учун қийматлар занжиридан фойдаланиш етарли эмас. Компаниянинг рақобатчилик кучи ва позицияси чуқурроқ тахлил қилиниши лозим. Бунинг учун қуйидагилар аниқланади: хозирги вақтда компания ўзининг рақобат позициясини қанчалик қаттиқ ушлаб турибди; 2. амалдаги стратегия сақланиб қолса компания рақобат позициясининг мустахкамланиш ва заифлашиш истиқболи қандай; 3. асосий рақиблар ичида компания қандай ўринга эга; 4. хозирги вақтда компания асосий рақиблардан устунми ёки орқадами; 5. тармоқнинг харакатлантирувчи кучлари, рақобат босимлари, рақобатчиларнинг кутилаётган қадамларидан келиб чиқиб компания ўзининг позициясини химоя қила оладими; 4. Компаниянинг нархлари ва харажатлари рақобатбардошми ? Компания ахволи тахлилининг мухим қисми - бу фирма харажатларининг рақобатга бардошлилигини аниқлашдир. Бахолардаги фарқларнинг келиб чиқиш сабаблари хилма-хил бўлиши мумкин. Уларнинг энг мухимлари қуйидагилар: 1. хом ашёлар, бутловчи қисмлар, қувватлар ва бошқа товарлар нархларидаги фарқ; 2. технологиянинг турлилиги ва жихозлар ёшининг турлилиги; 3. ишлаб чиқариш харажатларининг турлилиги; 4. рақибларнинг инфляцияга ва хорижий валюталар алмаштирув курсларининг ўзгаришига боглиқлик