Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги



Yüklə 5,01 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə31/43
tarix23.02.2017
ölçüsü5,01 Kb.
#9387
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   43

 
Ўқув соати: 3 соат 
талабалар сони: 10 – 12  та 
Ўқув машғулоти  шакли 
 
Билимларни  кенгайтириш  ва  чуқурлаштириш  бўйича  лаборатория 
машғулот 
Лаборатория 
машғулотининг режаси 
35.
 
Кимѐвий моддаларнинг ташқи муҳит билан алоқадорлиги. 
36.
 
Кимѐвий моддаларни организмга таъсир қилиш механизми. 
37.
 
Пестицидларни инсон организмига салбий таъсири. 
 
Ўкув  машғулотининг  мақсади:  Кимѐвий  моддаларнинг  ташқи  муҳит  билан  алоқадорлиги. 
Пестицидларни инсон организмига таъсир қилиш механизми. 
Педагогик вазифалар: 

 
Талабаларга захарли кимѐвий 
моддаларни инсон организмига 
таъсир этишдаги салбий 
ҳолатларига. 

 
Кимѐвий моддаларни 
ишлатилиши, унинг экологик 
муаммолари. 

 
Заҳарли кимѐвий моддаларни 
ташқи муҳитга айланиши ҳақида 
тушунча берилади. 
 
Ўқув фаолиятининг натижалари: 
талабалар биладилар: 

 
Уйда машгулотга оид материаллар  билан танишиб, 
иш дафтарига  таҳлил усулини  ѐзиб келадилар; 

 
Заҳарли кимѐвий моддаларни ишлатилиши ва инсон 
организми учун унинг салбий оқибатларини 
ўрганадилар. 

 
Пестицидларни нафас йўллари орқали одам 
организмига кириш жараѐнларини ўрганадилар. 
Таълим усуллари 
Лаборатория  машғулоти,  тезкор  сўров,  ақлий  ҳужум, 
мунозара. 
Таълим воситалари 
Дарслик,  маъруза  матни,  ўқув  қўлланмалар,  кўргазмали 
қуроллар,  идишлар. 
Ўқитиш шакллари 
Билимларни  чуқурлаштириш  ва  кенгайтириш,  индивидуал 
ва гуруҳ бўйича ўқитиш 
Ўқитиш шарт-шароити 
Махсус лаборатория воситалари билан жихозланган хона 
Мониторинг  
Тезкор сўров, савол-жавоб, тест  
 
II. ТАЪЛИМНИНГ   ТЕХНОЛОГИК   ХАРИТАСИ 
 
Таълим шакли. Иш 
босқичи 
Фаолият 
Ўқитувчиники 
талабаларники 
Маъруза: тайёргарлик босқичи 
1-боқич. 
Ўқув машғулотига 
кириш 
(30 дақ) 
 
 
 
 
     
 
 
  1.1.  Мавзуни  мақсади,  режадаги  ўқув 
натижаларини  эълон  қилади,  уларнинг 
аҳамиятини  ва  долзарблигини  асослайди. 
Машғулот 
ҳамкорликда 
ишлаш 
технологиясини  қўллаган  ҳолда  ўтишни 
маълум қилади. 
1.2.  Тезкор  сўров  ѐрдамида  ушбу  мавзу 
бўйича  маълум  бўлган  тушунчаларнинг 
айтилишини таклиф этилади (1- илова). 
1.3. 
Талабалар 
жавобини 
тинглайди, 
хатоларини тўғрилайди. 
1.1.  Тинглайдилар,  ѐзиб 
оладилар. 
1.2. Саволлар берадилар  
 
 
 
 

 
298 
1.4.а    1.4.    Талабаларга    «Ақлий  хужум»  усули 
бўйича  тезкор ва аниқ тушунтирилади 
(2-илова) 
 
тушунчаларга 
 
изохларни  
тўғрилайди  ва  саволларга  жавоб  қайтаради. 
1.5.   Тушунчаларга  изохларни тўғрилайди ва 
саволларга жавоб қайтаради. 
2-боқич.  
Асосий босқич  
(65 дақ) 
2.1.  Талабаларга  кимѐвий  моддалар  ва 
пестицидларни 
ташқи 
муҳит 
билан 
алоқадорлиги ва инсон организмига салбий 
таъсири 
бўйича 
ўқув 
материаллар  
берилади  ва  талабаларга  иш  бошлашни 
таклиф этадилар;   
2.2. 
Вазифани 
бажаришда 
 
ўқув 
материаллари      (дарслик,  маъруза  матни, 
ўқув 
қўлланмалар) 
дан 
фойдаланиш 
мумкинлигини  эслатади. 
2.3.  Ишни  тугаллаган    талаба    иш   
натижаларини  тўғрилигини  текширади ва 
камчиликларни  тўғрилаб туради. 
2.4.  Саволларга жавоб беради. 
2.5.  Гурухларга    тест  саволларини  
тарқатади.  (3 илова). 
2.6.    Гурухлар  фаолиятига    умумий  балл 
берилади.    
2.1. Саволлар беради. 
2.2. 
Пестицтид 
ва 
химикатларни 
тавсифлайди;  
2.3.  Химикатларни  одам 
организмига 
таъсирини 
ўрганадилар; 
2.4. 
Химикат 
ва 
пестицидларни  атроф  – 
муҳитга 
таъсирини 
ўрганадилар; 
2.5. 
Тест 
саволларига  
жавоб берадилар. 
  
3 – босқич. 
Якуний 
(10 дақ.)  
 3.1.  Мавзу  бўйича  якун  қилади,  олинган 
билимларни 
келгусида 
касбий 
фаолиятларида  аҳамиятга  эга  эканлиги 
муҳимлигига 
талабалар 
эътибори 
қаратилади.   
3.2. Мустақил иш учун мавзу .   
3.3. 
Келгуси  машғулот  учун  мавзу. 
―Ўсимлик 
ресурсларидан 
тежамли 
фойдаланиш  уларни    муҳофаза  қилиш. 
Қизил  китобга  кирган  ноѐб  ўсимлик 
турлари‖ берилади.  
3.4. Саволларга жавоб беради 
3.1. Саволлар беришади. 
3.2. Топшириқларини ѐзиб 
олишади.  
 
 
 
1-илова 
ТЕЗКОР  СЎРОВ  УЧУН  САВОЛЛАР 
 
 
1. Кимѐвий саноат маҳсулотларини ҳалқ ҳўжалигидаги аҳамияти? 
2. Заҳарли кимѐвий моддаларни ишлатиш усуллари? 
3. Заҳарли кимѐвий моддаларни биологик жиҳатдан фаоллиги? 
4. Кимѐвий таркибига кўра пестицидлар қандай гуруҳларга бўлинади? 
5. Пестицидларни нафас йўллари орқали организмга таъсири? 
6.
 
Захарли кимѐвий моддаларни гигиенаси нима? 
7.
 
Захарланиш қандай жараѐн? 
8.
 
Пестицидларни ташқи муҳит билан алоқадорлиги? 
 

 
299 
 
 
 
 
2-илова 
АҚЛИЙ ХУЖУМ  УЧУН  САВОЛЛАР 
 
1. Захарланиш қандай жараѐн? 
2. Кимѐвий моддаларни атроф – муҳитга таъсири? 
3. Кимѐвий моддаларни ўсимлик ва ҳайвонларга таъсири? 
4. Захарли моддаларни сақлаш услублари? 
5. Захарли моддаларни организмга таъсири натижасида қандай касалликлар келиб чиқади? 
 
3 – илова 
 
МАВЗУ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ 
 
1.
 
Ўзбекистонда неча гектар ов майдони бор? 
а)
 
38 млн гек  
б)
 
5 – 7  
в)
 
6 – 10   
г)
 
5 – 10   
д)
 
7 – 10   
2.  Тупроқлар гигиеник нуқтаи назардан фойдаланишга қараб неча турга бўлинади? 
а)
 

б)
 
3  
в)
 
4  
г)
 
5  
д)
 
6  
3. Тупроқнинг ҳайдалган қисми неча см бўлади? 
а)
 
10 – 15 см 
 
б)
 
15 – 20 
 
в)
 
30 – 35 
 
г)
 
25 – 30 
 
д)
 
30 – 40 
 
4. Тупроқнинг неча см чуқурлигида қишлоқ ҳўжалик экинлари етиштирилади?  
а)
 
5 – 10  
б)
 
15 – 20 
в)
 
30 – 40  
г)
 
25 – 30    
д)
 
40 – 50  
5. Ернинг неча см чуқурлигида канализация, водопровод қувури етказилади? 
а) 50 – 55  
б) 25 – 35  
в) 35 – 45  
г) 25 – 30  
д) 40 – 50   
6. Ернинг неча см чуқурлигида тупроқнинг ўз – ўзини тозалаш жараѐни жаъдал боради?  
а)
 
35 – 45  
б)
 
25 – 50  
в)
 
35 – 40  
г)
 
25 – 30  

 
300 
д)
 
40 – 45  
7. Энг катта қаватлар қайерда бўлади?  
а) Ўтлоқ тупроқда 
б) Қумлоқ тупроқда 
в) Намли тупроқда 
г) Тошлоқли тупроқда 
 
д) Лойли тупроқда
 
8. Тупроқ ғоваклиги неча % ни ташкил қилса бу тупроқда ўз – ўзини тозалаш жараѐни яхши 
туғилади?  
а) 30 – 40 %
 
б) 50 – 60 %
 
в) 55 – 65 %
 
г) 60 – 65 %
 
д) 70 – 75 % 
9.
 
Қумда неча хажмда ҳаво ўтади? 
а) 81 хажм
 
б) 82
 
в) 83
 
г) 84
 
д) 85 
10.
 
 Қандай тупроқлар соғлом ҳисобланади? 
а) Намлиги юқори
 
б) Яхши шамоллайдиган
 
в) Шамолланмаган 
 
г) Тўғри жавоб йўқ
 
д) Намлиги паст 
 
 
 
 
  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
301 
 
 
Мавзу: Захарли кимѐвий моддаларнинг ташқи муҳит билан алоқадорлиги, ташқи 
муҳитда айланиб юриши; 
Кимѐвий моддаларнинг организмга таъсир қилиш механизми. 
                                   (ўқув-услубий қўлланма) 
1. Дарснинг мақсади. 
          Халқ  амалиѐтида  қўлланиладиган  кимѐвий  моддалар    ўзига  хос  физик-кимѐвий 
хоссалари,  ташқи  муҳитга  чидамлилиги  ва  бошқа  хусусиятлари  жихатидан  бир-биридан 
фарқ  қилади.  Шу  туфайли  озиқ-овқат  маҳсулотлари,  атмосфера  ҳавоси,  шунингдек 
тупроқнинг ифлосланишига йўл қўймаслик учун бу препаратларни тўғри танлаб, меъѐрида 
тадбиркорлик билан ишлатиш ва айни вақтда гигиена қоидаларига бекаму-кўст амал қилиб 
бориш  жуда  муҳим.  Захарли  кимѐвий  моддаларнинг  ташқи  муҳит  объектларида  қандай 
ўзгаришларга учраши ҳақида маъумотлар ва табиатда қандай ҳолда айланиб юриши, сифат 
ва миқдор ўзгаришларига учраши тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш. 
 
2. Дарснинг вазифаси.          
          Кимѐвий  моддаларнинг  ташқи  муҳит  билан  алоқадорлиги,  ташқи  муҳитда  айланиб 
юриши;  организмга  таъсир  қилиш  механизми  тўғрисида  талабаларда  билим  ҳосил 
қилишдир. 
 
3. Ўқув жараѐнининг мазмуни. 
         1. Заҳарли кимѐвий моддалар гигиенаси. 
         2. Заҳарли кимѐвий моддаларнинг биологик жиҳатдан фаоллиги. 
         3. Кимѐвий таркибига кўра пестицидларнинг асосий гуруҳлари. 
         4. Заҳарланиш қандай жараѐн? 
         5. Кимѐвий моддаларнинг заҳарлилик даражасини белгилаш. 
         6. Токсикология фани - тирик организм билан кимѐвий агент ўртасида бўладиган 
ўзаро таъсирни ўрганувчи фан. 
         7. Пестицидларнинг ташқи мухит билан алоқадорлиги. 
         8. Кимѐвий моддаларнинг организмнинг биокимѐвий тизимлари билан реакцияга 
киришиб, унинг биокимѐвий жараѐнларига таъсир этиши. 
         9. Бирданига ўткир ѐки сурункали заҳарланиш тўғрисида тушунча.  
 
4. Ўқув жараѐнини амалга ошириш технологияси - метод, форма(шакл), восита, усул, 
назорат, баҳолаш.  
            а) Дарснинг тури - суҳбат 
            б) Метод - Бумеранг, Вертушка, ФСМУ 
            в) Форма (шакл) - гурух 
            г) Восита - доска, тарқатма материал, жадвал, графиклар. 
            д) Усул - нутқли 
            е) Назорат - кузатиш 
            ж) Баҳолаш - ўз-ўзини ва умумий баҳолаш 
 
 
5. Метод - Бумеранг, Вертушка, ФСМУ     
  
                                                       Бумеранг тренинги 
                                             1-гуруҳга бериладиган вазифа. 
1.
 
 Кимѐ саноати маҳсулотларининг ҳалқ хўжалигидаги аҳамияти. 
2.
 
 Заҳарли кимѐвий моддаларнинг ишлатилиши экология фани зиммасига қандай 
муаммоларни қўймоқда? 

 
302 
3.
 
 Заҳарли кимѐвий моддаларнинг биологик жиҳатдан фаоллиги. 
2- гуруҳга бериладиган вазифа. 
1. Кимѐвий таркибига кўра пестицидлар қандай гуруҳларга бўлинади? 
2. Заҳар деб қандай моддаларга айтилади?  Заҳарланиш тушунчасини изоҳлаб беринг. 
3. Кимѐвий моддаларнинг заҳарлилик даражасини белгилаш учун қандай      тушунчалардан 
фойдаланилади? 
3- гуруҳга бериладиган вазифа. 
1. Токсикология қандай фан? 
2. Заҳарли кимѐвий моддалар заҳарлилигига қараб қандай гуруҳларга ажратилади? 
3. Пестицидларнинг нафас йўллари орқали организмга киришдаги жараѐнлар. 
4- гуруҳга бериладиган вазифа. 
1. Заҳарли кимѐвий моддаларнинг меъда-ичак йўли орқали киришидаги жараѐнлар. 
2. Пестицидларнинг маҳаллий, рефлектор ва умумий таъсир турларини изоҳлаб беринг. 
3. Захарли моддаларнинг организмдан чиқиб кетишининг ўзига ҳос хусусиятлари. 
5- гуруҳга бериладиган вазифа. 
1. Заҳарли кимѐвий моддаларнинг аллергик таъсири.  
2. Ташқи муҳит объектларини муҳофаза қилишнинг чора тадбирларини ишлаб чиқиш. 
3. Физиологик фаол моддалар билан заҳарланиш турларининг қандай тафовути бор? 
  
     Бумеранг  тренингида  талабаларнинг  кичик  гуруҳларига  вазифалар  ѐзилган  материал 
тарқатилади. Ҳар бир гуруҳ ўз фикрларини баѐн қилади ва гуруҳлар орасида савол-жавоб 
кетади.  
                                    
                                                         ФСМУ технологияси 
Мавзу: Пестицидларнинг организмга таъсир қилиш механизми. 
Ф-фикрларингизни баѐн этинг 
С-фикрингиз баѐнига сабаб кўрсатинг 
М-кўрсатган сабабингизни исботловчи далил кўрсатинг 
У-фикрингизни умумлаштиринг 
 
        Гуруҳни  кичик  гуруҳларга  бўламиз  ва  ҳар  бир  гуруҳ  ўз  фикр  ва  далилларини  тўртта 
босқич билан ѐзишади. Кичик гуруҳлар ѐзган фикрларини ҳимоя қилади. Тренинг-ўқитувчи 
томонидан фикрлар умумлаштирилади. 
 
Масалан: 1 та гуруҳ жавоби. 
 
Ф-организмга  тушган  ҳар  қандай  заҳарли  модда  кенг  доирада  таъсир  кўрсатиб,  асаб 
тизими,  эндокрин  безлар  тизими,  юрак  қон-томирлар  тизими  ва  бошқа  орган  ва 
тўқималарнинг ишини ўзгартиради. 
С-хлорорганик асосга эга бўлган пестицидлар паренхиматоз органларга, жумладан жигарга 
таъсир қилиши аниқланган.   
М-хлорорганик бирикмалар билан заҳарланган одамларда жигар функциялари издан чиқиб, 
организмнинг ҳимоя реакциялари сусайиб кетади.  
У-умумлаштириш. 
 
Вертушка методи 
 
          Бу тренингда 3 та ѐки 5 та гуруҳга материал тарқатилади ва ҳар бир гуруҳ якка ҳолда 
белгилайди. Кейин бу материал гуруҳларга берилади. Яна белгиланада, материал  3 ѐки 5 
марта  айлангандан  сўнг  ўқитувчи  ва  талабалар  билан  умумий  тўғри  жавоб  муҳокама 
қилинади. 
 

 
303 
Мавзу: Кимѐвий моддаларнинг ташқи муҳитда айланиб юриши 
 
      Пестицидлар, яъни биоцидлар ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан сақлаши 
билан бирга ҳосилдорлик ошишига ҳам ѐрдам беради. Бироқ, кейинги вақтда улар тупроқда 
ва  ландшафтларда  тўпланиб,  фитоценозларга,  биоценозларга  ва  улар  орқали  инсониятга 
кўрсатадиган салбий таъсири ортиб бормоқда. 
       Тупроқда  буғланиши  мумкин  бўлган  биоцидларни  зарарлаш  даражасига  қараб  проф. 
Соколов уч гуруҳга ажратади: 
 
№ 
Биоцид препаратлар 
1-гурух 
заҳарлилик 
даражаси 
кучли 
биоцидлар 
2-гурух 
заҳарлилик 
даражаси кучли 
биоцидлар 
3-гурух 
заҳарлилик 
даражаси кучли 
биоцидлар 






Атразин,  симазин,  ПХФ, 
2,4-Д: 
2,9-КМ, 
метилмеркаптофос, 
карбин, 
трефлон, 
нитрофен, 
тиозин, 
карбофос, 
хлорофос, 
купрозан, 
монурон, 
фосфамид, фазалон ва б. 
 
 
 

Гронозан, 
ГХЦГ, 
гептахлор 
тиодана, 
цирам,  метафос,  севин, 
линдан, 
карботион, 
ДНОК, ТМТД, ПХП ва б. 
 
 
 

Хлор, 
ИФК, 
эфирсульфонат, 
орезинметол, 
нитрофоска, 
семерон, 
кельтан, 
каротан, 
поликарбоцин, 
диурон, 
купроцин,  дихлор  этан, 
фталон ва б.    
 
 
 
 
6. Мустақил бажариш учун вазифалар  
 
Объектларни ўрганиш: 
 
Заҳарли кимѐвий моддалар гигиенаси 
 
        Ўзбекистон  ҳудуди  ва  бошқа  иссиқ  иқлимли  шароитларда  ўсимликларга  самолѐтлар 
воситасида  кимѐвий  моддалар  билан  ишлов  бериш  анчагина  маъқул  келмайди,  чунки  бу 
усулда  атроф-муҳит  объектларининг  (атмосфера  ҳавоси,  сув,  сув  ҳавзалари,  озиқ-овқат 
маҳсулотлари  бўлмиш  мева,  сабзавот,  резавор,  полиз  ва  бошқалар)  пестицидлар  билан 
ифлосланиши кўпроқ бўлади. 
Ташқи  муҳит  объектларининг  заҳарли  кимѐвий  моддалар  билан  ифлосланиши  инсон 
соғлигига,  шу  жумладан  бутун  жониворларга  ѐмон  таъсир  қилади.  Чунки  пестицидлар 
биологик  фаол  моддалар  бўлганлиги  учун  улар  ҳар  қандай  тирик  организмга  асоратли 

 
304 
таъсир  кўрсатиб,  йўқ  қилиб  юбориш  хусусиятига  эга.  Шу  боисдан  ҳам  пестицидларни  ўз 
ўрнида тадбиркорлик билан, белгиланган меѐрда ишлатиш лозим бўлади. 
       Аксарият  пестицидлар  организмнинг  биокимѐвий  тузилмалари  билан  ўзаро  реакцияга 
киришиб,  унда  кечадиган  тиббий  биокимѐвий  жараѐнларга  таъсир  этиб,  ишдан  чиқаради, 
натижада  физиологик  функциялар  бузилиб,  кўнгилсиз  ҳодисаларнинг  келиб  чикишига 
сабаб  бўлади.  Масалан,  органик  симоб  бирикмалари  оқсиллардан  иборат  фермент 
гуруҳларининг  ҳаѐт  учун  муҳим  сульфигидрид  гурухларини  қамраб  (блоклаб)  қўйса, 
фосфорорганик  бирикмалар  холинэстераза  ферментини  қамраб  қўяди.  Ҳолбуки  бу 
ферментларнинг  иккала  гуруҳи  ҳам  тирик  организмлар  бўлиб,  одамнинг  ҳаѐт  фаолиятида 
муҳим роль ўйнаши билан ажралиб туради. 
         Табиатда,  жумладан,  биосферада,  яъни    одамдан  тортиб  қурт-қумурсқа  ва 
микроорганизмларгача  бўлган  жонзотлар  яшаб  турган  муҳитда  организмларнинг  ҳаѐт 
фаолиятига  таъсир  қила  оладиган  мингларча  кимѐвий  моддаларнинг  тинмай  узлуксиз 
айланиб юриши фан оламига маълум. Заҳарли кимѐвий моддаларнинг одам насли-насабига 
асоратли  таъсир  қилиши  мумкинлиги  генетик  жиҳатдан  олганда  энг  мураккаб 
муаммолардан  ҳисобланади.  Унинг  долзарблиги  шундаки,  ирсий  касалликлардан 
хисобланган  бола  ташлаш,  боланинг  ўлик  ѐки  майиб-мажрух  бўлиб  туғилиши  сингари 
азиятли  вазиятлар  кейинги  вақтларда  кўпайиб  бораѐтганлиги  кишини  ташвишга  солмай 
қўймайди. 
         Ишлатилаѐтган  кимѐвий  моддаларнинг  аллерген  тариқасида  организмга  таъсир 
қилиши  борасидаги  муаммо  ҳам  ҳозир  ечилиши  қийин  бўлган  вазифалардан  бўлиб 
турибди. Мазкур мураккаб масала кимѐвий моддалар таъсирида пайдо бўладиган аллергик 
касалликларни аниқлаш ва  махсус даволаш  усулларини ишлаб чиқиш вазифасини ечишга 
ундайди.  Мазкур  касалликларнинг  олдини  олиш  чораларининг  табиати  билан  йўналиши 
ҳам  кимѐвий  моддалардан  ҳосил  бўладиган  аллергик  касалликларни  аниқлаш  ва  дозалаш 
усулларига  кўп  жихатдан  боғлиқдир.  Диққатга  сазовор  нарса  шуки,  кўпгина  кимѐвий 
моддалар  жуда  оз  миқдорда  организмга  тушганда  эмбрион  хужайраларига,  иммунологик 
хусусиятларга  зарарли  таъсир  қила  оладиган  ўзгаришлар  бошланишига  олиб  келиши 
мумкин.  Бир  қатор  касалликларда,  жумладан,  кимѐвий  моддалар  билан  заҳарланиш 
ҳолларида  ҳам  организмнинг  иммун  реакциялари  муҳим  роль  ўйнашини  қайд  этиб  ўтиш 
лозим.  
          Зироатчилик,  қишлоқ  хўжалигига  тааллуқли  ишлар  ва  ялпи  касалликнинг 
тарқалишига  қарши  кўриладиган  чора-тадбирларга  пестицидларнинг  кенг  қўлланилиши 
ҳамда меҳнат жараѐнида заҳарли моддалар билан иш кўрадиган  одамлар сонининг кўпайиб 
бораѐтганлиги  организмда  юзага  келадиган  иммунологик  ўзгаришларни  клиник  нуқтаи 
нзардан  батафсил  ўрганиб  чиқиш  зарурлигини  кўрсатади.  Илмий  манбалар,  жахондаги 
кўпгина  олимларнинг  фикрига  қараганда,  катта-катта  экин  майдонлари  самолѐтдан  туриб 
ҳам,  ердан  туриб  ҳам  дорилаб  борилар  экан,  биосферанинг  пестицидлар  билан 
ифлосланиши эҳтимоли хам тобора кўпайиб боради, чунки майда-майда зарралар ҳолидаги 
талайгина  пестицидлар  ҳаво  оқими  билан  атмосферанинг  юқори  қатламларига  кўтарилиб, 
ер  курраси  атрофида  узоқ  муддат  мобайнида  айланиб  юради  ва  қор-ѐмғирга  қўшилиб 
қайтиб тушади. 
        Хулоса  қилиб  айтганда,  кимѐвий  моддалар  тамомила  парчаланиб  кетгунча  ташқи 
муҳит  объектларида  туриш  хусусиятига  эга.  Шу  муносабат  билан,  амалда  ишлатиш  учун 
жорий этиладиган препаратларни танлашда гигиеник мезонларни бундан кейин ҳам тинмай 
мукаммаллаштириб  бориш  масалалари  жуда  муҳим  бўлиб  қолади.  Бунда  турли  кимѐвий 
синфларга  кирадиган  пестицидларнинг  токсикодинамикаси  ва  таъсир  механизмини 
батафсил  ўрганишга,  моддаларнинг  қайси  ҳоссалари  кимѐвий  тузилишдаги  қайси 
хусусиятга боғлиқлигини аниқлаш, пестицидларнинг аҳоли саломатлигига қай даражада ва 
қай  хилда  ҳавф  солиши  мумкинлигини  олдиндан  аниқлаб  олишга  катта  аҳамият  бериш 
зарур бўлади. Шу билан бирга, ташқи муҳит объектларини муҳофаза қилишнинг аниқ чора-
тадбирларини  ишлаб  чиқиш  даркор.  Атроф-муҳитни    муҳофаза  қилиш  мураккаб  хамда 

 
305 
долзарб  масала  бўлиб,  бу  турли  давлат  вакиллари  ҳамда  ҳар  хил  ихтисосдаги 
мутахассисларнинг  бирлашиб  иш  олиб  боришини  талаб  қилади.  Мазкур  масалани  илмий 
асосда ҳар жихатдан ишлаб чиқиб муҳофаза қилишга имкон яратади. 
       Шуни  қайд  қилиш  керакки,  заҳарли  кимѐвий  моддалар  ташқи  муҳитнинг  қайси 
объектлари орқали организмга кирмасин, улар бирданига ўткир ѐки сурункасига (узоқ вақт 
давомида тушиб турадиган бўлса) заҳарланиш аломатларини келтириб чиқариши мумкин. 
Демак,  ҳар  бир  тиббиѐт  ходими  кимѐвий  омиллардан  заҳарланиш  йўлларидан  хабардор 
бўлмоғи,  ана  шундай  фавқулодда  ҳолларда  заҳарланишнинг  олдини  олмоғи  мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади. Шу  мақсадда заҳарланишнинг келиб чиқиши, қайси тарзда намоѐн 
бўлиши,  қандай  аҳволда  ўтиши,  оғир-енгиллиги  ва  бошқа  ҳолатларни  кўрсатиб  ўтиш 
мақсадга мувофиқдир. 
          Тиббиѐтда  физиологик  фаол  моддалар  билан  заҳарланишнинг  икки  тури:  бирданига 
ўткир  (қаттиқ)  заҳарланиш  ва  сурункасига  заҳарланиш  тафовут  қилинади.  Таъсирчан 
заҳарли  моддаларнинг  организимга  бир  йўла  кўп  миқдорда  тушиши  оқибатида  содир 
бўладиган  заҳарланиш  бирданига  ўткир  заҳарланиш  деб  аталади,  мазкур  таъсирчан 
моддалар  узоқ  вақт  мобайнида  организмга  кам  кириб  турадиган  заҳарланиш  холати 
сурункали  заҳарланиш  деб  аталади.  Организм  бирдан,  фавқулодда  заҳарланганда  юзага 
чиқадиган аломатлар сурункасига заҳарланишда кузатиладиган аломатлардан фарқ қилади. 
Масалан,  кучли  таъсир  кўрсатадиган  бирор  фосфорорганик  модданинг  ўлдирадиган 
миқдори  (дозаси)  ҳайвон  организмига  бир  йўла  юборилса,  ҳайвон  дарров  безовталаниб, 
ғайри-табиий  ҳолатга  келади,  мускуллари  тортишади,  жуни  ҳурпайиб,  нафаси  бўғилиб 
қолади,  оғзидан  бемавруд  сўлак  оқиб,  ичакнинг  тўлқинсимон  ҳаракати  кучаяди,  қон 
айланиши бузилади, оқибатда нафас олиш қийинлашади ва хайвон ўлими кузатилади. 
         Пестицидлар, кимѐвий моддалар билан сурункасига заҳарланганда ўзгача ҳолатларни 
кузатиш мумкин. Бунда заҳарланишга хос белгилар аста-секин авж олиб боради, жумладан 
турли  мускул  гуруҳлари,  хусусан    орқа  оѐқ  мускуллари  бирин-кетин  фалажланади,  юрак 
мускуллари спазмага йўлиқади, ютиш ҳамда ҳазм қилиш қийинлашиб, ҳайвон озиб кетади 
ва шунинг асоратида ўлади.  
         Бир  тур  заҳарли  моддалар  организмга  оз–оздан,  бироқ  сурункасига  тушиб  турганда 
заҳарланиш  аломатларини  келтириб  чиқаришга  яна  бир  сабаб  шуки,  таъсирчан  кимѐвий 
моддалар  (хусусан  липоидотроп,  яъни  ѐғларга  сингдирилган  моддалар-ДДТ  ва  бошқалар) 
тери ости ѐғ тўқмаларига аста-секин тўпланиб боради (заҳар деполарини  ҳосил қилади). 
          Илмий  техника  тараққиѐти  ўзини  кўрсатаѐтган  ҳозирда  вақтда  қишлоқ  ҳўжалиги 
экинларини  парваришлашда,  уларни  зараркунанда  ҳашаротлар  ва  турли  касалликлардан 
ҳимоя  этишда  кўлланиладиган  пестицидлар  йилига  юзлаб  кашф  этилмоқда.  Ишлаб 
чиқарилаѐтган  пестицидлар  хилма-хил  моддалар  туркумига  кириши  туфайли  уларнинг 
қандай  тамойилларга  асосан  таъсир  қилишини  изоҳлаб  бериш  мураккаб  ишдир.  Шунга 
қарамай,  бир  қатор  пестицидларнинг  организмга  таъсир  қилиш  механизми  (моҳияти) 
маълум даражада аниқланган. Чунончи, фосфорорганик кимѐвий бирикмалар организмнинг 
биокимѐвий  тизимига  таъсир  кўрсатади  ва  шу  йўл  билан  организмдаги  биокимѐвий 
жараѐнларнинг боришини ўзгартириб қўяди. 
           Маълумки,  организмнинг  ҳаѐт  фаолиятида,  аниқроғи  қўзғалишларнинг  бир  нерв 
охиридан  ижрочи  орган  хужайрасига  ўтишида  медиаторлар  деб  аталадиган  алоҳида 
кимѐвий  моддаларнинг  аҳамияти  катта.  Ўз  навбатида,  медиаторлар  нерв  ҳужайраларидан 
ишланиб чиқади ва нерв охирларида бўлади. Нерв толасидан келаѐтган нерв импульси ҳам 
нерв  охирларида  бўлади.  Нерв  толасидан  келаѐтган  нерв    импульси  охирига  етганидан 
кейин  медиатор  ажралиб  чиқади  ва  ижрочи  ҳужайранинг  (кўпинча  мускул  ѐки  без 
хужайрасининг)  оқсил  тузилмалари  билан  реакцияга  киришади,  шунинг  натижасида 
ижрочи  хужайра  қўзғалиб,  ўзига  хос  ишни  бажаради  (мускул  ҳужайраси  қисқаради,  без 
ҳужайраси  секрет  ишлаб  чиқаради).  Фанда  ацетилхолин  деган  модданинг  нерв 
импульсларини  бир  тузилмадан  иккинчисига  ўтказишда  фаол  иштирок  этадиган 
медиаторларнинг  бири  эканлиги  аниқланган.  Нормал  шароитларда  нерв  толасидан  унинг 

 
306 
охирига  импульс  етиб  келганида  бир  оз  миқдор  ацетилхолин  ажралиб  чиқади.  У  мускул 
толасининг қисқаришига ѐки безнинг секрет ажратишига сабаб бўлади. Ҳужайранинг ўзига 
хос  фаолияти  шу  йўсинда  пировардига  етганидан  кейин,  энди  керак  бўлмай  қолган 
ацетилхолин  тўқимадаги  алоҳида  фермент  -    холинэстераза  ферменти  таъсирида 
парчаланиб  кетади.  Натижада  бояги  ишчи  ҳужайра  яна  аввалгидек  қўзғалувчан  ҳолга 
келади  ва  навбатдаги    нерв  импульсини  қабул  қилишга  тайѐр  бўлиб  туради.  Илмий 
тадқиқотларда аниқланганидек, фосфорорганик бирикмалар холинэстераза ферменти билан 
реакцияга  киришиб,  шу  фермент  фаоллигини  пасайтириш  хусусиятиги  эга.  Фермент 
фаоллиги  пасайиб  қолганидан  кейин  нерв  қўзғалишларида  чиқадиган  ацетилхолиннинг  
парчаланиши  тўхтайди  ѐки  хийла  камаяди,  натижада  ацетилхолин  тўқималарда  тўпланиб 
қолади  ва  ишчи  хужайрага  энди  анча  кучли  ва  узоқ  таъсир  кўрсатиб  туради,  шунга  кўра 
заҳарланишга ҳос бир қанча ўзгаришлар юзага келади. Мазкур биокимѐвий жараѐн сиртдан 
қараганда тегишли нервлар тонусининг бир қадар кескин кучайиши билан ифодаланадиган 
жараѐнга ўхшаб кетади.  
           Маргимуш  (мишъяк),  симоб  бирикмалари  ҳам  асосан  фермент  тизимларига  таъсир 
кўрсатади.  Лекин  улар  холинэстеразага  таъсир  қилмай,  балки  бошқа  ферментларнинг, 
хусусан  олтингугурт  тутадиган  ва  хилма  хил  биокимѐвий  жараѐнларда  иштирок  этадиган 
тиол ферментларининг фаоллигини пасайтиради. 
          Хлорорганик  асосга  эга  бўлган  пестицидлар  паренхиматоз  органларга,  жумладан 
жигарга  таъсир  қилиши  билан  ажралиб  туради.  Хлорорганик  бирикмалар  билан 
заҳарланганда  одамларда  жигар  функциялари  издан  чиқиб,  организмнинг  ҳимоя 
реакциялари  сусайиб  қолади.  Организмда  узлуксиз  содир  бўлиб  турадиган  оксидланиш 
жараѐни  ҳам  бузилади.  Сўз  пестицидларнинг  организмга  таъсир  қилиш  механизми 
тўғрисида кетар экан, айнан бирор-бир пестицид организмнинг қандайдир функцияларини 
издан  чиқаради,  бошқа  тизимларга  таъсир  қилмайди,  деб  айтиш  нотўғри  бўлар  эди. 
Организмга тушган ҳар қандай заҳарли модда  кенг доирада таъсир кўрсатиб, нерв тизими, 
эндокрин  безлар  тизими,  юрак  қон-томирлар  тизими  ва  бошқа  орган  ва  тўқималарнинг 
ишини ўзгартиради. 
          Заҳарли  кимѐвий  моддаларнинг  организмга  таъсири  натижасида  бундай  хилма  хил 
ўзгаришлар орасида организмнинг бирор тизимига хос ўзгаришлар устун туриши мумкин. 
Организмдаги  қайси  тизимнинг  кўпроқ  ўзгаришга  учраши  ҳар  бир  алоҳида  ҳолатда  ўша 
ўзгаришларни келтириб чиқарадиган кимѐвий  модданинг таркибий тузилишига, табиатига 
боғлиқ бўлади. 
         Инсоният  яшаб  ижод  этаѐтган  табиий  муҳит  нафақат  одамнинг  фаолияти  билангина 
ифлосланиб  қолмасдан,  балки  табиий  жараѐнлар  (вулқонларнинг  отилиши,  гейзерлар 
оқиши,  кенг  кўламда  ѐнғинларнинг  содир  бўлиши,  табиий  чириш,  ифлосланиш 
натижасида)  қайд  этилади.  Асосан  инсоннинг  тез  суръатлар  билан  ўсиб  бораѐтган  ишлаб 
чиқариш  фаолияти  туфайли  биосферамиз  озор  топмоқда.  Инсоннинг  кимѐ  соҳасидаги 
фаолияти,  шу  сўзнинг  том  маъноси  билан  олганда,  ҳалқ  ҳўжалигини  ривожлантириш 
бобида ғоят катта омил бўлиб хисобланади-ю, лекин шу билан бир вақтда санитар-гигиеник 
жихатдан  маълум  даражада  бир  қанча  муаммоларни  ҳам  туғдиради.  Кимѐ  фани  ва  унинг 
кўпгина  жабхалари  тез  ривожланишига  асорат  бериши  мумкин  бўлган  кимѐвий  моддалар 
таъсирини атрофлича, ҳар томонлама ўрганиб бориш, шу билан бир қаторда ташқи муҳит 
ва  аҳоли  саломатлигини  сақлаш,  пестицидларнинг  организмга  кўрсатиши  мумкин  бўлган 
салбий таъсирини атрофлича, ҳар томонлама ўрганиб, зарарли асоратларини бартараф этиш 
йўллари  ва  усулларини  ишлаб  чиқиш  талаб  этилади.  Чунки  бу  хилдаги  чора-тадбирлар 
ишлаб  чиқилмаса,  пестицидлар  турли  йўллар  билан  озиқ-овқат  махсулотлари,  сув, 
атмосфера  ҳавоси  билан  бирга  организмга  кириб,  одамларнинг  саломатлигига  бир  қадар 
таъсир  кўрсата  оладиган  омилга  айланиб  қолиши  мумкин.  Зироатчиликда,  маданий 
ўсимликларни  парваришлашда  маргимуш  ва  симоб  препаратларидан  фойдаланиш 
муносабати  билан  одамларнинг  пестицидлар  ўрнида  ишлатиладиган  мазкур  моддалардан 
захарланиб қолганлиги тўғрисидаги ҳабарлар XVIII асрдаѐқ маълум бўла бошлаган эди. 

 
307 
           ХIX  аср  ва  XX  асрнинг  биринчи  ярмига  тааллуқли  маълумотлар  бу  препаратлар 
билан  заҳарланиш  ҳоллари  Европа,  хусусан  Германия,  Франция,  Испания  ва  бошқа 
мамлакатларда  ҳам  учраганлигидан  далолат  беради.  Ўша  замондаги  манбаларда  
одамларнинг  никотин,  мис,  фосфор,  бром  ва  цианамидлар  сингари  препаратлар  билан 
заҳарланиб  қолганлари  ҳақида  ҳабарлар  ҳам  учрайди.  Чунончи,  заҳарли  кимѐвий 
моддалардан  1945-1949  йиллар  мобайнида  1700  киши,  1950  йилдан  1954  йилгача  7300 
киши  заҳарланганлиги  тиббиѐтга  тааллуқли  адабиѐтларда  қайд  қилинган.  1955-1959 
йилларда эса кимѐвий препаратлардан заҳарланган кишилар сони 15000 дан зиѐд бўлган. 
        Кейинги  ўн  йилликларда  қишлоқ  хўжалик  экинлари  зараркунандаларига  ва 
касалликларига  қарши,  шунингдек  бошқа  мақсадларда  қўлланиладиган  пестицидлар  тури 
(ассортименти)  янги  фосфорорганик  бирикмалар  ҳисобига  ошиб  борди.  Ўз-ўзидан 
маълумки, қўлланувчи кимѐвий омиллар турининг ортиши бу моддаларнинг кенг қўламда 
ишлатилишидан  дарак  беради.  Кейинги  25  йил  ичида  заҳарли  кимѐвий  моддаларни 
қўллайдиган мамлакатларда бу таъсирчан моддалардан заҳарланган кишиларнинг сони бир 
неча  ўн  мингдан  ортиб  кетган.  Кўпчилик  ҳолларда  одамларнинг  ѐппасига  заҳарланиш 
ҳолатлари  ҳам  содир  бўлиб  турибди.  Ахоли  томонидан  сотиб  олинадиган  озиқ-овқат 
махсулотлари,  шунингдек,  рўзғор  буюмларига  пестицидлар  юқиб  қолади.  Тиофос,  ГХЦГ, 
гексахлоран, 
теодан, 
полихлорпирен 
ва 
бошқа 
препаратларнинг 
нотўғри 
транспортировкаси,  сақланиши  ва  ишлатилиши  натижасида  сув,  ҳаво,  тупроқ,  озиқ-овқат 
махсулотлари  захарланмоқда,  шулар  орқали  инсон  организмида  турли  кўринишдаги 
касалликлар  содир  бўлмоқда.  Бу  борада  сурункали  заҳарланиш  салмоқли  ўрин  тутади. 
Заҳарли  кимѐвий  моддаларни  тадбиркорлик  билан  сақлаш  ва  ишлатишга  доир  гигиена 
қоидаларига  бекаму-кўст  амал  қилиб  бориш  аҳоли  саломатлигини  сақлашнинг  ишончли 
йўли  бўлиб  қолади,  уларнинг  ташқи  муҳит  объектларидаги  миқдори  гигиена 
нормативларидан ошиб кетишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.  
           Пестицидларни  ишлатиш  меъѐрига,  муддатларига  қатъий  амал  қилиб  бориш  катта 
аҳамият касб этади. Турли буюм ва асбобларнинг сиртида маълум даражада юқи қоладиган 
ва  мева  ҳамда  сабзавотларнинг  бирмунча  ичкари  қатламларига  ўта  оладиган  мойли 
эмульсиялар кўпроқ ҳавфлилиги билан ажралиб туради.  
          Тадбиркорлик билан ўз ўрнида сақланмайдиган ҳамда ишлатилмайдиган пестицидлар 
ѐғингарчилик даврида ѐмғир суви билан бирга сув манбаларига тушиши мумкин. Бунга йўл 
қўймаслик  учун  ариқ  ва  ҳовузларнинг  четларини  мустаҳкамлаб,  бундай  хавфдан  холи 
қилиниши керак. 
          Заҳарли  кимѐвий  моддалар  ичида,  айниқса,  хлорорганик  пестицидлар  ариқларда 
ушланиб қолиши мумкин, шунинг учун ариқларни вақти-вақти билан тозалаб туриш зарур 
бўлади.  Қишлоқ  ҳўжалигида  ишлатиладиган  жуда  кўп  заҳарли  моддалар  ташқи  муҳит 
омилларига  чидамли  бўлиб,  улар  сув  ва  тупроқ  муҳитида  узоқ  вақт  сақланиб  туриши  ва 
тупроқнинг бирмунча  чуқур қатламларига ўтиши мумкин (масалан, ДДТ, полихлорпинен, 
ГХЦГ, алдрин, полихлоркамфен ва бошқалар шулар жумласидандир).  
          Хлорорганик  моддаларнинг  ўзига  хос  хусусиятларидан  бири  уларнинг  сувда  ѐмон 
эришидир,  бироқ  органик  эритувчи,  жумладан  ѐғларда  яхши  эрийди  ва  ташқи  муҳитга 
чидамли  бўлади.  Гигиена  таснифига  мувофиқ,  бир  қанча  хлорорганик  бирикмалар  жуда 
чидамли  препаратлар  жумласига  киради.  Масалан,  ДДТ  ишлатилган  жойда  тупроқ 
муҳитида  у  8-10  йилдан  кейин  ҳам,  ГХЦГ,  альдрин,  гептахлор  каби  препаратлар  эса  4-6 
йилдан кейин тупроқнинг юқори қатламида сақланиб туриш хусусиятига эга ва аста-секин 
тупроқнинг  чуқур  қатламларига  сингиб  боради.  Препаратнинг  тупроқда  қанчалик  узоқ 
сақланиши  тупроқ  табиатига  боғлиқ  эканлиги  аниқланган  (пестицидлар  органик 
моддаларга  бой  тупроқларда  минерал  моддаларга  бой  тупроқларга  қараганда  кўпроқ 
тўпланади). 
           Заҳарли моддаларни сақлашда тупроқ микроорганизмларининг, қор ва ѐмғир сувлари 
кўп-озлигининг  ҳам  аҳамияти  бор.  Хлорорганик  бирикмаларнинг  тупроқда  қанчалик  кўп 
тўпланиб  бориши  препаратларнинг  қандай  меъѐрда  ва  неча  марта  ишлатилганлигига  ҳам 

 
308 
боғлиқ  бўлади.  Бу  пестицидлар  ўсимлик  ва  ҳайвонлардан  олинадиган  маҳсулотларда  ҳам 
тўпланиб боради, уларнинг ўсимликларда қандай миқдор ва қанча муддат сақланиб туриши 
бир  қанча  омилларга  узвий  боғлиқ  бўлади.  Жумладан,  препаратларнинг  ташқи  муҳит 
омиллари  таъсирига  чидамсиз  ва  чидамлилигига,  қайта-қайта  ишлатилишига,  қўлланиш 
миқдорига,  ўсимликларнинг  турига,  заҳарли  кимѐвий  моддалар  ишлатиладиган 
шароитларга ва бошқа омилларга боғлиқдир. 
           Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилувчи хлорорганик пестицидларга қараганда 
фосфорорганик препаратларнинг афзаллиги шундаки, улар ташқи муҳитга камроқ чидамли 
бўлиб,  айниқса  иссиқ  кунларда  зарарсиз  махсулотларга  парчаланиб  кетади.  Чунончи,  
тадқиқотлар  шуни  кўрсатадики,  метилмеркаптафос  ўсимликларнинг  баргларида  30  кун, 
фосфамид 7-10 кун сақланиб туради. Модомики шундай экан, мазкур препаратлар сингари 
фосфорорганик  бирикмалар  тўғри,  тадбиркорлик  билан  ишлатилганида  ўсимликлар 
таркибида улар кўп тўпланиб қолмайди. 
         Ўсимликларни  ҳимоя  қилишда  ва  уларни  парваришлашда    ишлатиладиган 
пестицидларнинг  мумкин  қадар  иссиққонли  организмларга  зарарсиз  бўлиши  катта 
аҳамиятга эга. Шу боисдан ҳам жаҳондаги кўпгина мамлакатлар олимлари ўсимликларнинг 
зараркунандалари ва касалликларига қарши курашда яхши наф берадиган, шу билан бирга 
одам  ва  ҳайвонлар  учун  заҳарли  таъсир  кўрсатмайдиган  фосфорорганик  пестицидларни 
кашф этиш юзасидан кенг қўлламда илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Ҳозирги 
вақтда  хлорофос,  карбофос  ва  бошқалар  сингари  кам  захарли  препаратлар  ишлаб 
чиқилмоқда. 
          Ҳозирда  қўлланиладиган  пестицидларнинг  яна  бир  гурухи  карбонатлар,  яъни 
карбоминат кислота ҳосилаларидир. Одатда, мазкур препаратлар кўпгина зараркунанда ва 
ҳашаротларга  заҳарли  таъсир  кўрсатади,  бироқ  ташқи  муҳитга  кам  чидамли  бўлишлари 
билан ажралиб туради. 
          Хулоса  қилиб  айтганда,  қишлоқ  хўжалиги  амалиѐтида  қўлланиладиган  пестицидлар 
ўзининг  физик-кимѐвий  хоссалари,  ташқи  муҳитга  чидамлилиги  ва  бошқа  хусусиятлари 
жихатидан  бир  биридан  фарқ  қилади.  Шу  туфайли  озиқ-овқат  маҳсулотлари,  атмосфера 
ҳавоси,  шунингдек  тупроқнинг  ифлосланишига  йўл  қўймаслик  учун  бу  препаратларни 
тўғри танлаб, меъѐрида, тадбиркорлик билан ишлатиш ва айни вақтда гигиеник қоидаларга 
бекаму-кўст  амал  қилиб  бориш  жуда  мухим  (фақат  мазкур  экин  учун  ижозат  берилган 
пестицид  намуналарини  қўллаш,  уларни  ишлатиш  муддатлари,  усуллари,  меъѐрига  амал 
қилиш,  бирор  майдон  дориланган  бўлса,  белгиланган  муддат  ўтгандан  кейингина  ўша 
майдонга ишлашга чиқиш) ҳисобланади. 
       Ҳайвон  ва  ўсимликларнинг  қандай  бўлмасин  бирор  тури  учун  қишлоқ  ҳўжалигида 
қабул  қилинган  меъѐр  ва  регламентларни  бошқа  турдаги  ҳайвон  ѐки  ўсимликларга  ва 
бошқа  объектларга  қўллаш  таъқиқланади.  Умуман,  пестицидлардан  фойдаланишда 
тинимсиз назорат олиб бориш талаб этилади. 
          Қишлоқ хўжалигида зараркунандалар, касалликлар, бегона ўтларга қарши, шунингдек 
бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган заҳарли кимѐвий моддалар билан ишланар экан, 
бу таъсирчан моддалар маълум миқдорда ташқи мухитга тарқалади ва уни ифлослантириш 
хусусиятига  эга.  Бунинг  оқибатида  бизни  ўраб  турган  сув,  ҳаво,  тупроқ,  озиқ-овқат 
махсулотлари,  табиат  неъматлари,  ем-хашак  ва  бошқаларнинг  қўлланилган  пестицидлар 
билан  ифлосланиб  қолиш  хавфи  туғиладики,  бунинг  учун  биринчи  галда  заҳарли 
химикатларнинг  қандай  йўллар  билан  ташқи  муҳит  объектларини  амалда  қанчалик 
ифлослантириши мумкинлигини ҳамда зарарли  химикатларнинг бир муҳитдан бошқасига 
қай  тариқа  ўтишини  аниқлаб  олиш  керак  бўлади.  Ушбу  нуқтаи  назардан  олганда,  ташқи 
муҳит омилларининг таъсирига анча чидамли бўлиб, шу муҳитда узлуксиз бўлиб турадиган 
мураккаб  биологик  жараѐнларда  иштирок  этувчи  пестицидлар  ДДТ,  ГХЦГ, 
пентахлорбензол, полихлорпинен, полихлоркамфен ва бошқаларнинг қандай ўзгаришларга 
учраши катта аҳамият касб этади. Суғориладиган деҳқончилик ривожланган туманларда бу 
таъсирчан  моддаларнинг  ташқи  муҳитдаги  бир  объектдан  бошқасига  ўтиб  туриши  анча 

 
309 
енгил  бўлади,  чунки  бундай  жойларда  пестицидлар  экинларга  бериладиган  сув  орқали 
ташқи мухитдаги бошқа объектларга енгил ўтиб туради. 
         Ташқи  муҳит  омилларига  ҳийла  чидамли  пестицидлар  айниқса  ҳавфлидир,  чунки 
уларнинг  осонлик  билан  турли  объектларга  тинмай  ўтиб  турадилар,  мазкур  объектларда 
аста-секин тўпланиб, шу тариқа одам ҳамда хайвонлар организмига ҳам тушиб қолишлари 
кузатилади. Пестицидлар сув ва бошқа озиқ–овқат маҳсулотлари билан организмга тушиб, 
унинг  сурункали  захарланиб  боришига  сабаб  бўлиши  мумкин.  Масалан,  қанд  лавлаги 
экилган  майдонларга  заҳарли  химикатлар  хоҳ  ердан  туриб,  хоҳ  самолѐт  воситасида 
пуркалганида тупроқ анчагина ифлосланади (ҳар бир килограм тупроқда 4,40-0,74 мг рогор, 
5,1-0,4 мг метилмеркаптафос қайд этилади). Ҳаво харорати юқори ва намлиги кам бўлса, бу 
препаратларнинг  тупроқдан  ҳавога  ўтиши  бир  қадар  осонлашади.  Қанд  лавлаги  илдиз 
битини  нобуд  қилиш  мақсадида  қўлланилган  мана  шу  пестицидларнинг  аэрозоллари 
қўлланилгандан кейин    72 соат ўтгач, уларнинг миқдори (концентрацияси) ҳавода 0,0052 
мг/кг, тупроқда 5,1-0,45 мг/кг, лавлаги илдизларида 3,0-0,4 мг/кг дан 2,85-27 мг/кг га етади.  
         Турли  мақсадларда  ишлатилган  пестицидларнинг  ташқи  муҳитда  бир  объектдан 
бошқасига ўтиб боришига яна бир мисол келтириш мумкин. Дарѐ, кўл ва ҳовуз сувларини 
текшириб  кўриб,  уларда  0.025  мг/л  миқдорида,  сув  тагидаги  чўкинди  ва  балчиқда  эса  2.0 
мг/л миқдорида ДДТ препарати борлиги аниқланган.  
         Заҳарли  кимѐвий  моддаларнинг  ташқи  муҳитда  тўпланиб  қолиши  одам  организмига 
ҳам  ўтиб  қолишига  сабаб  бўлиши  мумкин.  Буни  тасдиқлаш  учун  қуйидаги  рақамларга 
эътибор    берса  бўлади.  Аппендектомия  (  кўричакнинг  жарроҳлик  амали  билан  олиб 
ташланиши) вақтида  олиб ташланган тўқималардан ажратиб олинган ѐғ тўқимасининг 36% 
ида 0.8-2.5 мг/кг миқдорида ДДТ топилган. Бу мисол пестицидларнинг одам организмида 
тўпланиб боришидан далолат беради.  
          Тадқиқотлар кўрсатадики, севин сингари айрим пестицид намуналари ўртача ҳарорат 
шароитида ҳам бир сферадан бошқа сферага ўтиб, одам саломатлиги учун ҳавф соладиган 
миқдорда тўплана боради. 
          Чунончи,  мазкур  пестицид  олма  пўстидан  ўтиб,  этида  аста-секин  йиғилиб  боради, 
тупроқда  эса  1-2  йилгача  сақланиб  қолиш  ҳусусиятига  эга,  яъни  тупроқ  яна  бошқа 
объектларнинг  ифлосланишига  сабаб  бўладиган  иккиламчи  резервуар  (манба)  бўлиб 
қолиши  мумкин  (севин  тупроқнинг  шудгорланадиган  қатламларига  ўтади  ва  бундан  ҳам 
чуқурроқ  сингиши  мумкин).  Жумладан,  севин  тупроққа  солинганидан  кейин  3  ой  ўтгач 
унинг 90 фоизи ўсимликларнинг илдиз тизими тарқаладиган зонада аниқланган. 
           Инсониятни қуршаб турган ташқи муҳит объектлари(тупроқ, сув, атмосфера  ҳавоси, 
ўсимликлар  дунѐси,  табиат  неъматлари)ни  назорат  қилиш  юзасидан  олиб  борилган  кўп 
йиллик  текширишлар  натижасида  бир  қанча  пестицидларнинг  табиатда  айланиб  юриши 
аниқланди.  Қуйида  уларнинг  табиатда  айланиб  юришини  ифодаловчи  тархини  келтириб 
ўтамиз.  Содда  қилиб  кўрсатилган  тарх  шуни  кўрсатиб  турибдики,  пестицидлар 
ишлатилгандан кейин ташқи муҳитнинг барча шахобчаларига ва пировард натижада, одам 
ҳамда  ҳайвонлар  организмига  тушади.  Бунинг  сабаби  шундаки,  одамлар  билан ҳайвонлар 
ҳамиша  ташқи  муҳит  билан  мустаҳкам  боғланган  холда  ҳаѐт  кечиради.  Агар  шундай 
бўладиган  бўлса,  ташқи  муҳитнинг  ҳар  бир  омили  тирик  организмга  маълум  даражада 
таъсир  қилиб,  унда  бир  қатор  ўзгаришларни  келтириб  чиқарадиган  манбага  айланиши 
мумкин. 
          Бу таъсирот одам учун фойдали бўлиши ҳам, зарар келтириши ҳам мумкин. Ҳозирда 
фан  ва  техника  тараққиѐти  натижасида  пайдо  бўлган  турли  пестицидларнинг  қишлоқ 
ҳужалигида  ишлатилиши  ташқи  муҳит  объектлари  орқали  зиѐн  етказадиган  ана  шундай 
таъсирот  қолдириши  эҳтимолдан  холи  эмас.  Шу  туфайли  ҳам  ташқи  муҳитнинг  кимѐвий 
моддалар билан ифлосланишининг олдини олиш гигиена жиҳатидан жуда катта аҳамиятга 
молиқдир. 

 
310 
          Энди  ўқувчиларимизга  агротехника  қоидаларига  риоя  қилмай  кимѐвий  таъсирчан 
моддаларни  кўр-кўрона,  пала-партиш  ишлатиш  натижасида  ифлосланиб  қолиши  мумкин 
бўлган ташқи муҳит омиллари устида тўхталиб ўтамиз. 
          Сув ва сув ҳавзалари. Қишлоқ хўжалигининг барча суғориладиган жойларида сув ва 
сув  ҳавзаларининг,  ҳатто  ер  ости  сизот  сувларининг  пестицидлар  билан  ифлосланиши 
аниқланган. Ўсимликларга  кимѐвий  ишлов  бериш  жараѐнида  туғридан  –  тўғри  сув  ва  сув 
ҳавзалари,  тупроқ  ва  атмосфера  ҳавосининг  ифлосланиши  қайд  қилинади.  Масалан, 
тупроққа  тушган  зарарли  моддалар  сув  билан  ювилиб,  унда  эриган  ҳолда  ѐки  суспензия 
кўринишида сув ҳавзаларига тушиши мумкин. 
           Марказий  Осиѐ  шароитида  сувнинг  пестицидлар  билан  зарарланишига  шароит 
туғдирадиган  бир  қанча  омиллар  бор.  Булар  орасида  экинларни  суғориш  асосий  ўринда 
туради. 
           Маълумки,  Марказий  Осиѐда  йирик-йирик  сув  иншоотлари  қурилган  ва  буларни 
барпо  этиш  келгусида  янада  ривожланади.  Суғориш  мақсадида  қурилган  ана  шу 
иншоотлардан  оқиб  келадиган  сув  экин  майдонларига  таралиб,  кимѐвий  моддалар 
ишлатилган  ерларни  ювиб  ўтади  ва  ифлосланиб  боради.  Бунда  ўша  майдонларда  мавжуд 
бўлган  тупроқдаги  заҳарли  моддалар  сув  таркибига  ўтиб  қолади.    Заҳарли  кимѐвий 
моддалар билан ифлосланган сув зовур, ариқ ва каналлардан оқиб ўтар экан, ундан аҳоли 
ўзининг мақсадлари учун фойдаланиши, ҳайвон ва паррандалар эса ундан ичиши мумкин. 
Демак, пестицид қолдиқлари шу йўл билан ҳам жонли организмга ҳавф туғдиради. 
         Сув  ва  сув  ҳавзалари  ўз  таркибида  нафақат  заҳарли  кимѐвий  моддаларнинг 
қолдиқларини, балки ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги экинларини (мева, сабзавот, резавор, 
полиз  экинлари,  шунингдек  техника  экинларидан  пахта,  зиғир,  каноп  ва  бошқалар) 
етиштиришда фойдаланиладиган минерал ўғит қолдиқларини ҳам сақлайди. 
          Атмосфера  ҳавоси.  Атмосфера  ҳавосининг  заҳарли  моддалар  билан  заҳарланиши 
борасида  тўхталар  эканмиз,  шу  таъсирчан  моддаларнинг  одамлар  ишлайдиган  худудлар 
ҳавосида  ва  умумий  аҳоли  яшайдиган  пунктлар  ҳавосида  ҳар  хил    миқдорда  бўлишини 
назарда  тутиш  керак  бўлади.  Шунга  кўра  пестицидларнинг  иш  зонаси  ҳавосида  ва  аҳоли 
яшайдиган пунктлар  ҳавосида  йўл  қўйиладиган  концентрациялари  тафовут  қилинади.  Шу 
нарса  аѐнки,  заҳарли  химикатлар  билан  ишланиладиган  зонада,  химикатлар  сақланадиган 
бинолар  ҳавосида  бу  препаратларинг  концентрацияси  бошқа  жойлардагидан  фарқли 
ўлароқ,  кўпроқ  бўлади.  Чунки  иш  жараѐнида,  ишлаб  чиқариш  вақтида  чангиб,  тўзиб, 
майда-майда зарралар ҳолида ҳавога ўтади. Заҳарли кимѐвий моддаларга хос яна бир томон 
борки,  бир  қатор  пестицидлар,  жумладан  фосфорорганик  бирикмалар,  айниқса  ѐзда,  кун 
иссиқ вақтида кўпроқ буғланади ва уларнинг ҳаводаги концентрацияси янада ортиб кетади. 
Аҳоли  яшайдиган  жойларда  заҳарли  кимѐвий  моддаларнинг  пайдо  бўлиши  асосан  икки 
сабабга  боғлиқ.  Биринчидан,  заҳарли  химикатлар  турли  техника  воситалари:  қишлоқ 
хўжалик  авиацияси,    трактор  пуркагичлари  ѐрдамида  сепилади,  пуркалади  ва  яна  бошқа 
йўллар  билан  ишлов  берилади.  Шу  воситалардан  фойдаланиш  вақтида  сепилаѐтган 
пестицидлар,  табиийки,  ҳавода  учади.  Ҳавонинг  кимѐвий  моддалар  ўтган  қатлами 
кейинчалик бошқа қатламларга аралашиб, пировардида аҳоли яшайдиган жойларгача етиб 
бориши ва арзимас миқдорда бўлса ҳам ўзи билан бирга заҳарли моддаларни олиб келиши 
мумкин.  Шу  боисдан  ҳам  аҳоли  истиқомат  қиладиган  жойлар  билан  кимѐвий  моддалар 
билан  ишлов  бериладиган  экинзорлар  орасида  санитария  ҳимоя  зонаси  бўлиши  талаб 
этилади.  Иккинчидан,  экин  майдонига  ишлатиладиган  заҳарли  моддалар  ўсимлик  пояси, 
барглар  ва  тупроқ  таъсирида  ҳавога  ўтади.  Айниқса,  иссиқ  шароитда  жуда  кўп  заҳарли 
кимѐвй  моддалар  буғланиш  хусусиятига  эга,  шу  туфайли  ҳам  атмосфера  ҳавоси  мазкур 
пестицидлар қўлланилган жойларда тезда ифлосланади.  
 
Yüklə 5,01 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   43




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin