Буйрак касалликлари.
Гломерулонефрит
Гломерулонефрит (ГН) буйрак коптокчаларининг иммунологик яллигланиши ва иккиламчи буйрак каналчаларининг шикастланиши Билан кечувчи касаллиги сифатида қаралади.Касааллик асосан мактабгача ва мактаб ешидаги болаларда кузатилади.
Этиологияси. ГН полиэтиологик касаллик бўлиб,А гурухли В – гемолитик стрептококк , стафиликокклар,В гепатит вируси,цитомегаловируслар ,безгак плазмодийси касалликнинг асосий с абабчиларидир.Ноинфекци он омилларданГН ривожланишида профилактик эмлаш, совукотиш ахамиятлидир.
Патогенез.Касаллик ривожланишида организмда антиген-антитело комплекси хосил булиши,уни конда циркуляцияси ва буйрак тукимаси,айникса коптокчалар базал мепмбранасининг шикастланиши етади.Бунинг натижасида кон томирлар утказувчанлиги ошиши ва оксил моддаларини сийдик оркали куп ажралиши,махаллий кон айланиши микроциркуляция бузилиши,капиллярларда стаз,тромбоцитлар агрегацияси ва махаллий ДВС-синдром ривожланиши кузатилади.Бу уз навбатида буйрак тукималари гипоксияси,ренин-ангиотензин тизимининг фаолланиши,гипертензия(кон босимининг ошиши,тукималарда тузларнинг ушланиш колишига ва шишлар ривожланишига олиб келади.
Kлиникаси. ГН болаларда ўткир бошланади. Одатда уткир инфекция сурункали тонзиллит,ангиналардан 1 –3 хафта ўтгач болада нохушлик, бош оғриқ, кўнгил айниш, қусиш, температура кўтарилиши кузатилади. Бола холсиз бўлади, иштахаси пасаяди, қувватсизлик юзага келади.
Ўткир ГНга уч синдром характерли: шишлар, гипертензия, пешобдаги ўзгаришлар.
Шишлар - ўткир ГН эрта белгиси хисобланади. Боланинг терис рангпар,юзлари керикган, қовоқларда шиш кузатилади. Шишлар тана ва оёқ - қўлга тезда тарқалиши мумкин. Баъзида бола бел ёки қориндаги оғриққа шикоят қилади.
Асосий сийдикдаги узгаришлар- олигурия, гематурия,лейкоцитурия, протеинуриядир. Сийдикнинг суткалик миқдори камайгач сийдик нисбий зичлиги юқори (1030 – 1040) бўлиши кузатилади. Гематурия даражаси хар хил: микрогематуриядан то макрогематуриягача (сийдик ранги «гўшт сели» куринишида бўлади. Оксил микдори (протеи нурия) турли булиши мумкин(0,033-3,3% ва ундан юкори).
Гипертензион синдром ривожланишида систолик босим билан бирга диастолик босим хам ошади. Юрак аускультациясида юрак чўққисида систолик шовқин аниқланади. Уткир ГН кечишида бир неча даврларни ўз ичига олади.Бошлангич даври-2-4 хафтагача давом этади.Бунда юкоридаги белгилар турли даражада булиши (асосий шишлар еки сийдик синдроми еки гипертензия устунлиги кузатилади,баъзи холларда хамма синдромларнинг баравар кучли куриниши кузатилади ).
Суниш даврида(у уртача 2-4 ой давом этади) касалликнинг экстраренал белгилари йўқолади (шиш ва гипертензия), сийдикдаги ўзгаришлар камаяди.
Клиник – лаборатор ремиссия даври – клиник симптомлар ва сийдикдаги ўзгаришлар аниқланмайди.
Касалликнинг уткир (1 йилгача)ва сурункали(1 йилдан узокрок давом этувчи) формалари фаркланади
Сурункали ГНнинг намоён бўлиши бўйича 3 та асосий формаси: гематурик, нефротик ва аралаш шакклари аниқланади.
Гематурик шаклида макрогематурия ёки кучли намоён бўлган микрогематурия аниқланади. Протеинурия ва қон босими ошиши юқори бўлмайди. Буйрак фаолияти узоқ вақт меъёрий холатда бўлади.
Нефротик шаклида сийдик орқали куп миқдорда оқсил ажралиши (1,65-9,9%) ва кучли ифодаланган диффуз шишлар кузатилади. Касаллик тўлқинсимон кечади. Буйрак функцияси узоқ вақт меъёрий холатда бўлади.
Аралаш шакли қон босими ошиши, гематурия, нефротик синдром билан намоён бўлади. Касаллик нохуш оқибат билан кечади. Сурункали буйрак етишмовчилиги эрта ривожланади.
Сурункали ГН кечишда 3 та давр аниқланади: қўзиш даври – хамма клиник симптомлар кучли намоён бўлган , қисман ремиссия даври – экстраренал симптомлар йўқолади, лекин сийдикдаги ўзгаришлар қолади: клиник – лаборатор ремиссия даври – экстраренал симптомлар ва сийдикдаги ўзгаришлар аниқланмайди.
Буйрак фаолияти ичилган суюқлик ва чиқарилган суюқлик орасидаги нисбатга қараб,( Зимницкий синамаси), қонда қолдиқ азот ва мочевина миқдорига қараб,радиоизотоп ренография,экскретор урография ,эндоген креатинин клиренсига караб бахо берилади.
Асоратлари. Ўткир ГН оғир кечиши натижасида ўткир буйрак ва юрак етишмовчилиги, буйрак эклампсияси ривожланиши мумкин.
ЎБЕ-уткир буйрак етишмовчилиги- тез намоён бўлиши натижасида қонда қолдиқ азот,креатинин ва мочевина миқдори кўпаяди, анурия ва уремия ривожланади.
Сурункали буйрак етишмовчилиги(СБЕ) асосан узок давом этувчи,аралаш шаклли ГН натижасида ривожланади.
Диагностика. ГН диагностикасида қуйидаги текширишлар ўтказилади:1.Умумий қон анализи( анемия,лейкоцитоз,ЭЧТ ошиши, эозинофилия), умумий сийдик анализи (протеинурия, гематурия цилиндрурия баъзан лейкоцитурия); Нечипоренко синамаси, Зимницкий синамаси,зардобда оқсил ва унинг фракциялари, азот колдиклари,креатинин ва мочевина,коагулограмма, экскретор урография, буйракнинг ультратовуш текшируви(УТТ),радиоизотоп ренография,Реберг синамалари.
Даволаш. Ўткир ГН ёки сурункали ГН қўзиш даврида бемор касалхона шароитида даволаниши лозим. Касалликнинг ўткир даврида тўшак режими 4 – 6 хафта, то шишлар йўқолгунча, артериал қон босими меъёрлашгунча ва сийдик таркиби яхшилангунча буюрилади. Бола ахволи яхшилангандан кейин ярим тўшак режимига ўтилади.Пархезида № 7 стол (оқсил, туз, суюқликлар чегараланган) буюрилади.
ГНнинг даволащда антибактериал терапия(пенициллин ва яримсинтетик пенициллинлар),антигистамин препаратлардан диазолин,супрастин кабилари тавсия килинади.Витаминлардан асосан В гурух витаминлари,антиоксидантлардан А ва Е витаминлар буюрилади.Гипотензив терапия резерпин.раунатин.анаприлен капотен,валериана,кичик транквилизаторлар ни уз ичига олади.Диуретиклардан(сийдик хайдовчи) фуросемид,гипотиазид,бринальдикс кабилар буюрилади.
Патогенетик терапия: Преднизолон касалликнинг биринчи кунларидан 4 хафта давомида ва Яна 6 ой давомида кичик дозада тайинланади.Антикоагулянтлар-буйрак коптокчаларда кон айланишни яхшилаш максадида)-гепарин 3 хафта давомида.Антиагрегантлар- курантил 2-3 ой давомида 4-аминолинкаторига мансуб-делагил,плаквенил 6 ой давомида берилади.Касалликнинг огир формаларида цитостатиклар-лейкеран хлорбутин азатиопринлар узок муддатга буюрилади.
Буйрак фаолияти бузилган холларда конни буйракдан ташкари тозалаш усуллари-плазмоферез,гемодиализ,гемосорбциялар утказилади.
Диспансеризация. Стационар тавсиясини қатъий бажариш, сурункали инфекция ўчоқларини даволаш, ёндош инфекцияни олдини олиш билан диспансеризация ўтказилади.Бола профилактик эмлашлардан озод қилинади. Тўлиқ клиник – лабаратор ремиссия даврида педиатр болани кварталда 1 марта кўради. Сийдик анализи ойда 1 марта ўтказилади.Қисман ремисия даврида - педиатр кўриги 2 хафтада 1 марта, пешоб анализи хам 2хафтада 1 марта ўтказилади.
ГН Билан оғриган болалар жисмоний тарбия машғулотларидан 6 ой ва ундан кўпроқ муддат давомида озод қилинади, кейин махсус гурухдаги машғулотларга рухсат берилади. Клиник – лаборатор ремисия турғун бўлганда 5 йилдан кейин диспансер назоратидан чиқарилади.
Пиелонефрит
Пиелонефрит (ПН) – буйракнинг интерстициал тўқимасида ва коса – жом системасининг бактериал ялиғланишидир.
Этиология ва патогенез. Касалликни ичак таёқчаси, клебсиелла, протей, энтерококк, кўқ - йиринг таёқчаси, стрептококк, стафилакокк, вируслар келтириб чиқаради. Баъзида аралаш флора хам бўлиши мумкин. Пиелонефрит ривожланишида бактериал инфекция алохида аҳамиятга эга. Микроблар буйрак тўқимасига гематоген йўл (кўпроқ кўкрак ёшидаги болаларда) ва кўтарилувчи йўл (кўпроқ катта ёшдаги болаларда ) билан тушади. Бактериялар ҳамма вақт хам буйракда ялиғланишни юзага келтирмаслиги мумкин, бунинг учун 2 та шарт – шароит бўлиши лозим: иммунитет пасайиши ва буйрак аномалияси туфайли сийдик пассажининг бузилиши, сийдик чиқарув йўлларида тош бўлганда, қабзият,гижжалар,ва хоказолар.
Kлиника. Бирламчи ва иккиламчи пиелонефрит фарқланади. Бирламчи пиелонефрит алохида касаллик сифатида ривожланади. Иккиламчи пиелонефрит эса буйрак ва сийдик йўллари аномалияси фонида ривожланади.
Ўткир пиелонефрит клиник кўриниши қуйидаги асосий синдромлар кўринишида намоён бўлади: интоксикация, абдоминал (оғриқли), дизурик, сийдик таркибдаги ўзгаришлар;
Интоксикация синдроми учун харорат кўтарилиши, холсизлик, қувватсизлик, бош оғриқ, кўнгил айниш ва қусиш характерли.
Абдоминал синдромда қоринда сабабсиз огриклар бўлиши кузатилади.
Дизурик синдром тез-тез, кўп миқдорда, оғриликни пешоб келиши, никтурия, сийдик тутолмаслик характерли. Сийдик узгариши синдромида сийдик ранги ва тиниқлиги ўзгариши, пешобда сезиларли миқдорда лейкоцитлар, бактериялар ва эпителий аниқланади. Протеинурия ва микрогематурия хам бўлиши мумкин.
Ўткир пиелонефрит клиник даврлари ўткир гломерулонефрит даврларига ўхшаш: авж олиш даври (бошланғич); орқага қайтиш даври; клиник – лаборатор ремиссия даврлари;
Клиник кечиши бўйича ўткир (давомийлиги 6 ойгача) ва сурункали пиелонефрит (6 ойдан кўп) фарқланади.
Сурункали пиелонефрит даврлари хам худди сурункали гломерулонефрит даврига ўхшашдир: қўзиш, қисман ремиссия, клиник – лаборатор ремиссия.
Диагностика. Пиелонефрит диагностикаси учун қуйидаги текширишлар ўтказилади: умумий қон анализи (яллиғланиш белгилари): умумий сийдик анализи (лейкоцитурия,гематурия,бактериурия, протеинурия бўлиши мумкин): Нечипоренко синамаси(1 мл сийдик чукмасида лейкоцитлар ва эритроцитлар микдори): Зимницкий синамаси, қонда қолдиқ азот,креатинин ва мочевина микдори; бактериурия даражасини аниклаш( микроблар сони 50-100мингдан юқори); экскретор урография (кўпроқ бир томонлама шикастланиш аникланади), микцион цистография (пешоб ажралиши бузилиши кузатилганда), УТТ. Кизларга гинеколог маслахати тавсия қилинади.
