ДАЛАНГ – яванг қўғирчоқ театридаги қўғирчоқбоз. У фақат қўғирчоқларни ўйнатади, матнни бошқа актёр ўқийди.
ДУБЛЬ – қўғирчоқ театрида ўрин алмаштирувчи қўғирчоқ. Унинг ташқи кўриниши асосий қўғирчоқга ўхшаш, аммо ички механизм бошқа. Асосий қўғирчоқ айрим физик ҳаракатни бажаролмай қолса, шу хатти – ҳаракатга мослашган иккинчи қўғирчоқ билан алмаштирилади.
САҲНА ОЙНАСИ – томошабинларга кўринадиган асосий воқеа ижро этиладиган жой, ширма ва парталлар билан тўсилган.
КАРАГЕЗ – турк халқ соя қўғирчоқ театрини қаҳрамони. У ўзини шўх хазиллари ва бойларга бўлган ғазаби фаоллиги билан таниқли эди.