Meyoriy hujjatlar



Yüklə 370,61 Kb.
səhifə6/29
tarix06.06.2020
ölçüsü370,61 Kb.
#31571
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
1-БЛОК


115. Ҳар йили қайси муддатга қадар олимлар, фаол илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб бораётган, шу жумладан давлат илмий-техник дастурлари доирасида илмий-техник лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган фан докторлари томонидан докторлик диссертацияларининг тавсия этиладиган мавзулари ишлаб чиқилади?

А.* 1 майгача



116. Тавсия этилган диссертация мавзулари уларнинг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор вазифаларига мувофиқлиги юзасидан қайси кенгаш экспертизасидан ўтказилади?

А.*Олий таълим муассасаси кенгашида ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий кенгашида



117. Олий таълим муассасасида катта илмий ходимлар-изланувчилар билан олиб борилган иш учун илмий консультантларга хар бир катта илмий ходимлар-изланувчилар учун бир йилда неча соат вақт ажратилади?

А.* 100 соат



118. Катта илмий ходимлар-изланувчиларнинг ўқиш муддати уларнинг иш стажига қўшиладими?

А.* Умумий стажига қўшилади



119. Катта илмий ходимлар-изланувчилар қайси холларда ўқишдан четлатилади?

А.* Якка тартибдаги режалар бажарилмаганда, олий таълим муассасаси ёки илмий-тадқиқот муассасасининг ички тартиби ва қоидалари бузилганда



120. Катта илмий ходим-изланувчи сифатида ўқиган, бироқ диссертация ҳимоя қилмаган шахсга нималарга рухсат берилмайди?

А.* Мустақил изланувчи сифатида расмийлаштиришга



121. Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни олий ўқув юртидан кейинги таълим муассасаларига қабул қилиш қандай амалга оширилади?

А.* Қабул квоталаридан ортиқча тўлов-контракт асосида



122. Малака ошириш таълим дастури (ўқув режа, фанларнинг дастурлари, ўқув-дидактик воситалар, тарқатма материаллар, саволномалар) кимлар томонидан ишлаб чиқилади?

А.* Малака ошириш таълим муассасаси томонидан МОТМ ташкил этилган базавий олий таълим муассасалари кафедралари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади



123. ОТМларда AРMни қайта ташкил этиш ва тугатиш (қўшиш, ажратиш, бўлиш, бирлаштириш, қайта ўзгартириш) қандай тартибда амалга оширилади?

А.* Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги қарорига кўра, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



124. Профессор ва доцент илмий унвонлари олий таълим ёки кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида қандай тартибда берилади?

Д.* Кафедра ва ихтисослик бўйича.



125. Профессор ва доцент илмий унвонлари олий таълим ёки кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида кимларга берилади?

Д.* Педагогик фаолият олиб бораётган, чуқур касбий билим ҳамда илмий ва педагогик соҳада ютуқларга эришган юксак маънавиятли шахсларга.



126. Илмий унвон берилган шахсларга қандай хужжат берилади?

Д.* Аттестат.



127. Катта илмий ходим илмий унвони ўз мақомига кўра қандай илмий унвонга тенглаштирилади?

Д.* Ихтисослик бўйича доцент илмий унвонига.



128. ОАK Раёсатининг илмий унвон бериш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг Аттестат қанча муддат ичида расмийлаштирилади?

Д.* Бир ой ичида Аттестат расмийлаштирилади.



129. ОАК Раёсатининг илмий унвон бериш тўғрисидаги қарори неча йил олдин қабул қилинган бўлса, илмий унвондан маҳрум этиш масаласи кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди?

В.* 10 йил олдин



130. ОАК Раёсатининг апелляция бўйича қабул қилинган якуний қарори неча иш куни ичида апелляция берган шахсларга тақдим қилинади?

В.* 5 иш куни



131. Талабгорнинг аттестация иши Кенгаш томонидан илмий унвонга тақдим этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан қанча муддат ичида ОАКга юборилади?

А.* 1 ой ичида



132. Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия неча йил муддатга берилади?

С.* 5 йил муддатга берилади



133. Нодавлат таълим муассасаларига фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун қанча миқдорда давлат божи ундирилади?

С.* Қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида



134. Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлашнинг пулли шакли қайси ўқув йилидан бошлаб жорий этилган?

В.* 1998-1999 ўқув йили 1 сентябрдан



135. Қайси йилдан бошлаб ОТМларда давлат грантлари бўйича ва тўлов-контракт асосида ўқитишнинг кундузги шаклида таълим олаётган барча талабаларни стипендия билан таъминлаш жорий этилган?

В.* 2001 йил 1 сентябрдан бошлаб



136. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида”ги Қарори қачон қабул қилинган?

В.* 17.08.2001 йил



137. Якуний давлат аттестацияси синовлари бошланишидан олдин ОТМ ректори нима ўтказади?

Д.*Якуний давлат аттестацияси комиссияларининг тайёргарлик даражаси, комиссия раислари ва аъзоларининг вазифалари, битирувчиларга қўйилаётган талаблар, тартиб-интизом тўғрисида семинар - кенгаш ўтказади.



138.“Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш ҳақида”ги Низомда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари нечта йўналишда малака оширадилар деб кўрсатилган?

Д.* Тўртта йўналишда

139. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан неча кун ичида уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади?

Д.* Ўн кун

140. ОТМ Кенгаши котиби танлов натижалари тўғрисида унда қатнашган шахсларни қанча муддатда ёзма равишда хабардор қилади?

Д.* Ўн кун

141. Олий таълим муасасаларида кимлар томонидан синов лекциялари ўтказилади?

Д.* Илгари кафедрада ишламаган шахслар томонидан



142. Давлат таълим стандартини билиш..................................................?

Д.*Профессор-ўқитувчилар таркибини танлов асосида саралаш шартларидан бири ҳисобланади.



143. Давлат таълим стандартининг амал қилиш муддати неча йил?

С.* Камида 5 йил



144. ДТСнинг амал қилиш муддати қайси холларда ўзгариши мумкин?

С.*Давлат бошқарувининг ваколатли органлари томонидан ДТСни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва жорий этиш тўғрисида янги тартиб-қоидалар қабул қилинганда.



145. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси неча бўлимдан иборат?

С.* 6 та бўлимдан



146. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг иккинчи бўлими нима деб номланган?

Д.*Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари.



147. Ўзбекистон халқи номидан ким иш олиб бориши мумкин?

С.*Ўзбекистон халқи сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти



148. Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас. Ушбу норма Конституциянинг қайси моддасида келтирилган?

С.* 16-моддасида



149. Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Ушбу норма қайси бобда келтирилган?

С.* Ижтимоий ва иқтисодий хуқуқлар бобида



150. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ўз ваколатларига киритилган масалалар юзасидан нималар қабул қилади?

В.* Қарорлар қабул қилади.



151. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисларини биргаликда ўтказилиши қайси жавобда тўғри берилган?

Д.*Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда.



152. Ваколат муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ўз фаолиятини давом эттирадими?

Д.*Тегишинча янги чақириқ Қонунчилик палатаси ва Сенати иш бошлагунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.



153.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мажлислари йилига неча марта ўтказилади?

Д.* Камида уч марта.



154. Қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилишининг мажбурий шарти қайси жавобда келтирилган?

Д.* Матбуотда эълон қилиниши.



155. Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенатда доимий асосда ишловчи Сенат аъзолари ўз ваколатлари даврида қандай фаолият билан шуғулланишлари мумкин?

С.* Илмий ва педагогик фаолият билан

156. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ муассасаларида сақланаётган шахсларнинг таълим олиши ва мустақил билим олиши учун шароитлар яратиладими?

Д.* Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шароитлар яратилади.

157. Таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини қайси давлат органи белгилайди?

С.* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси



158. Давлат таълим стандартлари, мутахассисларнинг билим савияси ва касб тайёргарлигига бўлган талаблар бажарилишини қайси давлат органи таъминлайди?

Д.*Таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари.

159. Таълим муассасасини ким бошқаради?

Д.*Таълим муассасасини унинг раҳбари.



160. Нодавлат таълим муассасаларига қабул қандай амалга оширилади?

Д.* Давлат ўқув юртлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.



161. Таълимни молиялаш қандай амалга оширилади?

Д.* Республика ва маҳаллий бюджетлар маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.



162. Бакалавр тайёргарлигининг зарурий даражаси, таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар, ўқув юкламасининг тўлиқ ҳажми, амалий машғулотлар, тайёрлаш сифатининг назорат механизми қайси хужжат билан белгиланади?

Д.* “Олий таълимнинг давлат таълим стандартлари. Асосий қоидалар” билан.



163. Магистратура дастурини тугаллаган битирувчиларга нималар топширилади жумлани давом эттиринг?

Д.* Давлат аттестацияси якунига кўра таълим йўналишининг муайян мутахассислиги бўйича «магистр» даражаси берилади ва тегишли кўкрак нишони ҳамда илова билан давлат намунасидаги диплом топширилади.



164. Олий таълимнинг касбий таълим дастурлари қайси шаклларда ўзлаштирилиши мумкин?

Д.* Кундузги, сиртқи, экстернат ва масофавий таълим олиш шаклларида ўзлаштирилиши мумкин.



165. Қайси ҳолларда талабаларни ўқув вақти ҳисобига ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга жалб этиш ман этилади?

Д.* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида кўзда тутилган вазиятлардан бошқа ҳолларда.



166. Кундузги бўлимда ўқийдиган талабаларга ишлашга рухсат бериладими тўғри жавобни топинг?

Д.* Ўқишдан бўш вақтларида - куннинг иккинчи ярмида меҳнат шартномаси асосида таълим муассасасининг ўзида ёки ундан ташқари жойларда ишлашга рухсат берилади.



167. Нодавлат олий таълим муассасаси проректори ва деканлари қандай тайинланади?

Д.* Нодавлат олий таълим муассасаси ректори томонидан таъсисчи билан келишилган ҳолда тайинланади.



168. Олий таълим муассасаларида йўналишлар бўйича нималар шаклланади?

Д.* Факультетлар, кафедралар, ўқув ва илмий лабараториялар, турли бўлимлар шаклланади.

169. Олий таълим муассасаларини аккредитатлаш тартиби қайси ваколатли орган томонидан белгиланади?

Д.* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан.

170. Магистратура таълимининг давомийлиги ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда қанча муддатга узайтирилади?

А.*Олти ойдан кам бўлмаган муддатга

171. Магистратура дастурини тугаллаган битирувчиларга давлат аттестацияси якунига кўра таълим йўналишининг муайян мутахассислиги бўйича ........................................ жумлани давом эттиринг?

Д.* “Магистр” даражаси берилади ва тегишли кўкрак нишони ҳамда илова билан давлат намунасидаги диплом топширилади.

172. Магистр тайёргарлигининг зарурий даражаси, таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар, ўқув юкламасининг тўлиқ ҳажми, амалий машғулотлар, тайёрлаш сифатининг назорат механизми қайси хужжатда белгиланад

Д.* Олий таълимнинг давлат таълим стандартлари. Асосий қоидалар билан белгиланади.


173.Талабаларга тайинлаш учун белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси нечта таълим йўналишига берилади?

Д.* 11 та

174. Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек ва Имом ал-Бухорий номидаги давлат стипендиялари давлат олий таълим муассасаларининг қайси курс талабаларига тайинланади?

Д.* Охирги икки курс талабаларига.

175. Номли давлат стипендияларига сазовор бўлган талабалар бакалавриат босқичини тугатганидан сўнг неча йил мобайнида, тегишли мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз, грант асосида қабул қилинадилар?

Д.* 1 йил мобайнида.

176. Талабаларни кундалик дарсларни ўзлаштирмаганлик, ўқув интизомини ва илмий одоб-ахлоқни бузганлик учун ўқув йили мобайнида номли давлат стипендияларидан маҳрум қилиш мумкинми?

Д.* Давлат олий таълим муассасалари тақдимномаларига биноан тегишли вазирликлар ва идоралар буйруқлари билан амалга оширилиши мумкин.

177.Таълим муассасасини давлат аккредитациясидан ўтказиш ҳақидаги қарор қанча муддатда қабул қилинади?

Д.* Хужжатлар топширилгандан кейин 1 ой муддатда.



178.Таълим муассасасини давлат аккредитациясидан ўтганлиги ҳақидаги сертификат неча йил муддатга берилади?

А.* 5 йил



179.Таълим муассасаси қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда давлат аккредитацияси ҳақидаги сертификат нима бўлади?

Д.* Ўз кучини йўқотади.



180.Давлат аккредитациясидан ўтган таълим муассасалари ...................... жумлани давом эттиринг?

Д.*Давлат тест марказида рўйхатга олинади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.



181.Таълим олувчиларни аккредитация қилинган бир таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартибини белгилаш қайси ваколатли орган томонидан амалга оширилади?

А.*Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси



182.Давлат таълим стандартлари, мутахассисларнинг билим савияси ва касб тайёргарлигига бўлган талаблар бажарилишини таъминлаш қайси ташкилот ваколатига киради?

В.* Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



183. Олий таълим муассасасининг “Васийлик кенгаши” таркиби

Д.* Кенгашнинг таркиби тасарруфида тегишли олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идора томонидан тасдиқланади.



­184. Ўзбекстон Республикаси Фанлар Академияси -1917 .17 .02

1Олий таълим муассасаларида юритиладиган таълим жараёнига хужжат юртиш бўйича йўриқнома 2014 й 31 март 114 сонли буйруқ

Модул. ЗТ ва инновацион технологиялар бўйича илғор хорижий тажрибалар

НАЗОРАТ ТЕСТЛАРИ



Тест саволлари


1

1

Модул тушунчасининг моҳияти - бу

дидактик мақсадлар, мантиқан тугалланган (фанлараро ва фан ичидаги боғланишни ҳисобга олиб тузилган) ўқув материали қисмидир

2

Ўқитишнинг асосий натижаси – бу


талабалар томонидан ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакалар, уларда шаклланган билиш эҳтиёжлари ва қобилиятлари

3

Таълим жараёнини жадаллаштириш бу...

таълим тизимини меъёрий лойиҳалаштириш, ахборот технологияларни қўллаш, ўқитувчини касбий имкониятидан тўлиқ фойдаланиш

4

Таксономия бу…

мураккаблик даражаси бўйича ўқитиш мақсадларини тартибли жойлашишини англатувчи, атама

5

Б. Блум таксономиясини тоифалари булар…

билим, тушуниш, қўллаш, таҳлил, синтез, баҳо

6

Кейс‑стадининг моҳияти бу

амалий вазиятларни таҳлил этиш ва ҳал қилиш

7

Кейс‑стадининг илк марта қўлланиш йили бу...

1870 йил

8

Кейс‑стадининг илк марта қўлланиш соҳаси бу...

ҳуқуқ соҳасида

9

Кейс-стадининг

классик мактабларини сони



2 та

10

“Кейс‑стади” маъноси бу

ингл. сase - тўплам, аниқ вазият, stadi - стади – ўрганиш

11

Муаммоликнинг тўртинчи даражаси бу

талаба муаммони ўзи қўяди ва уни ечади

12

Америка кейсларини ҳажми

ўнлаб саҳифали матнни ва кўплаб чизмаларни ўз ичига олади

13

Европа кейслари ҳажми

кам ҳажмли

14

Чет эллардаги бизнес-мактабларда одатий вазиятларни ўрганишга ажратилган ўқув вақти қисми

25 % - 90%

15

Кейс бу

реал ҳаётнинг «бир парчасидир»

16

Кейс бу


вазиятни тушуниш ва баҳолашга имкон берадиган ягона ахборот комплекси

17

Кейснинг қуйидаги турлари мавжуд бу

Табиий шароитдаги, кабинетли, илмий-тадқиқотчилик

18

Вазият баёни бўйича Кейснинг қуйидаги турлари мавжуд бу

Ўтмишдан ҳозирга келиш режимидаги кейс, вақт орқага қайтариладиган кейс-хотира, прогностик кейс

19

Кейс объекти бу

Шахсий, ташкилий-институционал, кўп субъектли

20

Кейсда материални тақдим этиш усули бу

ҳикоя, эссе, таҳлилий ёзишма, журналист тергови, ҳисобот, очерк, фактлар, мажмуи, статистик материаллар мажмуи, ҳужжатлар ва ишлаб чиқариш намуналари мажмуи

21

Кейс қуйидаги ҳажмда бўлиши мумкин...

қисқа, ўртача, катта

22

Кейсни расмийлаштириш усули бу

босма, электрон, видео-кейс, аудио-кейс,мультимедиа-кейс

23

Ўқув топшириғини тақдим этиш усули

Саволли кейс, кейс- топшириқ

24

Кейс учун ахборот йиғиш усуллари бу


интервью, суҳбат, ўрганиш (архив ҳужжатлари, ҳисоботларни), кузатув


25

Кейс учун ахборот йиғиш воситаси бу


сўровнома варағи, интервью олиш варағи, анкета, ҳар хил жадваллар ва бошқалар.

26

Кейсда муаммо нечта усулларда берилади? бу

1 та


27

Кейс қандай тузилишга эга?

кириш, кейс объектининг тарихий баёни, вазият, муҳокама учун саволлар вакейсга саволлар

28

Кейснинг педагогик паспорти, бу

ташкилий-услубий таъминот

29

Кейснинг педагогик паспортининг компонентлари бу

педагогик аннотация; талабага услубий кўрсатмалар; ўқитувчи – кейсологнинг кейсни ҳал этиш варианти; таълим технологияси

30

Кейс билан ишлаш неча босқичдан иборат бўлади?

5 та




Кейс билан ишлаш босқичлари бу

Амалий муаммоли вазият таҳлили; Унинг ечимининг усуллари ва воситаларининг аниқланиши; Муқобил вариантларнинг танланиши; Ечимнинг ишлаб чиқилиши; Тақдимот ва баҳолаш.

31

Талабани кейсни ҳал қилиши неча босқичдан иборат бўлади

2 та

32

Кейсни ҳал қилиш бўйича индивидуал (аудиториядан ташқари) ишда талаба бажарадиган ишлари бу

кейс материаллари билан танишади; берилган амалий вазиятни таҳлил қилади; ажратилган муаммони ҳал этиш усуллари ва воситаларини белгилайди ва асослайди; таклиф этиладиган қарорни амалга ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади

33

Кейсни ҳал қилиш бўйича талабаларни кичик гуруҳларда бажарадиган ишлари бу

ечимнинг таклиф этилган вариантларини муҳокама қиладилар ва баҳолайдилар; вазият учун энг мақбул вариантни танлашади; муаммоли вазият ечимига олиб келадиган ҳаракатлар йўлини амалга оширишнинг аниқ дастурини ишлаб чиқадилар;

тақдимотга тайёрланадилар



34

Модул блоклари бу

Кириш назорати, назарий блок, амалий блок, чиқиш назорати

35

Тьютор бу

мураббий, васий

36

Модератор бу

фаолиятни фаоллаштирувчи

37

Фасилитатор бу

фаолиятни фаоллаштирувчи

38

Эдвайзер бу

диплом иши, курс ишини ишлаб чиқишда маслаҳатчи

39

Кредит бу

таълим олувчилар ўқув ишлари ҳажмини аниқлашнинг унификациялаштирилган ўлчов бирлиги

40

Кредит ўқитиш тизими – бу


таълим олиш йўналишини мустақил равишда таълим олувчини ўзи решалаштириш имконини берувчи, ўқув жараёнини ташкиллаштириш йўли

41

Жанубий Корея, АҚШ кредит тизимида талабанинг аудитория ва аудиториядан ташқари иши

50% / 50%

42

Жанубий Корея, АҚШ кредит тизимида муваффақиятли даражани олиш учун кредит миқдори


130 кредит

43

Кредит тизимида билимларни баҳолаш тизими

Ўтди (A,B,C,D)/ ўтмади (F)


44

1 фан учун кредитлар миқдори


1-4

45

Бир фан учун энг кўп ўқитувчи сони

1 маърузачи ва 1 амалиётчи

46

Ассесментбу

Ингл. сўз бўлиб, “баҳо”, “баҳолаш” маъносини билдиради

47

Ассесмент усулини илк қўлланилиш йили

1930-40 йй.

48

Ассесмент усули орқали қуйидагилар аниқланади бу

талабанинг билими, кўникмаси, малакаси

49

Йўналишига кўра тестлар бу


Психологик,

Педагогик,

Интеллект даражасини аниқлашга қаратилган тестлар,

Касбий лаёқатни аниқлашга қаратилган тестлар



50

Тури ва шаклига кўра тестлар бу


Очиқ типдаги тестлар: бир тўғри жавобли, бир неча тўғри жавобли, муттаносиблик, изчиллик.

Ёпиқ типдаги тестлар: тўлдирувчи, давом эттирилувчи



ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ”

МОДУЛИ БЎЙИЧА ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ
1. Автобиографик характерга эга ҳужжатлар тўплами, индивидуал папка қандай номланади?

b) портфолио;
2. Талабанинг индивиудал таълимий муваффақиятлари акс эттирувчи диплом, фахрий ёрлиқ, гувоҳнома ва бошқалар жамланадиган портфолио қандай номланади?

d) ҳужжатлар портфолиоси.
3. Талаба томонидан бажарилган ижодий ишлар, лойиҳалар, тадқиқотлар, уларнинг натижаларини акс эттирувчи рейтинг дафтарчаси, ижодий иш дафтари, электрон ҳужжатлар, моделлар, лойиҳалар, ижтимоий, ишлаб чиқариш, педагогик амалиётга доир ҳисоботлар, талаба томонидан мустақил ёки гуруҳдошлар билан ҳамкорликда тўплаган адабиётлар, даврий нашрларнинг ксеронусхалари, иллюстрациялар жой оладиган портфолио – бу ...

c) ишлар портфолиоси;
4. Талабанинг ўзи ёки педагоглар томонидан жамланган талабаларнинг энг яхши ишлари ўрин оладиган портфолио қандай номланади?

a) баҳоловчи портфолио;



b) тақризлар портфолиоси;

5. Талабанинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш мақсадида шакллантирилиб, назорат ишлари, тестлар, чизмалар, кроссвордлар ва бошқалардан таркиб топадиган портфолио – бу ...



a) баҳоловчи портфолио;

6. Талаба томонидан эришган ютуқларни баҳолашга доир хулоса, тақриз, резюме, эссе, тавсиянома ва тавсифномалар жамланадиган портфолио қандай номланади?



b) натижалар портфолиоси;

7. 1) талабалар томонидан олий таълим муассасаси ёки факультет сайтига материалларни қўшиш; 2) шахсий веб-сайтларни яратиш; 3) семестр якунлари бўйича ҳисобот тайёрлаш каби шаклларда намоён бўладиган портфолио – бу ...



d) On-line портфолио.
8. Истиқболли иш ўрнига эга бўлиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, фан олипиадаларда иштирок этиш, номдор ҳамда Президент стипендиясига талабгор бўлиш ҳамда шахсий мақсадларни амалга оширишда амалий аҳамият касб этувчи ҳужжатлар тўплами қайси жавобда тўғри кўрсатилган?

b) талабалар портфолиоси;

9. Талабалар портфолиосининг яратилиши неча босқичда амалга ошади?



b) 3 босқичда;

10. Луғавий жиҳатдан “инновация” тушунчаси қандай маънони ифодалайди?



c) янгилик киритиш;
11. Муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга қаратилган
фаолият қандай номланади?

a) инновация;
12. Янги ғоялар, тизим ёки фаолият йўналишини ўзгатиришга қаратилган аниқ мақсадлар, ноанъанавий ёндашувлар, одатий бўлмаган ташаббуслар, илғор иш услублари. Улар ниманинг кўринишлари саналади?

c) инновациянинг;

13. Таълим соҳаси ёки ўқув жараёнида мавжуд муаммони янгича ёндашув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, аввалгидан анча самарали натижани кафолатлай оладиган шакл, метод ва технологиялар қандай номланади?



d) таълим инновациялари.
14. “Инновацион таълим” тушунчаси дастлаб қаерда асосланган?

b) 1979 йилда Римда;
15. Таълим инновациялари неча турга бўлинади?

b) 4 турга;
16. Киритилган ўзгаришларнинг тавсифига кўра таълим инновациялари қандай турларга бўлинади?

b) радикал, модификацияланган ва комбинацияланган инновациялар;
17. Фаолият йўналишига кўра таълим инновациялари қандай турларга бўлинади?

d) педагогик жараёнда ёки таълим тизимини бошқаришда қўлланиладиган инновациялар.
18. Ўзгаришларнинг кўламига кўра таълим инновациялари қандай турларга бўлинади?

а) тармоқ (локаль), модул ва тизим инновациялари;
19. Келиб чиқиш манбаига кўра таълим инновациялари қандай турларга бўлинади?

c) жамоа томонидан бевосита яратилган ёки ўзлаштирилган инновациялар;

20. Фаолият қисқа муддатли, яхлит тизим хусусиятига эга бўлмай, фақатгина тизимдаги айрим элементларни ўзгартиришга хизмат қилса у нима деб юритилади?



а) новация;
21. Муайян тизимнинг ривожланишига ёки уни тубдан ўзгартиришга хизмат қиладиган фаолият натижаси қандай номланади?

c) инновация;
22. Янги ижтимоий талабларнинг анъанавий меъёрларга мос келмаслиги ёки янги ғояларнинг эски ғояларни инкор этиши натижасида вужудга келадиган мажмуали муаммоларни ечишга қаратилган фаолият қандай номланади?

c) инновацион фаолият;
23. Ижодий фаоллик, янгиликни киритишга технологик ва методологик тайёргарлик, янгича фикрлаш, юксак муомала маданияти. Инновацион фаолиятнинг ушбу таркибий элементлари ким томонидан кўрсатилган?

a) В.Сластенин;
24. Таълим инновацияларини педагогик жараёнга татбиқ этиш неча босқичда кечади?

b) 4 босқичда;
25. Педагогда таълим жараёнига инновацион ёндашувни қарор топтириш неча босқичда кечади?

b) 4 босқичда;
26. Талабанинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим қандай номланади?

c) шахсга йўналтирилган таълим;
27. Ўқув жараёнида талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, “педагог-талаба(лар)” муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини ифодаловчи таълим қандай номланади?

c) ҳамкорлик таълими;
28. Ўқув жараёнида талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, шунингдек, “педагог-талаба(лар)” муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини таъминловчи таълимий характердаги технологиялар қандай номланади?

d) ҳамкорлик таълими технологиялари.
29. Жуфтлик ва кичик гуруҳ аъзоларининг ўзаро бирлиги; жуфтлик ва кичик гуруҳда ҳар бир аъзонинг шахсий ва гуруҳ муваффақияти учун жавобгарлиги; кичик гуруҳда ҳамкорликка асосланган ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш; гуруҳ ва жамоа ишининг умумий баҳоланиши. Ушбу тамойиллар қандай таълим технологияларининг моҳиятини ифодалайди?

c) ҳамкорлик таълими технологияларининг;
30. Яхлит мавзуни бир нечта қисмларга ажратган ҳолда мазмунини ёритиш асосида талабаларнинг уни пухта ўзлаштириши, ўз билимларини бошқаларга етказиб бериш лаёқатига эга бўлиши таъминловчи стратегия қандай номланади?

а) “Ажурли арра”;
31. Рағбатлантирувчи асос, моноконструкция, социоконструкция, ижтимоийлашув, маълумотларни билишга интилиш, рефлекция. Улар инновацион таълимнинг ... саналади?

c) алгоритми;
32. Аниқ режа, мақсад асосида унинг натижаланишини кафолатлаган ҳолда педагогик фаолият мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган ҳаракат маҳсули нима?

c) лойиҳа;
33. Бошланғич маълумотларга асосланиб, кутиладиган натижани тахмин қилиш, башоратлаш, режалаштириш орқали фаолият ёки жараён мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган амалий ҳаракат қандай номланади?

c) лойиҳалаш;
34. Алоҳида олинган таълим жараёнини самарали ташкил этиш учун барча омилларни инобатга олган ҳолда унинг лойиҳаси (схемаси)ни ишлаб чиқиш нима деб юритилади?

d) таълим жараёнини лойиҳалаш.


35. Педагогик жараённи лойиҳалаш қандай учликка асосланади?

b) лойиҳа – мазмунфаолият;


36. Таълим жараёнини лойиҳалаш неча босқичда кечади?

c) 5 босқичда;
37. Таълим ёки маънавий-маърифий тадбирнинг асосий кўрсаткичлари
ва уларнинг технологик тавсифини ёритувчи ҳужжат қандай номланади?

b) технологик паспорт;
38. Педагогик (таълим ва тарбия) жараённи бажарувчи ёки маълум объектга техник хизмат кўрсатувчи педагогларга тақдим этиладиган барча зарур маълумотлар, кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳужжат қандай номланди?

c) технологик харита;
39. Реал, ҳақиқатда мавжуд бўлган объектнинг соддалаштирилган, кичрайтирилган (катталаштирилган) ёки унга ўхшаган нусхаси нима деб аталади?

c) модел;
40. Қандай ҳолат ҳодиса, жараён ёки тизимнинг умумий моҳиятини тўла ёритувчи моделни яратишни ифодалайди?

b) моделлаштириш;
41. Ўқув жараёнида қўлланиладиган моделлар неча турга бўлинади?

b) 5 турга;
42. Қурилма, мослама, асбоб, жиҳоз ва механизмлар ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради?

b) илмий-техник моделлар турига;

43. Кўрсатмали қуроллар, кўргазмали воситалар, тренажёрлар, таълимий дастурлар. Улар ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради?

а) тажриба моделлари турига;

b) илмий-техник моделлар турига;



d) ўқув моделлари турига.
44. Амалий ҳаракатларни бажаришга хизмат қилувчи турли тренажёрлар, механизмлар ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради?

b) имитацион моделлар турига;
45. Лойиҳалаштирилаётган объектларнинг катталаштирилган ёки кичиклаштирилган нусхалари ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради?

c) тажриба моделлари турига;
46. Компьютер, спорт, иқтисодий, ҳарбий, ишчанлик ўйинлари ва бошқалар ўқув жараёнида қўлланиладиган қандай моделлар турига киради?

а) ўйин моделлари турига;
47. Талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган таълим қандай таълим саналади?

d) муаммоли таълим.
48. Муаммоли таълимнинг илк ғояларини ким асослаган?

a) Л.Рубинштейн;

b) И.Унт;

c) Ж.Дьюи;

d) М.И.Махмутов.
49. Билимларни муаммоли баён қилиш, билимларни муаммоли баён
қилишнинг маълум босқичларида талабаларни изланишга ундаш, кичик илмий тадқиқотларни олиб бориш. Улар қандай таълимнинг турлари саналади?

b) муаммоли таълимнинг;

50. Ўқитувчи томонидан талабани муаммоли вазият, муаммоли масалани ҳал


этишга йўналтириш орқали унда билиш фаоллигини оширишга йўналтирилган маъруза қандай маъруза саналади?

c) муаммоли маъруза;

51. Талабаларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразларни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган таълим технологиялари қандай технологиялар саналади?



b) муаммоли таълим технологиялари;

52. Муаммоли баён, эвристик суҳбат, муаммоли намойиш, изланишга


асосланган амалий машғулот, ижодий топшириқ, хаёлий муаммоли тажриба, муаммо фаразларини шакллантириш, масалаларни муаммоли ечиш (оптимал вариантларни танлаш), муаммоли вазифа, муаммоли ўйин. Улар қандай таълим технологияларининг турлари ҳисобланади?

b) муаммоли таълим технологияларининг;

53. Тадқиқот методи, эвристик метод, муаммоли вазиятларни яратиш методи, муаммоли баён қилиш методи, ижодий метод, қисман ижодий метод. Улар қандай таълимнинг методлари ҳисобланади?



b) муаммоли таълим методлари;
54. Ҳал қилиниши зарур, бироқ, ҳали ечиш усули номаълум бўлган педагогик характердаги масала – бу ...

b) педагогик муаммо;
55. Талабанинг маълум топшириқларни бажариш (масалани ечиш, саволга жавоб топиш) жараёнида юзага келган зиддиятни англаши билан боғлиқ руҳий ҳолати ... ҳисобланади?

d) муаммоли вазият.
56. Муаммоли вазиятни яратиш; вазиятни таҳлил қилиш асосида муаммони қўйиш; фаразларни илгари суриш; ечимни текшириш. Улар муаммоли вазиятни ҳал қилиш ... саналади?

d) босқичлари.
57. Улар муаммони ҳал қилиш босқичлари – бу ...

c) исботлаш; текшириш; асослаш;
58. Муаммони қўйиш қайси босқичларда амалга оширилади?

d) муаммони излаш; муаммони қўйиш; муаммони ҳал қилиш.
59. Муаммони қўйиш неча сатҳда кечади?

c) 3 сатҳда;
60. Луғавий жиҳатдан “интерфаол” тушунчаси қандай маъносини англатади?

a) “ўзаро ҳаракат қилмоқ”;
61. Талабаларнинг билим, кўникма, малака ва муайян ахлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлидаги ўзаро ҳаракатларини ташкил этишга асосланувчи таълим қандай номланади?

d) интерфаол таълим.
62. Қандай ҳолат талабаларнинг билим, кўникма, малака ва муайян ахлоқий
сифатларни ўзлаштириш йўлида биргаликда, ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил этиш лаёқатига эгаликларини ифодалайди?

b) интерфаоллик;
63. Талабаларнинг портфолиолари қандай тузилишга эга бўлади?

c) титул; мундарижа; портфолионинг мақсади; портфолионинг бўлимлари;
64. Талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини ҳар томонлама, холис баҳолаш имкониятини таъминловчи топшириқлар тўплами қандай номланади?

d) ассесмент.
65. У биографик анкета, таълим соҳасидаги ютуқлар баёни, ўқув индивидуал топшириқ, баҳс-мунозара, интервью, ижодий иш, тест, индивидул кейс, тақдимот, эксперт кузатиш, ролли ҳамда ишбилармонлик ўйинлари кабилардан ташкил топади. Гап нима ҳақида бормоқда?

b) ассесмент;
66. Дастлаб мавжуд ҳарбий вазиятларни тўғри баҳолай оладиган, ҳарбий ҳаракатлар жараёнини самарали бошқарадиган, зарур ўринларда оқилона ҳаракатни ташкил эта оладиган инглиз ҳамда немис ҳарбийлари орасидан билимдон, тадбиркор, маҳоратли ҳарбийлар, шунингдек, офицерларни танлаш мақсадида қўлланилган технология қандай номланади?

a) ассесмент;

67. “Ассесмент” технологияси “AT&T” компанияси томонидан биринчи марта неча йилда қўлланилган?



c) 1954-йилда;
68. Таълимий мазмунга эга лойиҳа, шунингдек, ўқитувчи томонидан тузилиши мажбурий бўлган ҳужжат қандай номланади?

a) дарс ишланмаси;

69. Муаммога оид маълумотларни тўплаш, уларни таҳлил қилиш, умумлаштириш, моҳиятини ёритиш, муаммони ҳал этиш усул ва воситаларини тавсифлаш, уларнинг аҳамиятини асослашга хизмат қилувчи лойиҳалар қандай лойиҳалар саналади?



a) ахборотли лойиҳалар;
70. Тадқиқотни амалга ошириш, тадқиқот асосида муаммо изоҳини асослаш, келгусида ривожланиш учун янги муаммоларни асословчи лойиҳалар – бу …

b) тадқиқот лойиҳалари;

71. Қандай лойиҳалар муаммони ҳал этиш усул ва воситаларини ишлаб чиқишга хизмат қилади?



c) амалий лойиҳалар;
72. Мақола, реферат, маъруза, кейс ва бошқалар қандай лойиҳаларнинг натижаси саналади?

a) ахборотли лойиҳаларнинг;
73. Қандай лойиҳаларнинг натижаси ҳисобот, маъруза, кейс ва бошқалар ўаклида намоён бўлади?

b) тадқиқот лойиҳаларининг;

74. Ҳаракатлар дастури, бизнес-режа, кейс, стратегия, тавсия, маълумотнома тўплами ва бошқалар қандай лойиҳаларнинг натижаси сифатида тақдим этилади?



c) амалий лойиҳаларнинг;
75. Ўқув мақсадига эришиш ёки муаммо, муаммоли вазиятни ҳал қилиш йўлида талабалар томонидан изчил амалга ошириладиган ҳаракатлари мажмуаси – бу ...

b) ўқув лойиҳавий фаолият;
76. Талабаларнинг ўқув лойиҳавий фаолияти неча босқичда ташкил этилади?

b) 3 босқчида;
77. Ж.Дьюи томонидан ижтимоий; конструктив; бадиий ифодавий; илмий-тадқиқот каби йўналишлар қандай таълим учун асос қилиб белгиланган?

b) муаммоли таълим учун;
78. С.Л.Рубинштейннинг “Тафаккур муаммоли вазиятдан бошланади” деган ғояси қандай таълимнинг психологик асоси сифатида қабул қилинган?

c) муаммоли таълимнинг;

79. Талабаларни муаммоли вазиятга тўқнаш келишини таъминлаш асосида уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга асосланадиган йўл қанай номланади?



b) муаммоли вазият методи;
80. Модул, муаммоли, интерфаол, индивидуал, масофавий, компьютер, ҳамкорлик, лойиҳа, дастурий, табақалаштирилган, ривожлантирувчи, ўйин, гендер ҳамда қувватни тежовчи таълим технологиялари қанай умумий ном билан аталади?

a) шахсга йўналтирилган таълим технологиялари;

81. Ўқув топшириқларини жамоада, кичик гуруҳларда ёки жуфтликда биргаликда, ўзаро ҳамкорликда бажариш қандай таълимнинг асосий ғояси саналади?



b) ҳамкорлик таълимининг;
82. Кичик тадқиқотларни олиб бориш; фан бўйича ташкил этиладиган мусобақада иштирок этиш; фан олимпиадаларига тайёрланиш; ҳамкорликда лойиҳалар тайёрлаш; ижодий ҳамкорликда илмий мақолалар чоп этиш; ижодий ҳамкорликда ўқув манбаларини яратиш. Улар қандай ҳамкорликни ифодалайди?

b) педагог-талаба ҳамкорлиги;
83. 1986 йилда Ф.Славин томонидан ишлаб чиқилди метод қандай номланади?

c) “Ажурли арра-2”;

84. Ўқув портфолиоси ва “Ассесмент” технологияси – бу ...



b) инновацион характердаги назорат воситалари;
85. Педагог ёки талабанинг шахси, фаолиятининг турлари, эришилган ютуқлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни беришга хизмат қиладиган индивидуал папка қандай номланади?

b) портфолио;

86. Унча катта бўлмаган ўзига хос архив қандай номланади?



c) портфолио-коллектор;
87. Талабаларда мавзуга нисбатан таҳлилий ёндашув, айрим қисмлар негизида мавзунинг умумий моҳиятини ўзлаштириш (синтез) кўникмаларини ҳосил қилишга ёрдам берадиган график органайзер қандай номланади?

a)”Венн диаграммаси;
88. Талабаларни мавзу хусусида кенг ва ҳар томонлама фикр юритиш, ўз тасаввурлари, ғояларидан ижобий фойдаланишга доир кўникма, малакаларни ҳосил қилишга рағбатлантириб, мавзу доирасида имкон қадар кўп муқобил ғояларнинг йиғилишини таъминловчи стратегия қандай номланади?

b) “Ақлий ҳужум”;
89. Талабаларда мавзу юзасидан муайян масала моҳиятини тасвирлаш ва ечиш қобилиятини, мантиқий фикрлаш, мавзу моҳиятини ёритувчи таянч тушунча, маълумотларни муайян тизимга келтириш, уларни таҳлил қилиш кўникмалари ривожлантиришга хизмат қиладиган график органайзер қандай номланади?

d) “Балиқ скелети”.
90. Асос, унга бириккан тўққизта “гулбарг” (квадрат, тўртбурчак ёки айланалар)ларни ўз ичига олиб, асосий муаммо ва унинг мазмунини ёритишга имкон берадиган хусусий масалаларнинг ҳал этилишини таъминловчи технология (интерфаол метод) қандай номланади?

c) “Нилуфар гули”;
91. Талабаларга муайян мавзулар бўйича ўз билимлари даражасини баҳолай олиш имконини берадиган график органайзер қандай номланади?

a) “Биламан. Билишни хоҳлайман. Билиб олдим” (БББ);
92. Инглизча сўздан олинган бўлиб, берилган саволларга қисқа, аниқ ва лўнда жавоб қайтарилишини тақозо этадиган метод қандай номланади?

b) “Блиц-сўров”;

93. Французча сўзидан олинган бўлиб, машғулотларда бирор-бир мавзу юзасидан талабалар ўртасида ўзаро баҳс уюштириш, уларнинг ўзаро фикр алмашишларини таъминлашга хизмат қиладиган технология (интерфаол метод) қандай номланади?



c) “Дебат”;

94. Ғунча, тўплам, боғлам каби маъноларни англатиб, илгари сурилган ғояларни умумлаштириш, улар ўртасидаги алоқаларни топиш имкониятини яратадиган график органайзер қандай номланади?



d) “Кластер”.
95. Уни қўллашда талабаларнинг вазифаси мантиқий жиҳатдан нотўғри ифодаланган маълумотларни тўғри далилларга айлантириш, юзага келган мантиқий чалкашликни тузатиш, фикрларни муайян кетма-кетликда тўғри жойлаштирган ҳолда узилган занжирни “улаш”дан иборат бўладиган стратегия қандай номланади?

a) “Мантиқий чалкаш занжир”;
96. Муаммонинг асосий тўрт жиҳатини ёритишга хизмат қилиб, унга кўра талабалар мавзунинг мазмунига мос муаммоларни атрофлича ўрганиш орқали моҳиятини ёритиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни излаш, ҳал қилиш имкониятларига эга бўладиган стратегия қандай номланади?

b) “СWОТ-таҳлил”;

97. Ж.Стилл, К.Мередис, Ч.Темил томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, “Ўқиш ва ёзиш асосида танқидий фикрлашни ривожлантириш дастури”да ҳар бир талаба ҳамда талабалар гуруҳларининг фикрлаш фаоллигини ошириш, уларда танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қиладиган стратегия қандай номланади?



c) “Синквейн” (“Беш қатор”);

98. Талабаларда мантиқий фикрлаш қобилиятини, хотирани, шунингдек, муайян муаммони ҳал қилишда ўз фикрини очиқ, эркин ифодалаш малакасини ривожланишига хизмат қиладиган стратегия қандай номланади?



d) “Скарабей” (“Қўнғиз”).
99. Кўп фикрлилик, суҳбат (диалог), фикрлашга асосланган фаолият, ғояларнинг яратилиши (илгари сурилиши), танлаш имкониятининг мавжудлиги, муваффақиятли вазиятларни ҳосил қилиш, рефлексия. Улар қайси таълим технологияларининг асосий белгилари саналади?

b) интерфаол таълим технологияларининг;
100. Таълим жараёни “Ўқувчи – ўқувчи (жуфтликда ишлаш)”, “Ўқувчи – ўқувчилар гуруҳи (гуруҳ ёки кичик гуруҳда ишлаш)”, “Ўқувчи – ўқувчилар жамоаси (гуруҳ жамоасида ишлаш)”, “Ўқувчи – ахборот-коммуникацион технологиялар” каби тизимларга мувофиқ ташкил этиладиган таълим қандай номланади?

b) интерфаол таълим;

.
ПЕДАГОГИК КОМПЕТЕНТЛИК ВА КРЕАТИВЛИК



АСОСЛАРИ” МОДУЛИ БЎЙИЧА ТЕСТ ТОПШИРИҚЛАРИ
1. Луғавий жиҳатдан “competence” тушунчаси қандай маънони ифодалайди?

c) қобилият;

2. Касбий фаолиятни амалга оширишда мутахассис томонидан ўзи учун зарур бўлган билим, кўникма, малакаларнинг эгалланиши ва уларни амалда


юқори даражада қўллай олиши қандай сифатни ифодалайди?

ab) компетентликни;


3. 1) мураккаб жараёнларда; 2) рақобатчилар билан курашишда; 3) ноаниқ вазифаларни бажаришда; 4) бир-бирига зид маълумотлардан фойдаланишда; 5) ҳар қандай вазиятда ҳам ютуққа эришишга интилишда; 6) кутилмаган вазиятда ҳаракат режасига эга бўла олишда. Компетентлик яққол намоён бўладиган ҳолатларни белгиланг.

c) 1; 3; 4; 6;
4. А.К.Маркованинг фикрига кўра, педагогда касбий компетентликнинг қайси жиҳатлари намоён бўлади?

d) махсус (касбий) компетентлик; ижтимоий компетентлик; шахсий компетентлик; индивидуал компетентлик.


5. Б.Назарова педагогнинг касбий компетентлигида қайси жиҳатларни устувор деб белгилаган?

b) махсус компетентлик; ижтимоий компетентлик; аутокомпетентлик; экстремал касбий компетентлик;


6. Касбий компетентлик сифатларини белгиланг.

c) ижтимоий, махсус, шахсий, технологик ва эктремал компетентлик;
7. Ижтимоий муносабатларда фаоллик кўрсатиш кўникма, малакаларига
эгалик, касбий фаолиятда субъектлар билан мулоқотга кириша олиш. Бу ҳолатлар педагогда қандай компетентлик мавжудлигини ифодалайди?

c) ижтимоий компетентлик;
8. Психологик, методик, информацион, креатив, инновацион ва коммуникатив компетентлик. Ушбу таркибий асослар педагогга хос қандай компетентликка хос?

b) махсус компетентликка;
9. Изчил равишда касбий ўсишга эришиш, малака даражасини ошириб бориш, касбий фаолиятда ўз ички имкониятларини намоён қилиш негизида педагогга хос қандай компетентлик акс этади?

a) шахсий компетентлик;
10. Касбий-педагогик БКМни бойитадиган илғор технологияларни ўзлаштириш, замонавий восита, техника ва технологиялардан фойдалана олиш педагогга хос компетентликнинг қайси сифатини ифодалайди?

a) технологик компетентликни;

11. Фавқулотда вазиятлар (табиий офатлар, технологик жараён ишдан чиққан)да, педагогик низолар юзага келганда оқилона қарор қабул қилиш, тўғри ҳаракатланиш малакасига эгалик. Ушбу малакаларга эгаликни ифодаловчи компетентликка хос сифат – бу ...



d) технологик компетентлик.
12. Педагогнинг ўз устида ишлаши неча босқичда кечади?

b) 5 босқичда;
13. Ўз устида ишлаганда педагогнинг ютуқларини бойитиш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ қарорга келиши қайси босқичда рўй беради?

b) 2 босқичда;

14. Ўз устида ишлашнинг 1-босқичида педагог томонидан қандай ҳаракатлар ташкил этилади?



c) ўз фаолиятини таҳлил қилиш асосида ютуқ ва камчиликларини аниқлаш;
15. Педагог томонидан касбий фаолиятда ташкил этаётган ўз амалий ҳаракатлари моҳиятининг ўрганилиши – бу ...

c) ўзини ўз таҳлил қилиш;

16. Шахснинг ўз-ўзини таҳлил қилиши орқали ўзига баҳо бериши қандай номланади?



b) ўз-ўзини баҳолаш;

17. Шахснинг ўзини ўзи самарали баҳолашига қандай омиллар таъсир кўрсатади?

d) ўзини тушуниш; шахс сифатида ўз қадр-қимматини англаш; ўзини-ўзи назорат қилиш.
18. Шахснинг ўз-ўзидан қониқиши ёки қониқмаслиги нимани белгилайди?

a) ўз-ўзини баҳолаш даражасини;

19. ЎЎБ = ютуқлар/ўзини юқори баҳолашга интилиш (ёки ЎЎБ = Ю / ЎЮБИ). Ушбу формула ёрдамида қандай жараён амалга оширилади?

b) ўз-ўзини баҳолаш;

20. Шахснинг ўзида касбий тажриба, малака, маҳоратни такомиллаштириш йўлида аниқ мақсад ва пухта ўйланган вазифалар асосида мустақил равишда амалий ҳаракатларни ташкил этиши қандай номланади?

c) ўзини ўзи ривожлантириш;

21. Ҳар бир шахс ёки мутахассиснинг ўзида маълум сифат, БКМ, касбий компетентликни шакллантириш ва ривожлантириш эҳтиёжлари асосида


ишлаб чиқилган шахсий характердаги дастур қандай номланади?

a) индивидуал ривожланиш дастури;
22. Бирор бир иш ёки фаолиятни юксак даражада, ҳеч бир қийинчиликсиз, ўта моҳирлик билан бажариш қандай номланади?

b) маҳорат;

23. Педагогнинг педагогик жараённи ташкилий, методик, руҳий ва субъектив жиҳатдан ўта моҳирлик, усталик билан ташкил этиш ва бошқариш қобилияти, кўникма-малакасига эгалиги ... деб номланади?



c) педагогик маҳорат;

24. Педагогик одоб; педагогик билимдонлик; педагогик қобилият; педагогик мулоқот маданияти; педагогик релаксация; коммуникатив таъсир кўрсатиш қобилияти; педагогик такт (назокат); педагогик техника; нутқ техникаси; педагогик ижодкорлик; педагогик тажриба; педагогик маданият. Улар ниманинг таркибий қисмлари?



c) педагогик маҳорат;
25. Педагогнинг ўз олдига ўзига, касбига, жамиятга, талабаларга ва таълим жараёнининг бошқа иштирокчилари билан муносабатда бўлишига қўядиган ахлоқий талаблари тизими қандай номланади?

c) педагогик одоб;

26. Педагогик одобнинг асосий шаклларини кўрсатинг.

c) касбий-педагогик бурч; педагогик адолат; педагогик мажбурият (деонтология); педагогик обрў;
27. Педагогнинг ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, педагогик жамоа, жамият томонидан эътироф этилган ахлоқий мақоми қандай номланади?

c) педагогик обрў;

28. Педагогга хос бўлиб, педагогик фаолиятни оқилона ташкиллаштириш ва олиб борилишига имкон берадиган, амалий вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлашда аҳамиятли бўлган хусусиятлар қандай номланади?



d) педагогик қобилият.
29. Дидактик қобилият; академик қобилият; перцептив-педагогик қобилият; нутқ қобилияти; ташкилотчилик қобилияти; авторитар қобилият; коммуникатив қобилият; педагогик хаёлот; диққатни тақсимлай олиш қобилияти. Педагогик қобилиятнинг ушбу турлари ким томонидан гуруҳланган?

a) В.А.Крутецкий;


30. Педагогик мулоқот услубларини кўрсатинг.

a) авторитар, демократик ва либерал;

31. Талабаларнинг ҳиссий фаолияти, руҳий-жисмоний қуввати ва ишчанлик қобилиятини қайта тиклаш қандай номланади?

b) педагогик релаксация;

32. Талабага ҳурмат билан муносабатда бўлиш; талабчанлик; суҳбатдошни қизиқиш (диққат) билан тинглай олиш ва қайғуриш малакаси; руҳий барқарорлик, дадиллик, оғир вазминлик; муносабатлар жараёнида ишонч билан сўзлай олиш; қатъиятлилик (қайсарлик эмас); талабаларга эътиборли, ҳушёр бўлиш. Ушбу асосий кўринишлар нимага хос?



c) педагогик назокатга;

33. Ўзини ўзи ҳиссий бошқариш; пантомимика; мимика; жест (қўл, оёқ ҳаракат)дан ўринли фойдаланиш; нутқ техникаси; алоҳида сўз ёки ифодаларни ифодалаш суръати (ритмика). Улар ниманинг асосий турлари саналади?



a) педагогик техниканинг;

34. В.А.Сухомлинскийнинг фикрига кўра, қош-қовоқни уюб юрмаслик; бошқаларнинг камчиликлари, нуқсонларини ошириб кўрсатмаслик; ҳазил-мутойибага мойил бўлиш; хушмуомала бўлиш ва келажакка ишонч билан қараш. Улар қандай ҳолатнинг муҳим шартлари саналади?

c) руҳий барқарорликка эришиш;
35. Шахс ички кечинмалари, ўй-фикрлари, характерининг гавда ҳаракати ва
имо-ишоралар ёрдамидаги ифодаси қандай номланади?

d) пантомимика.
36. Шахснинг юз мускуллари ҳаракатлари орқали ўз фикри, ҳис-туйғулари, кайфияти ва мавжуд воқеликка нисбатан муносабатини ифодалаши қандай номланади?

c) мимика;

37. Нутқни тингловчига етказишда қўлланиладиган воситалар мажмуи қандай номланади?



b) нутқ техникаси;
38. Касбий фаолиятни ташкил этиш жараёнида педагог томонидан орттирилган билим, кўникма ва малакалар мажмуи қандай номланади?

b) педагогик тажриба;
39. Педагогнинг маънавий-ахлоқий қиёфаси билан ташқи кўриниши ўртасидаги ўзаро уйғунлик, мутаносиблик нимани ифодалайди?

d) педагогнинг имиджини.
40. “Креативлик” тушунчасининг луғавий маъноси – бу...

a) яратиш;

41. Индивиднинг янги ғояларни ишлаб чиқаришга тайёрлигини тавсифловчи ва мустақил омил сифатида иқтидорлиликнинг таркибига кирадиган ижодий қобилияти қандай номланади?

c) креативлик;

42. Муаммо ёки илмий фаразларни илгари суриш; фаразни текшириш ва ўзгартириш; қарор натижаларини шакллантириш асосида муаммони аниқлаш; муаммо ечимини топишда билим ва амалий ҳаракатларнинг ўзаро қарама-қаршилигига нисбатан таъсирчанлик. Креативликни ифодаловчи ушбу ҳолатлар ким томонидан асосланган?



b) П.Торренс;

43. Ижодий йўналганлик, мантиқий фикрлай олиш, эрудиция (билағонлик), бой тасаввур, ижодий таъсирчанлик ва ташаббускорлик, ўз ижодкорлигини тўла-тўкис намойиш этиш, рефлексия қобилияти, ҳиссиётга бойлик, мавжуд тажриба ва билимлар асосида янги қарорларни қабул қилиш малакаси. Улар ниманинг негизида акс этувчи сифатлар саналади?



a) креативликнинг;

44. Ўзини таваккал қилишдан олиб қочиш; фикрлаш ва хатти-ҳаракатларда қўполликка йўл қўйиш; шахс фантазияси ва тасаввурининг юқори баҳоланмаслиги; бошқаларга тобе бўлиш; ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ютуқни ўйлаш. Улар қандай омиллар саналади?



d) шахс креативлигини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи.
45. Педагог креатив потенциалининг таркибий асосларини кўрсатинг.

b) мақсадли-мотивли ёндашув; мазмунли ёндашув; тезкор-фаолиятли ёндашув; рефлексив-баҳолаш;

46. Муаммоли характерга эгалик; ижодий йўналтирилганлик; имкониятларни ошириб бориш; индивидуалликка эришиш; креативликнинг ёрқин намоён бўлиши; бир бутунлик, изчиллик ва тизимлилик; шахснинг индивидуал хусусиятлари ва ҳаётий фаолиятда орттирган сифатларининг ўзаро уйғунлиги. Ушбу тамойиллар қандай сифатни белгилашга хизмат қилади?

b) педагогга хос креативлик потенциалини;

47. Педагогнинг креатив потенциали даражасини аниқловчи мезонларни кўрсатинг.

c) ташаббускорлик, креатив қобилиятга эгалик, креатив фаоллик, изланувчанлик;

48. Педагогнинг анъанавий педагогик фикрлашдан фарқли равишда таълим
ва тарбия жараёни самарадорлигини таъминлашга хизмат қилувчи янги ғояларни яратиши, мавжуд педагогик муаммоларни ижобий ҳал қилишга бўлган тайёргарлигини тавсифловчи қобилияти қандай номланади?

b) педагогик креативлик;

49. Шахснинг креатив фаолиятини баҳоловчи тестлар неча турга бўлинади?



a) 2 турга;
50. Педагогнинг талабалар жамоаси, ота-оналар, ҳамкасблар, раҳбарият билан педагогик одоб ва мулоқот талабларига мувофиқ ҳолда уюштирадиган суҳбати қандай номланади?

c) педагогик мулоқот маданияти;




Yüklə 370,61 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin