33-мавзу: Амир Темур давлатида ички ва ташқи сиёсат. Амир Темурнинг Тўхтамишхон устидан ғалабасининг Шарқий Европа мамлакатлари учун аҳамияти. Эрон, Ҳиндистон ва Кичик Осиёга қилинган юришлар. Амир Темурнинг ҳарбий саркардалик маҳорати.
Анқара жанги - Амир Темурнинг буюк саркардалик қобилияти ва маҳоратининг рамзи. Соҳибқироннинг ҳарбий юришлардаги зафарлари манбалари. Давлатнинг марказий маъмурияти. Мовароуннаҳрдан ташқаридаги ерларнинг турт улусга бўлиниши. Суюрғол тизими. ҳарбий ислоҳот ва қўшиннинг тузилиши. Темур давлатининг жаҳон сиёсий доираларига таъсири. Амир Темурнинг Туркия султони Йилдирим Боязид билан ёзишмалари. Византия императори, Ғарбий Европа давлатлари қироллари билан дипломатик муносабатлар: Константинополь ноиби Иоанн VII Палеолог ёзишмалари. Франция қироли Карл VI (1360-1422), Англия қироли Генрих IV (1399-1413), Кастилия ва Лион қироли Генрих III Трастамара (1390-1407) билан дипломатик алоқалар ўрнатилиши. Анқара (1402) жангидан кейин Ғарбий Европа давлатлари билан алоқалар мазмунининг ўзгариши. Дипломатик алоқалар ўрнатилишида Ватиканнинг ўрни. Савдо алоқаларининг жонланиши. Испания элчиси Руи Гонсалес де Клавихо. Унинг "Самарқандга Амир Темур саройига саёҳат" номли эсдалиги.
34-мавзу: Темурийлар даврида Мовароуннаҳрда сиёсий ҳаёт. Мавзу тарихшунослиги. Амир Темур салтанатининг парчаланиши. Ўрта Осиё ва Хуросонда мустақил давлатларнинг ташкил топиши. Мирзо Улуғбек (1394-1449) - Мовароуннаҳр ҳукмдори. ХV асрнинг II ярмида Мовароуннаҳр ва Хуросондаги ижтимоий-сийсий аҳвол. Хуросонда Султон Ҳусайн Бойқаро (1469-1506) давлати. Алишер Навоий (1441-1501) - йирик давлат арбоби, илм маърифат ҳомийси. Заҳириддин Муҳаммад Бобур.
35-мавзу: Темурийлар даврида Мовароуннаҳрда ижтимоий ҳаёт. Суғориш ва қишлоқ ҳўжалиги суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши. Яйлов чорвачилиги: йилқичилик, қоракўлчилик, туячилик, подачилик. Ер эгалиги ва солиқ турлари. Ҳунармандчилик: тўқимачилик, кулолчилик, чилангарлик, темирчилик, бинокорлик. Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Шохрухия, Термиз, Шаҳрисабз, Қарши - ўрта аср намунали ҳунармандчилиги ва савдо марказлари. Ички ва ташқи савдо.