Kokanduni uz



Yüklə 15,42 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə219/1070
tarix20.11.2023
ölçüsü15,42 Mb.
#164100
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   1070
Ilmiy-amaliy konferensiya to‘plami

www.
kokanduni.uz 
Уларнинг фикрича, иқтисодий ўсишнинг шартлари сифатида қуйидагиларни 
кўрсатиш мумкин:
–жорий йилда ишлаб чиқарилган ялпи ички махсулот (ЯИМ) аввалги йилга 
нисбатан кўпроқ
бўлиши;
–ЯИМнинг ўсиш суръати аҳоли ўсиш суръатидан юқори бўлиши, яъни киши 
бошига ишлаб чиқарилган ЯИМнинг кўпайиши” [6].
Россиялик иқтисодчи олимлар Т.А.Агапова, С.Ф.Серегиналар томонидан ёзилган 
ўқув адабиётларида “Миллий тегишлилиги ва фуқаролилигидан қатъий назар, мазкур 
мамлакатнинг иқтисодий ҳудудида иқтисодий манфаат марказига эга бўлган (ишлаб 
чиқариш фаолияти билан шуғулланадиган, ёки мамлакат ҳудудида бир йилдан ортиқ
яшаётган) барча иқтисодий бирликлар
(корхоналар, уй хўжаликлари) резидент 
ҳисобланишади” [4].
Республикамиз 
иқтисодчи 
олимлари 
Д.К.Ахмедов, 
А.Э.Ишмухамедов
-
лар 
ўзларининг ўқув адабиётларида ялпи ички маҳсулотга “ишлаб чиқарилишида 
қўлланилган ресурслар қайси давлатга тегишлилигидан
қатъий назар, мамлакатнинг 
географик ҳудудида яратилган пировард товарлар ва хизматларнинг бозор баҳолари 
йиғиндиси” деб таъриф берганлар. 1993 йилда қабул қилинган бирлашган миллатлар 
ташкилоти (БМТ) ва
миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ) янги талқинига кўра 
ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) тушунчасига аниқликлар киритилди. Янгича талқинига 
кўра:
ЯИМ –
мамлакат резидентлари томонидан маълум муддат давомида ишлаб 
чиқарилган пировард маҳсулот. 
ЯИМ нинг «ички» деб аталишига сабаб унинг мамлакат резидентлари томонидан 
яратилишидир. Резидент деганда фақатгина мамлакатнинг юридик ва жисмоний 
шахслари тушунилмайди. Чунки мамлакат юридик шахси бошқа мамлакат ҳудудида 
бир йилдан ортиқ
фаолият юритса ўша мамлакат резиденти деб қаралади.
“Миллий тегишлилиги ва фуқаролигидан қатъий назар, мазкур мамлакатнинг 
иқтисодий ҳудудида иқтисодий манфаат марказига эга бўлган (ишлаб чиқариш 
фаолияти билан шуғулланадиган, ёки мамлакат ҳудудида бир йилдан ортиқ
яшаётган) 
барча иқтисодий бирликлар (корхоналар, уй хўжаликлари) резидент ҳисобланишади”.

Yüklə 15,42 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   1070




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin