Fizika, matematika va axborot texnologiyalari” kafedrasi “Tasdiqlayman” O’quv ishlari bo’yicha prorektor



Yüklə 1,95 Mb.
səhifə41/81
tarix25.12.2023
ölçüsü1,95 Mb.
#196471
növüРеферат
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   81
Fizika, matematika va axborot texnologiyalari” kafedrasi “Tasdiq

Танқидий фикрлаш
Танқидий фикрлаш усули ўртага ташланган масала ёки муаммо юзасидан ўз фикрини айтиш, ўзгаларнинг фикрларини танқидий идрок этиш, ўз нуқтаи назарини асослаб бериш имкониятига эга бўлишга асослангандир.


Танқидий фикрлашни ташкил этиш усуллари:

  1. Баҳс-мунозара хусусиятига эга бўлган муаммо ёки топшириқ қўйилади ва қуйидагича саволлар ўртага ташланади:

    • Нима деб уйлайсиз?

    • Фикрингиз қандай?

    • Сизнингча қандай? ва ҳ.к.

  2. Талабага ўз нуқтаи назарини аниқлаш, фикрини бир жойга тўплаш учун имконият ва фурсат берилади.

Ўқувчи ўз фикрини асослайди шу ўринда у ўз нуқтаи назарини аниқлаб олиши учун қуйидаги саволларни бериш мумкин:

    • Нега шундай деб ўйлайсиз?

    • Нималарга асосланиб бундай хулосага келдингиз?

    • Қандай манбалардан фойдаландингиз?

  1. Муҳокама қилинаётган масала юзасидан бошқа талабаларнинг ўз фикрларини билдиришлари учун имкон берилади. Бунда қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинади:

    • Кимда бошқача фикр бор?

    • Айтган фикрларни маъқуллайсизми?

    • Нима учун?

  2. Талабалар билан биргаликда барча билдирилган нуқтаи назарлар муҳокама ва таҳлил қилинади, бунда қуйидаги мазмундаги саволлар ўртага ташланади:

    • Курсдошингизни фикрини нима учун маъқуллайсиз?

    • Курсдошингизни фикрига қарши ўз қарашингизни тасдиқловчи асослар билан ўз нуқтаи назарингизни келтира оласизми?

  3. Мухокама қилинган муаммо юзасидан чиқарилган якуний хулосага талабалар фикри қабул қилиниши ёки қайта баҳоланиши билан эришилади, бунда қуйидаги саволларни бериш мумкин:

    • Сизнингча кимнинг нуқтаи назарини энг мақбул деб қабул қилиш мумкин?

    • Юзага келган вазиятдан қайси йўл билан чиқишни маъқулроқ деб ўйлайсиз?




Yüklə 1,95 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   81




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin