Мавзу:Болалар касалхонасининг тузилиши.Шифохонанинг асосий тузилиш бўлимлари.Дезинфекция Турлари.Дори воситаларини ҳисобга олиш вa саклаш
Болалар шифохонасини тузилиши ва иш услуби. Шифохона - ўринда ётиш режимига мухтож беморлар учун даволаш ва профилактика ишларини олиб борувчи муассаса тушунилади. Касалхоналарни тузилиши Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан берилган нормативлар бўйича амалга оширилади. Замонавий касалхоналар зарур даволаш-диагностика аппаратураси ва ускуналар билан жихозланган. Болалар шифохонаси: -Соматик -Юқумли -Махсус шифохоналарга бўлинади
Дезинфекция-(юқумсизлаштириш) юқумли касалликларни қўзғатувчи микроорганизмларни (бактериялар, вируслар ва бошқалар) йўқотиш.
Дезинфекция турлари: А) механик Б) химик В) физик
Механик воситаларга бино ва ундаги буюмларни ҳўл латта билан тозалаш, ўрин- кўрпаларни қоқиш, чангютгич билан тозалаш, бинони шамоллатиш, оқлаш, бўяш киради. Бу усулда микроблар йўқотилмайди, аксинча объектдан чиқарилади. Шунинг учун химик моддалар билан биргаликда олиб борилади. Физик усулга – қайнатиш, ёқиш, қуёш нури, ультрабинафша нурлар(симоб- кварц лампаларни) дезинфекция камералари ва махсус аппарат (автоклав)да сув буғи ва иссиқ ҳаводан фойдаланиш киради. Кимёвий йўл билан дезинфекция қилиш учун кўпроқ хлор тутган моддалар: хлорамин ва бошқа феноллар, крезол ва унинг унумлари, формальдегидлар ишлатилади.
Дориларни сақлаш Дори сақлашни Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан қабул қилинган махсус қоидалари бор. Дориларни аптекадан олиш ва уларни сақлаш учун катта ҳамшира жавобгар хисобланади.
Дори моддалар хусусиятига қараб сақланади (порошок, эритма, шамчалар). Ҳамшира дорихонадан дори оларкан, уларнинг этикеткасини текширади, талабномадаги рецептларга солиштиради, уларнинг сифатини аниқлайди. Дориларни сақлаш учун махсус шкафлар бўлиб, улар яхши қулфланиши керак. Заҳарли ва наркотик дорилар алоҳида шкафда қулфланган ҳолда сақланади. Бу “А” шкаф деб аталади. Бу шкафда ушбу дориларнинг дозаси кўрсатилган бўлиши керак. Тез таъсир қилувчи дорилар “Б” рўйхатда бўлади ва алоҳида шкафда сақланади. Бу дорилар махсус учётда бўлади. Талабнома ва ҳисоб дафтари бўлимда 3 йилгача сақланади ва комиссия иштирокида йўқотилади.