Kokanduni uz



Yüklə 15,42 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə232/1070
tarix20.11.2023
ölçüsü15,42 Mb.
#164100
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   1070
Ilmiy-amaliy konferensiya to‘plami

www.
kokanduni.uz 
бири саналади. Уни санъат намунаси, маданий буюм, фидойилик белгиси, анъанавий 
меърос, дресс
-
корд, технологик маҳсулот сифатида ҳам кўриш мумкин. Тўқимачилик 
саноати маҳсулотлари билан атроф
-
муҳитимиз бизни ўраб турар экан, унинг 
маҳсулотларининг ўзгариши замон, дид ва дизайн ҳамда ранглар мажмуаси билан 
ифодаланишига боғлиқ
тарзда узлуксиз ўзгариб боради. Узлуксиз ўзгарувчан 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзига хос “риск”ларни келтириб чиқаради. 
Риск тушунчаси қадимги юнон тилида “ридса” (
ridza) 
сўзидан келиб чиққан бўлиб, 
“қоя” деган маънони англатади ҳамда денгизчилар орасида бу қароқчилар томонидан 
уюштириладиган қопқон сифатида “хавф”ли ифодасига урғу берган. Адам Смит 
ўзининг “Халқлар бойлиги сабаблари ва табиати” (Inquiry i
nto the Nature and Causes of 
the Wealth of Nations) номли китобида тадбиркорлик фаолиятини юритишда риск 
танловларининг ҳар бир тадбиркор учун доим инобатга олиши лозим бўлган жиҳат 
эканлигини таъкидлаган ҳолда қуйидагиларни баён этган: “Асосий даромад меъёри 
доимо рискларнинг ўсиш суръати билан ўзагаради.”
[1] 
Ушбу фикрни тадбиркорликда 
характерли жиҳатларини француз иқтисодчи олими Р.Кантильон ажратган. Унинг 
фикрига кўра риксларни инобатга олмаган ҳолда тадбиркорликни олиб бориш
-
доимий 
йўқотишларни амалга
оширишдаги бойликни совуриш саналади. Шунга кўра, 
рискларни 
тадбиркорликнинг 
йўқотишлари 
даражалари 
ва 
хавфларини 
тизимлаштириш орқали иқтисодиёт назариясида риск бошқаруви назариясига асос 
солган. 
Риск тадбиркорлик фаолиятидан саноат ишлаб чиқариш фаолиятига қадар 
инобатга олиниши бошланганида молия ходимларидан кўра муҳандис ва 
математиклар кўпрок жалб этилишига интилиш Х
IX 
асрнинг иккинчи ярмига келиб 
оммалашди. Бунга асосий туртки сифатида рискни ноаникликдан фарқлаш борасидаги 
амалий рисола ва мақолалар
бўлди. Жумладан, австриялик иқтисодчи
-
олим 
намоёндаларидан бири Л.Мизеснинг “Пул назарияси ва муомала воситалари” номли 
1912 йилда нашр қилинган китобида унинг риск орқали йўқотишларни ҳисоблаш 
прогнози келтирилган.
[11] 
Ф.Хайекнинг “Қулликка йўл” номли китобида ишлаб 
чиқаришда асосий устунлик кўпроқ
маълумотга эга бўлиш ва рискларни кўпроқ
сўндириш борасида билимга эгалик қилиш сифатида таъкидлаган. 
[2]
Таваккалчилик 
ва риск тушунчаларини ажратиш масаласига айнан саноатлаштириш ва 
тадбиркорликни кенгайтириш туртки бўлган
бўлиб, таваккалчилик деганда
-
ноаниқлик шароитида тадбиркорлик фаолиятини юритиш саналса, риск деганда
-
эҳтимолли йўқотишлар ва кўзда тутилмаган ҳолатларни инобатга олган ҳолда 
фаолият юритиш сифатида тавсифланган. 
[3] 
ХХ асрнинг биринчи ярмида инглиз иқтисодчи
-
олими А.Маршалл 1979 йилда 
“Саноат иқтисодиёти”, 1892 йилда “Саноат иқтисодиёти элементлари”, 1919 йилда 
“Саноат ва савдо” номли китоблари нашрлари орқали тадбиркорлик фаолиятидаги 
рискларни таваккалчиликка асосан олиб борилишини ҳамда
даромадни эҳтимолли 
миқдор сифатида аниқлашга қаратилган неоклассик назарияга асос солди.
[4] 
Шунингдек, инглиз иқтисодчи
-
олими Л.Пигу “ишлаб чиқаришнинг ўзгариши” 
(Industrial Fluctuations), “ишчизлик назарияси” (The Theory of Unemployment), 
иқтисодиётнинг стационар ҳолати (The Economics of Stationary States), “иш билан 


186

Yüklə 15,42 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   1070




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin