Islomda nikoh va oilaviy munosabatlar talqini, erkak va ayolning
Оила қур, чунки бу умматнинг яхшилари аёли кўпларидир”. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал айтадилар: “Уйланмасдан бўйдоқ, сўққабош юриш Исломга тўғри келадиган иш эмас. Ким сени хотин олишдан қайтарса, у сени Ислом йўлидан бошқасига бошлаяпти экан”. Демак, никоҳ шариати исломияда ўзига хос бир ибодат экан. Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам жуда кўплаб ўринларда умматни оила қуришга чақирган, бўйдоқ юришдан қайтарганлар.
Илмий омонатдорлик юзасидан, халқимизга никоҳ ва оила қуриш мавзусида айтилган ҳадислардан қирқтасини жамлаб, таржима қилиб, “арбаъийн” ҳолида етказиб беришга жазм қилдик. Уни тайёрлашда машҳур ҳанафий олими Мулла Али қори раҳматуллоҳи алайҳнинг “арбаъийн”и асос қилинди. Аллоҳ таоло барчамизга манфаатли қилсин.