29
-
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим
тайёр ва тайёр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш
бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган
янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва
модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
-
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мева-сабзавот, картошка
ва узум ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, ички бозорда уларга бўлган
нархлар кескин ошишининг олдини олиш;
-
мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини
ошириш, жумладан, сабзавот — 105,7%, картошка — 106,3%, полиз —
106,1%, мева — 106%, узум — 105,7%, гўшт — 105,6%, сут — 108,1%, тухум
— 111,3%, балиқ — 120% ва асал — 118,2 %га;
-
394 гектар майдонга 503 та иссиқхона хўжаликлари ва 6885 та
аҳоли шахсий томорқаларидаги 176 гектар майдонда иссиқхоналар қуриш;
-
аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларида муқобил
электроэнергия манбаларидан фойдаланиладиган енгил конструкцияли
иссиқхоналар,
кичик
паррандачилик,
балиқчилик,
асаларичилик
хўжаликларини тузиш ва бошқа юқори самарали ва юқори даромадли
маҳсулотларни ишлаб чиқаришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ишлаб
чиқарилган маҳсулотларни сотиш стратегик вазифа сифатида белгилаб
берилган. [1]
Dostları ilə paylaş: