КИРИШ
Ушбу дастур микробиология ва вирусология фани предмети, тарихи, мақсади ва вазифалари; фаннинг тадқиқот услублари, объектлари; Микробиология ва вирусологиянинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги; Ҳозирги замон микробиологияси ва вирусологиясининг асосий методологик аспектлари; Фаннинг саноатдаги, қишлоқ хўжалиги ва экологик муаммоларни ечишдаги ўрни; Фаннинг назорат турлари ва баҳолаш мезонлари; микробиология ва вирусологиянинг биологиядан мутахассис тайёрлашдаги ўрни каби масалаларни қамрайди.
Ўқитиш мақсади ва вазифалари
Микробиология ва вирусологиянинг ўқитишдан мақсад талабаларга ҳозирги замон биологияси ва чегарадош фанлар ютуқларига асосланган янги фан йўналишлари яратиш ва унинг назарий асосларидан билим беришдан иборат. Микроскопик организмлар олами жуда кенг ва ранг-барангдир. Улар ичида прокариот микроорганизмлар айрим ўрин тутади ва айрим оламни ташкил қилади. Биолог талабалар микроорганизмлар оламининг хилма-хиллиги ва асосий прокариотлар вакиллари билан танишишлари, уларни табиий жараёнларида қатнашишлари ва одам хаётидаги буюк аҳамиятлари хакида тассавурга эга бўлишлари керак. «Микробиология ва вирусология» ни ўрганиш қуйидаги вазифаларни олдига қўяди, яъни прокариотлар оламининг морфологияси, ҳужайра тузилишини, кўпайиши уларни табиатда тарқалиши, одам ҳаётидаги аҳамияти, уларга ҳар хил ташқи факторлар таъсири, табиатда азот углерод ва бошқа моддаларни циркуляциясидаги роли, микроорганизмларни ўзаро муносабатлари каби жихатларини ўрганишдир.
Назарий билим олиш билан бирга талаба микроскоп билан ишлаш препаратлар тайёрлашни, стерилизация усулларини, бойитилган культуралар олиш, микроорганизмларни азот ва углерод алмашинувида қатнашишини, вирусларни юқтириш, диагностика қилиш ўрганиши керак.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, уқувига ва кўникмасига қўйиладиган талаблар
Микробиология ва вирусология сохасидан қуйидагиларни билиши керак:
-микробиология ва вирусологияни ўрганган талаба ҳозирги замон биологияси доирасида микроорганизмларнинг роли ва уларни аҳамиятини чуқур билиши;
-микроорганизмлар тузилишининг хилма-хиллиги ва уларни халқ хўжалигида, тиббиётдаги, қишлоқ хўжалигидаги ролини ;
-фойдали прокариотларни ажратиш ва улардан антибиотиклар, биологик фаол моддалар олиш, биологик кураш чораларини ишлаб чиқиш методларини билиши ва хоказолар.
Фаннинг ўқув режадаги ва бошқа фанлар билан
ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан кетма-кетлиги
Микробиология ва вирусология фанлари иммунология , биокимё,молекуляр биология, зоология, ботаника сохасидаги махсус фанлар билан чамбарчас боғланган. Микробиология ва вирусология бактериялар ва вирусларнинг тавсифи, морфологияси, классификацияси, озиқланиши ва улар асосида бўладиган жараёнларни таснифини ўрганиш билан шуғулланади хамда улардаги тадқиқ этиш усулларидан кенг фойдаланилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Республикамизнинг иқтисодий тармоғи асосини саноат (вино, пиво, спирт, озиқ-овқат ва сут маҳсулотларини тайёрлаш, диагностика) ва қишлоқ хўжалиги ташкил қилади. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги учун биоўғитлар тайёрлаш ва тиббиётда биологик фаол моддалар тайёрлашга катта эҳтиёж сезилади. Бундан ташқари кўпгина қишлоқ хўжалиги экинларини, маданий ҳамда манзарали ўсимликларни турли хил фитопатоген вируслар касаллантиради ва қишлоқ хўжалигига катта зарар келтиради. Шу муаммоларни ҳал қилишда микробиология ва вирусология фанининг замонавий тезкор методларидан фойдаланилади. Шунинг учун ушбу фан асосий ихтисослик фани ҳисобланиб, ишлаб чиқариш технологик тизимининг ажралмас бўғинидир.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабаларнинг микробиология ва вирусология фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар ҳамда гербарийлардан фойдаланилади. Фаннинг ўқитиш турлари дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулотлар шаклида олиб борилади. Шунингдек атрофлича билим олишни таъминлаш мақсадида талабаларга мустақил иш мавзулари ҳам берилади. Фанни замонавий педагогик услублар – “Кластер”, “Бумеранг”, “Дебашлар” тарзида ўтиш ҳам кўзда тутилгандир. Маълумотлар кўргазмали ўқув қуроллари, кодоскоп, мультимедиа, микроскоп, тотал ва кесмали препаратлар ёрдамида олиб борилади. Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларида мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.
Асосий қисм
Микробиологиянинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
Антони ван Левенгук томонидан микроорганизмларни кашф қилиниши. Микробиологиянинг шаклланишида Л.Пастер, Р.Кох, М.Бейеринк, С.Н.Виноградский, В.Л.Омелянский, Н.А. Красильников, А.Флемминг ва бошқалар ишларининг аҳамияти.
Ҳозирги замон микробиологияси ривожланишининг устивор йўналишлари. Микробиологиянинг Ўзбекистон Республикасида ривожланиши.
Микробиология тадқиқотларининг асосий методлари.
Тоза культуралар ва уларнинг олиниши. Микроорганизмлар препаратларини тайёрлаш техникаси. Оддий ва дифференциал бўяш. Грам усулида бўяш ва унинг микроорганизмлар классификациясидаги аҳамияти. Микроорганизмларни микроскоп ёрдамида ўрганиш методлари. Замонавий микроскоплар: ёруғ ва қоронғи майдонли, фаза — контраст, люминисцент ва электрон млкроскоплар. Биологик микроскоплар имкониятларининг кимёвий тавсифи.Фиксирланган, бўялган ва тирик препаратлар тайёрлаш. Бойитилган ва тоза культуралар ҳақида маълумотлар ва уларни микроорганизмларни систематикаси ва физиолого-биокимевий хусусиятларини ўрганишдаги аҳамияти. Микроорганизмларни табиатда азот, темир, олтингугурт , углерод ва бошқаларни айланишида ишлатиладиган методлар.
Прокариотлар морфологияси ва ҳужайра тузилиши
Бактериялар ўлчамлари ва морфологияси. Прокариот хужайралар тузилиши. Бактерия хужайрасининг структура асослари. Ҳужайра девори, тузилиши, тавсифи ва кимевий таркиби. Грам мусбат ва грам манфий бактериялар хужайра девори, таркиби ва фарқлари. Л — шаклли бактерияларнинг ҳосил бўлиши, микоплазмалар. Архибактерияларнинг хужайра девори,цитоплазматик мембрана, унинг баъзи хусусиятлари ва кимёвий таркиби. Цитоплазматик мембрана функциясининг хилма — хиллиги. Мезосомалар. Цитоплазма. Бактерияларнинг нуклеоид, таркиби, тузилишининг ўзига хослиги, функцияси. Плазмидалар.
Бактерия хужайрасининг қўшилмалари, кимёвий таркиби ва ахамияти.
Бактерия эндоспоралари, спора ҳосил бўлиш жараёни ва споранинг вегетатив хужайрадан асосий фарқлари. Одам, хайвон ва хашаротларда касаллик қўзғатувчи баъзи бир патоген бациллалар ва улар пайдо қиладиган касалликларнинг тавсифи, профилактикаси ва даволаш.
Капсула ва шиллиқ қават. Кимёвий таркиби ва функциялари. Бактерияларнинг харакати, хивчинлари. Жойланиши, ташкил топиши, кимёвий таркиби. Фимбрий ва пилилар ва уларнинг функциялари.
Микроорганизмларни ўсиши ва кўпайиши
Прокариотларнинг кўпайиш усуллари. Микроорганизмларнинг ўсиши. Бактерия хужайрасининг генерация муддатлари. Стационар шароитда тоза культуралар популяциясининг қсиш қонуниятлари. ўсиш эгри чизиғи, айрим фазаларининг тавсифи. Микроорганизмларининг узлуксиз кўпайтирилгандаги ўсиши. Узлуксиз кўпайтиришнинг микроорганизмлар хусусиятларини тадқиқ қилишдаги ахамияти ва амалиётда ишлатилиши.
Микроорганизмланинг классификацияси
Микроорганизмлар олами, умумий белгилари ва турли туманлиги. Прокариот ва эукариот микроорганизмлар, уларнинг ўхшашлиги ва фарқлари. Микроорганизмлар классификацияси ва принциплари. Прокариотлар — микробиологияни асосий объектидир. Прокариотлар оламининг тўрт бўлими вакилларига қисқача тавсиф. Грам мусбат ва грам манфий бактериялар, микоплазма ва архебактериялар.
Прокариотларнинг озиқланиши
Микроорганизмларнинг озуқа моддаларига бўлган эхтиёжи ва моддаларнинг ҳужайрага кириши. Прокариот ҳужайраларининг кимёвий таркиби. Элемент таркиби. Ҳужайра таркибидаги сувнинг ҳужайра ҳаётидаги аҳамияти. Ҳужайранинг мухим полимер бирикмалари, асосий биоэлементлари. Углерод манбалари, углеродли озиқланиш типлари: фотоавтотроф, фотоорганоавтотроф, хемолитотроф, хемоорганогетеротроф ва ҳокозолар. Гетеротрофлар томонидан карбонат ангидриднинг ассимилцияси. Микроорганизмлар ўзлаштирадиган азотли ва минерал бирикмалар. Молекуляр холатдаги азотнинг ўзлаштирилиши. Бактерияларнинг фосфор билан озиқланиши. Олтингутурт манбалари. Сульфоредукция турлари. Бактерияларнинг магний, калий, темир, кальцийга бқлган эхтиёжи ва уларнинг хужайра хаёти ва модда алмашинувидаги роли. Ўсиш моддаларга бўлган эхтиёжи. Прототрофлар ва ауксотрофлар. Антимикроб моддалар ва антиметаболитлар. Озуқа мухитлари. Бактериялар ҳужайрасига моддаларнинг ўтиш механизми.
Микроорганизмлар метаболизми
Микроорганизмларда модда алмашинуви. Катоболитик ва аноболитик жараёнлар ҳақида тушунча ва уларнинг боғлиқлиги. Аэроб нафас олиш. Бижғиш ва унинг турлари. Анаэроб нафас олиш. Гексозанинг микроорганизмлар томонидан парчаланиши.
Микроорганизмларга ташқи муҳит омилларининг таъсири
Микроорганизмлар ва муҳит. Физикавий, кимёвий ва биологик омиллар таъсири. Кординал нуқталар. Микроорганизмларларнинг ҳароратга боғлиқ қсиши. Мезофилл, термофилл ва психрофил микроорганизмлар ва уларнинг тавсифи. Юқори ҳароратни стериллаш учун ишлатилиши. Совуқ усулда стериллаш. Микроорганизмларнинг паст ҳароратда ҳает фаолиятини сақлаш. Микроорганизмларга гидростатик босим таъсири. Микроорганизмларнинг сув миқдорига боғлиқ ўсиши. Сув активлиги. Микроорганизмларнинг қуритилишга чидамлилиги. Лиофилизация. Микроорганизмларга тузларнинг таъсири. Моддалар концентрациясининг микроорганизмларга таъсири ва унинг амалиётда ишлатилиши. Осмофиллар ва галофиллар. Муҳит рН нинг микроорганизмларга таъсири. Микроорганизмларга ёруғлик таъсири. Микроорганизмларнинг ультрабинафша нурларга чидамлилиги. Фотореактивизация.
Микроорганизмларнинг ўзаро ва бошқа
организмлар билан муносабати
Микроорганизмларнинг симбиотик ассоциациялари. Метабиоз. Антогонизм ва унинг сабаблари. Антибиотик моддалар ва уларнинг ишлатилиши. Микроорганизмлар билан микроорганизмлар, микроорганизмлар билан ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамлар ўртасидаги муносабатлар. Патоген микроорганизмлар.
Ирсият ва ўзгарувчанлик
Эукариот ва прокариотлар генетик аппаратларининг ташкил топиши. Генотип, фенотип ва бактерияларнинг ўзгарувчанлиги ҳақида ҳозирги замон тасаввурлари. Мутантлар частотаси ва мутация типлари. Спонтан ва индуцирланган (радиацион ва кимёвий) мутагенез. Мутантлар селекцияси. Прокариотлардаги рекомбинация турлари. Трансформация. Конюгация. F-фактор. Хромосомасиз ирсият омиллари. Плазмидалар. Транпозонлар ҳақида тушунчалар. Фаглар рекомбинацияси ва генетик тахлил. Бактерия плазмидаларининг ген муҳандислигида ишлатиш имкониятлари.
Биосфера ва микроорганизмлар экологияси
Микроорганизмлар муҳим гуруҳларининг тупроқда, сув ҳавзалари ва атмосферада тарқалиши ва аҳамияти. Олтингугурт бактерияларининг хилма-хиллиги. Тионбактериялар. Фотосинтез жараёнини олиб борувчи олтингутурт бактериялари. Бактериал фотосинтезнинг хусусиятлари. Фотосинтез пигментлари.
Микроорганизмларнинг халқ хўжалиги ва
тиббиётдаги аҳамияти.
Микроорганизмларнинг озуқа ва ем махсулотлари, кимёвий моддалар ва доривор препаратлар олиш мақсадида ишлатилиши. Қишлоқ хўжалиги ва қазилма моддаларга ишлов бериш, ифлос сувларни тозалаш .
Вирусологиянинг предмети ва вазифалари.
Биология фанлари орасидаги ўрни, аҳамияти. Вирусларнинг очилиш тарихи. Д.И. Ивановский, Бейеринк, Леффлер, Фрош ва бошқалар ишларининг аҳамияти.
Вирусларнинг табиати хақида тушунча ва уларни ўрганиш усуллари
Ўсимлик ва бактерия вируслари. Вируслар — юқумли касалликларнинг қўзғатувчилардир.Вирусларларнинг соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти.Электрон микроскоп, унинг вирусларни ўрганишдаги роли ва ўрганиш методлари(вирусларни юқтириш, вирусларни физик ва кимёвий хусусиятларини ўрганиш методлари, вирусларни тоза препаратларини ва уларни ташкил қилувчи қисмларини (оқсил, нуклеин кислота) олиш методлари).
Вирусларнинг шакли ва тузилишлари
Вирусларнинг катталиги, шакли ва вирус зарраларининг тузилиши. Ҳар хил гуруҳларга мансуб вирусларнинг типик вакиллари: тамаки мозаикаси вируси ва унинг штаммлари, Т-2 бактериофаги, СПИД, Грипп вирусларини тузилиши.Ҳужайра ва ядро киритмалари. Вирусларнинг умумий тузилиши. Вирус оқсиллари ва нуклеин кислотаси.
Вируслар ва уларнинг классификацияси
Вируслар классификациясига доир умумий тушунчалар. Вируслар классификацияси (Гиббс ва Харрисон, 1976,Фильдс ва Найп,1989, Жданов, 1990). Вирусларнинг (ҳайвон, ўсимлик, бактерия) асосий гуруҳлари ва уларнинг вакилларига тавсиф.
Вирусларнинг кўпайиши
Вирусларнинг кўпайиши, унинг ўзига хослиги, вирусларни ташкил этувчи қисмларнинг (ДНК, РНК ва оқсилларнинг) синтези. Вирус заррасининг ҳосил бўлиши. Вирусларнинг ҳужайрадан ташқарига чиқиши.Вирусларни тозалаш, ташкил этувчи қисмларга ажратиш, тозалашнинг физикавий, кимёвий, биоспецифик ва бошқа усуллари.
Вируслар диагностикаси
Киритмалар асосида диагностика. Аниқлагич ўсимликлар усули ёрдамида вируслар диагностикаси ва уларни вирусларни ажратишда қўллаш. Вирусларни иммунодианостика усули ёрдамида диагностика қилиш. Томчи усули, виро — бактерия, иммуноэлектронмикроскоп, иммунофермент, радиоиммун анлизи, икки ёқлама иммунодиффузия усуллари ва ҳоказо.
Вирус касалликларига қарши кураш чораларини ишлаб чиқишда ҳар хил ташқи омиллардан фойдаланиш.
Организмнинг муҳофаза реакцияси. Вакцинация.
Лаборатория машғулотларни ташкил этиш бўйича
тавсия ва кўрсатмалар
Лаборатория машғулотлар профессионал тайёргарликнинг мухим боскичи хисобланади. Амалий ва лаборатория машғулотлари талабалардан Микробиология ва вирусология буйича олинган назарий билимларни мустахкамлаш, чукурлаштириш ва умумлаштиришни талаб килади..
Лаборатория ишлари ҳар бир талаба томонидан айрим-айрим бажарилади. Бунда аввало, талаба бажариладиган ишнинг назарий ва амалий томонини қисқача изоҳлаб беради. Ишининг бажарилиши давомида олинган натижаларни хулосалаб ўз дафтарига ёзиб қўяди. Ушбу хулосалар ўқитувчи томонидан оғзаки мулоқот шаклида текширилади
Лаборатория машғулотларининг мавзулари.
1. Биологик микроскопнинг тузилиши. Фиксирланган, бўялган препаратлар тайёрлаш.
2. Таёқчасимон бактериялар ва спирохеталар, уларнинг морфологиясини микроскопда кўриш
3. Шарсимон бактериялар, уларнинг морфологиясини микроскопда кўриш
4. Грам усулида бўяш, ҳар хил микроорганизмларни дифференцасия қилиш.
5. Бактерия хужайраси қўшилмалари ва капсулалари. Тайёр препаратда ва туш ёрдамида микроскоп остида кузатиш.
6. Спора хосил қилиш. Бактерияларнинг харакати. Тирик препарат тайёрлаш.
7. Ҳаво микроорганизмлари. Омелянский усулида тажриба қўйиш ва ҳар хил хоналардаги микроблар сонини аниқлаш.
8. Фитопатоген вируслар симптомлари.
9. Актиномицетлар ва уларга яқин организмлар, уларнинг морфологиясини микроскопда кўриш
10. Стериллаш усуллари. Совуқ ва иссиқ стериллаш. Автоклавда ишлаш.
11. Озуқа муҳитлари. Электив озиқа муҳит турлари билан танишиш.
12. Аммонификация жараёни ва амммонификаторларни микроскоп остида кузатиш.
13. Нитрификация ва денитрификация.
14. Азотфиксация жараёни ва эркин яшовчи азотофиксаторлар.
15. Сут кислотали бижғиш. Сут ва қатиқ маҳсулотларини микроскоп остида кузатиш.
16. Мой кислотали бижғиш.
17. Клетчатканинг парчаланиши. Гетченсон озиқа мухитининг анализи.
18. Вирусларни юқтириш усуллари.
19. Вирусларни иссиқлик таъсиридаги инактивациясини аниқлаш.
20. Арпа мозаикаси вирусини охирги суюлиш даражасини аниқлаш.
21. Вирусларни иккиёқлама иммунодиффузия усулида аниқлаш.
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни.
Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини хисобга олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
-
лаборатория машғулотларига тайёргарлик;
-
дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларни ўрганиш;
-
-тарқатма материаллар бўйича маруза қисмини ўзлаштириш;
-
-махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
-
талабанинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;
-
фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари
Мустақил иш учун қуйидаги мавзудаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:.
1 Сил касаллиги ва унинг қўзғатувчиси ва унинг биологияси.
2 Азотфиксатор микроорганизмлар ва уларни тарқалиши, ривожланиш фазалари
3 Антибиотик-ларни хосил килувчи микроорганизмлар ва уларни хосил килувчи микроорганизмлар биологияси.
4 Тамаки мозаикаси ва маккажухори мозаикаси вирусларининг крипто-граммаларини тузиш.
5 Вирус ДНК си ва РНК си синтези локализацияси
6 СПИД вирус и ва унинг таркалиши
7 Ўсимлик вирусларини уруғ орқали тарқалиши
8 Гепатит вируси ва унинг тарқалиш йўллари.
9 Грам мусбат ва манфий бактериялар.Вакилларига тавсиф
10 Бактерияларни узлуксиз кўпайиши ва уларни саноатдаги аҳамияти
Фойдаланиладиган дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати
Асосий адабиётлар
1.М.Иноғомова, А.Ҳ.Ваҳобов. Микробиология ва вирусология асослари. “Университет” нашриёти, 2010 йил.
2.А.Х.Вахабов, Т.Х.Расулова, Я.Ф.Низаметдинова, М.И.Мансурова, И.А.Музафарова. Микробиологиядан амалий ва лаборатория машғулотлари учун ўқув қўлланма (лотинча).”Университет” нашриёти, 2009 йил.
3.Вахабов А.Х. Умумий вирусологиядан амалий машгулотлар. 2004 й.
Қўшимча:
4. Агол В.И., Атабеков И.Г., Тихоненко И.Т., Крилов . В.Н. Молекулярная биология вирусов. М.: «Наука»1971.
5.Гиббс А., Харрисон Б. Основы вирусологии растений. М: «Мир», 1978. 16.
6. Жданов В.М. Эволюция вирусов. М: «Медицина»,] 990.
7. Мишустин Е.Н., Емцев В.Г. Микробиология.М,. 1987.
Интернет ресурслари.
Информацион таьминот вазифасини дарслик, ўқув қўлланма ва бошқа ўқув адабиётлар, диссератациялар, электрон адабиётлар, интернет маълумотлари бажаради.
www.chuma.russian.ru 2. www.cholera.russian.ru
Web сайтлар
-
www.ziyonet.uz
-
www.nature.uz
3.www.pedagog.uz
Dostları ilə paylaş: |