3. Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар.
Бугунги кунда стандартлаштириш бўйича қуйидаги халқаро ташкилотлар (1-жадвал)
фаолият юритмоқда:
94
1-жадвал. Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар
Т/р
Ташкилот-
нинг қисқача
номланиши
Ташкилотнинг
инглиз тилида
номланиши
Ташкилотнинг
ўзбек тилида
номланиши
1
ISO
International Standarts Organization
Стандартлаштириш бўйича халқаро
ташкилот
2
IEC/CEI
International Electrotechnical Com-
mission
Халқаро электротехник комиссия
3
CEN
European Committee for Standartiza-
tion
Стандартлаштириш бўйича Европа
комитети
4
CENELEC
European Committee for Electrotech-
nical Standartization
Электротехника ва электроника
соҳасида стандартлаштириш бўйича
Европа комитети
5
ETSI
European Telecommunications
Standarts Institute
Телекоммуникациялар соҳасида
стандартлаштириш бўйича Европа
институти
6
ITU
International Telecommunication Un-
ion
Халқаро электралоқа иттифоқи
7
OIWIL
International Organization of Legal
Metrology
Қонунлаштирувчи метрология бўйича
халқаро ташкилот
8
BIPM
Le Bureau International des Poids et
Mesures
Тош ва тарозиларнинг халқаро
бюроси
9
WELMEC
Organization of European national le-
gal metrology services
Ғарбий Европа қонунлаштирувчи
метрология ташкилоти
10
WMO
World Meteorological Organization Умумжаҳон метеорология ташкилоти
11
EUROMET
European Collaboration on Measure-
ment Standards
Эталонлар бўйича Европа ҳамкорлиги
12
EOQ
European Organization for Quality
Сифат бўйича Европа ташкилоти
13
UN/ECE
United Nations Economic Commission
for Europe
Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг Европа иқтисодий
комиссияси
14
EA
European Accreditation of Sertification
Аккредитлаш бўйича Европа
ҳамкорлиги
15
ILAC
International Laboratory Accreditation
Cooperation
Лабораторияларни аккредитлаш
бўйича халқаро конференция
16
APLMF
Asia-Pacific Legal Metrology Forum
Қонунлаштирувчи метрология бўйича
Осиѐ-Тинч Океани форуми
17
IFAN
International Federation of Standards
Users
Стандартлардан
фойдаланувчиларнинг халқаро
федерацияси
95
18
COPANT
Pan American Standards Commission
Стандартлар бўйича Пан-Америка
комиссияси
19
PASC
Pacific Area Standards Congress
Тинч Океани бассейни
мамлакатларининг стандартлаштириш
бўйича конгресси
20
ASEAN
Association of Southeast Asian Na-
tions
Жанубий-Шарқий Осиѐ
давлатларининг ассоциацияси
21
APEC
Asia-Pacific Economic Cooperation
Тинч Океани иқтисодий ҳамкорлиги
22
WHO
World Health Organization
Умумжаҳон Соғлиқни сақлаш
ташкилоти
23
WTO
World Trade Organization
Умумжаҳон Савдо ташкилоти
24
EASC
EuroAsia Council on Standardization,
Metrology and Sertification
МДҲнинг стандартлаштириш,
метрология ва сертификатлаштириш
бўйича давлатлараро кенгаши
Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот ИСО 1947 йилда ИСО низоми
тасдиқлангач, расмий равишда иш бошлади. Халқаро товар айрибошлаш ва ўзаро ѐрдамни
осонлаштириш ҳамда интеллектуал, илмий, техник ва иқтисодий фаолиятда ҳамкорликни
кенгайтириш учун стандартлаштиришни дунѐ миқѐсида ривожланишига таъсир кўрсатиш
ташкилотнинг мақсади ҳисобланади. Стандартлаштириш бўйича миллий органлар ИСО
аъзолари бўлиб ҳисобланади. ИСОнинг қонуний органи бўлиб барча миллий ташкилотлар
вакилларининг умумий йиғилишлари ҳисобланади. Бу йиғилиш "Бош Ассамблея" деб
номланади ва ИСО фаолиятидаги муҳим масалаларни ечади ва унинг сиѐсатини аниқлайди.
Ташкилот бошида президент туради. У ҳар 3 йилда қайта сайланади. Ташкилотнинг амалий
ишларини шу ташкилотнинг кенгаши олиб боради. "Халқаро стандартларни яратиш бўйича"
"ИСО"нинг ишчи органи бўлиб, техник комитетлар ва ишчи гуруҳлар ҳисобланади.
Аниқланган масала ва таклифларни қайта ишлаш мақсадида ташкилотда 7 та комитет
(қўмита) иш олиб боради. Булар қуйидагилар:
- Техникавий бюро (ПЛАКО);
- Стандартлаштириш тамойилларини ўрганиш бўйича комитет (СТАКО);
- Мувофиқликни баҳолаш бўйича комитет (КАСКО);
- Илмий-техник ахборотларни ўрганиш комитети (ИНФКО);
- Ривожланаѐтган давлатларга ѐрдам бериш бўйича комитет (ДЕВКО);
- Истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш комитети (КОПОЛКО);
- Стандарт намуналар бўйича комитет (РЕМКО);
Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот ИСО-стандартлаштириш бўйича халқаро
илмий-техник ташкилотдир, унинг таркибига 80дан ортиқ давлатларнинг стандартлаштириш
бўйича миллий ташкилотлари киради.
96
10.1-расм. ИСОнинг ташкилий тузилмаси.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Ўзбекистон стандартлаштириш давлат тизими.
2. Стандартлаштиришнинг турли даражадаги объектлари.
3. Стандартлаштиришнинг турли даражадаги объектлари учун норматив ҳужжатларнинг
белгиланишлари.
4. Стандартларни ишлаб чиқиш босқичлари.
5. Техник шартлар нима?
6. Раҳбарий ҳужжатлар.
7. Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот ИСОнинг фаолияти.
8. Халқаро электралоқа иттифоқи нима билан шуғулланади?
АДАБИЁТЛАР
1. Абдувалиев А.А., Алимов М.Н., Латипов В.Б. Межотраслевые системы стандартизации. –
Т., НИИСМС, 2008. – 284 с.
2. Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., Алимов М.Н., ва б. «Стандартлаштириш,
Метрология, Сертификатлаштириш, Сифат.» – Т.: СМСИТИ, 2008. – 267 б.
3. Сергеев А.С., Латышев М.В., Терегеря В.В. Метрология, Стандартизация и сертификация.
Учебное пособие. М. Логос. 2003.-536 с.
Бош ассамблея
ИСО кенгаши
СТАКО
ПЛАКО
КАСКО
ИНФКО
ДЕВКО
КОПОЛКО
РЕМКО
Ижроия бюроси
Марказий секретариат
Техник қўмиталар
Кичик қўмиталар
Ишчи гуруҳлар
97
12-маъруза. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида
стандартлаштириш ва маҳсулотлар тўғрисидаги
маълумотларни кодлаш
Режа:
1. Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш
тизимини ривожлантириш концепцияси (К 014:2003).
2. Маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни стандартлаштириш ва кодлаш.
1. UNICON.UZ маркази томонидан ишлаб чиқилган ушбу Ўзбекистон Республикаси алоқа
ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш тизимини ривожлантириш концепциясида
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини стандартлаштириш тизимининг мақсад ва вазифалари
келтирилган. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини стандартлаштириш тизими мавжуд бўлиб, у
Ўзбекистон стандартлаштириш Давлат тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва у халқаро,
давлатлараро ҳамда минтақавий тизимлари билан уйғунлашган бўлиши керак.
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини стандартлаштириш тизимининг мақсадлари
қуйидагилардан иборат:
- фойдаланиладиган телекоммуникациянинг техник воситалари, аҳолининг ҳаѐти, саломатлиги
ва мулкининг хавфсизлигини, атроф-муҳит муҳофазасини таъминловчи тақдим этиладиган
хизматларнинг сифат масалаларида истеъмолчилар ва давлат манфаатларини ҳимоялаш;
- алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг сифатини фан ва техникани ривожлантириш
даражасига мувофиқ ва аҳоли эҳтиѐжларини ҳамда мамлакат иқтисодиѐтини ҳисобга олган
ҳолда ошириш;
-
телекоммуникациялар техник воситалари ва тақдим этиладиган хизматларнинг
мослашувчанлиги ва ўзаро алмашинувини таъминлаш;
- ўлчашлар бирлилигини таъминлаш;
- барча турдаги манбаларни тежашга кўмаклашиш ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий
кўрсаткичларини яхшилаш;
- савдо - иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликда техник тўсиқларни бартараф этиш;
- ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техника дастурларини меъѐрий таъминлаш;
- табиат ва техноген ҳамда бошқа фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келишини ҳисобга олган
ҳолда хўжалик объектлари хавфсизлигини таъминлашга ѐрдам кўрсатиш;
- мудофаа қобилияти ва сафарбарликка тайѐргарликни таъминлаш учун кўмаклашиш.
Кўрсатилган мақсадлар саноати ривожланган мамлакатларни халқаро ва минтақавий
стандартлаштириш тизимларининг асосий қоидаларига мос келади.
Қўйилган мақсадларга эришиш учун қуйидаги асосий вазифалар энг долзарб ҳисобланади:
- истеъмолчилар ва давлат манфаатлари учун такдим этиладиган хизматларнинг сифати
ҳамда номрўйхатига оптимал талабларни қўйиш;
- истеъмолчиларга такдим этиладиган хизматларга тегишли талабларни белгилайдиган
норматив ҳужжат тизимини яратиш, шунингдек, ушбу ҳужжатдан тўғри фойдаланиш юзасидан
назорат қилиш;
- стандартларнинг талабларини халқаро, давлатлараро, ҳудудий ва саноати ривожланган
мамлакатларнинг миллий стандартларининг талаблари билан уйғунлашувини таъминлаш;
- метрологик меьѐрлар, қоидалар, низомлар ва талабларини белгилаш;
- халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро тажрибадан фойдаланиш, халқаро,
давлатлараро ва ҳудудий стандартлаш-тиришда фаол иштирок этиш;
- халқаро, давлатлараро, ҳудудий ва хорижий мамлакатлар стандартларини қўллаш
амалиѐтини кенгайтириш;
-
маҳсулот сифатининг синовлари, сертификатлаштирилиши, баҳоланиши ва
назоратининг меъѐрий таъминоти.
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини стандартлаштириш тизимининг асосий тамойиллари
қуйидагилардан иборат:
- техник, ижтимоий зарурияти ва мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда норматив ҳужжатларни
ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги;
98
- ўзаро боғланган объектларни ялпи стандартлаштириш, шу жумладан ушбу объектларга
келишилган талабларни ишлаб чиқиш асосида ва норматив ҳужжатларни амалга киритиш
муддатларига боғлиқ ҳолда метрологик таъминлаш;
- норматив ҳужжатларнинг фан, техника, илғор тажрибанинг замонавий ютуқларига, қонун
ҳужжатларининг актларига мувофиқлигини таъминлаш;
- барча даражалардаги стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг ўзаро боглиқлиги
ва келишилганлиги, бошқарувнинг турли даражаларида стандартлаштиришнинг ўхшаш
объектларига норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг бир-бирини такрорлашини истисно
қилиш;
- стандартлаштириш бўйича амалдаги норматив ҳужжатлар, дастурлар ва иш режалари
тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги;
- аксарият манфаатдор томонларнинг келишувига эришиш асосида норматив ҳужжатларни
тасдиқлаш;
- сертификатлаштириш ва метрология мақсадлари учун норматив ҳужжатларнинг яроқлилиги;
- стандартлаштириш соҳасида замонавий ахборот тизимлари ва технологияларини қўллаш.
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини меъѐрий таъминлаш бўйича ишлари алоқа ва
ахборотлаштиришни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари билан боғланиши, Ўзбекистон
Республикасининг қонун ҳужжатлари, стандартлаштириш Давлат тизими талабларига мос
келиши ва қуйидаги асосий тамойилларга таяниши керак:
- илгарилаш тамойиллари. Алоқанинг янги ва истиқболли воситалари ҳамда хизматларини
меъѐрий таъминлаш бўйича ишлари илгарилаш хусусиятига эга бўлиши ҳамда алоқа ва
ахборотлаштириш коммуникациясининг илғор технологияларини кенг жорий этишга имкон
бериши керак;
- тизимлилик тамойиллари. Меъѐрий таъминлашнинг тизимлилик тамойили - турли
стандартлаштириш объектлари (уларни тузиш ва қўллашда) ва ушбу объектларга тегишли
талаблар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш ва ҳисобга олиш, шунингдек бунинг асосида
стандартлаштириш бўйича ўзаро боғлиқ талабларни келишиб олиниши, уларнинг оқилона бир
хиллаштирилиши
ва
турли
норматив
ҳужжатлардаги
талабларнинг
бир-бирини
такрорламаслигини таъминлаш. Тизимлилик тамойилига риоя этиш шу билан бирга амалга
оширишни режалаштиришнинг вақти ва кетма-кетлиги бўйича меъѐрий таъминлаш ишларини
ташкил этишда келишувни тақозо этади;
- комплекслик тамойили. Меъѐрий таъминлашнинг комплекслик тамойили ишлаб чиқишдан
фойдаланишгача бўлган даврнинг барча босқичларида алоқа воситаларига ўзаро боғлиқ бўлган
талабларни белгилаш билан амалга оширилади;
- самарадорлик тамойили. Меъѐрий таъминлашнинг самарадорлик тамойили бир томондан
алоқа хизматларини кўрсатиш, уларнинг сифати, номрўйхати ва кишилар ҳаѐти ҳамда
саломатлигининг хавфсизлиги, атроф-муҳит муҳофазаси масалаларида истеъмолчилар ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилишни, бошқа томондан эса алоқа воситалари ва хизматларининг
рақобатбардошлигини, меҳнат унумдорлигини оширишга, инсоний ва моддий ресурсларнинг
тежалишига
алоқа
корхоналарининг
иқтисодий
кўрсаткичларини
яхшиланишини
осонлаштиради;
- уйғунлаштириш тамойили. Меъѐрий таъминлашнинг уйғунлаштириш тамойили алоқа ва
ахборотлаштириш соҳасида янги ахборот-телекоммуникация технологияларидан фойдаланиш
ҳамда алоқа воситалари ҳамда хизматларини хорижий бозорларга экспорт қилиш учун
шароитлар яратиш мақсадида ватанимиздаги стандартларни халқаро (ҳудудий) стандартлари ва
тавсияларига изчиллик билан яқинлашишини кўзда тутади.
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида меъѐрий таъминлашнинг устувор йўналишлари.
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини меъѐрий таъминлаш ҳолатининг таҳлили алоқа ва
ахборотлаштириш соҳасини стандартлаштиришнинг асосий объектлари учун норматив
ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг қуйидаги устувор йўналишларини белгилашга имкон беради:
1) Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини стандартлаштириш Комплекс дастурини халқаро
ХЭИнинг Тадқиқот комиссиялари ва ЕТСИ техник қўмиталарининг ишлари доирасида халқаро
(ҳудудий) стандартлаштиришнинг устувор йўналишлари билан боғлиқ ҳолда ишлаб чиқиш.
99
2) Маънавий жиҳатдан эскирган давлат стандартлари ва тармоқ стандартларини алоқа ва
ахборотлаштириш соҳасида халқаро (ҳудудий) стандартларининг меъѐрлари ҳамда
тавсияларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.
3) Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий
этиш тартиби белгилайдиган тармоқнинг энг муҳим стандартларини янгилаш.
4) Атамага оид стандартларни қуйидаги соҳаларда ишлаб чиқиш:
- оптик-толали узатиш тизимлари;
- интеллектуал алоқа тизимлари;
- хизматларнинг интеграцияси билан кенг полосали рақамли алоқа тармоқлари;
- кўчма абонент тизимлар;
- ахборотлаштириш-телекоммуникация тармоқлари;
- сигнализациялаш ҳамда синхронлаштиришнинг тармоқлари ва тизимлари;
- ахборот технологиялари;
- радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидениенинг тизимлари ва қурилмалари;
- алоқа воситаларининг электромагнит мослашувчанлиги;
- алоқа тизимлари ва воситаларининг сифатини ҳамда сертификатлаштирилишини бошқариш;
- ахборот хавфсизлиги.
5) Умумий фойдаланиш алоқа тармоғи, почта алоқаси ўлчашлар бирлилигини таъминлаш,
сифатни сертификатлаштириш ва менеджмент тизимининг ишлаши, ривожланиши ҳамда
такомиллашишини таъминлайдиган энг муҳим ташкилий-техник норматив ҳужжатларни,
шунингдек алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштиришнинг комплекс дастурлари
ва режаларини ишлаб чиқиш тартиби ва қоидаларини белгиловчи норматив ҳужжатларни
ишлаб чиқиш.
6) Давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, давлат бошқарув органлари ва юридик
шахсларнинг бирлашмалари томонидан белгиланадиган меъѐрлар ва қоидаларга техник
регламентларни товарларга ѐки уларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ жараѐнлари ва усулларига
қўйилган мажбурий талаблардан иборат бўлган ҳолларда ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш.
7) Бошқарув таркибини, процедураларини ва ўзаро муносабатини, тизимлар ва
аппаратуралар учун асосий параметрлар ва қўйиладиган умумий техник талабларини
белгилайдиган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
8) Телекоммуникация тармоқларига қўйиладиган умумий техник талаблар ва асосий
қоидаларни белгилайдиган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
9) Телекоммуникациянинг илғор технологиялари ва аппаратларидан фойдаланган ҳолда
ташкил этилган канал ва трактларнинг, электр параметрлари ҳамда тавсифлари учун
меъѐрларни ва ўлчаш усулларини белгилайдиган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
10) Алоқа, маълумотлар узатиш, эшиттириш, телевидение, сигнализациялаштириш,
хабардор қилиш техник воситаларини асосий параметрлари, техник талаблар ва синаш
усулларини белгиловчи, махсус мўлжалланган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш (СОРМ).
11) Алоқа
хизматларининг асосий қоидаларни, таснифлашни, номрўйхатни,
фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятини ва бошқа асосий турдаги талабларни белгилайдиган
норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
12) Телекоммуникация техник воситаларининг электромагнит мослашуви бўйича норма-
тив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
13) Меҳнат хавфсизлиги, алоқа техник воситалари ва хизматлари, шу жумладан экологик
ва электромагнит хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда, назорат қилиш ва таъминлаш бўйича
норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
14) Ахборот телекоммуникация тармоқлари ва тизимларининг ахборот хавфсизлиги бўйи-
ча норма тип ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
15) Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш бўйича ишларнинг ахборот
таъминоти бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
16) ИСО халқаро стандартларнинг талабларига мувофиқ алоқа ва ахборотлаштириш
соҳасида маҳсулот ҳамда алоқа хизматларининг сифатини таъминлаш ва бошқарув
процедураларини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
100
17) Телекоммуникация тизимлари, тармоқлари ва техник воситаларининг ишончлилиги
ҳамда бардошлилигига (чидамлилигига) қўйиладиган талабларни белгилайдиган норматив
ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
18) Алоқа объектларини лойиҳалаштириш ва қурилиш усуллари учун норматив
ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
2. Маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни стандартлаштириш ва кодлаш.
Баъзан бирор маҳсулот харид қилганимизда унинг кўринарли жойида ѐки этикеткасида
хар хил қалинликдаги чизиқлар ва рақамлар билан белгиланган шаклларни кўришимиз мумкин,
Уларга штрих-код номи берилган. Хўш, штрих-кодлар нима ва қачон пайдо бўлган?
Штрих кодларни маҳсулотларга нисбатан татбиқ этиш ғояси илк бора 30 -йилларда
АҚШнинг Гарвард бизнес мактабида яратилган бўлиб, ундан амалда фойдаланиш бир неча ўн
йиллардан сўнггина, яъни 60-йиллардан бошланган. Штрих кодларни дастлабки қўлловчилар
темирйўлчилар бўлиб, шу усул орқали темир йўл вагонларини идентификациялашган.
Микропроцессор техникасининг гуркираб ривожланиши 70-йиллардан бошлаб штрих
кодлардан кенг равишда фойдаланиш имконини яратди. 1973 йил АҚШда Маҳсулотнинг
Универсал Коди (IРС) қабул қилиниб, 1977 йилдан бошлаб эса Европа кодлаш тизими EAN
(European Article Numbering) таъсис этилди ва ҳозир ундан нафақат Европада, балки бошқа
минтақаларда ҳам кенг равишда фойдаланилмоқда.
Штрих код кетма-кет алмашиб келувчи қора (штрих) ва оқ (пробел) рангли, турли
қалинликдаги чизиқлардан иборат бўлиб, бу чизиқларнинг ўлчамлари стандартлаштирилган.
Штрих-кодлар махсус оптик қурилмалар - сканерлар ѐрдамида ўқишга мўлжалланган. Унинг
воситасида микропроцессорлар орқали штрихлар рақамларга декодерланиб, маҳсулот ҳақидаги
маълумотлар компьютерга узатилади.
Кўпгина иқтисодий ривожланган давлатларда маҳсулотнинг ўрамида (упаковкасида)
штрих коднинг бўлиши мажбурий саналади. Акс ҳолда савдо ташкилотлари маҳсулотдан воз
кечишлари мумкин. Бу халқаро савдога ҳам тегишлидир. Ушбу тизимнинг иқтисодий жиҳатдан
самаралилиги маҳсулотнинг 85 фоизидан кўпи кодлаштирилганида намоѐн бўлади. Бундан
ташқари маҳсулотга бўлган талаб ва эҳтиѐжларни шакллантириш, жамлаш, ҳисобга олиш,
маҳсулотнинг келиш-кетишини ҳисоб қилиб бориш, муҳосиблик ҳисобларида ва ҳужжатларни
расмийлаштиришда, ҳамда маҳсулотларни сақлаш ва сотувидаги назоратларни амалга
оширишда алоҳида ўрин тутади,
Асосан EANнинг икки кодидан кўпроқ фойдаланилади: 13 разрядли ва 8 разрядли
рақамли кодлар. Бунда энг ингичка штрих бирлик сифатида олинади. Ҳар бир рақам ѐки
(разряд) икки штрих ва икки пробелдан иборат. 13 разрядли коднинг таркибида қуйидаги
кодлар кўрсатилади;
- давлат коди («давлат байроғи»);
- корхона (фирма)- тайѐрловчи коди;
- маҳсулотнинг коди;
- назорат сони.
EAN ассоциацияси турли давлатлар учун кодлар ишлаб чиққан бўлиб, ушбу кодлардан
фойдаланиш учун марказлашган тарзда лицензиялар тавсия этади. Масалан, Франция учун
давлат коди сифатида 30-37, Италия учун 80-87 оралиқлари тавсия этилган. Баъзи давлатлар-
нинг кодлари уч хонали сонлардан иборат. Масалан, Греция - 520, Россия - 460, Бразилия - 789.
Тайѐрловчи корхонанинг коди ҳар бир давлатда тегишли органлар томонидан тузилади.
Одатда, бу код бешта рақамдан иборат бўлиб, давлат кодидан кейин келади.
Маҳсулот коди тайѐрловчи томонидан тузилади ва у ҳам бешта рақамдан иборат бўлади.
Бу коднинг расшифровкаси стандарт эмас, у маҳсулотга таллуқли бўлган муайян хусусиятларни
(белгиларни) ѐки фақат тайѐрловчининг ўзигагина маълум бўлган ва у маҳсулотнинг қайд этиш
тартиб рақамини ифодалаши ҳам мумкин. Лекин буни ихтиѐрий бермаслик мақсадида штрихли
кодларни белгилаш марказлаштирилган тарзда олиб борилади.
Назорат сони EAN алгоритми бўйича кодни сканер воситасида тўғри ўқилганлигини
текшириш учун хизмат қилади.
EAN-8 коди узун кодларни белгилаб бўлмайдиган кичик ўрамлар (упаковкалар) учун
101
мўлжалланган, ЕАN-8 коди қуйидаги кодлар тартибидан иборат:
- давлат коди («давлат байроғи»);
- корхона (фирма)- тайѐрловчи коди;
- назорат сони.
Баъзан тайѐрловчи корхона кодининг ўрнига маҳсулотнинг қайд этиш тартиб рақами
келтирилиши ҳам мумкин.
Рақамлар қатори сканер учун эмас, балки харидорлар учун мўлжалланган. Талабгор
(харидор) учун маълумот фақат маҳсулот тайѐрланган давлатни билдириш билан чегараланади,
чунки давлат коди махсус нашрларда ва маълумотномаларда келтирилиб туради ѐки маълумот
базаларида ва банкларида сақланиши мумкин. Тўлиқ штрихли код ташқи савдо ташкилотларига
ѐки савдо объектларига маҳсулотнинг контракт (шартнома) талабларига мос келмайдиган
параметрлари ва кўрсаткичлари борасида аниқ манзилга раддия ѐки норозилик билдириш
имкониятига эга.
Ўзбекистон Республикасида штрих кодлар тобора кенг татбиқ этилиб бормоқда. 1999
йили Ўзстандарт қошидаги метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаси-
даги мутахассисларни тайѐрлаш ва малака ошириш институтида штрих кодлар масалалари би-
лан шуғулланувчи марказ ташкил этилди. Ушбу марказнинг таъсис этилишидан мақсад -
маҳсулотларни автоматлаштирилган тарзда идентификациялаш борасидаги муаммоларни ҳал
этиш ва бу фаолиятни кенг равишда тарғиб этишдир, Албатта, бунда халқаро меъѐрий ҳуж-
жатларни ҳисобга олган ҳолда кодлашнинг стандартлаштирилиши алоҳида аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикасида штрихли кодлашнинг татбиқ этилиши энг аввало, 1996
йилнинг 26 апрелида қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш
тўғрисида» номли Қонунининг 4-моддасида кўрсатилган - истеъмолчининг харид қилинаѐттан
маҳсулот ҳақида зарур ва ишончли маълумот олиш ҳуқуқини амалга оширишда янги замин
яратади.
Штрихли кодлаш ишлаб чиқариш корхоналари учун қуйидаги имкониятларни яратади:
– автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг татбиқ этилишини осонлаштиради;
– ишлаб чиқариш, маҳсулотни сақлаш ва реализация қилиш каби фаолиятлардаги ҳисоб-китоб
ишларининг самарадорлигини оширади;
– ресурсларни чуқур таҳлил қилиш имкониятини беради;
– ҳужжатлар айланишини қисқартиради;
– маҳсулотни реализация қилиш ва ҳаракати ҳақидаги ишончли маълумотларни мунтазам ра-
вишда йиғишни йўлга қўйиш мумкин;
– бошқарув ва назорат идораларига тезкор равишда маҳсулот хусусидаги маълумотларни тав-
сия этиш.
Бироқ харидор сотиб олаѐтган маҳсулотининг фақат тайѐрланган давлати борасидаги
маълумотнигина эмас, балки тегишли барча маълумотларни ҳам билишни истайди. Бу муаммо
ҳам вақти келиб стандартлаштириш йўли билан тасдиқланувчи стандартларнинг мажбурий
талабларининг рўйхатини кенгайтириш лозим бўлади.
|