Fanidan O’quv-uslubiy majmua


Мақсадли тушумлар, субсидия ва грантлар ҳисобни юритиш



Yüklə 5,37 Mb.
səhifə171/235
tarix25.12.2023
ölçüsü5,37 Mb.
#195382
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   235
UMK БУХ ХИС 2023 TAYYOR

9.3. Мақсадли тушумлар, субсидия ва грантлар ҳисобни юритиш


Қайтарилмайдиган маълум бир мақсадли тадбирларни амалга ошириш учун тайинланган мақсадли тушумлар, маблағлар ҳолати ва ҳаракати, шунингдек аъзолик бадаллари ҳамда бошқа маблағларнинг кирими уларнинг сарфланиши тўғрисидаги ахборот қуйидаги:


8810 «Грантлар»,
8820 «Субсидиялар»,
8830 «Аъзолик бадаллари»,
8840 «Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари»,
8890 «Бошқа мақсадли тушумлар» счетларда умумлаштирилади
Юқорида кўрсатилган тушумларни хусусий капитал сифатида акс эттиришнинг қуйидаги шартлари мавжуд:
а) мақсадли тайинланиши бўйича фойдаланиш;
б) маблағларни жалб этиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг содир бўлмасиги;
в) маълум шартлар бажарилганда қайтарилмаслиги лозим.
Грант бу (8810 «Грантлар» счети)- иқтисодиётни ривожлантиришга қизиқтириш, илмий-техника ва инновация дастурларини бажариш учун ижтимоий аҳамиятли мақсадлар бўйича корхонага қайтариб олмаслик шарти билан давлат, шунингдек, нодавлат, хорижий, халқаро ташкилотлар ва фондлар томонидан кўрсатиладиган гуманитар пул ёки моддий-техника ёрдамидир. Грант маблағлари қатъий мақсадли тайинланиши бўйича фойдаланилади.
Грант ажратилган ҳолларда тегишли грант ажратувчи ташкилот ва фондлар томонидан корхонага хабарнома юборилади. Ушбу хабарномада кўрсатилган суммага корхона қуйидагича расмийлаштирилади:
Дт 4890 «Бошқа дебиторларнинг қарзлари»,
Кт 8810 «Грантлар» счети.
Грант бўйича молияланадиган мақсадли лойиҳа бюджетида назарда тутилган пул маблағлари ёки мулклар олинганда қуйидагича расмийлаштирилади:
Дт Пул маблағларини ҳисобга оладиган (5110-5530), капитал қўйилмалар (0800), Ўрнатиладиган ускуналар (0700), ТМЗ ва бошқа счетлар,
Кт 4890 «Бошқа дебиторларнинг қарзлари» счети.
Чет эл валюталарида олинган грантлар суммаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан хўжалик муомалаларини содир бўлиш кунига белгиланган курс бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига айлантирилади.

Yüklə 5,37 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   235




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin