Ўсимликларни аниқлашни ўрганиш. Гербарий билан ишлаш



Yüklə 168,08 Kb.
Pdf görüntüsü
tarix22.06.2020
ölçüsü168,08 Kb.
#32053
Ўсиимликни аниқлаш учун тавсиянома


ЎСИМЛИКЛАРНИ АНИҚЛАШНИ ЎРГАНИШ. ГЕРБАРИЙ 

БИЛАН ИШЛАШ 

 

 Талабаларга 

“гербарий”  тўғрисида  тушунча  бериш.  Гербарий 

йиғишнинг қоидаларини ўрганиш.Оила туркум турларини аниқлаш. 

1.Гербарий бўйича умумий тушунча. 

“Гербарий”  сўзибиринчи  бўлиб  доривор  ўсимликлар  китобига 

киритилган,  (Турнефор)  1700-йиллар оралиғида  қуруқ  ўсимликларни  йиғиш 

учун қўллаган. 

      Ўқув    танишув  амалиѐтини  ўтказувчи  ҳар  бир  талабада  қалин  муқовали 

кундалик дафтар, оддий қора қалам, бир нечта ѐрлиқ, чўнтак лупаси, пинцет 

(қисқич)  ўсимликларни  айримларини  ковлаб  олиш  учун  пичоқ,  теша, 

гербарий  солинадиган  қоғоз,  гербарий  папка  ҳамда  ўсимликларни  аниқлаш 

учун  аниқлагич  китоб  бўлиши  лозим.  Папка  билан  олинадиган  қоғоз  42х28 

см  ҳажимли  бўлиб,  иккига  букланган  бўлиши  керак  ѐки  иккига  бўлиб 

қирқилган рўзнома (газета) бўлиши лозим. 

Табиатдан  гербарий  тайѐрлаш  учун  ҳаво  очиқ  бўлган  кунлари  қуруқ  

жойлардан  ўсимликлар  йиғилади,  чунки,  шудрининг  ѐки  ѐмғир  суви  теккан  

ўсимликлардан тайѐрланса у тезда қорайиб қолади. 

Ўсимликларнинг  ботаник номларини  аниқлаш  учун  гербарий  етилган, 

соғлом, вегетатив ва генератив аъзолари бор ўсимлик, иложи борича илдизи 

билан бирга олинади. Чунки баъзи оилаларни аниқлашда асосий  кўрсаткич 

белгилари  муҳим ҳисобланади. Масалан. Карамдошлар, зирадошлар. 

       Агар олинадиган ўсимликларнинг ўртача катталиги 20-25 см бўлса, битта 

гербарий  варағи  учун  икки,  уч  тупи,  майда  ўсимликлардан  эса  гербарий 

варағи  тўладиган  қилиб  бир  нечта  тупи  олинади.  Агар  ўсимлик  гербарий 

варағига сиғмайдиган даражада катта бўлса, бир тупининг айрим қисмлари: 

юқорисидан  (генератив  аъзоли  қисмлари)  ер  ости  қисмидан  (илдиз  ва 

илдизпояси) ва ҳар - хил баландликда жойлашган баргли поянинг бир қисми 

олинади.  Ўт  ўсимликларининг  илдизлари  тупроқдан  тозаланади.  Агарда 

ўсимликнинг  илдизпояси  ѐки  пиѐзбоши  бўлса,  уларни  кесиб  қисман 

узунасига юпқа пластинка кўринишда қирқиб олинади. Ҳар бир ўсимликдан 

2-3 нусха йиғилиши лозим, чунки, яхшиси ажратиб олинади.  

Гербарийни  жуда  эҳтиѐтлик  билан  тўғрилаб,  гербарий  қоғозга 

жойлаштирилади  ва  қоғознинг  иккинчи  ярми  билан  ѐпиб  қўйилади,  унинг 

устига бошқа турдаги  

ўсимлик  бор  қоғоз  варақ  қўйилади  ва  шундай  қилиб  ўсимликнинг  бирор 

қисми  гербарий  қоғоздан  чиқиб  қолмаган  ҳолда  бир  нечтаси  тахланади  ва 

исканжа орасига қўйиб сиқиб боғланади.  

Ўқув  танишув  амалиѐти  даврида  гербарий  йиғишда  албатта  табиатни 

муҳофаза қилишни эсдан чиқармаслик лозим. Ўсимликларни йиғишда, барча 

ишларни  бажаришда  мақсадсиз  ҳаракатлар  қилмаслик  керак,  йиг`иладиган 

ўсимликлар керакли миқдорда олиниши лозим. Бирор жойда кам учрайдиган 

ўсимликларни айрим ҳолларда илмий мақсад учунгина терилади.  


Табиатдан  гарбарий  теришда  тўғри  ѐрлиқ  қилиш  катта  аҳмиятга  эга. 

Ёрлиққа оддий қалам билан ўсимликнинг оиласи, туркуми, тур номи, яшаш 

ва топилган жойи (вилоят, туман ва бошқалар) аниқ кўрсатилади. Шунингдек 

ўсимлик  йиғилган    кун  ва    ой  ҳамда  гербарий  йиғган  шахснинг  исми  ва 

фамилияси ѐзиб қўйилади.  

Ўсимликлар  дунёсининг  муҳофазаси 

Ўзбекистон  флораси  хилма-хил  бўлиб,  ундаги  турларнинг  маълум  бир 

қисми  маҳаллий  кишилар  томонидан  доривор  ва  манзарали  ўсимлик 

сифатида доимий равишда фойдаланиб келинмоқда. Натижада айниқса ноѐб 

эндемик  ва  реликт  (маълум  майдонлардагина  қадимдан  сақланиб  келаѐтган 

ўсимликлар)  турларнинг  майдонлари  (ареали)  қисқариб,  уларнинг  сони  эса 

тобора камайиб бормоқда. 

Флорамизнинг  тўла  сақланиб  қолиши  келажакда  хом  ашѐ  баъзасини 

таъминлайди,  ҳамда  техникавий  ва  доривор  ўсимликлардан  тайѐрланадиган 

препаратлар хилма-хилигини кенгайтиради. 

Ҳар  йили  аҳоли  томонидан  ўсимликларнинг  ноѐб  турлари  (лола,  ширач, 

чиннигул ва бошқалар) хазон қилинмоқда. 

Ўзбекистонда  ноѐб  ва  муҳофазага  муҳтож  бўлган  турларини  сақлаб 

қолиш  мақсадида  "Ўзбекистон  Республикасининг  Қизил    китоби"  ташкил 

қилинган.  Бу  китобга  камайиб  бораѐтган  ва  Давлат    муҳофазасидаги 

ўсимликларнинг номлари киритилган.  



 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Yüklə 168,08 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin