Моддий ресурслар ва улардан фойдаланиш таҳлилининг аҳамияти, вазифалари ва манбалари



Yüklə 315 Kb.
səhifə10/14
tarix22.06.2020
ölçüsü315 Kb.
#32121
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
17-90 Мухаммадалиев Х мустакил саноат

Материаллар сиғими бир омилнинг ижобий, иккинчи омилнинг салбий таъсири остида ўзгариб, пировард натижада 9,3 тийинга ёки 104% га ошган, натижада моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги 49 % га пасайган (8,9 : 18,2 х 100 = 49 %).

Юқорида материаллар сиғимининг ўзгаришига биринчи тартибли омиллар таъсирининг таҳлилини кўриб чиқди. Энди, иккинчи тартибли омилларнинг таъсирини кўриб чиқамиз.

Материаллар сиғимининг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларнинг ўзи ҳам икқиламчи омиллар таъсири остида ўзгаради. Масалан, ялпи маҳсулот ҳажми бирламчи омил тариқасида ўз навбатида қуйидаги икки омил таъсири остида ўзгаради:


  1. маҳсулот миқдорининг (q) ўзгариши;

  2. маҳсулот бир бирлиги баҳосининг (р) ўзгариши.

Шу икки омил кўпайтмаларининг йиғиндиси ялпи маҳсулот ҳажмига тенг бўлади:

q  р = ЯМ

Шу икки омил таъсирларининг йиғиндиси эса ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига тенг бўлади. Материаллар сиғими ўзгаришига таъсир қилувчи моддий харажатлар (МХ) ҳажмининг ўзгариши ўз навбатида қуйидаги икқиламчи омиллар таъсири остида ўзгаради:

1. Етиштирилган маҳсулот физик миқдорининг (q) ўзгариши;

2. Бир бирлик (1ц) маҳсулот учун сарф бўлган ҳар бир моддий ресурс миқдорининг ўзгариши (Х);

3. Бир бирлик (1ц) ҳар бир моддий ресурс қийматининг ўзгариши (Z).

Шу уч омил кўпайтмаларининг йиғиндиси моддий харажатлар ҳажмига (суммасига) тенг бўлади:

МХ = q х Z

Шу омиллар таъсирларининг йиғиндиси эса моддий харажатлар ҳажмининг ўзгаришига тенг бўлади.

Демак, материаллар сиғими коэффициентини қуйидаги формула бўйича аниқлаш мумкин:



Ушбу формуладан кўриниб турибдики, материаллар сиғими даражасининг ўзгаришига қуйидаги иккинчи тартибли омиллар таъсир қилади:



  1. маҳсулотлар миқдори ва таркибий тузилишининг ўзгариши;

  2. маҳсулот бир бирлиги баҳосининг ўзгариши;

  3. бир-бирлик маҳсулот учун сарфланган материал харажатлар миқдорининг ўзгариши;

  4. истеъмол қилинган бир- бирлик моддий ресурслар қийматининг (нархининг) ўзгариши.

Материаллар сиғимининг ўзгаришига омилларнинг таъсирини «Занжирли боғланиш» усулидан фойдаланиб аниқлаш зарур. Бунинг учун аввало қуйидаги боғланиш кўрсаткичлари ҳисоблаб олиниши керак:
I.

II.

Yüklə 315 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin