Психологик тренинглар
30 дақиқалик тренинг.
Танишув тренинги
.
1."Олма"
Қатнашувчилар давра бўлиб ўтирадилар. Бошловчи "Менинг исмим…. Мен
…ни яхши кўраман (хоҳлаган нарса ёки кишининг исмини айтиш мумкин),-
дейди ва олмани бирон кишига қараб отади. Олмани илиб олган иштирокчи
ҳам ўзини шундай таништиради ва олмани бошқа иштирокчига узатади.
Кейин барча иштирокчилар ўзларини таништириб бўлгунларига қадар давом
этади.
Иштирокчилар таништириш жараёнида айтиш мумкин бўлган жумлалар:
Мен …ни яхши кўраман
Мен ёқтираган гул ….
116
Мен ёқтирадиган ранг ….
Ишчанлик мухитини яратувчи ўйинлар.
2. "Азизим, мен сизга ёқаманми?"
Мақсад: диққатни бир жойга тўплаш, жимликни сақлаш, хотирани
яхшилаш.
Ҳамма доира шаклида ўтиради. Бошловчи ўзининг ўнг ёки чап томонида
ўтирган иштирокчидан: "Азизим, мен Сизга ёқаманми?",- деб сўрайди.
Сўралган одам эса қуйидагича жавоб беради:"Азизим, сиз менга ёқасиз,
лекин мен сизга табассум ҳадя эта олмайман". Бошловчи ўша одамнинг
табассум қилишига еришиш учун турли ҳил юз ифодаларидан, қизиқарли
нарсаларни гапириб беришдан, қилиқлардан ва охирги чора сифатида
қитиқлашдан фойдаланиши мумкин. Шу йўсинда иштирокчилар навбатма-
навбат ўйинни давом эттирадилар. Етакчи ўйин жараёнида нима мумкин ёки
мумкинмаслигини белгилаб, назорат қилиб туради. Масалан, "Йўқ, менга
ёқмайсиз", дейиш мумкин эмас. Ўйин то охирги иштирокчи бошловчини
табассум қилишига эришмагунча давом этади.
3."Бармоқни ушлаб ол!".
Иштирокчилар доира бўлиб ўтиришибди. Тренер:"Ҳозир ҳаммамиз
1-деганимда ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғини кўтарамиз
2-деганимда чап қулимизни чап томондаги шеригимизнинг курсаткич
бармоғи устига қўямиз.
3-деганда эса ўнг қўл бармоғимизни олиб қочиб, чап қўлимиз билан
шеригимизнинг бармоғини ушлаб оламиз"- дейди.
(кўрсаткич бармоқ тепага қаратилган ҳолда елкадан пастроқ ва ён томонда
тутилади).Қўли ушланган одам қандайдир саволга жавоб бериши ёки шарт
бажариши керак.
117
Ақлли ўйинлар.
4. "Тақлид"
Ютқизган 4 киши хонадан ташқарига чиқариб юборилади, қатнашувчилар
доира бўлиб ўтирадилар. Кирган одамга вазифа берилгач ҳамма унинг ҳар
бир ҳаракатига баравар тақлид қилиши кераклиги тушунтирилади. Сўнг
биринчи одам киргизилади ва бошловчи:
"Сиз шундай иш бажарингки ҳамма қойил қолиб чапак чалсин!"- дейди.
Ўйин ҳар бир иштирокчи чапак чалиш кераклигини уқиб олмагунча давом
етади. Агар тушунолмаса тренер йўналтиради, яни "Биз нимақиляпмиз?" деб
сўрайди.
Бу ўйин мантиқий тафаккурни ривожлантиради, сезгирликка, топқирликка
ўргатади.
Ахиллаштирувчи ва тана тўсиқларини бартараф қилувчи ўйинлар.
5."Кема"
Гуруҳ икки командага бўлинади. Ҳар бир гуруҳга биттадан газета берилади.
Гуруҳ аьзолари газетани катта очиб, оёқларини қўйиб газета, яни кемага
чиқиб 5-секунд туришлари керак (санаш ҳамма тайёр бўлиб тургач
бошланади). Кейин газета икки букланади, аьзолар чиқишади. Кейин яна
иккига букланади яна чиқишади. Шу тариқа газета то ҳамма сиғиб тура
олгунча букланаверади. Энг кичик кемада 5 секунд турган гуруҳ ғолиб
ҳисобланади.
Бу ўйин бир тан бир жон бўлишга, гуруҳнинг жипслашувига, аҳиллашувига,
ёрдам беради, эпчилликка, чаққонликка ўргатади.
6."Орқама-орқа"
Иштирокчилар хона бўйлаб ҳаракат қиладилар. Бошловчи тана аьзоларидан
бирининг номини айтади, масалан, "орқа" дейди. Шунда иштирокчилар
ўзларига жуфт топиб, бир-бирига суянишлари керак. Ўзига шерик топа
олмаган одам ўртага чиқади ва ўйинни давом эттириш учун бошқа тана
аъзоларининг номини айтади (масалан, бош, қўл, оёқ, бармоқ, елка ва ҳ.к.).
7."Қайта тузилиш"
118
Гуруҳ аьзолари икки гуруҳга бўлинадилар ва бошловчининг ишораси билан
турли белгиларга кўра тезроқ сафга тизилишга ҳаракат қиладилар. Масалан,
оёқ кийими ўлчами, туғилган куни, туғилган ойи, бўйи ва хоказолар ҳисобга
олиниши мумкин. Тез ва тўғри сафланган гуруҳ ғолиб ҳисобланади.
Тренинг ҳамма гуруҳ аьзолари яхши билган бирорта қўшиқни биргаликда
айтиб тугалланади.
ДИҚҚАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА
КОРРЕКЦИЯЛАШ УСУЛЛАРИ
Гуруҳий машғулотлар намуналари.
1- М А Ш Ғ У Л О Т:
Мақсад:
кичик
мактаб
ёшидаги
ўқувчиларда
ихтиёрийлик
ва
эътиборлиликни ривожлантириш.
В А З И Ф А Л А Р;
1- Мушакларни бўшаштирувчи машқлар (изотерапия
элементларини қўшса бўлади)
2- «Барини эътиборга ол»
3- «Тартибни эслаб қол»
4- «Буқаламун»
5- Машғулотлар якуни (кайфият ранги)
2- М А Ш Ғ У Л О Т:
Мақсад: Ихтиёрийлик, эътиборлилик каби диққатнинг асосий хоссаларини
ривожлантириш.
В А З И Ф А Л А Р;
1- Мушакларни бўшаштирувчи машқлар (изотерапия
элементларини қўшса бўлади)
119
2- «Бошни қўлингни кўтар.»
3- «Тўхтамай қидир»
4- «Парчаларни бирлаштир-бутунини кўрасан»
5- Машғулотлар якуни (кайфият ранги)
Шунга ўхшаш 5-6 та машғулотлардан кейин қуйидаги жуфтликда
бажариладиган ўйинларни қўшиш мақсадга мувофиқдир
3- М А Ш ҒУ Л О Т:
Мақсад: Диққат жамланишини ривожлантириш
В А З И Ф А Л А Р;
1- «Насос ва копток»
2- «Диққатни жамлашга мўлжалланган машқлар.»
3- «Кўзгу»
4- «Денгиз соҳилида»
5- Машғулотлар якуни (кайфият ранги)
4- М А Ш ҒУ Л О Т:
Мақсад: Диққат жамланишини ривожлантириш
В А З И Ф А Л А Р;
1- «Насос ва копток»
2- «Диққатни жамлашга мўлжалланган машқлар.»
3- «Кўзгу»
4- «Денгиз соҳилида»
5- Машғулотлар якуни (кайфият ранги)
4- М А Ш Ғ У Л О Т:
Мақсад: Диққат барқарорлигини ривожлантириш; товушларга нисбатан
бўлган диққатни ривожлантириш.
В А З И Ф А Л А Р;
1- «Осилган-титилган қўғирчоқ»
2- «Диққат» саройига саёҳат.»
120
3- «Тингла ва ижро эт.»
4- Музотерапия элементлари.
5- Машғулотлар якуни (кайфият ранги)
Бундан кейин ҳам машғулотлар шу тарзда давом этади. Асосий мақсад:
диққатнинг қайсидир бир хоссасини ривожлантириш бўлади. Болалар ҳар
бир янги ўйинга тўйинишини алоҳида назорат қилиб бориш керак. Ҳар бир
машғулотдан кейин бола томонидан кайфиятни белгиловчи ранг танланади,
зеро бу, юқорида таъкид этилган тўйиниш ҳисси хусусидаги маълумотни
бериши мумкин.
14-15та машғулотдан кейин машқларга ўз хатти-ҳаракати назоратини,
уринишларнинг иродавий асосларини таркиб топтирувчи элементларни
киритиш маъқулдир.
Коррекцион муолажаларнинг учинчи, мустаҳкамликни таъмин этиб
турувчи босқичи уйда, мустақил равишда ёки иштиёқманд ота-оналар
бошчилигида давом эттирилади.
Бундай машғулотлар намуналарини педагог (психолог) якка
тартибдаги консультацияларда беради.
Баъзи бир қаровсиз болаларнинг психологик хусусияти сирасига ўта
фаоллик киради (илмий тилда - гиперактивлик дейилади).
Бундай болалар билан кўшимча тарзда яна таркиб топтирувчи
босқичнинг 5-10 курсини якка тиртибда ўтказиш даркор.
Дастурда тилга олинган ўйинлар тавсифи
Кайфиятни рангларда ифодалаш.
Мақсад: Болаларга ўз кайфиятини ранглар орқали акс эттиришни ўргатиш.
Материал: Гуашь, акварель, оқ қоғоз.
Педагог болаларга рангларни ихтиёрий тарзда танлашни таклиф қилади
(рангли доғ, чизиқлар тортилади)
121
ИЗОҳ: қора ва сиёҳранглар болаларда тушкунлик, қўрқув аломатлари
борлигидан далолат беради.
«Барини эътиборга ол».
Турли 7-10та предметлар бир қаторга терилиб, усти ёпилади. Сўнг 10 лаҳзага
уларни очиб яна ёпиб қўйиш лозим. Болага бунда нималар борлигини санаб
бериш таклиф этилади.
Ўша предметларнинг усти яна 8-10 лаҳзага очилиб, боладан улар қай
тартибда терилганлиги сўралади.
Предметларнинг иккитасини ўрнини алмаштириб, болага яна 10 лаҳзага
кўрсатилади. Кейин қайси предметлар ўрни алмашганини пайқагани
сўралади.
Сўнг, предметларга ортиқ кўз югуртирмаган ҳолда, уларнинг қай бири қайси
рангда эканини айтиб бериш таклиф қилинади.
8 предмет устма-уст терилиб, боладан уларни пастдан юқорига ҳамда
юқоридан пастга қараб номма-ном санаб ўтиш сўралади. Кейин уларни
ёнбошлатиб, бир-бирига яқин қилиб ёнма-ён териб, бир-бирини устига қўйиб
болага йигирма лаҳзадан кўрсатилиб, қайси предмет қандай ҳолда эканини
айтиб бериши сўралади.
«Тўхтамай қидир»
10-15 лаҳза мобайнида атрофдаги бир хил рангдаги предметларни имкон
қадар кўпроқ кўриш (бир хил ўлчамдаги, ёки бир хил шаклдаги, бир хил
материалдан ясалган ш.ў.)
Берилган сигналдан сўнг биттаси кўрганларини санай бошлайди, қолганлари
тўлдиради.
«Тартибини эслаб қол»
а) Ўйиндагиларга 6-7та рангли қаламлар кўрсатилади. 20 лаҳзадан кейин
улар олиб қўйилиб, қаламларнинг жойлашган тартиби сўралади.
122
Б) 5-6та бола ихтиёрий тарзда сафга тизилишади. Ўйинни олиб борувчи бола
30-40 лаҳзага улар томонга қараб, яна терс ўгирилган ҳолда, ким кимдан
кейин турганини санаб беради. Ундан сўнг ўйинни олиб борувчи бола
бошқаси билан ўрнини алмашади.
«Кўзгу»
Мақсад: Суст болаларга ўз фаоллигини намоён қилишларига имкон бериш.
Ўйин. Ўйинни олиб борувчи тайинланади, қолган болалар-«кўзгу»
бўлишади. У «кўзгу»ларга қарайди, улар эса унинг ҳатти-ҳаракатини акс
эттирадилар.
Катталар «акс»ларнинг тўғрилигини кузатишади.
«Диққат қасри»
Икки бола 8 га 8 ҳажмдаги квадрат чизишади (жами 64та катак ҳосил
бўлади.) Квадратнинг юқори қатори бўйлаб ҳамда чекка ён томонини 1 дан 8
гача тартиб рақамлари ёзилади. Бир ўйинчи квадрат ичидаги «Диққат
саройини» белгилайди (у бир катакда бўлади) ҳамда унга элтувчи йўлни
чизади. Йўл ҳар томонга бўлиши мумкин (баландга, пастга, ён томонга).
Фақатгина бир қоида бор: катак марказидан бошланиб, катак марказида
тугайди. Йўл ўзини-ўзи кесиб ўтиши мумкин эмас. Биринчи ўйинчи ўзи
солган йўлни 2- ўйинчига 20-30 с. кўрсатиб, яширади. 2- ўйинчи ўз
хотирасига таяниб, 1- ўйинчининг йўлини ўз варақасида белгилаб боради.
Йўл боши ва охири унга кўрсатилади. 2- ўйинчи қадам ташлашдан аввал,
унинг координатасини айтади (горизонтал ва вертикал тартиб рақамлари).
Тўғри бўлса, ўша катакни белгилайди, агар адашса, 1- ўйинчи унинг
адашганини айтади. Агар 2- ўйинчи «Диққат саройи»га етгунга қадар 5-та
хатога йўл қўйса, ютказган ҳисобланади. Ўйин тугаши билан улар ўрин
алмашадилар
123
№
1
2
3
4
5
6
7
8
1
2
3
4
5
6
7
8
Корректур синовлар
1-вазифа. Қизчалар.
Қизчалар тасвири туширилган махсус варақалар таклиф этилади. Ўйин
қоидаси:А) қора (оқ) тасма-бантикли қизчаларни сана.
Б) қора соч ва қора бантикли қизчаларни санаб бер.
В) …………….оқ сочли ва қора бантикли.
Г) ……………….қора соч ва қора бантикли.
Д)………………….қора соч ва оқ бантикли.
2-вазифа. Бузоқчалар.
Бузоқчалар тасвири туширилган махсус варақалар таклиф этила-ди. ўйин
қоидалари: А) бир шохли бузоқларни санаб бер (икки шохли)
Б) бир қулоқли (икки қулоқли) бузоқларни санаб бер.
В) …….бир шохли, бир қулоқлиларини (тескариси).
Ва бошқа вариантларда ҳам .
Вазифани аста-секин мураккаблаштиринг (а,в,с…..)
3-вазифа. Раққос одамчалар.
Яна махсус варақа таклиф қилинади.
А) бир оёқли одамчаларни белгила (чиз,бўя,сана)
Б) қўлларини ёйиб, бир оёқда турган одамчаларни белгила(………)
В) Оёқларини кериб, қўлларини ёйиб турган одамчаларни белгила (..)
Г) қўл-оёқларини бирдай ёйган одамчаларни белгила (…….)
124
Д) оёқларини жуфтлаб, қўлларини туширган одамчаларни белгила(…….).
Бошқа вариантларда ҳам қўллаш мумкин.
Лабиринт.
Оролчада хазина яширилган. Унга етиш учун лабиринтдан адашмай ўтиш
керак. Лабиринтлардан адашмай ўтганларга «хазина топар» унвони
берилади.
Насос ва тўп.
Икки киши ўйнайди. Бири катта дамланадиган тўп, иккинчиси уни
шиширадиган насос. «Тўп»нинг дами йўқ. Оёқ қўлини бўшаштириб, ярим
эгилган ҳолда, бошини тушириб туради. «Насос» дамлай бошлайди, у ҳар
бир ҳаракатини товуш чиқариб ифодалайди, «тўп»га аста «жон» кира
бошлайди. Секин тик ҳолга келади, қўллари кўтарилади. Тўп дамлангандан
кейин «насос шланги» тортиб олинади ва «тўп» аввалги ҳолга, бўшашиб
қайтади. Сўнг жуфтлик ўрин алмашади.
Денгиз соҳилида.
Болалар денгиз бўйида ўйнашмоқда. Гоҳи тўхтаб, энгашиб тош теришади,
гоҳи тошларни денгизга улоқтиришади, гоҳи чўмилиб бир-бирларига сув
сачратишади. Тошларни осмонга отиб, қайтиб илишади, сувни
чаппилатишади. Тўйиб чўмилиб, ўйнаб бўлишганларидан кейин, иссиқ қумга
кўмилиб ётишади. Кўзларини офтобдан яширишади, хуллас дам олишади.
Тингла ва ижро эт.
Олиб борувчи бир неча ҳаракатни айтиб ўтади, бироқ ўша ҳатти-ҳаракатни
қилиб кўрсатмайди. Вазифани 1-2 марта такрор айтишга руҳсат этилади.
125
Болалар олиб борувчи айтиб ўтган тартибда ўша хатти-ҳаракатни
бажарадилар.
1. Бошни ўнга буринг, тўгриланг, энгаштиринг, кўтаринг.
2. ўнг қўлни кўтаринг, чап қўлни кўтаринг,иккисини ҳам туширинг.
3. Чапга бурилинг, ўтиринг, туринг.
4. ўнг оёқни кўтаринг, бир чап оёқда туринг; ўнг оёқни қўйинг.
Парчаларни бирлаштир, бутунини кўрасан.
Бирон-бир расмни картонга елимлаб, ўн-ўн бешта бўлак(парча) қилиб,
қирқиб чиқасиз. ўйнаётган бола уни алоҳида қисмларини кўриб туриб, унда
ниманинг расми акс этганини аниқлаб кўради ва таҳминини текшириш
мақсадида уни териб чиқади.
Фақирлар.
Болалар ҳинд фақирларига тақлид қилишади. Гиламчага ўтириб (бизда бу
ўтириш «ўғил болача» дейилади) қўлларини тиззасига қўйишади, тирсаклари
осилган, бўйин ва бел мушаклари бўш, бош эгилган, кўзлар юмуқ. Сокин
мусиқа садолари остида фақирлар ором оладилар.
Буқаламун. (Хамелеон)
Аввалига буқаламун нима экани тушунтирилади. У калтакесакнинг бир тури
бўлиб, атрофидаги муҳитга қараб рангини ўзгартиради (кўзга ташланмаслик
учун). Дейлик, кулранг тош устида кулранг, қумлар орасида сарғиш тусга
киради. Кейин олиб борувчи бирма- бир савол-жавоб қила бошлайди: агар
буқаламун майсалар ичига тушиб қолса, қандай тусга киради? Агар қора қоя
тошда ўтирган бўлса-чи? Болалар тез жавоб беришлари керак, сўнг жавоблар
муҳокама қилинади.
ўйин мусобақа тарзида ўтади. Аввалига вақт белгиланмайди, бироқ кейин
қўшимча шарт киритилади, яъни ким ҳаммадан тез, тўғри жавоб берса ўша
ғолиб саналади.
126
Осилган-титилган қўғирчоқ.
Осилган-титилган қўғирчоқ
ўтирар девор устида.
Осилган-титилган қўғирчоқ
Йиқилади уйқусида.
Бола оёқларини силжитмаган ҳолда гавдасини ўнга,чапга буради. қўллари
латта қўғирчоқнинг қўлларидай осилиб туради. «Йиқилди уйқусида» деган
жумлани эшитиши билан гавдасини кескин энгаштиради.
127
Иловалар
ЛАБИРИНТ
128
129
130
131
132
АДАБИЕТЛАР РУЙХАТИ
1 Адизова Т М Психокоррекция Учеб пособие- Ташкент 2005г
2
Варга А.Я. Системная семейная психотерапия. Краткий лекционнқй
курсю СПб.,2001.
3
Васильева В.Л. Юридическая психология. 5-е изд., доп. и перераб.
– СПб., 2002.
4
Вишнякова Н.Ф. Конфликтология. - Минск, 2002.
5
Возрастно-психологический подход в консультировании детей и
подростков / Г.В.Бурменская, Е.И.Захарова, О.А.Карабанова и др. –
М.,2002.
6
Волков В.Т., Караваева Е.В., Цветкова Н.Н., Психология пациента./
Монография . – Томск, 1999.
7
Еникеев М.И. Энциклопедия. Общая и социальная психология.- М.,
2002.
8
Змановская Е.В. Девиантология (Психология отклоняющегося
поведения). – И., 2003.
9
Келли. Психология развития. – М., 1998.
10.Колесникова Г.И. Категория «гармония» в социокультурном
аспекте / Монография. – Томск, 2002.
11. Колесникова Г.И. Основқ психопрофилактики и психокоррекции. –
Ростов-н/Д: Феникс, 2002.
12. Коннер Р.В. Введение в семейную психотерапию. /Институт
семейной терапии. – Новосибирск, 2001.
13. Кочюнос Р. Основы психологического консультирования. – М.,
1999.
14. Крысько В.Г. Психология и педагогика в схемах и таблицах. –
Минск, 2000.
15. Летуновский В.В. Сравнительный анализ методологических
оснований вариантов экзистенциального анализа. Л. Бинсвангера и
133
М. Босса // Понимание как фактора личностного развития. –
Кемерово, 2002.
16. Лурия А.Р. Язык и сознание. – М.: МГУ, 1998.
17. Минделл А. Ученик создателя сновидений / Пер. с анг. – М., 2003.
18. Немов Р.С. Психология. Кн. 3: Психодиагностика. – М., 1998.
19. Осипова А.А. Введение в практическую психокоррекцию:
групповые методы работы. – Москва-Воронеж, 2000.
20. Осипова А.А. Общая психокоррекция. – М., 2005.
21. Практикум по общей, экспериментальной и прикладной
психологии./ В.Д. Балин, В.К.Гайда, В.К. Гербачевский и др.// Под
общей ред. А.А.Крылова, С.М. Маничева.- СПб., 2000.
22. Психогенетика/ И.В.Равич-Щербо, Т.М.Марютина, Е.Л.
Григоренко. – М.,2000.
23. Рудестам К. Групповая психотерапия. – СПб.,2000.
24. Сартр Ж.П. Слова. – СПб., 2001.
25. Словарь практического психолога. / Сост. С.Ю.Головин. Минск,
1998.
26. Столяренко Л.Д. Основы психологии. – Ростов-н/Д., 2001.
27. Фрейд З. Психология бессознательного/ Пер. с нем. – М.,1998.
28. Шевандрин Н.И. Психодиагностика, коррекция и развитие
личности. – М., 1998.
29. Эдеймиллер Э.Г., Юстицкис В., Психология и психотерапия семьи. –
3-е изд. – СПб., 2001.
30. Ялом И. Экзистенциальная психотерапия. – М., 1999.
31. Янг П. Метафоры и модели изменения / Пер. с англ. – М., 2003.
134
Ўкув қўлланмада психологик коррекция
фанининг мазмуни, хорижий йўналишларнинг
моҳияти,
индивидуал
ва
гурухий
ишлаш
услублари, психологик коррекция дастурларининг
тузиш
усуллари
атрофлича
баен
этилган
Шунингдек қўлланмада психологик коррекцияга
оид
турли
машғулотлардан,психогимнастика,
библиотерапия, рақс терапия, мусиқа терапия
каби амалий коррекция методлардан ҳамда
аутоген машқлардан намуналар келтирилган
Ушбу қўлланма Сизнинг илм ва фан
йўлидаги
касбий
билим,
маҳоратингизни
уйғунлашишига ўзининг беқиес ҳиссасини қўшади
деган умиддаман.
Махмудова Диларом Ахмадовна
Dostları ilə paylaş: |