tricuspidalis) joylashgan. Valva tricuspidalis ning 2 ta tavaqasi (cuspis anterior, cuspis posterior) o’z nomiga mos so’rg’ichsimon muskullar (m.papillaris anterior, m.papillaris posterior,) ga pay iplari (chorda tendinae) vositasida bog’langan bo’ladi. Ostium aortalis orasida yarimoysimon klapan (valva semilunaris sinistra ) mavjud. Yarimoysimon klapan 3 ta valvula (Valvula dextra, sinistra et posterior) dan tashkil topgan. Юракнинг эндокрин вазифаси . Бўлмачалар миоцитларида (асосан ўнг бўлма-ча) грануляр ҳужайралар бўлиб, натрийуретик гормон ёки атриопептид деб номланадиган моддалар синтез қилинади. Гормонлар синтези; бўлмачаларга кўп қон тўпланганда (улар чўзилганда), аортада босим турғун кўтарилганда, қонда натрий миқдори ортганда, адашган ва симпатик нерв фаоллашганда, қонда вазопрессин ортганда кучаяди. Натрийуретик гормон таъсири ҳилма ҳил. Унинг таъсирида буйраклардан Nа + (90 маротаба) ва Сl -(50 маротабагача)ни экскрецияси
кучаяди, бир вақтнинг ўзида уларни нефрон каналчаларида реабсорбцияси пасаяди. Ренин ва алдостерон секрециясини, ангиотензин II нинг фаоллигини пасайтиради. Натрийуретик гормон майда қон томирлар силлиқ мускулларини бўшаштиради, шу йўл билан артериал босим тушади. Ичакалар силлиқ мускулларини бўшаштиради. Yurakda 2 xil kardiomiotsitlar mavjud 1. Tipik 2. Atipik Tipik kardiomiotsitlar yurakda qisqarish vazifasini bajarsa, atipik kardiomiotsitlar esa impuls ishlab chiqarish(Pacemakerlar) va uni tipik kardiomiotsitlarga o’tkazish (Tranzit) vazifasini bajaradi.