Лабаротория ишлари талабаларга илдиз меваларни сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш технологияси саралаш, калибровка қилиш бирламчи қайта ишлаш ва махсулотлар сифатини тахлил қилиш бўйича амалий кўникма ва малака хосил қиладилар.
Лабаротория ишларининг тавсия этиладиган мавзулари:
1. Илдиз мевали экинлар маҳсулотларини асосий турлари ва уларнинг кимёвий таркиби.
2. Илдиз мевали маҳсулотларга қўйиладиган талаблар.
3. Илдиз мевали ўсимликлар маҳсулотларини сифат кўрсаткичларини аниқлаш.
4. Илдиз мевали маҳсулотларни тузлаш ва қуритиш.
5. Илдиз мевали маҳсулотларни сақлаш учун вақтинчалик омборлар майдонини аниқлаш.
6. Илдиз мевали маҳсулотлар таркибидаги пектин, қанд моддаларини аниқлаш усуллари.
7. Қайта ишланадиган хом ашёлар таркибини текшириб ўрганадиган асбоблар ва уларни турлари билан танишиш.
8. Хом ашё ва тайёр маҳсулотлар кислота микдорини рН метр ёрдамида аниклашга кўникмалар хосил килиш.
9. Хом ашё ва тайёр маҳсулотларни қуруқлик микдорини Рефрактометр ёрдамида аниқлаш бўйича кқникмалар ҳосил қилиш.
Лабаратория машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.
Мустақил ишини ташкил этишнинг шакли ва мазмуни Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиши мумкин:
дарслик ёки ўқув қўлланмалар бўйича фанлар боблари ва мавзуларини ўрганиш;
тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;