолатда тутиб туриш жуда муҳим.
Электр ускуналарнинг ишончлилигини ошириш учун уларнинг таркибига резерв
элементлар, блоклар ѐки бутун системалар киритилади.
Резерв элементлар ва системалар уланган ҳолатда бўлиши мумкин. Асосий жиҳоз ишдан чиққанда улар бу жиҳознинг вазифасини автоматик бажара бошлайди. Бундай резерв ҳосил қилиш кўпинча «тезкор» деб аталади ва ундан муҳим электр ускуналарда фойдаланилади. Бошқа ҳолларда резерв системалар ва блоклар асосий жиҳоз ишламай қолганда қўл билан киритилади, бунинг учун уни маълум вақт тўхтатиб қуйиш талаб қилинади. Резерв системалардан фойдаланилганда электр ускуналарнинг нарҳи қимматлашиб кетади, лекин баъзи ҳолларда бу тадбир жиҳознинг бекор туриб қолиш вақти қисқариши ва унинг иш унуми ортиши ҳисобига иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди. Масалан, автомобил заводининг йиғиш конвейеридан ҳар 1,5 минутда битта автомобил чиқади, шунга кўра электр юритманинг ва бошқариш системасининг ишламай қолиши туфайли конвейернинг узоқ муддат бекор туриб колиши заводга катта иқтисодий зарар келтиради. Шунинг учун бу ҳолда резервдан фойдаланиш ўзини оқлайди.
Электр ускуналарнинг ишлаш хусусиятига таъсир қилувчи муҳим омил жиҳознинг ҳолатини диагнозтика қилиш воситаларидан фойдаланишдир. Ҳар бир ускуна одатда унинг ишлаш хусусиятини аниқлаш имконини берувчи воситалар билан жиҳозланган. Масалан, моторларнинг нагрузкасини улардаги электр асбоблар ѐрдамида аниқлаш мумкин (ишлатилаѐтган токнинг ортиши электр ѐки механик узелларда чеклашиш борлигидан далолат беради). Система блокларининг ишлаѐтганлигини ѐки ишламай қолганини аниқлаш учун чўғланма лампалар ва ѐруғлик диодлари асосида тайѐрланган турли рангдаги сигнализациядан фойдаланилади.
Программалаштирувчи бошқариш воситаларини қўллаш электр жиҳозларни ҳар томонлама ва чуқур диагностика қилиш имконини беради. Махсус диагностик программалар элементлар юкламасини, қисмларнинг ишлаш хусусиятини назорат қилиб туради. Электр ускуналарнинг параметрларидан четлашиш бўлганда ѐки улар ишламай қолганда хизмат кўрсатувчи ходим бу ҳақда дарҳол ахборот олади. Программалаштирувчи системаларда жиҳознинг ҳолати тўғрисидаги маълумот дисплейга текст билан берилади, бу эса ишда узилишлар ва ишламай қолишлар бўлишининг олдини олиш учун тезда бирор чора кўриш имконини беради.
Ишдан чиққан электр моторлар, аппаратлар, асбоблар, электрон блоклар ва узеллар ремонт қилиш учун ихтисослашган ремонт бўлинмаларига юборилади. Бундай бўлинмаларга қуйидагилар киради:
Бош механик хизматига кирувчи ремонт механика цехи ва гидравлика лабораторияси; бош энергетик хизматига кирувчи электр цехи ва электр ўлчаш асбоблари лабораторияси; электроника хизматига кирувчи электрон системалар ремонти бажарилади.
Xulosa.
Men bu mustaqil ishimda elektrmashinalar va transformatorlarni ekspluatatsiya fani haqida bilimlarimni yana ham chuqurlashtirib oldim.Men elektrmashinalar va transformatorlarni ekspluatatsiya qilish va uning turlari haqida bilmagan malumotlarim
Bilan tanishib o’rganib chiqdim.O’zimga kerakli va qiziqarli bilimlarga ega bo’ldim.Bilgan malumotlarimni yanada mustahkamlab oldim.
Dostları ilə paylaş: |