7. Белладонна настойкаси
46
44
22
8. Кордиамин
29
29
34
9. Марваридгул настойкаси
56
50
18
10. Қалампирялпиз мойи
51
47
20
11. Қалампирялпиз настойкаси
61
52
16
12. Эрмон ўти (полынь) настойкаси
56
51
18
13. Арслонқуйруқ настойкаси
56
51
18
14.
Новшадил арпабодиѐн(нашатырно-анисовые)
56
49
18
томчиси
15. Нитроглицериннинг 1% эритмаси
65
53
15
16. Ретинол
ацетатнинг мойли эритмаси
45
41
22
17. Суюлтирилган хлорид кислотаси
20
21
50
18. Тиббиѐт эфири
87
62
11
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайѐрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат
қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги
низомга
9-ИЛОВА
Стерил эритмалар сифатини назорат қилишда қўлланиладиган назорат шартлари ва
техникаси
Назоратни ўтказиш
Дорихоналарда тайѐрланган стерил эритмалар механик аралашмалар йўқлиги
жиҳатидан визуал назоратдан ўтказилади.
Механик аралашмалар деганда ҳаракатланадиган эримайдиган ѐт
моддалар назарда
тутилади, эритмаларда тасодифий равишда учрайдиган газ кўпикчалари бундан мустасно.
Стерил эритмалар тайѐрланиш жараѐнида бирламчи ва иккиламчи назоратдан
ўтказилади.
Бирламчи назорат эритма фильтрланганидан ва қадоқланганидан кейин амалга
оширилади. Бунда эритма солинган ҳар бир шиша идиш (флакон) кўздан кечирилади.
Механик аралашмалар аниқланган тақдирда, эритма қайтадан фильтрланади, қайта
кўздан кечирилади, маркаланади ва стерилизация қилинади.
Стерилизация босқичидан ўтган ѐки стерил шароитларда тайѐрланган
эритмалар
солинган шиша идишларнинг (флаконларнинг) барчаси уларни расмийлаштириш ва ўраб-
жойлашдан олдин иккиламчи назоратдан ўтказилиши керак.
Назорат шартлари
Шиша идишларни (флаконларни) кўздан кечириш учун қуѐш нурлари тўғридан-тўғри
тушишидан сақланган, махсус жиҳозланган иш ўрни бўлиши керак. Ушбу жойда
эритмаларни механик аралашмалар йўқлиги нуқтаи назаридан назорат қилиш ускунаси
(УК-2) ѐки бошқа ускуна ўрнатилади.
Нурнинг кўзга тушишини истисно этадиган тарзда ѐритилган оқ-қора экрандан
фойдаланишга йўл қўйилади.
Эритмаларни назорат қилиш 60 ваттли жилосиз электр лампа ѐки 20 ваттли кундузги
ѐруғлик лампаси билан ѐритилган қора ва оқ фонларда оддий кўз билан кўздан кечириш
орқали амалга оширилади.
Рангли эритмалар учун тегишли бўлган 100 ва 30 ваттли лампалардан фойдаланилади.
Кўздан қаралаѐтган объектгача бўлган масофаси 25 см бўлиши, нур йўналишига
нисбатан
кўздан кечириш оптик ўқининг бурчаги масофаси 90 см атрофида бўлиши керак. Кўриш
чизиғи бош вертикал ҳолатда бўлганида пастга йўналтирилган бўлиши керак.
Назорат техникаси
Шиша идишнинг (флаконнинг) ҳажмига қараб, бир вақтнинг ўзида биттадан
бештагачаси кўздан кечирилади.
Шиша идишлар (флаконлар) битта ѐки иккала қўлга бўғзидан ушлаб олинади, назорат
зонасига
киритилади, оҳиста ҳаракат билан «ости устига» тўнтарилади ва қора ҳамда оқ
фонларда кўздан кечирилади, сўнг оҳиста ҳаракат билан, силкитмасдан «усти остига»
дастлабки ҳолатига ағдарилади ва яна қора ва оқ фонларда кўздан кечирилади.
Назорат қилиш муддати тегишлича:
100 мл сиғимли битта шиша идиш (флакон) учун — 20 сониягача;
50 мл сиғимли иккита шиша идиш (флакон) учун — 10 сония;
50 мл сиғимли иккитадан бештагача шиша идиш (флакон) учун — 8 сонияни ташкил
қилади.
Кўрсатилган назорат муддати ѐрдамчи операцияларга сарфланган вақтни ўз
ичига олмайди.
Стерилизациядан кейин яроқсиз деб топилган шиша идишлар (флаконлар) ажратилади
ва махсус идишга жойланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 10/18/2990/0990-сон)
Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.
© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий
ахборот маркази