36
Юқоридаги 1-жадвалдан кўриниб турибдики, Республика миқиёсида
доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,7 % ни ташкил этган ҳолда, ҳудудлари
кесимида 2018 йил 1 январь ҳолатига доимий аҳолининг ўсиш суръатининг
энг баланди Сурхондарё вилоятида 102,1 %ни, Қашқадарё ва Самарқанд
вилоятларида 100,9%ни ташкил этгани ҳолда энг паст ўсиш суръати
Тошкент вилоятида 100,1 %ни ташкил этган.
Юртимиз аҳоли сонининг йилдан-йилга ортиб бориши ва мос равишда
уларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларининг ортиб
боришини ҳисобга олган ҳолда, республикамиз табиий-иқтисодий
имкониятларидан самарали фойдаланиб озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб
чиқаришни кенгайтириш зарурлигини Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2017
йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин
майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5199-сон фармонида алоҳида таъкидлади.
Ушбу
фармонда
2018-2020
йилларда
республикада
озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини
ишлаб чиқиш, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни
йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари қонун
ҳужжатларига мувофиқ бекор қилиниши таъкидланган. [3]
Доимий равишда ортиб бораётган мамлакатимиз аҳолисини озиқ-овқат
маҳсулотлари билан таъминлаш борасида юртимизда олдиндан пухта
режалаштирилган ислоҳатлар амалга ошириб келинмоқда жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги «2015-2019
йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва
диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги
Фармонида озиқ-овқат саноати соҳасида янги ишлаб чиқаришларни ташкил
этиш, мавжудларини модернизациялаш ва қувватларни ошириш мақсадида
2020 йилга қадар фақат давлат инвестиция дастурларига кўра 304 та йирик
лойиҳалар ва 5000 та янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилиши
режалаштирилганлиги ҳамда йилига қўшимча равишда 100 минг тонна озиқ
овқат саноати маҳсулотлари, 130 хилдаги янги маҳсулот ишлаб чиқаришни
йўлга қўйишга имкон бериши кўрсатиб ўтилган. [4] Мазкур лойиҳаларни
амалга
оширишда
эркин
иқтисодий
зоналар
фаолиятини
янада
жадалаштириш, янги технологияларни жорий этиш ва хом ашёни чуқур қайта
ишлашга алоҳида эътибор қаратилади ҳамда аҳолини иш билан бандлигини
таъминлашга муносиб ҳисса қўшилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2016-2020 йилларда хом-
ашё базасини ривожлантириш, мева-сабзавот, гўшт-сут маҳсулотларини
чуқур қайта ишлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш
ва экспорт ҳажмини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида
596 млн. доллар бўлган 180 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш
белгиланган. Шундан хорижий инвестициялар ва халқаро молия
ташкилотларининг кредитлари ҳисобига 74 та лойиҳа амалга оширилиши
кўзда тутилган бўлиб, бунга 163 млн. доллар миқдоридаги маблағлар жалб
37
этилиши белгиланган. [5]
Озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш мақсадида президентимиз
томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ
қўмитаси зиммасига озиқ-овқат товарлари нархини пасайтириш ва
барқарорлаштириш,
тадбиркорлик
фаолиятини
амалга
оширишдаги
сансалорлик ва бюрократияни бартараф этиш, шунингдек, республикада
ишчанлик муҳитини яхшилаш бўйича асослантирилган таклифлар киритиш
мақсадида тадбиркорлик субъектлари, жумладан аҳамиятга молик озиқ-овқат
товарларини экспорт ва импорт қилувчилар, чет эллик инвесторлар ва
хорижий ҳамкорлар билан доимий асосда мунтазам очиқ ва тўғридан-тўғри
мулоқотларни ташкил этиш вазифаси юклатилган. [6]
Олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар натижасида
бугунги кунда республикамизда саноат ривожланиши билан бир қаторда
озиқ-овқат саноати ҳам жадал ривожланиб бормоқда. 2018 йилнинг 1-январ
ҳолатига кўра мамлакатимиз саноат маҳсулотлари таркибида озиқ-овқат
саноатининг улуши 19,6 % ни ташкил этади ёки жами 144185,3 млрд. сўмлик
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, шундан 28332,3 млрд.сўми
озиқ-овқат саноати ҳиссасига тўғри келади. (2-расм) Ушбу кўрсаткичлар мос
равишда 2016 йилда 24% , 2015 йилда 18,2% ва 2014 йилда 16% ни ташкил
этган.
Dostları ilə paylaş: