O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus


Ijtimoiy-iqtisodiy va siyosiy-huquqiy reyting va indekslarning Kengash ishchi organlari bo‘yicha



Yüklə 0,63 Mb.
səhifə52/79
tarix02.01.2022
ölçüsü0,63 Mb.
#43284
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   79
МАЖМУА O'zbekistoning eng yangi tarixi 2020 2021 2

Ijtimoiy-iqtisodiy va siyosiy-huquqiy reyting va indekslarning Kengash ishchi organlari bo‘yicha

TAQSIMOTI





Ijtimoiy-iqtisodiy soha (Moliya vazirligi):


1.

Suveren kredit reytinglari

(Sovereign credit ratings)



2.

Biznes yuritish indeksi

(Doing Business Index)



3.

Global raqobatbardoshlik indeksi

(Global Competitiveness Index)



4.

Iqtisodiy erkinlik indeksi

(Economic Freedom Index)



5.

Mamlakatlarga xos xatarlar tasniflash tizimi

(OECD Country Risk Classification)



6.

Logistika samaradorligi indeksi

(Logistics Performance Index)



7.

Budjet ochiqligi indeksi

(Open Budget Index)



8.

Elektron hukumatni rivojlantirish indeksi

(E-government Development Index)



9.

Inson kamoloti indeksi

(Human Development Index)



10.

Barqaror rivojlanish maqsadlari

(Sustainable Development Goals)



11.

Global innovatsiyalar indeksi

(Global Innovation Index)



12.

Statistik salohiyat indeksi

(Statistical Capacity Indicator)



13.

Raqobatbardosh sanoat unumdorligi indeksi

(Competitive Industrial Performance Index)



14.

To‘g‘ridan-to‘g‘ri xorijiy investitsiyalarni tartibga solish cheklovlari indeksi

(FDI Regulatory Restrictiveness Index)







Siyosiy-huquqiy soha (Adliya vazirligi):


15.

Boshqaruv sifati indikatorlari
(Worldwide Governance Indicators):

- Siyosiy barqarorlik va zo‘ravonlik / terrorizmning mavjud emasligi

(Political Stability and Absence of violence / terrorism)





- Hukumat samaradorligi

(Government Effectiveness)






- Tartibga solish sifati

(Regulatory Quality)






- Aholini fikrini inobatga olish va hisobdorlik

(Voice and Accountability)






- Huquq ustuvorligi

(Rule of Law)






- Korrupsiyani tiyib turish

(Control of Corruption)



16.

Matbuot erkinligi indeksi

(Press Freedom Index)



17.

Korrupsiyani qabul qilish indeksi

(Corruption Perception Index)



18.

Huquq ustuvorligi indeksi
(Rule of Law Index, World Justice Project)

19.

Jahon mamlakatlari demokratiyasi indeksi

(Democracy Index)






Фан/модуль коди

UYTB104



Ўқув йили

2020-2021



Семестр

1-2


ECTS - Кредитлар

4





Фан/модуль тури

Мажбурий



Таълим тили

Ўзбек ва рус



Ҳафтадаги дарс соатлари

4





1.

Фаннинг номи

Аудитория машғулотлари (соат)

Мустақил таълим (соат)

Жами юклама

(соат)




Ўзбекистоннинг энг янги тарихи

60


60

120





2.

I. Фаннинг мазмуни Фанни ўқитишнинг мақсади – мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида юз берган муҳим ўзгаришлар, туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кўрсатиш ва жамият ҳаѐтида талабанинг ўрнини, ўзлигини англатишдан иборат.

Фанни ўқитишнинг вазифалари – мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазиятни ҳамда мустақиллик йилларида давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий ва маънавий ҳамда бошқа соҳалардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини талабаларга тушунтириб бериш, уларни Ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий ғурурни шакллантиришдан иборат.



Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида давлат бошқарув тизими, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳаларда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Шунингдек, таълим соҳасида ҳам бир қатор ислоҳотлар ўтказилиб, баркамол авлодни шакллантиришга йўналтирилган Миллий дастур изчиллик билан ривожлантирилиб борилмоқда. Бугун жаҳонда юз бераётган воқеа ва ҳодисалар, мафкуравий қарама-қаршиликларнинг мазмун-моҳиятини таҳлил этиш, турли хил ёт ғоялардан ёшларни ҳимоя қилиш учун тарихий тафаккурни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Умумий ўрта таълимда ўқувчилар Ватан тарихининг мустақиллик даврини охирги синфда беш-олти йил олдин ёзилган дарслик асосида ўқитилиб келинмоқда ва бугунги жамиятда кечаётган жараёнларни дастурга киритиш ва улар ҳақида кенг маълумот бериш анча қийин кечмоқда. Шунинг учун ОЎЮда Ўзбекистоннинг энг янги даври тарихини чуқур ўрганиш ўта долзарб вазифа ҳисобланади, чунки ёш мутахассисларнинг бугунги давр сиёсати, давр қаҳрамонларини, айниқса ўзининг ҳам шу жараён иштирокчиси эканлигини тўғри ва тўлиқ англаши жамият тарақиётида муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу дастурда Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, яъни Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эришиши арафасида юзага келган мураккаб вазият, республика мустақиллигининг эълон қилиниши, мустақиллик йилларида мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий соҳалардаги ислоҳотлар ва уларнинг босқичларини, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига ҳар томонлама интеграциясини, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, тинчликсевар ташқи сиёсат каби масалаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилади.


II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Фанни ўқитишнинг мақсади – Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида юз берган муҳим ўзгаришлар, туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кўрсатиш ва жамият ҳаётида талаба(мутахассис)нинг ўрнини, ўзлигини англатишдан иборат.

Фанни ўқитишнинг вазифалари – мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазиятни ҳамда мустақиллик йилларида давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ва бошқа соҳалардаги ислоҳотларнинг моҳиятини талабаларга тушунтириб бериш, уларни Ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида тарбиялашдан иборат.
Фан буйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар куйилади. Талаба:

  • мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазиятни, уларнинг сабаблари ва оқибатларини;

  • мустақиллик йилларидаги ўзгаришларни, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалаларини, замонавий жараёнларда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини тарихийлик ва холислик нуқтаи назаридан билиши керак;

  • Ўзбекистоннинг энг янги тарихи муаммоларини ўрганиш, муаммоларни ҳал қилишда миллий мустақиллик ғоясини қўллай билиш, атрофида содир бўлаётган жараёнларга ўз муносабатини билдира олиш, жамият ва инсон дунёқариши ривожида тарих фанининг ўрнини англаш ва атрофда содир бўлаётган воқеаларнинг тарихдаги муҳим воқеалар билан боғлиқлигини билиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

  • Ўзбекистоннинг энг янги тарихини чуқур билиш; маънавий-миллий ва умуминсоний масалалар бўйича ўз қарашларини илмий асослашни ва ифодалашни билиш, миллий мустақиллик ғояларига амал қиладиган фаол ҳаётий дунёқараш каби малакаларга эга бўлиши керак.


III. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)

Кириш.“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади, вазифалари, тарихшунослиги ва манбашунослиги

Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. Ўзбекистон тарихини даврлаштириш масаласи. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. Фанни ўрганишнинг назарий-методологик асослари. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг тарихшунослиги ва манбашунослиги. Комил инсонни тарбиялашда тарихнинг ўрни.

Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти

Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш остонасидаги тарихий шарт-шароит. Давлат истиқлоли сари ташланган қадамлар. Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллик ва сиёсий суверенитети учун амалий ҳаракатлар. Ўзбекистон сиёсий тизимидаги ўзгаришлар. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши, Ўзбекистон Республикасида Президентлик институтининг жорий қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши.


Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли
Мустақил тараққиётнинг дастлабки босқичидаги муаммолар. Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини танлаши. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш стратегияси: янгиланиш ва тараққиёт йўли. Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга қаратилган стратегия асослари. “Ўзбек модели”. Ўзбекистон мустақиллигининг ҳуқуқий асосларининг яратилиши, Конституциянинг қабул қилиниши ва унинг тарихий аҳамияти.
Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шакллантирилиши, амалга оширилган сиёсий ўзгаришлар
Миллий давлат тизимининг барпо этилиши, бошқарувда янги усулларнинг шакллантирилиши. Мустақил Ўзбекистонда ҳокимиятлар бўлиниши принципи. Ўзбекистонда парламент тизими ва ундаги ислоҳотлар. Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг шаклланиши ва унинг аҳамияти. Сиёсий партиялар фаолиятидаги хусусиятлар. Ўзбекистонда нодавлат, нотижорат ташкилотлар ва уларнинг сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий жараёнларда тутган ўрни. Ўз-ўзини бошқарув органларининг фаолияти ва уларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ўрни. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг моҳияти ва амалиёти.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши, ҳаётга жорий этилиши ва унинг сиёсий ислоҳотлардаги аҳамияти. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари.




Иқтисодий ислоҳотлар, унинг босқичлари. Ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши
Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларининг шаклланиши, унинг йўналишлари, босқичлари ва хусусиятлари. Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларига ўтишнинг ҳуқуқий асосларининг яратилиши. Иқтисодий ислоҳотларнинг беш тамойилини амалга оширилиш механизми. Бозор инфратузилмасининг шаклланиши, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, унинг вазифалари ва йўналишлари. Саноат, автомобилсозлик соҳасинининг ривожланиши. Макроиқтисодиётни барқарорлаштиришга эришиш. Кучли ижтимоий сиёсат концепциясининг шаклланиши, босқичлари ва ривожлантирилиши. Нодавлат, нотижорат ташкилотларининг ижтимоий ҳимояни амалга оширишдаги иштироки.

  • Жаҳон молиявий инқирозининг юзага келиш сабаблари, оқибатлари ва уни Ўзбекистонда бартараф этиш йўллари. Мамлакат иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиниши, банк-молия тизимини мустаҳкамлаш борасидаги чора-тадбирлар. Солиқ тизимидаги ислоҳотлар. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари. Пандемия шароитида иқтисодиёт.



Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг маънавий ва маданий тараққиёти
Мустақиллик йилларида маънавий ва маърифий ҳаёт. Миллий истиқлол ғояси ва мафкуравий масалалар. Миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналарнинг тикланиши.

Мустақилик йилларида буюк аждодлар ва тарихий шахсларга бўлган эътибор. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг аждодлар мероси ва миллий қадриятларни тиклаш борасидаги хизмати. Тарихий шаҳарлар (Бухоро, Самарқанд, Марғилон, Қарши, Тошкент, Хива, Шаҳрисабз) юбилейларининг жаҳон миқёсида кенг нишонланиши. Тошкент шаҳрининг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши ва унинг аҳамияти. Маданият ва санъат соҳасининг ривожланиши. Халқаро кўрик-танловларнинг ўтказилиши. Миллий спорт турларининг ривожлантирилиши. Бешта ташаббус ва унинг маънавий маданиятни таъминлашдаги ўрни. Ўзбекистонда миллатлараро ва динлараро муносабатлардаги барқарорликни таъминлаш борасидаги давлат сиёсати.
Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар
Мустақиллик йилларида илм-фаннинг ривожланиши. Янги жамият қуришда таълим ва тарбиянинг роли. “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг қабул қилиниши. Дастурнинг мақсад ва вазифалари, уни амалга ошириш механизми ва босқичлари. Таълимнинг миллий моделининг шаклланиши, ривожланиши ва муаммолари. Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ўзгаришлар. Олий таълим соҳасида қабул қилинган Қонунлар ва уларда белгиланган вазифалар. Таълим соҳасида халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши: ютуқлар ва камчиликлар
Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикаси
Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодий янгиланиши. Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзгаришлар. Маънавий-маданий соҳадаги ўзгаришлар. Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим тизими ва ундаги ислоҳотлар. Мустақиллик йиллари Қорақалпоғистон Республикасида экологик аҳволни яхшилаш борасидаги давлат сиёсати.
Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти
Ўзбекистоннинг тинчликсевар ташқи сиёсати ва унинг жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олиниши. Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан иқтисодий-сиёсий алоқаларининг йўлга қўйилиши. Ўзбекистон Республикасининг БМТга аъзо бўлиши ва жаҳон ҳамжамиятидаги ўзига хос ўрни. Ўзбекистоннинг МДҲдаги ўрни ва мавқеини ошиб бориши. Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро ҳамкорлиги. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан истиқболли ҳамкорликлари. Ташқи сиёсий фаолият концепцияси. Ўзбекистон ташқи сиёсатида Россия, АҚШ, Хитой малакатларининг ўрни.

Ўзбекистоннинг геосиёсий ва геоиқтисодий ўрни. Ўзбекистоннинг минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги олиб борган сиёсати. Марказий Осиёда хавфсизлик масалалари, терроризм, гиёҳвандлик ва одам савдосига қарши курашда Ўзбекистон Республикасининг фаолияти. Ўзбекистоннинг ШҲТ билан алоқалари. Ўзбекистон Республикасининг фаол ташқи сиёсатининг янги босқичи. Ўзбекистоннинг ислом малакатлари ва Туркий тилли давлатлар кенгашидаги ўрни. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар.




IV. Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғулотларида талабалар Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанидан маъруза дарсларида олган назарий билимларини мустаҳкамлаш билан бирга, семинарлар мавзулари бўйича тайёргарлик кўриш жараёнида қўшимча адабиётлар ва манбалар билан танишиш орқали қўшимча билим оладилар. Натижада уларнинг билим доиралари илмий жиҳатдан асосланган ҳолда кенгаяди.

“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани бўйича семинар машғулотларининг тавсия этиладиган мавзулари:



  1. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти.

  2. Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли.

  3. Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шакллантирилиши, амалга оширилган сиёсий ўзгаришлар.

  4. Иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. Ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши.

  5. Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг маънавий ва маданий тараққиёти.

  6. Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар.

  7. Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикаси.

  8. Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти.


Изоҳ: Ишчи фан дастурини шакллантириш жараёнида ишчи ўқув режада мазкур машғулот турига ажратилган соат ҳажмига мос мавзулар танлаб бажарилади.
V. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Мустақил таълимдан кўзланган мақсад ва вазифалар - бу талабаларда мустақил билим олиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Мустақил таълим семинар машғулотларига тайёргарлик кўришдан ташқари фан дастурида кўрсатилмаган, аммо фан бўйича талабанинг билим доирасини кенгайтирувчи қўшимча мавзулар доирасида берилган топшириқларни бажаришни ўз ичига олади.



Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар:

  1. Ўзбекистонда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар.

  2. Мустақиллик йилларида давлат бошқарув тизимида амалга оширилган ислоҳотлар.

  3. Юксак маънавиятли ёшларни тарбиялашда Ўрта Осиё алломалари илмий меросининг ўрни (алломаларнинг илмий фаолияти мисолида).

  4. Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларининг фаолияти (ўзгариш ва муаммолар)

  5. Қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасидаги ўзгаришлар.

  6. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатининг яратилиши.

  7. Миллий хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар.

Изоҳ: мустақил таълим мавзулари ажратилган мавзуга мос ҳолда танлаб белгиланади.
VII. Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда ахборот манбалари

Асосий адабиётлар

  1. Одилқориев Ҳ.Т., Тультеев И.Т. Икки палатали парламент. - Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси. 2005.

  2. Эркаев А. Ўзбекистон йўли. - Тошкент: Маънавият, 2011.

  3. Мустақиллик: Изоҳли илмий-оммабоп луғат // М.Абдуллаев ва бошқалар: тўлдирилган учинчи нашр. - Тошкент: Шарқ, 2006.

  4. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. – Тошкент: Maънавият, 2017.

  5. Новейшая история Узбекистана. Руководителъ проекта и редактор: М.А.Рахимов. - Тошкент: Адабиёт учқунлари, 2018.


Қўшимча адабиётлар

  1. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. Т. 1. - Тошкент: Ўзбекистон.. 2017.

  2. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан қурамиз. - Тошкент: Ўзбекистон.. 2017.

  3. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон маънфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йилигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси. - Тошкент: Ўзбекистон. 2017.

  4. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. - Тошкент: Ўзбекистон. 2017.

  5. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т. 1. - Тошкент: Ўзбекистон, 1996.

  6. Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. Т. 12. - Тошкент: Ўзбекистон, 2004.

  1. Каримов И.А. Инсон унинг ҳуқуқ ва эркинликлари - олий қадрият. Т. 14. - Тошкент: Ўзбекистон, 2006.

  2. Каримов И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч. -Тошкент: Маънавият, 2008.

  3. Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқоролик жамиятини шакллантириш-мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир. Т.19. – Toshkent: O’zbekiston, 2011.

  4. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011.

  5. Каримов И.А. Тарихий хотира ва инсон омили – буюк келажагимиз гаровидир. Халқ сўзи. 2012, 10 май.

  6. Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир. - Тошкент: Ўзбекистон. 2015.

  7. Азизхўжаев А.А. Мустақиллик: курашлар, изтироблар, қувончлар. - Тошкент: 2001.

  8. Азизхўжаев А.А. Чин ўзбек иши. - Тошкент, 2003.

  9. Ахмедов Э. Ўзбекистон шаҳарлари мустакиллик йилларида. - Тошкент: Абу Али ибн Сино нашр, 2002.

  10. Исломов З.М. Ўзбекистон модернизациялаш ва демократик тараққиёт сари. - Тошкент: Ўзбекистон, 2005.

  11. Левитин Л. Ўзбекистон туб бурилиш палласида. - Тошкент: Ўзбекистон, 2005.

  12. Усмонов Қ. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви. –Тошкент: Молия, 2003.

  13. Ўзбекистон мустақиллик йилларида. - Тошкент: Ўзбекистон, 1996.

  14. Ўзбекистон халқининг дини, маданияти ва урф-одатлари: тарих ва ҳозирги ҳолат. - Тошкент: ТИУ, 2011.

  15. Ўлмасов А., Вахобов А. Иқтисодиёт назарияси. - Тошкент: Шарқ, 2006.

  16. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва бағрикенглик: тарихий тажриба ва ҳозирги замон. Масъул муҳаррир Р.Ҳ.Муртазаева. - Тошкент: Мумтоз сўз, 2010.

  17. Юнусова Х. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва маънавий жараёнлар (ХХ аср 80-йиллари мисолида). - Тошкент: Аbu matbuot-konsalt, 2009.

  18. Қорақалпоғистон тарихи (1917-1994 йй.). - Нукус, 1995.

  19. Ғуломов С., Убайдуллаева Р., Аҳмедов Э. Мустақил Ўзбекистон. -Тошкент: Меҳнат, 2001.

Интернет сайтлари:

  1. www.ziyonet.uz.

  2. www.edu.uz.

  3. www.google.uz.

  4. www.gov.uz.


О‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

OLIY VA О‘RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI

QARSHI DAVLAT UNIVERSITETI

IJTIMOIY FANLAR FAKULTETI

О‘ZBEKISTON TARIXI

KAFEDRASI


О‘ZBEKISTONNING ENG YANGI TARIXI

FANIDAN
ISHCHI О‘QUV DASTUR


QARSHI - 2020

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O`RTA MAXSUS TA'LIM VAZIRLIGI
QARSHI DAVLAT UNIVERSITETI
IJTIMOIY FANLAR FAKULTETI

Yüklə 0,63 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   79




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin