1. арм номи, манзили, телефон, электрон почта, арм раҳбари



Yüklə 22,3 Kb.
tarix13.01.2020
ölçüsü22,3 Kb.
#30132
Savolnoma

1. АРМ номи, манзили, телефон, электрон почта, АРМ раҳбари.
ҚДПИ АРМ. Турон кўчаси 23 ва 7 уйларда жойлашган.

Телефон рақами: 54-2-41-28



АРМ раҳбари: Холматова Сабохатхон Илхомовна
2. АРМ ҳужжатларининг меъёрий талабларга жавоб бериши.
ҚДПИ АРМ меъёрий ҳужжатларидан АРМ паспорти, Низоми, иш режаси, АРМ дан фойдаланиш қоидалари (барча меъёрий ҳужжатлар институт Ректори томонидан тасдиқланган), кундаликлар, Жамлама ҳисоб китоби, инвентарь китоблар АРМ да мавжуд. Ушбу ҳужжатлар меъёрий талабларга жавоб беради. АРМ миллий ва Давлатлараро стандартлар асосида иш олиб бормоқда.
3. АРМ фондини шакллантириш. АРМ фонди 2010-2015 йилларда янги адабиётлар билан тўлдирилгани. Жумладан газета ва журналларга обуна: номда нусҳада. Бюджет маблағига. Бадиий адабиётларни олиниши. 2015-2016 йилда сотиб олинган адабиётлар сони. Вазирлик томонидан берилган адабиётлар сони. Аудивизуал электрон ва бошқа ресурслар.
ҚДПИ АРМ нинг янги адабиётлар билан таъминланиши


2010 й

-

313 номи

2796 сони

-

13,080,135 сўм

2011 й

-

415 номи

4464 сони

-

31,989,927 сўм

2012 й

-

593 номи

2685 сони

-

5,436,784 сўм

2013 й

-

231 номи

3478 сони

-

1,072,187 сўм

2014 й

-

282 номи

1873 сони

-

7,306,249 сўм

2015 й

-

265 номи

2518 сони

-

6,855,194 сўм

2016 й

-

217 номи

1049 сони

-

3,679,158 сўм

Обуна (газета ва журнал)

2010 й

-

газета

44 номи

92 сони

журнал

61 номи

89 сони

-

12,099,962 сўм

2011 й

-

газета

44 номи

64 сони

журнал

52 номи

67 сони

-

10,950,804 сўм

2012 й

-

газета

45 номи

114 сони

журнал

47 номи

67 сони

-

16,834,579 сўм

2013 й

-

газета

46 номи

64 сони

журнал

47 номи

64 сони

-

14,603,942 сўм

2014 й

-

газета

47 номи

71 сони

журнал

49 номи

70 сони

-

19,682,174 сўм

2015 й

-

газета

44 номи

73 сони

журнал

52 номи

71 сони

-

23,229,427 сўм

Аудиовизуал – 327, аудиокитоблар – 4, электрон нашр – 3421, бадиий адабиётлар 2015-2016 й – 154 сони, Вазирлик томонидан – 233 сон билан.


4. Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш. Анъанавий ва қўшимча хизматлар. Умумий фойдаланувчилар сони . Аҳоли фойдаланувчилар сони. Янги аъзо бўлганлар. Китоб берилиши. Қатнов. Масофадан хзмат кўрсатиш. Виртуал хизмат. Ресурсларни етказиб бериш хзмати.
ҚДПИ АРМ анъанавий ва ноанъанавий тарзда фойдаланувчиларга хизмат кўрсатади. Абонемент ўқув қўлланмалар, дарсликлар 1 йил давомида фойдаланиш учун ўқитувчи-профессорларга ҳам маълум муддатга адабиётлар китобхон формулярига ёзиб берилади. Агар уларга адабиётларнинг электрон шакли керак бўлса электрон кутубхонадан флешкаларига, чипларига ёки компакт дискларга кўчириб берилади. Баъз пайтларда эса уларнинг ҳоҳишларига кўра керакли сахифалардан ксерокс орқали нусха кўчириб берилади. Фойдаланувчилар учун электрон кутубхонада 62 та компьютер фойдаланиши учун тахт қилиб қўйилган. Улар истаган пайтларида ушбу техникалардан эркин фойдаланадилар.Компьютерларнинг барчаси интернетга уланган.Хозирг кунда АРМда умумий фойдаоланувчилар сони 7635 тани, шундан аҳол 1968 нафарни, шундан янги аъзо бўлганлар сони эса 3081 тани ташкил этади. Йл давомида фойдаланувчиларга 324974 дона ктоб ва электрон ресурслар берилди.

Қатнов эса 177647 тани ташкил қилди. Ресурсларни кафедраларнинг сўроқларга қараб электрон ёки қоғоз шаклида етказиб берамиз. Компьютерларимиз локал тармоққа уланганлиг боис электрон почта орқали ҳам талабаларни қондириб бормоқдамиз. Аҳолига ҳам қарияларга, ногиронларга уларнинг уйларига элтиб бериш хизмати йўлга қўйилган.


5. Ўқув заллари сони. Ўриндиқлар сони. Ихтисослашган ўқув залларининг мавжудлиги, медиаинтернет илмий заллар ва ҳокозо.
АРМ да 2 та ўқув зали фойдаланувчиларга хизмат кўрсатади. 210 та ўриндиқдан иборат. Ушбу ўқув залларида 2 та телевизор ва 2 та нусха кўчириш аппаратлари мавжуд. Ушбу техникалардан фойдаланувчилар самарали фойдаланмоқдалар. Зарур адабиётларнинг керакли сахифаларидан нусхалар кўчириб берилади. Оммавий тадбирлар ўтказишда телевизордан ҳам унумли фойдаланиб келинмоқда.
6. Жамлама ҳисоб китоби ва якка тартибдаги ҳисобларнинг юритилиши ҳолати. Ҳисобдан чиқарилган, йўқотилган ва ҳ.к далолатномаларнинг мавжудлиги.
АРМ нинг жамлама ҳисоб китоби меёрий талабларга жавоб беради. АРМ га олинган янги адабиётларнинг барчаси жамлама ҳисоб китобига ўз вақтида киритиб борилади. АРМ фондига киритилган ва АРМ фондидан чиқарилган адабиётларнинг далолатномалари ҳам ўз вақтида ректор томонидан тасдиқланиб, расмийлаштииб борилади. Йиллар давомида АРМ фондига олинган ва АРМ фондидан чиқарилган адабиётларнинг, фойдаланувчилар томонидан йўқотилган адабиётларнинг далолатномалари ҳам ҳозирги кунгача сақланиб келинмоқда.
7. Ахборот коммуникация технологиялари билан таъминланганлиги. Компютерлар сони. Сканерлар сони. Интернет ва “Ziyo Net” ахборот тармоғига уланганлиги. АРМ веб-сайтининг мавжудлиги, алоҳида ёки таълим муассасаси сайтида.
АРМарказимиз ахборот коммуникация технологиялари билан қониқарли таъминланган. Ўқув залларимизда 62 та компютер, 3 та сканер, 1 та сканер, ксерокс ва принтер комплекти, 4 та принтер мавжуд.

Барча сайтларга уланганмиз. АРМ нинг DPIARMQm.uz сайти мавжуд ва у узлуксиз ишлаб турибди. Ziyonet сайтидан фойдаланувчилар мунтазам фойдаланиб келмоқдалар.


8. Электрон кутубхонаннг мавжудлиги. Дастурий таъминоти. Электрон кутубхонага киритилган библиографик ёзувлар сони тўлиқ матнли электрон ресурслар сони ишчи анъанавий каталог ва картотекаларнинг юритилиши ва республика йиғма электрон каталогмаркази билан библиографик ёзувларнинг шакллантириш.
АРМда АРМАТ дастури мавжуд. Ушбу дастур орқали электрон каталог яратилмоқда. Ҳозирги кунга қадар 15437 та адабиётларнинг библиографик ёзувлари АРМАТ дастури корпоратив тармоғига киритилди. Талабаларнинг руйҳатлари ушбу дастурга киритиб борилмоқда. Тўлиқ матнли электрон ресурслар сони 5000 дан ортиқ. Анъанавий каталог ва картотекалар билан мунтазам ишланмоқда. Каталоглар мазмунан эскирган адабиётлар карточкалардан мунтазам тозаланиб турилади. Картотекаларга газета ва журналларга босилган ўлкамизга оид мақолалар рўйҳати ўз вақтида киритиб борилмоқда. АРМАТ дастури асосида Республика йиғма электрон каталоги маркази билан библиографик ёзувларни шакллантириб борилмоқда.
9. Электрон кутубхонанинг мавжудлиги. Тўлдирилиши холати.
АРМда компьютерлар интернет тизими корпоратив ва ўзаро локал тармоққа уланган. Локаль тармоқ тезлиги 100 Мб.с ва интернет тезлиги 1024 кб.сни ташкил этади. Ҳозрги кунда АРМда АРМАТ дастуридан фойдаланиб, электрон каталог яратилмоқда. АРМнинг барча ходимлари ушбу дастурда ишлай оладилар. АРМАТ дастури асосида корпоратив тармоққа 15437 та адабиётларнинг библиографик ёзувлари киритилди. АРМАТ дастурига биринчи ва иккинчи курс талабалари рўйҳатга олинмоқда.
10.Электон дарсликлар ва электрон ўқув қўлланмалар мультимедиа тизимлари ва дастурлари.
Корпоратив тармоқ орқали ахборот ресурлари маълумотлар базасини яратишда АРМАТ дастуридан фойдаланилади. “Электрон таълим лойихаси доирасида 2012-2015 йилларда Олий ўқув юртлари кутубхона фондини электрон шаклга ўтказиш дастури” асосида Ахборот-ресурс маркази фондидаги адабиётлар PDFфайлида электрон шаклларга ўтказилмоқда. Матнларни скайнер орқали электрон кўринишга ўтказишда махсус Fine Reader дастуридан фойдаланилмоқда. Ҳозрги кунда 556 та адабиётнинг электрон шакли яратилди. Фойдаланувчилар учун электрон дарсликлар ва маърузаларнинг нусхалари купайтириб қўйилган. АРМда 5000 дан ортиқ электрон ресурслар мавжуд. Фойдаланувчилар истаган пайтларида ушбу дастурлардан унумли фойдаланиб келмоқдалар.
11. АРМларда электрон ресурслардан фойдаланиш холати ва фондларни рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар.
АРМда таълимга оид интернет сайтларидан хам талабалар фойдаланиб келмоқдалар. Булардан http//ziyonet.uz, http//referatlar.uz, http//kitob.uz. Талабаларни АРМ Электрон кутубхонасидан тўғри фойдаланишларини администратор назорат қилиб боради. QDPIARMAT@m.ru. Сайтидан ҳам самарали фойдаланмоқдалар. АРМАТ дастури асосида электрон каталог яратилмоқда.
12. Фондларнинг меъёрий ҳужжатлари ва белгиланган тартиб бўйича жойлаштирилгани, сақлаш ва фойдаланиш ҳолати.
Фондларимиз кутубхона ББК жадвали асосида алфавит тартибда жойлаштирилган. Фондни жойлашуви меъёрий талабларга жавоб беради. Хоналар кенг ва ёруғ. Тоза ва қуруқ. Китобларнинг бир ойда бир маротаба чанглари артилади. Хар ойнинг охирги кунида тозалик куни барча ходимлар фонд билан ишлашади. Китобларни эскирган ва тизилгани олиниб чанглари артилади. Тузиган китоблар таъмирланади.
13.Имконияти чекланган фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг мавжудлиги.
АРМ да имконияти чекланган фойдаланувчилар учун ҳам сифатли хизмат кўрсатилади. Кўзи ожиз фойдаланувчилар учун Брайл ёзувидаги ресурслар ва аудивизуал ресурслар билан хизмат кўрсатилади. Ногирон фойдаланувчилар учун эса 15 кун да 1 маротаба ходимларимиз уйларига китоб элтиб берадилар. Бу эса АРМ иш фаолиятининг анъанавий усулларидан бири ҳисобланади.
14. маънавий маърифий тадбирларнинг ўтказилиши.
ҚДПИ АРМда йил давомида маънавий-маърифий ишлар режа асосида мунтазам ўтказиб борилади. Жумладан: Муҳим ва унутилмас саналарга бағишлаб Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига “Шоирнинг хаётбахш маънавий жавоҳрлари”, Президент И.А.Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир ”, 2016 йил “Соғлом она ва бола йили”га Соғлом она ва бола мустахкам жамият таянчи номли учрашув кеча, Ёзувчи Х.Абдуллаевнинг “Бир томчи ақл” китоби юзасидан ктоб тақдимоти, буюк бобоколонимиз З.М.бобур таваллудининг 533 йиллги муносабати билан “Шох ва шоир” номли адабий кеча, 8-Март халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Мунисам волидам- онам”номли адабий кеча, 14 январь ватан химоячилари куни муносабати блан “Ватан химояси муқаддасдир” номли сухбат, 9-май Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб Хотира-муқаддас қадр абадий номли учрашув кечалар ўтказилди. Бундай маънавий-маърифий ишлар асосида китобхонлар маънавий дунёқарашини кенгайтириш, ёшларнинг онгу-шуурига Ватанга мухаббат бой тарихий меросимизга урф-одат анъаналаримизга хурмат-эхтиром ғояларини сингдириш ётади.

15. АРМнинг жами штати. Маълумотлари бўйича олий кутубхоначилик, ўрта махсус кутубхоначилик вакант иш ўрни. Республика худудида 1 йлда малака ошрганлар (ўқув курсларида) сони. Соха бўйича конференция ва семенарларда маъруза билан иштирок этганлар.
АРМ нинг жами штати 27 та кишидан иборат. Олий маълумотлилар 23 тани ташкил этади. Ундан 6 таси олй кутубхоначилик маълумотига эга. 4 та ўрта махсус шундан 1 нафари урта махсус кутубхоначилик маълумотига эга. Вакант иш ўрни йуқ. 2016 йилнинг май ойида Олий маълумотли ходимимиз Юлдашев Салохиддин Вазирлик қошидаги электрон кутубхона марказида 2 ҳафта давомида малакасини ошириб қайтди.
16. АРМ ларда библиографик маълумотлар баъзаларини мавжудлиги тўлдирилиши ҳолати.
АРМ да библиография бўйича 2 нафар ходим иш олиб боради. Бўлим мудири ва 1 тоифали библиограф. Библиографлар АРМ библиографик маълумотлар баъзасини турли соҳаларга ва мавзуларга оид маълумотлар билан мунтазам тўлдириб борадилар. АРМ да ўлкашунослик ва газета ва журналлар мақолалари картотекаларидан фойдаланиб келинмоқда. Йил давомида ушбу картотекалар тўлдириб борилади. Бундан ташқари йилнинг долзарб саналарига ҳам картотекалар тузиб борилади. Масалан: 2016 йил “Соғлом она ва бола йили”, “Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги”га, “Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги”га, “Инглиз тилини ўрганамиз”, “Бўлажак ўқитувчиларга ёрдам”, “Маънавият буюк неъмат”, “Ёшлар миллат ғурури мамлакат ифтихори”, “4 декабр Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни” шулар жумласидандир. Янги адабиётларнинг АРМ га олинишига қараб Ахборот кунлари ва библиография кунларини ўтказиб борадилар.
17. АКМ лар ва АРМ муассасалари нашриётлари билан ҳамкорлик.
АРМ адабиётларни кўпроқ “Ўзбекистон”, “Адолат”, “Ўқитувчи”, “Янги аср авлоди”, “Шарқ” нашриётларидан олади. Ушбу нашриётлар билан мунтазам алоқада.
18. Ўзбекистон миллий кутубхонаси билан масофадан ҳизмат кўрсатиш йўлга қўйилганлиги.
АРМ Ўзбекистон миллий кутубхонаси сайтидан фойдаланувчилар учун керакли бўлган ресурсларни тортиб олиб беради.
19. Жамоатчилик билан алоқалар.
Қўқон давлат педагигика институти ахборот – ресурс маркази “Миллий тикланиш” ратияси билан турли ҳил тадбирлар ўтказиб боради. АРМ ходимлари “Нуроний” жамғармаси, “Қўқон садоси” тахририяти билан, “Ёзувчилар уюшмаси”, “Матбуот тарқатувчи”, маҳаллалар билан, оилавий шифохоналар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Ушбу жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда турли ҳил оммавий тадбирларини ўтказиб боради.
Yüklə 22,3 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin