97)Kraudsorsing va kraudfarding? Краудсорсинг маъноси (инглизча crowdsourcing, crowd – “омма” ва sourcing –
“ресурсидан фойдаланиш”) – оддий инсонларнинг яратувчанлиги, тажриба ва
билимларига асосланган ҳолда муаммоларни ҳал этиш ва янги брендларни яратишдир.
Краудсорсинг технологияси ёрдамида инсон ресурсидан фойдаланиб бизнес, ижтимоий
ва сиёсий муаммоларга ечим топиш мумкин. Илк бора 2003 йил Луис фон Ах (Luis von
Ahn) жамоаси билан биргаликда “инсонлар ҳисобига” яъни, компьютер бажара
олмайдиган ишларни жамоавий осон ва тез бажариш мумкин эканлигини Краудсорсинг
тушунчаси орқали амалётга татбиқ этади. Кейинчалик, 2006 йилга келиб “Wired”
журнали мухбири Джефф Хау (Jeff Howe) ўзининг “Краудсорсингнинг ўсиши” (Восход
Краудсорсинга, The Rise of Crowdsourcing) деб номланган мақоласида бу тушунчага
таъриф беради. Шу тариқа Краудсорсинг жамоатчиликка татбиқ этилади.
Аммо, қуёш шарқдан кўтарилгани сингари, бой меросга эга мамлакатимизда
Краудсорсинг азал-азалдан анъанага айланиб келган қадриятимиз замирида
шакилланган, яъни оддий халқ тили билан айтганда ҳашардир. Умумхалқ ҳашарларида
барча битта мақсад сари, яъни атроф муҳитни озодалаштириш, табиатни асраш учун
бирикади. Краудсорсинг технологиясининг асосий мақсади ҳам мавжуд муаммони
биргаликда ҳал этишдир.
29 сентябрь куни Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати Ўзбекистонда илк бор
«Краудфандинг» (халқ томонидан молиялаш) биринчи платформаси Mfond.uz ишга
туширилгани ҳақида хабар берди.
Аслида, краудфандинг платформаси Ўзбекистон учун янгилик ҳисобланмайди. Бундан
беш йил аввал ОАВ турли лойиҳаларни амалга ошириш учун маблағлар жалб этиш
билан шуғулланадиган Factor.uz онлайн-майдончаси ишга туширилгани, унинг
доирасида бир нечта лойиҳа таклиф этилгани ҳақида хабар берганди. Аммо орадан бир
йил ўтгач, бу платформа иш фаолиятини тўхтатган.