73-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
74-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
75-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш.,
2020 йил 23 сентябрь,
ЎРҚ-637-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313-сон) 2-Mavzu: Pedagogika shaxs tarbiyasi va rivojlanishi to`g`risidagi fan. Ilmiy pedagogik tadqiqotlar metodologiyasi va metodlari Reja: Pedagogika fani va uning asosiy kategoriyalari.
Pedagogika fanining paydo bo‘lishi va rivojlanishi.
Pedagogik fanlar tizimi. Ilmiy-pedagogik tadqiqotlarni tashkil etish va o‘tkazish.
Shaxs haqida tushuncha. Shaxs rivojlanishiga ta’sir etuvchi omillari.
Shaxs shakllanishining yosh davrlari va ularning o’ziga хos xususiyatlari
Muammoli blok. Pedagogikaning yangi sohalari (neyropedagogika, pedagogik akmeologiya, pedagogik kvalimetriya, badiiy pedagogika)ni o‘rganish va o‘quv loyihasi tayyorlash.