15. От сўз туркумидаги жинс категорияси қуйида қайд этилган тилларнинг қайси бирига хос: ўзбек, рус, инглиз? а) рус тилига;
б) ўзбек тилига;
в) инглиз тилига;
16. -дош ва - дан қўшимчалар ўртасида қандай фарқ бор? а) биринчиси янги сўз ясовчи, иккинчиси грамматик қўшимча;
б) биринчиси келишик қўшимча, иккинчиси янги сўз ясовчи қўшимча;
в) иккови ҳам грамматик қўшимча;
17. Камида иккита бир-бирига зид бўлган лекин ягона умумий маънога тегишли бўлган ҳамда ҳар бири ўз грамматик воситасига эга бўлган тил ходисаси қайси атама орқали ифодаланади? а) грамматик категория;
б) тил;
в) грамматик қоида;
18. Олмошлар билан боғловчилар орасида қандай фарқ бор? а) олмош-асосий, тўла маъноли сўз туркуми, боғловчи эса ёрдамчи;
б) олмош-ёрдамчи сўз туркуми, боғловчи эса-асосий сўз туркуми;
в) иккаласи ҳам асосий сўз туркуми;
19. Грамматик категорияларнинг ифода воситаси нуқтаи - назаридан қандай турлари бор? а) синтетик, аналитик ва аралаш, яъни бир вақтнинг ўзида ҳам синтетик, ҳам аналитик воситалар билан ифодаланадиган грамматик категориялар;
б) фақат синтетик воситалар билан ифодаланадиган грамматик категориялар;
в) фақат аналитик воситалар билан ифодаланадиган грамматик категориялар;
20. Агар грамматик категория факат грамматик қўшимчалар билан ифодаланса, бундай грамматик категория қайси атама билан ифодаланади? а) синтетик;
б) аналитик;
в) аналитик-синтетик;
21. Ўзбек ва рус тиллари грамматик қўшимчалари орасида қандай фарқ бор? а) рус тилидаги грамматик қўшимчалар икки ва ундан ортиқ грамматик маъно ифодалаши мумкин, ўзбек тилдагилар эса, асосан битта грамматик маънони ифодалайди;
б) рус тилидаги битта грамматик қўшимча фақат битта грамматик маъно англатади, ўзбек тилидаги грамматик қўшимчаларнинг кўпчилиги икки ва ундан ортиқ грамматик маъно ифодалаши мумкин;
в) ҳар иккала тилдаги грамматик қўшимчалар фақат биттадан грамматик маъно ифодалайди;