Зовур турини асослаш. Зовурларни режада жойлаштириш.
Зах қочириш майдонининг нишаблиги 0,005 ва ундан катта бўлганда бошқарувчи зах қочириш тармоғи ер усти ёки ер ости сувларининг асосий йўналишига нисбатан тик (кўндаланг схема) қилиб, зах қочириш майдонининг нишаблиги 0,005 дан кичик бўлганда эса нишаблик йўналиши (бўйлама схема) бўйича жойлаштирилади. Ётиқ йиғувчи зовурларни кўндаланг схемада қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Суғориш майдонларида зовурларни режада жойлаштиришда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:
- Коллекторлар ёпиқ ва очиқ кўринишда лойҳаланиши мумкин, агар коллекторнинг сув сарфи катта бўлса, ёки унга тенг бўлса, суғориш сувларининг тушиши эхтимоли бўлса, улар очиқ кўринишда лойҳаланиш мақсадга мувофиқ бўлади;
- Зовур тармоқларининг режада жойлашиши суғориш майдонини ташкил этишга қишлоқ хўжалик экинларига ишлов беришда механизмларни қўллашга тўсиқлик қилмаслиги керак;
- Коллектор тармоқлари зах қочириш майдонининг энг паст жойларида тупроқнинг шўрланган ерларида суғориш массивлари ва далаларнинг қуйи чегараларида жойлаштириш;
- Суғориш даласидаги қувурлар унинг ичидаги суғориш тармоқларидаги бўйлама ва кўнгдаланг қилиб жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
- Зовур тармоқлари доимий суғориш тармоқларининг ўртасида жойлаштирилади. Агар зовур тармоқлари жойлаштирилиш тармоғи йўналиши бўйича ва ёнма - ён жойлаштирилса, у ҳолда суғориш тармоғи сув исрофгарчилигига қарши махсус қоплама билан жиҳозланиши керак ёки зовур тармоғи фақат сув ўтказувчи (ёпиқ ҳолда ва зовур қувурлари тешиксиз кўринишда) қилиб лойҳаланади.
Суғориш тармоғи билан зовур тармоғи ўртасидаги энг яқин масофа (l) қуйидагича аниқланади:
l = m1 * Н1
бу ерда: m1 = (4-6) - зовурланувчи қатламнинг сифатини ҳисобга олувчи йўналиш бўйича масофа, м.
H1-суғoриш тaрмoғи билaн зoвурдaги сув сaтҳи oрaсидaги (тик йўнaлиш бўйичa) мaсoфa, м.
Бу масофа тупроқ уюми ҳосил қилиш ёки ҳимоя дарахтлари экиш учун ишлатилиши керак.
Ёпиқ, ётиқ зовур бошқарувчи қисмининг асосий кўрсаткичлари бўлиб уларнинг жойлашиш чуқурлиги (m3), нишаблиги (i3), узунлиги (L3), қувурлар орасидаги масофа (B), зовур қувурларининг диаметр (d) ва турлари ҳисобланади.
Зовурлар сони қуйидагича аниқланади:
бу ерда: Bдала -чизмадаги даланинг эни; B-ётиқ зовурлараро масофа.
Ётиқ зовурлараро ҳақиқий масофа Bҳақ қуйидагича аниқланади:
Dostları ilə paylaş: |