Pedagogika universiteti


-мавзу: Тоҳирийлар ва Саффорийлар давлати



Yüklə 434,34 Kb.
səhifə97/131
tarix19.05.2023
ölçüsü434,34 Kb.
#117015
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   131
Pedagogika universiteti

22-мавзу: Тоҳирийлар ва Саффорийлар давлати
Тоҳирийлар давлатининг пайдо бўлиши, Давлат бошқаруви. Солиқ сиёсати. Халқ аҳволининг оғирлашуви. Ғозийлар ҳаракати. (IХ аср 60 йиллари) Саффорийлар давлатининг ташкил топиши. Мавзу тарихшунослиги.
23-мавзу: Сомонийлар давлати
Мовароуннаҳрда мустамлакачилик зулмига жиддий таъсир кўрсатган Рофе ибн Лайс бошчилигидаги 806 йил қўзғолони. Мовароуннаҳрда Сомонийларнинг сиёсий ҳаётга кириб келиши: Наср Сомонийнинг Мовароуннаҳрни барча вилоятларини бирлаштириш учун кўрган тадбирлари. Исмоилнинг Бухорога ноиб этиб тайинланиши. Унинг мустақил сиёсат юритиши. Исмоил Сомоний - йирик давлат арбоби. Унинг давлатни бошқариш ва ҳарбий соҳадаги ислоҳотлари. Исмоил Сомонийнинг кўчманчилар устига юришлари. Сомонийлар давлатининг марказий ва вилоят бошқармалари. Сомонийлар давлатида ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёт. Қишлоқ ҳўжалиги, эр эгалиги, ҳунармандчилик, кончиликнинг ривожланиши. Ички ва ташқи савдо. Пул муомаласи. Ички зиддиятлар тахт учун ўзаро курашлар. Сомонийлар давлатииинг заифлашуви ва инқирози.
24-мавзу: Қорахонийлар давлати
Мавзунинг тарихшунослиги. Еттисув ва Қошғарда Қорахонийлар давлатининг ташкил топишидаги тарихий шарт-шароитлар. Қарлуқлар, жигилар (чигил), яғмолар, тухси ва арғулларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаёти. Х асрда бу қабилаларнинг ўтроқ деҳқончиликка утиши. Еттисув ва Қашғар қабилаларининг Абдулкарим (955-956 йилларда вафот этган) исми билан машҳур бўлган Сатук томонидан бирлаштирилиши. Қорахонийларнинг Мовароуннаҳрга ҳужуми. Хоразм давлати. Қорахонийлар ва Ғазнавийлар ўртасидаги муносабатлар. Қорахонийлар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳрда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаёт. Марказлаштирилган давлат тизимининг емирилиши. Удел тизими асосида мамлакатни бошқарув. Солиқлар, деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, савдо. Қорахонийлар давлатининг икки мустақил давлатга ажиралиши. Қорахонийлар ва Салжуқийлар ўртасида муносабатлар.
25-мавзу: Ғазнавийлар давлати, Салжуқийлар давлати.
Ғазнада мустақил ҳокимлик ўрнатиш учун ҳаракат. Алптакин-Ғазна ҳукмдори. (962 1) Собуқтакин ҳукмронлиги (977-997 й). Маҳмуд Ғазнавий (998-1030 и.) Ғазнавийлар давлатининг асосчиси. Маҳмуднинг Қорахонийлар билан муносабати. Махмуд Ғазнавий ва Салжуқийлар ғазавот шиори остида шимолий Ҳиндистонга юришлар. Султон Маъсуд ҳукмронлиги. Ғазнавийлар ва Салжуқийлар ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви. Данданакон (1040 и.) ёнидаги жанг. Султон Маъсуд қўшинининг енгилиши Ғазнавийлар давлатининг инқирози. Салжуқийлар ҳаракатининг вужудга келиши. Салжуқийлар ва Ғазнавийлар муносабатлари.

Yüklə 434,34 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   131




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin