Маҳаллий тарихшунос архившунослар асарлари



Yüklə 31,87 Kb.
tarix06.06.2020
ölçüsü31,87 Kb.
#31667
1-семинар Жавоблар

1-МАВЗУГА ОИД НАЗОРАТ САВОЛЛАР:


  1. Маҳаллий тарихчи - архивчилар асарлариҳақида маълумот беринг.


Маҳаллий тарихшунос - архившунослар асарлари: Алимов И.А., Р.Х.Аминова., Алимова Д.А., Мирзабаев А.А., Ибрагимова А.Ю., Шарафханова А., Жўраев З.М., Исакова М.С., Раҳмонқулова З.Б., Саидбобоев З.А.,, Буриева Х.А., Чориев Ш.Ш.., Исмоилов М.М., Жумаев У., Иофе, В.Г., Лутфуллаев Ҳ.М., Назаров А, Адилов Ж.,1 ва бошқаларнинг асарлари шулар жумласидандир.


  1. Хорижий тарихчи - архивчилар асарлари ҳақида маълумот беринг.

Шарқий европа тарихшунос-архившунослари асарлари: Чернов А.В., Вайс М.Л., Оронюк Б.Л., Митяев К.,Максаков В.В., Маяковский И.Л., И.А.Алимов, А.Ю.Ибрагимова, Г.Л.Дмитриев. Отв. редактор Козлитин И.П., Введенская Ю.А.А., Казаров А.И., Брежестовская Н.В., Дмитриев Г.Л., Крайская И.Ж.В., Дружинин Н.М., Тилеукулов Г.С., Карапатенянц И.В





  1. Ўқув услубий қўлланманинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги, мақсади ва вазифаси, архив тушунчаси ҳақида маълумот беринг.

Жаҳон архившунослари, тарихий ёзма ёдгорликларни нашр қилиш, ёрдамчи тарихий фан – архившунослик, XIX асрнинг иккинчи ярмида шаклланган Европа, архившунослик ўтмишига шахсий тарихий экскурсия ўтказиш, Шарқ ва Ғарб архившунослиги, информатика, дипломатика, ҳужжатлаштириш, математика, физики, химия, биология, рақамлаштириш, интернет, веб-саҳифа, википедия, интернет-архив ва ҳ.к.


Архившуносликнинг тарихшунослиги жуда кенг қамровни эгаллайди бир вақтнинг ўзида ушбу ўқув услубий мажмуада батафсил келтирила олинмаса-да, қисман бўлса-да келтириб ўтишга ҳаракат қилинади. Зеро, толиби илмлар бу қайд этилмай қолинган ишларни мустақил тарзда ўқув жараёни давомида давом эттиришлари тайиндирлар.

Жаҳоннинг марказий шаҳарларида яшамай туриб, хориж архившунослик адабиётига аъзо бўлиш ёки чет эл архившунослик марказлари ишлари билан танишиш имкониятига эга бўлмаган, миллий ҳужжатчилик бойликларини сақловчи жаҳон архившунослиги илм-фанига қизиқувчан сафдошларимизга қаратилган. Шунингдек, мазкур дарслик маҳаллий ва хорижий адабиётлар, архив ҳужжатчилигига оид ёзма манбалар, илмий тадқиқотлар қуйидагича давом эттириш мумкин.




  1. Хориж мамлакатлари архившунослиги ҳақида маълумот беринг.

Миллий ҳужжатли меросни сақлашни таъминловчи архив ходимлари, кўпинча ўз архившунослик тарихини кам ўрганишган бўлади.

Архив ишининг алоҳида масалалари тарихи, назарияси ва амалиёти тўғрисиди юзлаб китоб, ўн минглаб илмий мақолалар, шарҳлар ёзилган, лёки н архив иши ривожланишини жамловчи умумий хулосавий ишлар қилинмаган.

Жаҳон мамлакатлари архив соҳаси тарихчи мутахассислари, архившунослари классиклари: Э.Казанович, Х.Женикинсон, А.Бреннике ва бошқалар ўзларидан олдин ўтган олимларнинг ишлари тўғрисида қисқача хабар бериб кетишган.

Архившунослик тарихи, яъни архив иши тарихи, назарияси ва методикаси ривожланиши тўғрисидаги билимларни тўплашни ўрганадиган, ўргатадиган тадқиқотлар мажмуи энди шаклланмоқда. Бунга бир неча сабаб келтириш мумкин:

Жаҳон архившуносларига, архившуносликнинг назарий ва амалий асосларини ўрганишга бепарво қараш хос бўлган.

Уларнинг баъзилари олдинда турган вазифалар турли усуллар ёрдамида ҳал этилиб, турганда, назария билан шуғулланмаслик керак, деб ҳисоблайдилар.

Одатда, малакали тарихчи-архившуносларнинг кучи кўпинча тарихий ёзма ёдгорликларни нашр қилиш ва ўз тарихи веқеликларини ўрганишга қаратилган бўларди.

Кейинчалик, XIX асрнинг иккинчи ярмида шаклланган Европада ёрдамчи тарихий фан – архившунослик фақат тарих фанига хизмат қилиш билан чегараланиб, бир неча ўн йиллар давомида тарихий воқеаларни умумлаштириш учун материал бермас эди.

Ва ниҳоят, иккинчи жаҳон урушидан кейин бундай асарлар ёзиш архившунослик ўз қамровини кенгайтирганлиги сабабли қийинлашди, яъни информатика, дипломатика, ҳужжатлаштириш, математика, физики, химия, биология, рақамлаштириш, интернет, веб-саҳифа, википедия, интернет-архив, ва бошқа ёрдамчи тарих фанлари аспектларини назарий ва услубий жиҳатдан яхлит ҳолга келтирди.

Бир-бирига боғлиқ бўлган бундай илмий соҳалар ютуқларини умумлаштириш бир қанча қийинчиликлар туғдиради. Архившунослик комплекс махсус илмий фанга айланди. Охирги йилларда архивларнинг ижтимоий функцияси ва унинг тарихий-илмий аҳамиятини ошиши муносабати билан унинг босиб ўтган йўлини ўрганиш муҳим қизиқиш касб этмоқда.

В.Н.Автократов Россияда архившуносликнинг ривожланиши тўғрисида қатор муфассал мақолалар чоп эттириб, Россий миллий архившунослик тарихшунослигига асос солган олимлардандир. ... Бу фақат бошланиши эди.

Ушбу фан асосида мазкур бўшлиқни қисман бўлса-да, тўлдиришдан иборат. Янги ва энг янги даврда Жаҳон мамлакатлари архившунослиги ривожланиши натижалари умумлаштирилади, Шарқ ва Ғарб архившунослигига хос бўлган асосий хусусиятлари, яъни қадимдан то ҳозиргача бўлган архив иши, қонунчилиги тарихига аниқлик киритилади.

Зарур бўлганда, Ватанимиз архившунослигига ўхшаш томонларинини қидириб, архившунослик ўтмишига шахсий тарихий экскурсия ўтказишни лозим топамиз.




  1. Қадимий архив сақлов хоналарининг ўрганилиши ҳақида маълумот беринг.

Қадимий архив, “Боғ билан боғлиқ ҳужжатлар”, “Ишчилар жўнатмаларига тааллуқли ҳужжатлар”, “тикувчи устахоналарига таалллуқли ҳужжатлар”, Урук шаҳри, лойдан яратилган ахборот ташувчи тахтача, хўжалик ҳужжатлари, тол новдасидан тўқилган саватлар.

Шумер давлати, лойдан яратилган ахборот ташувчи тахтачалар, хўжалик ҳужжатлари, тол новдасидан тўқилган саватлар, “Боғ билан боғлиқ ҳужжатлар”, “Ишчилар жўнатмаларига тааллуқли ҳужжатлар”, “тикувчи устахоналарига таалллуқли ҳужжатлар”, коҳинлар архиви, 0,5 миллион понасимон ҳужжатлар, хўжалик архиви, қадимий Ниппур шаҳри, иш юритиш ҳужжатлари, расмий марказ.

Месопотамия давлатлари, ибодатхона архивларида илмий ва мифологик ёзувлар, кундаликлар, йирик тадбирлар таржимаи ҳоллари, об- ҳаво ҳодисалари, тўғрисидаги йилномалар, 100 мингдан ортиқ ҳужжатлар, Сарой хўжалиги бошқаруви, давлатнинг кирим ва чиқимлар ҳужжатлари,сарой архивлари.

Қадимги Шарқ давлатлари, иқтисодий ҳужжатлар, хазина шоҳ хазинаси, умумий ва махсус архив сақловхоналари, махсус сарой хўжалик архиви, қадимий Сиппар шаҳар, шоҳ архиви, 70 мингдан ортиқ маъмурий хўжалик характеридаги табличкалар.

Умумий ҳужжат сақловхоналари, Ҳужжатлар катта кўзаларда сақланган, Хаттушаш шаҳри, Хетлар давлати сарой архиви,меросий васиятномалар, коҳинлар ва қирол ҳокимлари ўртасидаги хўжалик ёзишмалари, ҳужжатлар рақамланган ва шифр ҳамда тавсифи,хусусий хўжалик-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш ва сақлаш тўғрисида, Ларсадаги иқтисодий архив, Коҳинлар архивлари, Олий руҳонийлар, Ибодатхона архивлари, васиятнома, тилхат, молиявий ҳисоботлар, олди-сотди шартномалари, Юлий Цезар ва Август васиятномалари Вести ибодатхонаси, давлат, суд - ҳуқуқ, маъмурий-лёки н-хўжалик, илмий ва диний мазмундаги турли хил ёзма ҳужжатлар.




  1. Шумер Давлати ҳақида асосли гапириб беринг?


Олимлар у ҳақидаги илк маълумотга оссурийлар шоҳи Ашшурбапалнинг тузган миххат жадвалида дуч келишди. Кейинчалик, Фрот дарёсига туташ водийда амалга оширилган қазиш ишларидан сўнг, оссурий-бобил тарихидан ҳам қадимийроқ маданият ўчоғи кашф этилди. У «Шумер» маданияти номини олди. Шумерлар аслида ўзларини саг-гаг, яъни қорабошлар деб аташган.
Қадимда аксарият халқлар ўз тарихий номлари қолиб, бошқа номлар билан донг чиқаришган. Бугунги кунда-чи? Бугун ҳам, бугунги ялпи саводхонлик асрида ҳам аксарият халқлар бир неча номга эга ва биз уларнинг барчаси билан муроса қиламиз: дойчлар олмон, немис, герман номлари билан машҳур, ханларни хитойлар, хинлар, серлар дейиш одат бўлиб қолган; найри — арман, суомилар — фин, можорлар— венгер, эронийлар — форс номлари билан маълум ва ҳ.к.
Биз тадқиқ этаётган атаманинг бир қанча кўҳна сомий тилига мансуб талаффузи мавжуд: Субер, Субер-т (т — муаннас кўрсаткичи)ларни аккадликлар мелоддан олдинги учинчи минг йиллик ўрталарида Шимолий Месопотамия вилоятларига нисбатан қўллаганлар. Мелоддан олдинги биринчи минг йилликда Шимолий Месопотамияда майда Шубер давлати мавжуд бўлган. Ўша даврда Субер атамаси Оссурия атамасининг шоирона латиф маънодоши сифатида ишлатилган. Месопотамиянинг жанубидаги Дажла ва Фрот дарёлари қирғоқларига туташ пасттекисликларда Субар ёхуд Шубар кўчманчи қабилалари яшаганлиги тўғрисида маълумотлар ҳам сақланган. Оссурия солномачилари Шумер сўзининг иккинчи бўғинига урғу бериб талаффуз қйлингани ҳақида ёзадилар.
Ҳужжатларда Суберларнинг қандай халқ эканлиги хусусида бирор-бир қимматли изоҳ йўқ. Айни тарихий номукаммаллик туфайли сумерларнинг номи ва кўчманчилик манзиллари ҳақидаги кўрсатмаларгина сақланиб қолган, холос. Бундай мавҳумлик ҳукмрон вазиятда фақат атаманинг келиб чиқиш тарихи, яъни этимологиясига мурожаат қилишга эҳтиёж сезилади. Атамани (агар у ҳақиқатан ҳам ўша халқнинг ўз-ўзига қўйган номи бўлсагина) таҳлил ва талқин қилиш баробарида қабилларнинг қайси тилда сўзлаганини аниқлаш муқаррар. Тилшунослар «шумер» сўзи келиб чиқиши жиҳатидан сом ва саггиг тилларига мансуб эмаслигини тўла ишонч билан қайд этадилар.
2. Кул Тегин ёдгорлиги (мел. VIII аср)да шундай гўзал ибора бор: «турк едук йери-субў», айнан: «Муқаддас турк Ери-суви», мазмунан эса — «Муқаддас турк мамлакати». Нигоҳларим «йер-суб» бирикмаси устида юзлаб марталар тойилгандир. Унга ҳар сафар кўзим тушганида жисми-жонимни алланечук ҳузурбахш титроқ босади. Наҳоят, қўшма отларнинг ўрнини алмаштирганимда ташқи томони ўзгарган, маъноси эса ўзгармас «Суб-йер» ҳосил бўлди. Кўҳна мамлакат бўлмиш Субер номининг молекуласи шу зарралардан таркиб топмаганмикин? (Мамлакатнинг «Ер-Сув») ёки «Сув-Ер» шаклида номланиши ҳозир ҳам сақланиб қолган. Масалан, ветнам тилида) Бу бирикма турклар яшаган кейинги манзилгоҳлар — Сибир ва Мўғулистонда маълум бўлганмикин? Мўғул афсоналарида Нўҳ тўфони даврида ҳам сув босмаган қўшчўққи Субер (Сумер, Сумбер) тоғи ҳақида ҳикоя қилинади. Шунинг учун ҳам мўғулларнинг жаннатмакон ерлар ҳақидаги тушунчалари қўшчўққи тоғ тимсоли билан уйғунлашиб кетган.
«Мўғул ривоятларига кўра, даставвал сув бўлган ва ундан чиқиб турган қўшқоя Сумер-ула тоғи бўлган». (Потанин Г. Восточние мотиви в западно-европейском эпосе. СПб, 1899, стр. 598.) Мўғулча «ула» — тоғ дегани.
«Урдус мўғуллари тилидан ушбу ибораларни ёзиб олдим: «Тоғлардан ўлкани — Сумбер, кўлларнинг каттаси — Сум-далай-сут денгизи» (Уша жойда, 648-бет). Бу ерда сўз келиб чиқишини халқ тилига олиб бориб боғлашга уринишни кўрамиз. Мўғуллар сўзнинг биринчи бўлагини ўзларининг «сум» — сут сўзларига олиб бориб тақашади, «бер» қисми эса ўзлаштирилмай қолаверади.
Нўҳ тўфони ҳақидаги ривоятлар ёлғиз Тавротнинг кашфиёти эмас. Воқеалар силсиласининг айрим тафсилотлари аккадларнинг Билғомиш («Ҳамма нарсани билувчи») ҳақидаги достонларида ҳам учрайди. Тўфон ҳақидаги узунқулоқ гаплар Иккидарё оралиғида пайдо бўлиб, Таврот ёзилмасдан анча илгари бутун Осиёга тарқалганди. Мўғулларнинг Субер тоғи ҳақидаги маълумотни Тавротдан олганлиги эҳтимолдан йироқдир. «Субер-тўфон» воқеалари баёни славян халқ афсоналарида ҳам учрайди: «Бу Сивер тоғлари — дунё томи ҳақидаги тасаввурларнинг акс-садоси... Шу билан бирга ҳаракатидан уммонлар тўлқинланиб, дунёга қутқу солувчи Севр балиғи ҳам...» (Г. Потанин, ўша китоб, 203-бет) Мисолларнинг тасдиқлашича, тахминий Суб-йер (Сув-Ер) билан афсонавий қўшчўққили Субер тоғи ўртасида ташқи ўхшашлик бор. Кисқаси, бу ўхшашлик узвиймикин? Ёки тасодифийми? Аниқ бир нарса дейиш қийин, бироқ кўзлаган мақсад этагини қўйиб юбормаслик керак!
Кўҳна шумер хатида икки хил: «кур» — тоғ, «кир» — ер, мамлакат деб ўқиладиган ёзув-белги бўлган. Кейинги Миххатларда эса ўша маъноларни англатувчи учҳадга — айланиб кетган. Бу ўта муҳим белгини ўзлаштириб олган бобилликлар фақат фонетик аҳамиятини сақлаган номлардан биттасинигииа — «кур»ни қолдиришади, у англатган маънони эса «мату» — «ер». «шаду» — «тоғ» бобил сўзлари ўз зиммасига олади. Белгининг тадрижини кузатсак, учта тоғ бир нуқтада туташувчи учта михга айланганини кўрамиз. Бундан ташқари ёзув-белги тиклама хатдан ёнламасига ўтишда 90° га бурилиб кетади. Бу кўргулик бошқа шумер белгиларининг ҳам бошига тушган.
Қадимги турк ҳарф-белгиси — йер — ер (айрим боцхқа ёзувларда — йир), ўйлашимча, кўҳна шумер белгисига бориб боғланади. Бироқ турклар фақат остки тоғни битта чизиқ (Мих)қа айлантира билганлар ва бу билан, гарчи унинг мазмуни беқарорлик касб этган бўлса-да, белгининг мутаносиблигини сақлаб қолишган. Хитой ёзув-белгиси шань — тоғ (мелоддан олдинги XV аср, Ин даври) ва шань (мел. ав. I минг йиллик) билан Миср ёзув-белгиси шикм (дўнглик, бегона мамлакат)ни солиштириб кўрайлик. Гарчи тўрттала вазиятда ҳам учҳадларнинг бирлик сон тушунчасини ифодаловчи умумийлиги бўлса-да, тузилишига кўра Хитой ва Миср белгилари кўҳна шумер ва турк белгиларидан фарқ қила-ди.
Булардан энг мукаммали Шумер белгисидир. У тоғларни олд томондан тасвирлайди. Чўққиларнинг икки силсиласи: яқиндагилари — пастда, узоқдагилари — улкан ва юксакда. Турк хаттотлари масаланинг моҳиятини тушунмай, соддалаштириш мақсадида «олдинги қатор»ни ҳеч нарсани англатмайдиган чизиқ (мих)қа айлантириб қўйишган. «Тоғ» маъносига путур етган, лекин «сув» қўшилган. (Финикий ёзув-белгиси — «мум» — сувни англатган, охирги чизиқсиз эса-чи — «шин» — тишми, тоғми? Улар бир белгига қадимги сом тилларидаги иккита номни жойлашга уриниб кўришган: «м» ва «ш» — маду, шаду.
Шундай қилиб, мен агар шумерлар (саг-гиг) ўз ёзув-белгисини мамлака: маъносидаги қур-к- р (тоғ-ер) деб аташган бўлса, илк турклар унинг кўринишини ўзгартириб, «мамлакат» маъносида «суб-йер» деб атаган бўлишлари керак, деган фаразни илгари сурмоқчиман. У тамға белгиси, умум халқ нишони бўлиб қолади. Иккидарё оралиғидан оммавий равишда кўчишни кейинги авлодларга мазкур белгининг рамзий талқини билан тушунтириш мумкин бўлади. Суб-йер — ботқоқликлар ва сув босган ерлар мамлакати!
Маҳаллий аҳоли Шимоли-шарқий Осиёга кўчиб кетган илк туркларни шу ном билан (Суб-йер ёки Суб-йир) таниган бўлишлари керак. Уларнинг сағана (қўйинди)ларини турк бўлмаганлар Субер (Субир)ларники деб аташган ва бу анъана ўрислар кўчиб келгунга қадар турғун қолган. Тоболск губерниясидаги чуд (яъни, кўҳна, афсонавий — У. С.) мозоротларини сивир халқига тегишли деб ҳисоблашган; бу қадимги сивир одамлари ҳандақ қазиб, ичига тушишган ва томни тутиб турган тирговучни кесиб ташлаб, ўзларини тупроқ билан кўмишган; Паткановнинг фикрига кўра бу атама Сибир шаҳри номининг келиб чиқишига асос бўлди, чунки у ерда сивирларнинг мозоротлари кўп эди» (Г. Потанин, ўша китоб, 411-бет). Шаҳарнинг номи билан бутун бир ўлкани Сибир деб атайдиган бўлишди.
Афсона воқеаларига тирговуч устида мозорот дўнгаклари — мамлакат белгисининг ўзига хос талқини асос бўлган бўлса керак. Бироқ белгини бу тариқа мўғуллар изоҳлашмаган, уларнинг тушунчаси бизга маълу.м. Изоҳлаганлар манчжур қабилалари бўлиши мумкин.
Бу белги ва ном келиб чиқиши жи-ҳатидан асл туркча эканлигининг ёрқин далили — туркларнинг бу ном ва белги-ёзувнинг асл моҳиятини билганликлари ва Суб-йерга алоқадор бирор-та ҳам афсона, ривоят тўқимаганликларидир. Туркларга у сирли бўлиб туюлмаган (муқаддасликка муқаддас, лекин илоҳий бўлмаган, ҳар бир илоҳийлик замирида сирлилик ётади).
Илк турклар маданияти мўғулларга жуда катта таъсир кўрсатган, Шунинг учун ҳам турк умумхалқ белгисининг талқину тавсифларидан Олд Осиё муаттарлари анқиб туради. Белги кенг тарқала бошлади; у босиб олинган ерлардаги чегара устунларига тамға қилиб босилди. Бу анъана яқин-яқин-ларгача давом этиб келган. Ҳар бир кўчманчи турк қабиласи ўз ерлари чегарасини тамға (қабила нишони) билан белгилаб қўйган.

3. Турк унсурларининг Қора денгиз бўйлари, Олд Осиё ва Оврупога кириб бориши мелодий давр манбаларида кенг тарихий миқёснинг фақат ўта фожиали йилларидагина қайд этилган. Шундай воқеалардан бири 375 йилда бошланган хуннлар босқини бўлди. Ўша вақтларда турклар Рим тарихчиларининг диққат-эътиборини ўзига жалб этган эди. Мўғулча «хун» (одам) номи билан бирлашган жуда кўп сонли кўчманчи қабилалар Хазарбўйи чўлларидан Гарбга томон силжий бошлади. Халқларнинг буюк кўчиши деб аталган давр бошланди.
Буюк арман тарихчиси Агафангел (V аср) Хусрав 1 (217-238) давридаги хуннлар ҳақида эслатиб ўтади. V янги, V асрда истеъмолга киритилган атаманинг асл номи илгари бошқача бўлган тасвирини кўчманчиларга нисбатан қўллайди.
Д. Е. Еремеев шундай езади: «Турк қабилалари III-IV асрлардаёқ, шуб-ҳасиз, ўзларининг кўпсонли ва доимий қўшкилари бўлмиш Қичик Осиё, Қофқаз, Балқон халқлари номидан иш юритган ва бу вилоятларда муттасил ўрнашаверишган. Дербент девори айнан ўша Марказий Осиёдан чиққан илк турк кўчманчилари босқинидан ҳимояланиш учун қурилган». (Еремеев Д. Этногенез турок. М., 1970).
«Шунингдек, хуннлар таркибига бул-ғорлар, савирлар (суварлар), сармат қабилалари ва бошқалар кирган» (Еремеев Д. ўша китоб, 53, 54-бет-лар).
Д. Е. Еремеев суварларга тўхталиб ўтади: «VI асрда Қичик Осиё ва Қофқазда содир бўлган кўпгина воқеалар савирлар (сувар, субар, сибир) номи билан боғлиқ, уларни Феофилакт Симокатuа Шимолий Қофқазда яшаган хунн қабилалари таркибига мансуб билади... Суварлар Суриядан ташқари Арманистон ва Қичик Осиёга юриш қилишган, қадамлари Қаппадокия (Кичик Осиёдаги вилоят, ҳозирги Туркия ҳудудида—тарж.)га ҳам етган. Шунингдек, суварлар Византия ҳарбий хизматига ҳам ёлланишган. Уларни 568 йилда аварлар тор-мор қилади. Шундан сўнг қабиланинг асосий қисми Албания (Озарбайжон)га кўчиб ўтади. Менандрнинг маълумотига қараганда, Хусрав Анушервон уларнинг кўпчили-гини қириб ташлаган, қолган 10 минг нафарига эса Аракс ва Қура оралиғида жой берган» (Ўша китоб, 55-бет).
Солномачилар муболаға қилишда устаси фарангдирлар. Хусрав суварларнинг барини қириб ташламаган: Улар кўп йиллар тарихчиларга маълум бўлиб крлишади.
Маҳмуд Қошғарий (XI аср охири) суварлар ва булғорлар туркча сўз-лашганини, улар ҳам «қипчоқ»лар каби «Рус ва Рум мамлакатлари»-гача бўлган ҳудудда макон тутганлигини ёзади.
Турклар «сув-ар» (суб-ар, суб-ир) сўзининг аҳамиятини англаб етишганми, йўқми, билмайман. Харқалай, на Маҳмуд Қошғарий ва на бошқа шарқлик муаллифлар асарларида ҳам бу энг қадимий туркча жаннатмакон юрт маъносини ифодаловчи, кейинчалик халқ номига айланган сўзни учратмаймиз (Қўриб ўтганимиздай, VIII асрда яшаган сибирлик ўғизлар уни бошқача — «ер-суб» ва «йар-суб» деб талаффуз қилишган. Бу сўзнинг мағзини чақиб кўришга уринишлар бўлган, балки авар, хазар, татар, булғор ва бошқа халқлар номи ҳам «сибар» калимасидан ясалгандир?)
Суварларнинг бир қисми (Хусрав қирғинидан кейин бўлса керак) Албаниядан Урта Осиёга келиб, кейинчалик қозоқ халқи таркибига қўшилиб кетади. Қозоқлар бу атамани тушунмай, суван, суанга айлантириб олишади. Шундай қилиб, Олатов этакларида, буюк Мармар тоғи ёнбағирларида Албан-суан («албан суванлари») қабиласи қарор топган. Эҳтимол, айнан ўшалар тоғни Хон-Тангри деб аташгандир. Жумла оламга ўз номи билан маълум ва машҳур бўлган албан-суанлар икки ўркачли тамға билан, қанотли туяни мингандек, бутун сайёрани кезиб чиқишгандир.
Турк маданияти тараққиётининг икки чўққиси (илк турк — Шумер ва қадимги турк— Сибир) ўртасида бир неча минг йиллик жарлик бор. Емирилиш жарлиги. Тарих дарсликларида, илмида кўчманчиларнинг маданий жиҳатдан қолоқлиги ҳақида кўп гапирилган. Биз, истеъмолга кириб қолган тушунчани инкор этмаган ҳолда яна бир яққол ва диалектик жиҳатдан рав-шан бўлган «чарчоқ» сўзини қўшимча қиламиз. Унчалик қадимий бўлмаган манбалар айқаш-уйқаш чизиғининг фақат озгина қисмини топишга муваффақ бўлган, чизиқнинг ана шу бўлаги бўйичагина мулоҳаза юритган калтабин Тарихчи туркларнинг ўтмиши сип-силлиқ, хамирдан қил суғургандай кечган деб тахмин қилади. Шундай қилиб, турк қабиласи бино бўлганидан бери Оврупо тарихчиси назарида Ваҳшийлик   манбаи   бўлиб   қолаверган.
Ҳар бир халқнинг ҳаёт иўли кардио-граммани эслатади. Табобатда тўғри чизиқ ўлимни, тарихда эса янги кўтарилиш учун куч йиғиш вақтини билдиради.
Тарҳлар мангулик қадар ўзгарувчандир!
«Ўтмишдаги барча ҳодисаларнинг асл маъноси шундаки, улар ҳеч қачон зил юк бўлиб қолмайди, аксинча, мўъжизакор тарзда ўзимизда тажассум топиб, ўзимизга қайтади», дейди улуғ Райнер Мария Рилке.
Тутуриқсиз сўзлар бир неча сабабларга кўра пайдо бўлади. Шулардан биттаси, менимча қуйидагича ясалган: юнонлар бир неча хат услубларини билишган: чапдан ўнггақараб ёзиш; бустрофредон (бир сатр — ўнгдан, иккинчиси — чапдан), ниҳоят, мелоддан олдинги VI-V асрларда ҳамма сатрларни ўнгга караб ёзиш усули бўлган. Ва илгариги хат йўналишлари унутилиб кетган. Топилган ёдгорликларнинг ҳаммасини чапдан ўнгга қараб ўқишган. Бизгача буюмларга битилган бир сўзли қисқа ёзувлар етиб келган. Ёзувлар, одатда, шакл ёки тасвирни билдирган. Юнонлар, этрусклар ва лотинлар бу изоҳларни кўпроқ қадимги Миср буюмларига ёзганлар. Жанубий Оврупо ва Олд Осиё маданиятларининг ўзаро муносабати сирларини фош қилувчи кўпгина буюмлар йўқолиб кетган. Бироқ Оврупо тилларида «Та-була», «таблица», «тейбл», «табба» атамалари (ёзув тахтаси, стол, текис буюмлар маъносини билдиради) сақланиб қолган. Улар сопол тахталар (ёзув ғиштлари) ндмидан келиб чиқади (Эҳтимол, туркча «таба», «табоқ» —ясси сопол идиш; 2. қариқиз, 3. қоғоз варағи ва терц, «тамба»—«ёзув белгиси» кабилар туркларнинг сопол жадваллар билан таниш бўлганини билдирар).
Мен орқа томонида юнонча ёки лотинча хат билан ўнгдан чапга қараб тирнаб ёзилган СУБЕР изоҳи бор шумер ёзув-белгилари тахтачасини ўз қўлларим билан ушлаб кўришни жуда-жуда истайман. Қадимги Оврупода шундай ёзувли сополлар, эҳтимол, ниҳоятда кўп бўлгандир. Асрлар ўтиб, сирли тасвирларни кўрган овруполbклар СУБЕР ёзувини чапдан ўнгга қараб РЕБУС деб ўқишган.


1



Yüklə 31,87 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin