KOKS-KIMYOVIY ZAVODLAR VA GAZOGЕNЕRATOR
STANSIYALARNING CHIQINDI SUVLARI
Koks-kimyo zavodlarida ishlab chiqarish ikki qismga bo’linadi.
1. o’choqlarda koks olish uchun ko’mirni quruq xaydash jarayoni. Ko’mirni kokslashga
tayyorlash (ko’mirni olish) va o’chokdan chiqqan koksni o’chirish oqibatida chiqindi suvlar
paydo buladi, uning tarkibi suvda qalqiydigan moddalarga boy. Bunday
chiqindi suvlarli
tindirish y’o’li bilan qalqiydigan zarralardan tozalash zarur.
2. Ishlab
chiqarish jarayonida gazlar xosil bo’ladi. Bu gazdan turli maxsulotlar,
ya'ni ammiak, bеnzol, smolalarni ajratib olish zarur.
Bunday ishlab chiqarish jarayonida xosil bo’lgan chiqindi suvlar suv xavzalarini
bulg’aydi. Jumladan, bu suvdagi fеnollar va boshqa organik moddalar oksidlanishi natijasida
xalokatli ta'sir k’o’rsatadi.
Shuning uchun xam bunday chiqindi suvlardan smolalar ushlab qolingandan so’ng, suvni
erigan organik moddalardan tozalash kеrak. Fеnollarni bioximik usullar bilan parchalab
ulardagi karbonlardan foydalanadilar. Buning uchun fеnolli chiqindi suvlarni axlatli
chiqindi suvlariga qo’shib tozalash inshootlariga yuboriladi.
Chiqindi suv yuzasidagi aktiv moddalar yuqori molеkulali organik birikmalar bo’lib,
ular suyuqlik yuzasi bilan xavo tеgib turgan chеgarada yig’ilib, bug’oza tarangligini
pasayishini ko’rsatadi. Bu moddalar asosan nеft maxsulotlaridan olinadi. Ular sanoat
korxonalarining turli soxalarida ishlatiladi: jumladan, ximiya, to’qimachilik, mеtallurgiya va
rangli mеtallarni tеmir ma'danlarini boyitishda va boshqalarda ishlatiladi
chiqindi
suvlarda aktiv moddalarning bo’lishi, ularni tozalashni qiyinlashtiradi. Kеyingi vaqtlarda
aktiv moddalar oddiy sovun o’rnida ishlatilmokda.
Natijada aktiv moddalar kanalizatsiya suvlarida doimo mavjud bo’lmoqda. Ularni suv
xavzalariga tushishi erigan oksigеn mikdorini kamaytirib suv havzasida chidamli ko’piklar
paydo qiladi, baliq va boshqa turdagi jonivorlari zaharlaydi toza aktiv moddalar kimyoviy
oksidlanishi qiyin, biologik tozalash inshootlarida tozalash jarayonlarini nitrkfikatsiya
jarayonida qatnashadigan baktеriyalarning faoliyatini pasaytiradi, aerotеnklaoda juda ko’p
ko’piklarni paydo qiladi, ular o’z navbatida aktiv loyqalarni yuzlariga keltirib chiqaradi
Muammoli vaziyat
Sanoat korxonasining chiqindi suvlari tеxnologik jarayonda toza suvlarni ishlatish
oqabatida paydo bo’ladi va u korxona kanalizatsiyasi orqali tashqarisiga chiqariladi. Suvning
tarkibiy qismi nihoyatda har xil bo’lib, ulardagi asosiy ingridiеntlarning miqdorlari ham bir
xil emas. Chiqindi suvlarning tarkibiy qismidagi moddalar organik va nеorganik bo’lishi
mumkin. Korxona chiqindi suvlarining tеxnik va kimyoviy xossalariga ko’ra ularni suv
havzalariga tashlash man etiladi. Ochiq suv havzalariga bunday suvlarni tashlash uchun
albatta zararsiz holatga kеltirilishi shart. Chiqindi suvlar tarkibida hozirgi vaqtda ko’proq
sintеtik, chidamli, uzoq vaqtgacha parchalanmaydigan moddalar juda ko’p. Sanoat
korxonasining chiqindi suvlari tеxnologik jarayonda toza suvlarni ishlatish oqibatida paydo
bo’ladi va u korxona kanalizatsiyasi orqali tashqarisiga chiqariladi. Suvning tarkibiy qismini
qayatadan har xil bo’lib, ulardagi asosiy ingridiеntlarning miqdorlari ham bir xil emas.
Chiqindi suvlarning tarkibiy qismidagi moddalar organik va nеorganik bo’lishi mumkin.
321
Korxona chiqindi suvlarining tеxnik va kimyoviy xossalariga ko’ra ularni suv havzalariga
tashlash man etiladi. Ochiq suv xavzalariga bunday suvlarni tashlash uchun albatta zararsiz
xolatga kеltirilishi shart. Chiqindi suvlar tarkibida hozirda ko’proq sintеtrik, chidamli, uzoq
vaqtgacha parchalanmaydigan moddalar juda ko’pdir.
Adabiyotlar:
1.A.To’xtaеv Ekologiya. T., ―O’qituvchi‖., 1998y.
2.Yu.Shodimеtov Ijtimoiy ekologiyaga kirish. T., «O’qituvchi‖, 1994y.
3.G.V.Stadnitskiy, A.I.Rodionov Ekologiya. Moskva., «Visshaya shkola‖.,1988y.
4.Sh.Otaboеv, M.Nabiеv Inson va biosfеra. T., ―O’qituvchi‖, 1995y.
5.―O’zbеkistonda atrof-muhitni himoya qilish va tabiiy rеsurslardan foydalanish‖., O’zR
tabiat muhofazasi Davlat qo’mitasining ma'ruzalari. T., 1993y.
322
15 - МАВЗУ
Ўсимлик ресурсларидан тежамли фойдаланиш ва уларни
муҳофаза қилиш
I. ТАЪЛИМНИНГ ТЕХНОЛОГИК МОДЕЛИ
Ўқув соати: 3 соат
талабалар сони: 10 – 12 та
Ўқув машғулоти шакли
Билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича лаборатория
машғулот
Лаборатория
машғулотининг режаси
1.
Ўзбекистон Республикасининг ўсимлик дунѐси.
2.
Ўзбекистонда тарқалган ѐввойи ва доривор ўсимликлар.
3.
Йўқолиб бораѐтган ўсимлик турлари.
4.
Қизил китобга кирган ўсимликлар.
Ўкув машғулотининг мақсади: Ўзбекистонда тарқалган ўсимликлар, уларни табиатда тутган
ўрни, муҳофаза қилиш ва ―Қизил китоб‖ га кирган ўсимликлар.
Педагогик вазифалар:
Талабаларни Ўзбекистонда
тарқалган ўсимликлар ва уларни
инсон ҳаѐтидаги ўрни.
Ўсимлик дунѐсини муҳофаза
қилиш.
Камайиб кетаѐтган ўсимлик
турларини тиклаш.
―Қизил китоб‖ га кирган
ўсимликларни кўпайтириш
Ўқув фаолиятининг натижалари:
талабалар биладила
Уйда машгулотга оид материаллар билан
танишиб, иш дафтарига таҳлил усулини ѐзиб
келадилар;
Ўзбекистонда тарқалган ўсимлик дунѐсини ва уни
муҳофаза қилишни ўрганадилар.
Ўзбекистонда камайиб бораѐтган ва ―Қизил китоб‖
га киритилган ўсимликлар билан танишадилар.
Таълим усуллари
Лаборатория машғулоти, тезкор сўров, ақлий ҳужум,
мунозара.
Таълим воситалари
Дарслик, маъруза матни, ўқув қўлланмалар, кўргазмали
қуроллар, идишлар.
Ўқитиш шакллари
Билимларни
чуқурлаштириш
ва
кенгайтириш,
индивидуал ва гуруҳ бўйича ўқитиш
Ўқитиш шарт-шароити
Махсус лаборатория воситалари билан жихозланган
хона
Мониторинг
Тезкор сўров, савол-жавоб, тест
II. ТАЪЛИМНИНГ ТЕХНОЛОГИК ХАРИТАСИ
Таълим шакли. Иш
босқичи
Фаолият
Ўқитувчиники
талабаларники
Маъруза: тайёргарлик босқичи
1-боқич.
Ўқув машғулотига
кириш
(30 дақ)
1.1. Мавзуни мақсади, режадаги ўқув
натижаларини эълон қилади, уларнинг
аҳамиятини ва долзарблигини асослайди.
Машғулот
ҳамкорликда
ишлаш
технологиясини қўллаган ҳолда ўтишни
маълум қилади.
1.2. Тезкор сўров ѐрдамида ушбу мавзу
бўйича маълум бўлган тушунчаларнинг
айтилишини таклиф этилади (1- илова).
1.3.
Талабалар жавобини тинглайди,
хатоларини тўғрилайди.
1.4.а 1.4. Талабаларга «Ақлий хужум» усули
1.1. Тинглайдилар,
ѐзиб оладилар.
1.2.
Саволлар
берадилар
1.3.
Талабалар
жавоб берадилар.
1.4.
Жадвал
устунларини
тўлдирадилар
ва
мухокамада
иштирок этадилар.
323
бўйича тезкор ва аниқ тушунтирилади
(2-илова)
тушунчаларга изохларни
тўғрилайди ва саволларга жавоб қайтаради.
1.5. Тушунчаларга изохларни тўғрилайди ва
саволларга жавоб қайтаради.
2-боқич.
Асосий босқич
(65 дақ)
2.1. Талабаларга ўсимлик ресурсларидан
тежамкорлик билан фойдаланиш, уларни
муҳофаза қилиш томонлари бўйича ўқув
материаллар берилади ва талабаларга иш
бошлашни таклиф этадилар;
2.2.
Вазифани
бажаришда
ўқув
материаллари (дарслик, маъруза матни,
ўқув қўлланмалар) дан фойдаланиш
мумкинлигини эслатади.
2.3. Ишни тугаллаган талаба иш
натижаларини тўғрилигини текширади ва
камчиликларни тўғрилаб туради.
2.4. Саволларга жавоб беради.
2.5. Гурухларга тест саволларини
тарқатади. (3 илова).
2.6. Гурухлар фаолиятига умумий балл
берилади.
2.1.
Саволлар
беради.
2.2.
Ўзбекистоннинг
ўсимлик дунѐсини
таснифлайдилар;
2.3. Ўсимликларни
муҳофаза қилишни
ўрганадилар;
2.4. ―Қизил китоб‖
га
киритилган
ўсимликлар билан
танишадилар;
2.5.
Камайиб
кетаѐтган
ўсимликларни
ўрганадилар.
2.6.
Тест
саволларига жавоб
берадилар.
3 – босқич.
Якуний
(10 дақ.)
3.1. Мавзу бўйича якун қилади, олинган
билимларни
келгусида
касбий
фаолиятларида аҳамиятга эга эканлиги
муҳимлигига
талабалар
эътибори
қаратилади.
3.2. Мустақил иш учун мавзу йўқ.
3.3. Келгуси машғулот учун мавзу.
―Ҳайвонот олами ва уларни муҳофаза
қилиш. ―Қизил китоб‖ га кирган ноѐб
ҳайвонлар‖ берилади.
3.4. Саволларга жавоб беради
3.1.
Саволлар
беришади.
3.2.
Топшириқларини
ѐзиб олишади.
1-илова
ТЕЗКОР СЎРОВ УЧУН САВОЛЛАР
1. Ҳайвонларни инсон ҳаѐтида тутган ўрни?
2.
Ўзбекистон ҳайвонот оламини ҳозирги тутган ўрни?
3.
―Қизил китоб‖ га кирган ҳайвонлар?
4.
Ўзбекистондаг қўриқхоналар қайерларда жойлашган?
5.
Ўзбекистонда муҳофаза қилинадиган ҳудудлар?
6.
Йўқолиб кетган турлар?
7.
Ўзбекистонни биринчи ―Қизил китоб‖ и қачон нашр қилинган?
8.
Табиатда ҳайвонлар роли?
2-илова
324
АҚЛИЙ ХУЖУМ УЧУН САВОЛЛАР
1.
Инсоннинг ҳайвонот оламига таъсири?
2.
Йўқолиб кетаѐтган ҳайвон турлари?
3.
Ҳайвонларнинг табиатдаги ўрни?
4.
―Қизил китоб‖ га кирган ҳайвонлар?
5.
Ҳайвонларнинг инсон ҳаѐтидаги роли?
3 – илова
МАВЗУ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ
1.
―Қизил китоб‖ қандай ҳужжат?
а)
Фақат йўқолиб кетаѐтган ҳайвонларни асраш ҳақидаги ҳужжат
б)
Айрим вилоятлар, мамлакатлар ѐки бутун дунѐ бўйича келажакда ҳавф остида
турган ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақида маълумотларга эга бўлган
в)
Бу китоб ҳайвонларни ва ўсимликларни кўпайтириш ҳақидаги фан
г)
Қимматбаҳо тошларни ҳимоя қилиш ҳақидаги китоб
2. Қочон Юнеско ташкилоти томонидан табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш
ташкилоти тузилди?
а)
1944 йил
б)
1948 йил
в)
1954 йил
г)
1962 йил
3. Республикамиз қизил китобини ҳар неча йил ўзгартириб туриш керак?
а)
2 йилда
б)
5 йилда
в)
8 йилда
г)
6 йилда
4. ―Қизил китоб‖ нинг ҳайвонот дунѐсини Ўзбекистон Фанлар Академиясининг қайси
институт зиммасига юклатилган?
а)
―Геология‖ институти
б)
―Зоология ва паразитология‖ институти
в)
―Микробиология‖ институти
г)
Тўғри жавоб йўқ
5. Қизил китобнинг моҳияти нима ва у қандай китоб?
а) Йўқолиб ва йўқолиш арафасидаги турлар ҳақида маълумот берувчи китоб
б) Улар наботот ва ҳайвонот оламининг ноѐб, йўқолиб кетиш хавфи остидаги
турлар ҳақида маълумот берувчи ҳужжатдир
в) Йўқолиб бораѐтган турлар ҳақидаги ҳужжатдир
г) Ноѐб турлар ва тез йўқолиб кетиши мумкин бўлган ва жиддий назоратни талаб
этувчи турлар ҳақида ҳужжат
6. Қизил китобнинг вазифаси?
а)
Барча наботат оламини асрашдан иборат
б)
Жамоатчилик ва давлат ижроия муассасаларини табиатни муҳофаза қилиш
муаммосига жалб этишда ва турлар генофондини сақлаб қолишга
кўмаклашишдан иборат
в)
Барча ҳайвонот оламини асрашдан иборат
г)
Тўғри жавоб йўқ
7. Ўзбекистон ҳудудида қанча маҳсус муҳофазага олинган табиий худулар бор. Улар
нечта қўриқхона, нечта миллий боғ ѐки ҳалқ боғлари?
а) 26 табиий худуд, 9 та қўриқхона, 4 та миллий боғ ѐки халқ боғлари
325
б) 17 табиий худуд, 9 та қўриқхона, 2 та миллий боғ ѐки халқ боғлари
в) 42 табиий худуд, 7 та қўриқхона, 1 та миллий боғ ѐки халқ боғлари
г) 20 табиий худуд, 5 та қўриқхона, 10 та миллий боғ ѐки халқ боғлари
8. Бадай – тўқай қўриқхонаси майдонини аниқланг?
а) 35256
б) 6481
в) 29000
г) 111,000
9.
Хисор тоғ ўрмон қўриқхонаси майдонини аниқланг?
а) 35256
б) 76889
в) 18600
г) 35600
10.
Зомин тоғ ўрмон қўриқхонасининг майдони?
а) 29000
б) 15600
в) 18600
г) 35600
326
Мавзу: Ўсимлик ресурслари, уларни муҳофаза қилиш.
Қизил китобга киритилган ноѐб ўсимликлар.
(ўқув-услубий қўлланма)
1.
Дарснинг мақсади.
Ўсмликларнинг инсон ҳаѐтдаги ўрни; тиббиѐтда қўлланилаѐтган ўсимликларнинг
аҳамияти; ўсимликларнинг экологик гуруҳларга бўлиниши; республикада ўсимлик
дунѐсини муҳофаза қилиш ва антропоген омиллар таъсирида йўқолиб бораѐтган
ўсимликлар турларини тиклаш; қизил китобга киритилган ўсмликларни ўрганиш
масалалари билан талабаларни таништирилади.
2.
Дарснинг вазифаси.
Ўзбекистонда тарқалган ўсимликлар ва уларни инсон ҳаѐтидаги ўрни, ўсимлик
дунѐсини муҳофаза қилиш, камайиб кетаѐтган ўсимлик турларини тиклаш, қизил
китобга кирган ўсимликларни кўпайтириш ҳақида талабаларга тушунтириш берилади.
3.
Ўқув жараѐниниг мазмуни.
1.
Ўсимликларнинг тирик организмлар ҳаѐтидаги ўрни.
2.
Ўрмонларнинг камайиб бориш сабаблари.
3.
Тиббиѐтда қўлланиладиган ўсимликлар.
4.
Ёввойи ўсимликларнинг аҳамияти.
5.
Ўсимлик ва тупроқ.
6.
Ўсимлик дунѐсининг экологик мувозанатини сақлаш.
7.
Ўсимликларга ҳароратнинг таъсири.
8.
Қизил китобга киритилган доривор ўсимликлар.
4.Ўқув жараѐнини амалга ошириш технологияси - метод, форма(шакл), восита,
усул, назорат, баҳолаш
А) Дарснинг тури – суҳбат.
Б) Метод –Бумеранг, Вертушка, ФСМУ.
В) Форма (шакл) – гуруҳ.
Г) Восита - доска, тарқатма материал, жадвал, графиклар.
Д) Усул-нутқли.
Е) Назорат –кузатиш.
Ж) Баҳолаш ўз-ўзини ва умумий баҳолаш.
5.
Метод-Бумеранг тренинги
1-гуруҳга бериладиган вазифа
1.Ўсимликнинг инсон ҳаѐтида тутган ўрни.
2.Ўбекистон ўсимлик оламини тутган ўрни.
3.Қизил китобга кирган ўсимликлар.
2-гуруҳга бериладиган вазифа.
1.Инсоннинг ўсимлик оламига таъсири.
2.Йўқолиб кетаѐтган ўсимлик турлари.
3. Табиатда ўсимликлар роли.
3-гуруҳга бериладиган вазифа.
1.Ўзбекистонда қанча ѐввойи ўсимлик турлари ўсади?
2. Қанча доривор ўсимликлар бор?
3. Ўсимлик турларининг камайиб кетиш сабаблари.
4- гуруҳга бериладиган вазифа.
1.
Ўзбекистонда қўриқхоналар қаерларда жойлашган?
327
2.
Ўзбекистонда муҳофаза қилинадиган худудлар.
3.
Ўсимликларни муҳофаза қилиш йўллари.
Вертушка методи.
Бу тренингда 3 та ѐки 4 та гуруҳга материал тарқатилади ва ҳар бир гуруҳ якка
ҳолда белгилайди. Кейин материал гуруҳларга аралаштириб берилади. Яна белгиланади,
материал 3 ѐки 4 марта айлантирилгандан сўнг ўқитувчи ва талабалар билан умумий тўғри
жавоб муҳокама қилинади.
Категориялар
1-гуруҳ
2-гуруҳ
3-гуруҳ
4-гуруҳ
1
Йўқолган ѐки йўқолиш
арафасидаги турлар
2
Йўқолиб бораѐтган
турлар
3
Камѐб турлар
4
Камайиб бораѐтган
турлар
6.
Мустақил бажариш учун вазифалар.
Объектларни ўрганиш: Ўсимлик ресурслари, уларни муҳофаза қилиш.
Инсоният яшаб турган замин маълум бир даражада турли-туман ўсимлик дунѐси
билан қопланган. Уларнинг барча тирик организмлар учун тутган ўрни ҳам жуда катта.
Ҳозирги кунда дунѐ бўйича 500 мингга яқин ўсимлик тури мавжуд бўлиб, шулардан 8%
сув ўсимликлари, 50% дан ортиғи гулли ўсимликлар, 27% и замбуруғлар, қолганлари мох
ва лишайниклар ҳисобланади (Тилавов, 2003). Улар ўзларининг тузилиши ва рангига
қараб хилма-хилдир.
Инсон пайдо бўлибдики, унинг ҳаѐти асосан юксак ўсимликлар билан чамбарчас
боғлиқдир. У ўсимликлардан турли-туман озиқ-овқат маҳсулотларинигина эмас, балки
бошқа ҳар хил маҳсулотларни (тола, эфир мойи, смола, каучук, ѐғоч, целлюлоза ва ҳ.) ҳам
олади. Тошкўмир, нефть, торф каби моддалар ҳам қадимги замонларда ер юзида яшаган
ўсимликлардан пайдо бўлган. Ўсимлик–тирик организмдир, у ўз атрофини ўраб турган
муҳит билан ўзаро бир-бирига тўхтовсиз равишда таъсир қилишиб туради.
Ўсимлик бизнинг атрофимизда, кўз ўнгимизда – уйимизда, дераза токчаларида,
стол устида, уйимиз олдида, кўчаларда, ўтлоқларда, далаларда, ўрмонлардан иборат яшил
манзара бўлиб кўринади. Ёввойи ҳолда ўсувчи хилма-хил ўсимликларнинг кўпчилиги
халқ хўжалиги учун фойдалидир. Улар орасида жуда чиройлиси, заҳарлиси, манзарали,
техника ўсимликлари, бегона ўтлар ва ҳоказолар бор. Яшил ўсимликнинг энг аҳамиятли
томони шундаки, у ҳаѐт учун зарур бўлган кислород манбаидир.
Республикамизнинг табиий бойликлари ичида унинг ўсимлик бойликлари алоҳида
ўринда туради. Булар орасида озиқ-овқат, ем-хашак, каучук, ошловчи, бўѐқ моддалари
берадиган, витаминли, эфир мойли, доривор бўладиган жуда кўп қимматли ўсимликлар
бор. Одам ҳаѐтини бутунлай деярли ўсимликка боғлиқ дейиш мумкин. Чунки инсонлар
учун зарур озиқ–овқат, қандолат, ѐқилғи, кийим-бош, қурилиш материаллари, табиий
бўѐқ, доривор хом ашѐси, ниҳоят саноатнинг кўп сохалари учун зарур бўладиган хом-
ашѐларни фақат ўсимликлар беради.
Ўзбекистон Республикаси ўзининг тарихий табиий факторлари ва хусусан, физик-
географик шароитига муофиқ хўжалик жиҳатдан энг қимматли бўлган ўсимликларнинг
ўсиши учун бебаҳо жой бўлиб ҳисобланади. Яшил ўсимликлар ҳавони тозалайди, теварак-
атрофимизга гўзаллик, чирой, эстетик завқ беради. Далаларни шамоллардан ҳимоя
қилади. Масалан, ўрмонлар, ҳиѐбонлар, боғлар, гулзорлар муҳит ҳавосини турли ҳил
328
газлардан, тутун ва чанглардан тозалайди, техника, транспорт шовқин-суронларини
пасайтиради, иқлимни юмшатади, тупроқни шамол ва сув эрозияларидан сақлайди, сув
босиш, қор кўчиш ва сел келиш ҳавфини камайтиради. Ундан ташқари, яшил майдонлар
ҳам муҳим аҳамиятга эга. Инсон табиат билан доимо ўзаро мулоқотда бўлиб, унга
нисбатан эҳтиѐж сезади, шунга кўра у мумкин қадар майсазорлар ва гуллар орасида
бўлишга интилади. Яшил олам кишилар руҳиятига ѐқимли таъсир кўрсатади, унинг ҳаѐт
тарзини кўтаради ва эстетик тарбиясининг энг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилади.
Республикамиз ўсимликлар дунѐси ниҳоятда бой ва ранг–барангдир. Айниқса,
жанубий вилоятларимиз – Қашқадарѐ ва Сурхондарѐда ўсадиган доривор ўсимликлар
борки, улар бошқа минтақаларда умуман ўсмайди ѐки ўсганда ҳам ўзининг шифобахш
хусусияти – кимѐвий таркиблари, доривор моддалари бўйича сифат жиҳатидан бир хил
ўринда тура олмайди.
Ўзбекистон табиати ўзининг бетакрор гўзалликлари, қуѐши, ҳавоси, тупроғи ва
суви билан алоҳида ажралиб туради. Шунинг учун ҳам унинг ўсимликлар дунѐси ғоят бой
бўлиб, 4560 дан ортиқ ѐввойи ўсимлик турлари ўсади. Шундан 577 таси доривор
ўсимликлар, 103 тури бўѐқдор ўсимликлар, 560 тури эфир мойли ўсимликлар
ҳисобланади. Бу ўсимликларнинг ҳаммаси табиат ва инсон учун жуда зарурдир. Биз
ҳалигача кўп ўсимликлар моҳиятини, аҳамиятли томонларини етарли даражада
ўрганмаганмиз.
Агарда табиатда бирорта ўсимлик ѐки ҳайвон тури йўқолса, албатта улар орасидаги
мувозанат бузилади.
Кўп ўсимлик турлари тоғдаги ўрмонларда бўлиб, бундай ўсимликлар
республикамиздаги жами ернинг 11% ни ташкил этади ва у 311 минг гектардан иборат
(Тилавов, 2003). Кўп ўрмонзорлардаги дарахтларнинг асосий қисмини арчалар ташкил
этади. Бундай жойларда халқимиз дам олиши учун оромгоҳлар ташкил қилинган.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани шаҳар аҳолисининг ѐз ойларида дам олиш
маскани ҳисобланади. Бу жойлар ўсимлик дунѐсига бой ва ранг-барангдир. Афсуски,
шундай ўсимлик дунѐсига бой гўзал табиатимиз инсонлар таъсирида оѐқ-ости
қилинмоқда.
Яна чўл зонасига қайтадиган бўлсак, Бухоро вилоятининг қумли чўлларида
ўсадиган партек, чогон, шувоқ, юлғун, саксовул, кейреук каби ўсимликлар маҳаллий халқ
томонидан кетмон билан чопиб олиниб, пилла қуртига даста ва ўтин сифатида
фойдаланилмоқда.
Тоғ зонасига назар ташлайдиган бўлсак, биргина Бўстонлиқ тумани мисолида ѐнғоқ
ва бодом тўғрисида уларнинг ҳар томонлама фойдали бу ўсимликни муҳофаза қилиш учун
―Қизил китоб‖га киритилди. Шунга қарамасдан, ҳозирги кунда ҳам унинг заҳиралари
антропоген омиллар тасъсирида камайиб, айрим жойларда эса бутунлай йўқолиб
кетмоқда. Айниқса, Фарғона водийсида адирлар ўзлаштирилиб, етмак заҳиралари камайиб
кетган. Етмакдан саноат учун зарур сапонин хом ашѐси олинади. Ўсимлик таркибида 25%
гача сапонин моддаси бўлиб, ундан кўпикли ичимликлар тайѐрлашда, парфюмерияда,
қандолат маҳсулотлари (ҳолва, парварда, нишолда) тайѐрлашда қўлланилади. Бундан
ташқари, рангли металлургия, тиббиѐтда, тўқимачилик ва қурилиш саноатида ҳам
ишлатилади. 1962 йилгача етмак Наманган вилоятининг бир қанча туманларидан йиғиб
олинган бўлса, ҳозирги кунда бу туманларда етмак умуман учрамайди Сабаби,
адирларнинг ўзлаштирилганлиги, ўсимликнинг биологик хусусиятини билмаслик,
режасиз қазиб олиниши каби антропоген омиллар унинг камайиб, йўқолиб кетишига олиб
келган. Бу эса табиатда тарихан ташкил топган мувозанатнинг бузилишига, яъни кўплаб
фойдали ўсимликлар, ўсимлик жамоалари ҳамда экотизимларнинг ўзгаришига олиб
келмоқда.
Яна ѐввойи ҳолда ўсадиган қатронғи, хурмо, нок, олма, жилонжийда (унаби), ток
(узум), арчалар, камѐб доривор ўсимликлар(омонқора), камѐб зийнатли ўсимликлар
(лолалар),тўғрисида ҳам гапиришимиз мумкин. Бундай ўсимликлар инсон томонидан йўқ
қилинишига эмас, балки инсоннинг ѐрдамига муҳтож ва уларни муҳофаза қилишга
эътиборни кучайтириш лозим.
329
Инсоннинг салбий таъсири оқибатида республикамиздаги ўрмонзорлар майдони
кейинги йилларда 4-5 марта камайиб кетди. Кўплаб қимматли ўсимлик турлари йўқолиб
кетган. Ҳозирги вақтда ўрмонлар майдонининг кескин қисқариш жараѐнлари давом
этмоқда. Янги ерларни ўзлаштириш, турли саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалигининг
ривожланиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши кабилар оқибатида ўсимлик турлари
камайиб бормоқда. Бу эса ўсимликлар генофондиниг камайишига олиб келади.
Биосферадаги мувозанатни сақлаб қолишда ўсимликларни муҳофаза қилиш ва
улардан оқилона фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Бу мақсадга эришиш учун турли
тадбирлар ўтказилади.
Х1Х асрдан бошлаб қўриқхоналар, миллий боғлар, давлат буюртмаларини ташкил
қилиш фаолияти тезлашган. Бундай алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудларда йўқолиб
бораѐтган ноѐб ўсимлик ва ҳайвон турлари муҳофаза қилинади. Ноѐб ва йўқолиб
бораѐтган турларнинг муҳофазасига эътиборни кучайтириш учун 1966 йили табиатни
муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи томонидан халқаро ―Қизил китоб― ташкил қилинган.
Алоҳида йирик давлатлар ўз ―Қизил китоби‖га эга бўлиб, ―Қизил китоб‖ фақатгина хатар
даракчиси бўлиб қолмай, балки муҳофаза ҳаракатларининг дастури ҳам ҳисобланади.
―Қизил китоб‖ айрим вилоятлар, мамлакатлар ѐки бутун дунѐ бўйича келажакда
хавф остида турган ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақида маълумотларга эга бўлган расмий
ҳужжатдир.
Табиатдаги мавжуд ўсимликларнинг 400 дан ортиқ турлари (10-12%) кам
учрайдиган эндемик ва реликт турлардан ҳисобланади. Бундай ўсимликлардан 163 тури
1984 йили нашр этилган Ўзбекистоннинг ―Қизил китоби‖га киритилган бўлиб, улар
йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик турларидир (Белолипов ва бошқалар, 1997).
Бу китобга киритилган ўсимлик турлари Табиатни муҳофа қилиш Халқаро уюшмаси
томонидан ишлаб чиқилган классификацияга биноан, 4 категорияга ажратилади. Улар
қуйидагилардан иборат:
Dostları ilə paylaş: |