Мустақил таълим ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Ўзбекистон давлатчилиги
тарихи фанини ўрганувчи
талабалар
аудиторияда олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва фанга доир ўзларида
амалий кўникма ҳосил килиш учун мустақил таълим тизимига асосланиб,
кафедра ўкитувчилари раҳбарлигида, мустақил иш бажарадилар. Бунда улар
кўшимча адабиётларнн ўрганиб ҳамда Интернет сайтларидан фойдаланиб
рефератлар ва илмий докладлар тайёрлайдилар, амалий машғулот мавзусига
доир уй вазифаларини бажарадилар, кўргазмали қуроллар ва слайдлар
тайёрлайдилар.
Талаба мустакил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларинн ҳисобга
олган ҳолда куйидаги шакллардан фойдаланишга тавсия этилади.
- семинар машғулотларига тайёргарлик.
- дарслик ўва ўкув кўлланмалари бўйича фан боблари ва мавзуларни
ўрганиш;
- тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
- компъютер технологиялари тизимлари билан ишлаш;
- махсус адабиётлар бўйича реферат ва конспектлар тайёрлаш;
- талабанинг ўкув-илмий-тадкикот ишларини бажариш биланбоғлиқ
бўлган адабиётлар, монография ва илмий тўпламларничуқур ўрганиш;
- интерактив ва муаммоли ўқитиш жараёнида фаол қатнашиш;
- масофавий (дистатсион) таълимни ташкил этишда қатнашиш.
Мустакил
ишга
мўлжалланган
мавзулар
рўйхати
ва
уларни
тайёрлашучунзарур бўлган адабиётлар рўйхати олдиндан талабаларга тақдим
этилади. Талабалар, Ушбу мавзуларга мустакил тайёрланиб, уларни
реферат,маъруза, слайд презинтатсия, манбалар шарҳи каби шаклларда
топширадилар.
Тавсия этилган тахминий мустакил иш мавзулари:
228
1. “Авесто”нинг Ўрта Осиё вилоятлари қадимги тарихи, ижтимоий тузуми,
иқтисодий ҳаёти ва маънавий маданиятини ўрганишдаги муҳим аҳамияти.
2. Илк давлатлар давридаги иктисодий ва ижтимоий тузум; аҳолиси ва хўжалик
ҳаёти.
3. Ўрта Осиё сатрапликларида бошқарув тизими (Ахмонийлар ҳукмронлиги
давридаги).
4. Кушон подшолиги давридаги бошқарув тизими.
5. Турк ҳоқонлиги бошқарув тизими.
6. Араблар ҳукмронлиги давридаги маҳаллий бошқарув тизими.
7. Ануштегин-хоразмшоҳлар давлати бошқаруви.
8. Бухоро амирлигининг маъмурий бўлиниши ва маҳаллий бошқарув.
9. Вассал Хива хонлигида бошқарув тартиблари.
10.Туркистон ўлкасида ҳарбий-маъмурий ҳокимият тизимининг юзага келиши.
11.Туркистон ўлкасида ҳарбий-маъмурий ҳокимият тизимининг юзага келиши.
12.Ўзбекистонда хукукий демократик ва фукаролик жамиятини барпо этишда
мамлакатнн модернизатсиялашда амалга оширилаётган жараёнлар моҳияти.
|