93 фақат контакт усули билан ишлаб чиқариш мумкин. Контакт усулида SO
2
ни SO
3
га оксидлаш
тўғридан-тўғри қаттиқ катализатор иштирокида юқори хароратда (450
о
С) газ холатдаги
қуйидаги гомоген реакция бўйича амалга оширилади:
SO
2(Г)
+ 0,50
3(I)
= SO
3(I)
Бу ерда ҳосил бўлган SO
3
(г)ни сув билан юттириб, сулфат кислотанинг хохлаган
қуюқликдагисини ишлаб чиқариш мумкин:
S0
3(I)
+ H
2
O
(с)
= H
2
SO
4(C)
Бу контакт усули ҳам асосан аввал Англия, сўнг Германия олимлари томонидан топилган.
Хозирги вақтда бутун дунѐда ишлаб чиқарилган сулфат кислотасининг 97-98% контакт усули
билан ишлаб чиқарилса, фақат 2-3% гинаси нитроза усули билан ишлаб чиқарилади.
МДХ ДАВЛАТЛАРИ ОЛИМЛАРИНИНГ СУЛФАТ КИСЛОТА ИШЛАБ ЧИКАРИШИНИ РИВОЖЛАНИШИГА КУШГАН ХИССАЛАРИ. Улар илмий ва амалий ишларининг аҳамияти каттадир. Бу олимлар томонидан дунѐда
биринчи бўлиб 1935 йилда юқори концентрланган водород сулфидли газлар аралашмасидан
―Нам катализ усули‖ бўйича сулфат кислота ишлаб чиқариш назарий асослари яратилган ва
амалиѐтга татбиқ этилган. Бу олимлар томонидан дунѐда энг катта унумдорликга эга бўган
―қайнар қатламли‖ темир колчеданини ѐқиш ўчоқлари яратилди. Уларнинг унумдорлиги кунига
450 тонна колчеданни ташкил этади. МДХ олимлари томонидан қуввати кунига 1000-1500
тонна ва ундан юқори сулфат кислотаси ишлаб чиқарадиган контакт аппаратлари яратилди. Бу
олимлар томонидан сулфат кислотаси ишлаб чиқарадиган контакт аппаратлари яратилади. Бу
олимлар томонидан сулфат кислота олишнинг янгича усулларидан бири-яъни ―Курук тозалаш-
1‖, ―Куруқ тозалаш-2‖, циклик тизим ва хоказо усуллар бўйича сулфат кислота олишдек
янгиликлар яратилгандир.
Назорат саволлари: 1.Сулфат кислотасининг физик-кимѐвий хусусиятлари нималардан иборат?
2.Сулфат кислотаси халқ хўжалигида қандай аҳамиятга эга?
3.Ўзбекистон Республикасида қайси корхоналарида сулфат кислота ишлаб чиқарилади?
4.Сулфат кислота ишлаб чиқаришнинг қандай усуллари маълум?
5.Сулфат кислотаси ишлаб чиқариш кўлами қандай?