Meyoriy hujjatlar



Yüklə 370,61 Kb.
səhifə1/29
tarix06.06.2020
ölçüsü370,61 Kb.
#31571
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
1-БЛОК

Meyoriy hujjatlar

  1. Savol: Қабул комиссиясида ишлаш ўқув юкламаларини қайси бўлимига киради?
    Javob: Ташкилий – услубий

  1. Savol: Олий таълим муассасаларига ўқитувчи лавозимига қайси шахслар танловсиз, ректор буйруғи билан белгиланган тартибда ишга қабул қилинади?
    Javob: Соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида ишга кираётган шахслар

  1. Savol: Етим болаларни, ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болаларни ўқитиш ва уларни боқиш ким томонидан амалга оширилади?
    Javob: Давлатнинг тўла таъминоти асосида қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади

  1. Savol: Қандай лавозимларга танлов эълон қилинмайди?
    Javob: Ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшгача болалари бўлган аёллар эгаллаб турган лавозимларга

  1. Savol: Олий таълим муассасасининг Кенгаши тўғрисидаги намунавий Низом қайси орган томонидан тасдиқланади?
    Javob: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан

  1. Savol: Озодликдан маҳрум қилиш тариқасида жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг таълим олиши учун шароитлар яратиладими?
    Javob: Қонунчиликда белгиланган тартибда шароитлар яратилади

  1. Savol: Амалга оширилаётган ислоҳотлармизнинг марказида ким туришини кўрсатинг?
    Javob: инсон

  1. Savol: И.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асари нечанчи йиллар воқеаларини ўз ичига қамраб олади?
    Javob: 1989-1991 йй.

  1. Savol: Мамлакатимизда Шаҳидлар хотираси хиёбонида Қатоғон қурбонларини ёд этишнинг нишонланиб келиши қайси жавобда тўғри келтирилган?
    Javob: 2001 йил 31 август куни

  1. Savol: Демократик жамият тараққиётида сайловларнинг энг муҳим жиҳатини аниқланг.
    Javob: Халқнинг ўз ҳохиш иродасини эркин ифода этиши ва фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида иштирокининг муҳим шакли

  1. Savol: Доцент лавозимини эгаллаш учун танловда тегишли илмий унвонга ва илмий даражага эга бўлмаган шахслар қатнашиши мумкинми?
    Javob: Камида 3 йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлган, кафедранинг таълим йўналишлари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари муаллифи бўлган юқори малакали мутахассис қатнашиши мумкин

  1. Savol: Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий тамойилларини аниқланг:
    Javob: барча жавоблар тўғри

  1. Savol: ОТМ Кенгаши қарорлари қачон кучга киради?
    Javob: ОТМ ректори томонидан тасдиқлангандан сўнг

  1. Savol: Ўзбекистон Республикаси Сенатининг вазифаси қуйидаги жавоблардан қайси бирида тўғри берилган?
    Javob: ҳудудларнинг манфаатларини ифодалаш

  1. Savol: Президентимизнинг “Сен - менга тегма, мен - сенга тегмайман” қабилида ишлашга ўрганиб қолган кўпчилик расмий шахслар учун бамисоли булутли осмонда чақмоқ чақнагандек таъсир этган сўзлари қайси бўлди?
    Javob: “Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди”

  1. Savol: Олий таълим муассасасида юридик шахс билан тузилган тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг ўқишини кўчириш мумкинми?
    Javob: Юридик шахснинг розилиги билан

  1. Savol: Олий таълим муассасасининг кенгашида ёки факультетнинг кенгашида сайланадиган лавозимларни белгилаш ҳуқуқи кимга тегишли?
    Javob: Олий таълим муассасасининг ректорига

  1. Savol: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўз фаолиятини қандай амалга оширади?
    Javob: Давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади

  1. Savol: Миллий ғоя ўз таркибида қайси тушунчаларни мужассам этиши қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
    Javob: юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги

  1. Savol: Маьнавиятнинг инсон ва жамият ҳаётидаги моҳияти ва аҳамиятида муҳим ўрин тутиб, бугунги кунгача ҳам баҳсларга сабаб бўлиб келаётган тушунчалар қайсилар?
    Javob: моддий ва маьнавий ҳаёт

  1. Savol: Кафедралар бирлаштирилганда ёки кафедра бўлинганда профессор-ўқитувчилар таркиби бўйича танловлар қачон ўтказилади?
    Javob: Танловлар ўтказилмайди

  1. Savol: Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторининг эталонини қайси ваколатли орган олиб боради?
    Javob: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

  1. Savol: ОТМларда ўриндошлик тартибида декан ва декан муовинлари вазифасида фаолият олиб борган шахслар қачондан бошлаб ўз вазифаларидан озод этилган?
    Javob: 1998 йил 1 ноябрдан

  1. Savol: Маънавий қадриятларнинг ташкил топиши қайси жараёнлардан бошланади?
    Javob: миллий ўзликни англашнинг ўсишидан

  1. Savol: Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими қайси жавобда нотўғри кўрсатилган?
    Javob: Давлат стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари, давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар

  1. Savol: Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қачон қабул қилинган ва неча моддадан иборат?
    Javob: 1989 йил 21 октябрь, 24 моддадан иборат

  1. Savol: Олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларининг битирув малакавий ишлари кимлар томонидан бажарилади?
    Javob: Битирув малакавий иш берилган топшириқ асосида шахсан талаба томонидан

  1. Savol: Назорат турлари уни ўтказиш тартиби ва мезонлари қайси кенгашда муҳокама этилади ва тасдиқланади?
    Javob: Факультет ўқув-услубий Кенгашида

  1. Savol: Ўзбекистонда барқарорлик шартлари, уни таъминлашнинг назарий асослари И.А.Каримовнинг қайси асарида ишлаб чиқилган?
    Javob: “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”

  1. Savol: Мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотларнинг ташаббускори ким?
    Javob: президент

  1. Savol: Ўзбекистон Республикаси Президенти янги муддатда ишга киришиш учун қасамёдни қачон қабул қилди.
    Javob: 2015 йил 10 апрель

  1. Savol: Ўзбекистон фуқаролари неча ёшдан бошлаб Олий Мажлисга сайланиш ҳуқуқига эга?
    Javob: 25 ёшдан

  1. Savol: И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган миллий-маънавий тикланиш концепцияси илк бор қачон ва қайси асарда келтирилган?
    Javob: “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тарққиёт йўли”, 1992 йил

  1. Savol: ОЎМТВ грифига асосан ўқув қўлланма ёзиш ва нашрга тайёрлаш учун неча соат ажратилади?
    Javob: Босма табоғига 30 соат

  1. Savol: Ходим меҳнат шартномаси тузилгандан кейин ишга киришиши шарт бўлган муддат томонларнинг келишувига кўра белгиланади ушбу муддат неча ойдан ошиши мумкин эмас?
    Javob: 3 ойдан

  1. Savol: Кимлар бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларининг битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилади?
    Javob: ОТМ профессор ва доцентлари ёки илмий ходимлари, бошқа муассаса ва корхоналарнинг юқори малакали мутахассислари

  1. Savol: “Маънавиятга таҳдид” деганда нимани тушунасиз?
    Javob: Инсоннинг ўзлигига ва келажагига таҳдидни

  1. Savol: Ўзбекистоннинг давлат тили тўғрисидаги қонуни қабул қилинган санани аниқланг?
    Javob: 1989 йил 21 октябрь

  1. Savol: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қандай ҳужжат ҳисобланади?
    Javob: Қонуний ҳужжат

  1. Savol: Ўзбекистоннинг давлат тили тўғрисидаги қонуни қабул қилинган санани аниқланг?
    Javob: 1989 йил 21 октябрь

  1. Savol: Президентнинг Қишлоқда яшовчи хар бир кишига ўртача 25 сотихдан ер ажратиб бериш ва томорқа майдонларини қарийб 4,5 баробар кўпайтириш кўзда тутилган қарори тўғри кўрсатилган жавоб вариантини аниқланг.
    Javob: “Қишлоқда яшовчи ҳар бир оилани томорқа билан таъминлаш, уларга якка тартибда уй-жой қуриш учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш ҳақида”ги қарор.

  1. Savol: “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асари қайси буюк сана арафасида чоп этилган?
    Javob: Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллик санаси нишонланаётган кунларда

  1. Savol: Ислом Каримов республикамиз раҳбари сифатида қачон иш бошлаган?
    Javob: 1989 йил 23 июнь







  1. Savol: Рақобатбарбош мутахассислар масаласини ечишда нима асос бўлиб ҳисобланади?
    Javob: Кадрлар тайёрлаш миллий модели







  1. Savol: Узлуксиз таълим тизими қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
    Javob: Мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълим, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим.







  1. Savol: Эзгуликка интилувчи жамият мафкураси нимага асосланган?
    Javob: Умуминсоний қадриятларга ва демоқратик тамойилларга







  1. Savol: Рейтинг тизимининг вазифалари.
    Javob: Талаба билимини ҳаққоний, аниқ ва адолатли баҳолаш ҳамда натижаларини таҳлил қилиш, талаба билимини мунтазам назорат қилиш, ўқитиш самарадорлигини аниқлаш;













  1. Savol: Жамият ҳаётининг модернизациялаш нима?
    Javob:Барча жавоблар тўғри













  1. Savol: Мафкура тушунчасининг маъноси қайси жавобда тўлиқ кўрсатилган?
    Javob: мафкура-айрим халқнинг манфаатини ифода қилувчи ғоялар, қарашлар мажмуаси













  1. Savol: “Учинчи сектор” тушунчаси қуйидагилардан қайси ташк илотга нисбатан қўлланилади?
    Javob: нодавлат нотижорат ташкилотларига нисбатан













  1. Savol: Мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотларнинг ташаббускори ким?
    Javob: президент













  1. Savol: Янгиланган ижтимоий сиёсат қурилишига нималар асос қилиб олинди?
    Javob: адолат тамойилларига изчил риоя қилиш қоидаси













  1. Savol: Яратган қайси элни тўғри йўлга бошламоқчи бўлса, аввало,... деган ҳикматни тўлдиринг!
    Javob: Унга донишманд, мард ва азму шижоатли инсонни йўлбошчи қилиб қўяди













  1. Savol: Жамият тараққиётида “туб ўзгаришлар” нимани англатади?
    Javob: Барча жавоблар тўғри













  1. Savol: Мамлакатимиз ҳудудида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган қанча моддий ва маънавий обидалар бор?
    Javob: 4 мингдан зиёдроқ










  1. Savol: Глобаллашувнинг таълим-тарбия соҳасига салбий таъсири кўринишлари?
    Javob: Маънавиятга таҳдид ва ўзликдан бегоналашиш










  1. Savol: Классификаторда таълим босқичлари, билим ва таълим соҳалари, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари қандай белгиланади?
    Javob: Еттита рақамли код билан










  1. Savol: Давлат таълим стандарти сифатида Классификатор нималарни тартибга солади?
    Javob:
    Олий таълимнинг йўналишлари ва мутахассисликларини










  1. Savol: Таълим олиш жараёнида шахс қандай талабларни бажариши шарт?
    Javob: Давлат таълим стандартларида ифода этилган талабларни










  1. Savol: Ўзбекистонда Президентлик институти қачон таъсис этилган?
    Javob:
    1990 йил 24 мартда










  1. Savol: “Тарих – халқ маънавиятининг асосидир”. Президент Ислом Каримовнинг ушбу фикри унинг қайси асаридан олинган?
    Javob: “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асаридан










  1. Savol: Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қачон қабул қилинган?
    Javob: 1997 йил 29 август










  1. Savol: Кимларга ахборот олиш ҳуқуқи берилган?
    Javob:
    ҳар бир фуқарога










  1. Savol: Президент Ислом Каримовнинг “Юксак маьнавият – енгилмас куч” асари қачон ва қайси нашриётда чоп этилган?
    Javob:
    2008 йил Маьнавият нашриётида










  1. Savol: Маълумотлар манбалари
    Javob: ёзма, моддий, этнографик, оғзаки, лингвистик, фото ва кино ҳужжатлари, фоноҳужжатлар, электрон ҳужжатлар




  1. Savol: Мамлакатимизда халқнинг маънавий камолотига қандай ёндашилмоқда?
    Javob: умумдавлат сиёсати сифатида;




  1. Savol: Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ муассасаларида сақланаётган шахсларнинг таълим олиши ва мустақил билим олиши учун шароитлар яратиладими?
    Javob: Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шароитлар яратилади

Yüklə 370,61 Kb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin