Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази


- расм. Талабанинг шахсий саҳифаси



Yüklə 4,48 Mb.
səhifə2/4
tarix29.07.2020
ölçüsü4,48 Mb.
#32356
1   2   3   4
ТАЛАБАЛАРНИНГ МАСОФАВИЙ КУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШИ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА


3- расм. Талабанинг шахсий саҳифаси

Ушбу ойнада Талаба ўзи тўғрисидаги барча маълумотларни “Личный кабинет” да шахсан талабанинг электрон ўқув курслар тўғрисида барча маълумотлар намоён бўлади. Билим олувчи томонидан рўйҳатидаги мавжуд ўзлаштирилаётган ўқув курси (Текущие), кутилаётган ўқув курс (Предстоящие) ҳамда тугатилган ўқув курси (Прошедщие) ҳақида барча маълумотларни билиши мумкин. (4- расм)

4-расм. Шахсий саҳифадаги мавжуд курслар ойнаси

Шахсий саҳифадаги “Шкала времени” тугмаси босилганда “Сортировать по датам” ва “Сортировать по курсам” бўлимлари мавжуд бўлиб бунда курс тингловчиси томонидан электрон ўқув курсларнинг муддати ва курслар бойича сараланади. (5-расм)
5- расм. Шахсий саҳифадаги мавжуд курсларни саралаш ойнаси
Ҳар бир курс иштирокчиси ўзининг шахсий саҳифасининг чап томонидаги панелидан “Домашняя страница” тугмаси босилиши билан талаба муайян фаннинг рўйхатидан ўтилган курслари тақдим қилинади. (6- расм)

6- расм. Шахсий саҳифадаги курслар рўйхати

Чап томондаги панелнинг “Календарь” тугмаси босилганда, Ўқитиувчи томонидан яратилган электрон ўқув курсдаги вазифалар, ўқув машғулот жараёнида билим олувчи томонидан бажарилиши лозим бўлган топшириқларнинг муддатлари билан танишиши мумкин. (7- расм)



7- расм. Шахсий саҳифадаги “Календарь” интерфейси

Шахсий саҳифадаги кейинги “Личные файлы” ойнасида Талаба ўзининг шахсий файллари (.pdf, .doc, .jpeg) форматларида зарур файлларини жойлаштириши ва сақлаши мумкин. (8- расм)

8-расм. Шахсий файлларни сақлаш ойнаси

Панелдаги сўнгги “Мои курсы” тугмаси босилиши билан талабанинг Масофавий таълим платформаси рўйхатидан ўтилган муайян фан ўқув курси ойнасига ўтилади. (10- расм)

10 – расм. Электрон ўқув курс ойнаси

Мазкур панелнинг “Участники” – (Қатнашувчилар) ойнаси бўлиб бунда билим олувчи курсдаги бошқа ўқув курс талабалар ҳақидаги маълумот:“Талабаларнинг роли”, «Гуруҳ рақами» ва «Талабанинг платформага сўнгги ташриф муддати» баён қилинади. (12 – расм)

12 – расм. Ўқув курс тингловчилар ҳақида маълумот

Панелнинг навбатдаги бўлими “Оценки” – Баҳолар бўлиб, курс иштирокчиларининг ҳисоботи, яъни бу бўлимда билим олувчи томонидан бажарилаётган ҳар бир топшириқ элементи баҳоланиши, йиғилиб борилаётган фоиз кўрсаткичлари, ўртача миқдорда йиғилиб борилаётган балл, курс яратувчиси томонидан билдирилган фикр ва ҳар бир билим олувчига қўйиладиган умумий балл устунларини қамраб олади. (13- расм)



13- расм. Курс тингловчининг умумий баҳолаш кўрсаткичлари

Бундан ташқари, панелнинг ўнг томонида курс тингловчисининг шахсий саҳифасида қўшимча имкониятлар мавжуд бўлиб, “Поиск – (Қидирув)” тугмаси орқали мазкур курс тўғрисида тезкор маълумотларни излаш имкониятини яратади. (14- расм)

14- расм. Курс ҳақида маълумот излаш тугмаси

Шахсий саҳифадаги қулайликлардан кейингиси бу Курснинг тиллари элементи яъни муайян фанни ўқиш мобайнида платформа элементи номларини исталган тилга созланади. Булар: Инглиз (en), Oʻzbek (oʻz) ва Рус (ру) тилларида намоён бўлади. (15- расм)





Yüklə 4,48 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin