15-мавзу: Даван давлати Қадимги Фарғона- Довон подшолигининг ташкил топиши, унинг чегаравий ҳудудлари. Аҳолиси ва этник таркиби. Фарғона аҳолисининг турмуш тарзи, касб - хўжалиги, тили ва маданияти. Довон подшолиги ҳақида Хитой манбалари. Фарғона ва Хитой ўртасидаги урушлар. Фарғонанинг машҳур отлари. Довон - 70 шаҳарли ўлка. Марҳамат, Эски Ахси, Косон. Шаҳар меъморчилиги. Савдо, деҳқончилик, боғдорчилик ва узумчилик тараққиёти. Диний қарашлар.
16-мавзу: Кушон давлати. Юэ - эчжи қабилаларининг Бақтрияга келиб жойлашуви. Юэ - эчжи қабилаларининг беш ҳокимлик: Шуанми, Гуйшуан, Хисе, Хюми, Думи -ўртасида тақсимланиш. Гуйшуан (Кушан) ҳокими Кадфизнинг Кушон подшолигига асос солиши. Кушон подшолигининг Афғонистон, ғарбий Покистон, Ҳиндистон ҳисобига кенгайши. Кадфиз ислоҳотлари. Канишка даврида Кушон — Бақтрия тилининг давлат тили сифатида қабул қилиниши. Диний ва бошқа ислоҳотлар. Шаҳарлар қурилиши. Йирик сунъий суғориш иншоотларининг барпо қилиниши. Деҳқончилик, ҳунармандчилик, шаҳар меъморчилиги, ҳайкалтарошлик санъати. Товар - пул муносабатлари. Ички ва ташқи савдо. Диний эътиқодлар. Ўрта Осиёда буддавийлик динининг тарқалиши. Кушонлар санъати: девордаги расмлар, монументал ҳайкалтарьошлик, ҳайкалчалар. Қўшни мамлакатлар билан савдо ва маданий алоқалар. Жаҳон маданияти тараққиётида Кушон даври маданиятининг тутган ўрни. Кушон подшолиги инқирози, унинг сабаблари.
17-мавзу: Буюк ипак йўли. Мавзунинг тарихшунослиги. Ипакнинг дастлабки ватани. Афсоналар ва тарихий ҳақиқат. Ипак йўли ва унинг пайдо бўлиши. Унинг тармоқлари, йўналишлари. Ипак йўлининг Ўрта Осиё халқлари ҳаётидаги ўрни. Ипак йўлининг Шарқ ва Ғарбни савдо – иқтисодий, сиёсий, маданий, диний жиҳатдан боғлаши. Буюк ипак йўлининг халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик, ҳамкорлик ўрнатишдаги роли.
18-мавзу: Эфталийлар, Кидарийлар ва Хионийлар давлати Мавзунинг тарихшунослиги. Хионийлар, Кидарийлар, Африғийлар, Эфталитлар. Эфталитларнинг Ўрта Осиёга юриши. Ўрта Осиёда Эфталитлар давлатининг ташкил топиши. Эфталитлар давлати ҳудуди, аҳолисининг этник таркиби. Ижтимоий – иқтисодий ҳаётдаги ўзгаришлар. Ерга эгалик муносабатларининг шаклланиши. Маздак қўзғолони. Янги сунъий суғориш иншоотларининг барпо қилиниши. "Деҳқон" қароргоҳлари, улар атрофида янги шаҳарларнинг пайдо бўлиши. Деҳқончилик ва ҳунармандчилик. Ички ва ташқи савдо. Пул муносабатлари. Меъморчилик, тасвирий санъат. Жартепа, Болаликтепа расмлари. Диний эътиқодлар, анъаналар. Наврўз маросими. Эфталитлар хати.