Даволаш. Касаллик ўткир даврида бемор болани касалхонага етказилади. Тўшак режими буюрилади.Пархез- №7 стол, кейин №5 стол(ўткир, тузланган, дудланган озиқ-овқатлар чегараланади.) Кўп миқдорда суюқлик, суюқликнинг суткалик миқдори ёши бўйича талаб даражасидан 2,5 мартадан ошмаган (тарвуз, шарбатлар, ишқорий минерал сувлар) холда тавсия қилинади. Сийдик рН ўзгартириш мақсадида хар 7-10 кунда пархезда сут махсулотлари,сабзавот мевали ва гуштли диета ўтказилади, бу касаллик қўзғатувчисини ривожланиши ва купайишига тускинлик килади.ГН давоси комплексли, патогенетик, этапли бўлиши лозим.
Антибактериал даво- микрофлора сезгирли аниқлангандан кейин буюрилади.
Асосан ярим синтетик пенициллинлар, аминогликозидлар, цефалоспоринлар берилади. Бундан ташқари сульфаниламид препаратлари (бисептол, сульфален), нитрофуранлар (фурагин, фурадонин, фуразолидон),налидиксин кислота препаратлари (невиграмон, неграм, 5-НОК,ва бошкалар) тавсия қилинади.Антибактериал даво поликлиника шароитида 6 ойгача давом этилади.
Оғир холларда дезинтоксикацион терапия ўтказилади. Сийдик хайдовчи препаратлар (лазикс, верошпирон, гипотиазид), харорат тушурувчи, спазмолитик дори воситалар ва бошқалар қўлланилади.
Фитотерапия яхши натижа беради (буйрак чойи, қора смородина, жўхори попуги,наъматак ва бошкалар).
Клиник-лаборатор ремиссия даврида санаторийларда даволаниш кўрсатма хисобланади(Трускавец, Железноводск).
Диспансеризация. Диспансеризация ўтказганда стационар тавсияларни бажариш ва сурункали инфекция ўчоқларини санация қилиши лозим. Бола профилактик эмлашларданвактинча озод каилинади, ёндош инфекциядан сақланиш лозим. Пиелонефрит билан оғриган болалар 6 ой ва ундан кўп вақт мобайнида жисмоний тарбия машғулотларидан озод қилиниши ва кейин махсус гурухларда машғулот ўтказишга рухсат берилади. ПН бўлган беморлар биринчи йили ойига 1марта, иккинчи йили – кварталда 1 марта, кейин эса йилда 2 мартадиспансеризациядан утади сийдик анализи текширувлари хам шу муддатларда ўтказилади.
Турғун клиник-лаборатор ремиссия 3 йил кузатилгандан кейин бемор диспансер кузатувдан чиқарилади.
ТЕКШИРУВ САВОЛЛАРИ.
Чакалоклар касалликлари:
1.Асфиксиянинг икки турини курсатинг:
-хомила асфиксияси
-чакалоклар асфиксияси
2.Асфиксиянинг 5 сабабларини курсатинг:
-киндик оркали кон айланишининг бузилиши
-йулдошда газлар алмашинуви бузилиши
-хомила сурункали гипоксияси
-йулдошнинг она кисмидаги етишмовчиликлари
-хомила тугма касалликлари
3.Урта огир асфиксия 5 белгилари:
-нафаси 1 мин ичида тикланмайди
-юрак уриш сони 100 ва ундан куп
-мушаклар тонуси пасайган
-жавоб реакцияси суст
-Апгар буйича 4-6 балл
4.Огир даражали асфиксиянинг 5 белгиси:
-нафас олиши кузатилмайди
-юрак уриши сони 100дан кам
-мушаклар тонуси йук(атония)
-рефлекслар чакирилмайди
-Апгар буйича 0-3 балл
5.Апгар шкаласининг 5 курсаткичлари:
-нафас олиши
-юрак уриши
-физиологик рефлекслар
-мушаклар тонуси
-терининг ранги
6.АВС-реанимация маъноси:
-А-нафас йулларининг утказувчанлигини таъминлаш
-В-нафас олишни таъминлаш(упка сунъий вентиляцияси)
-С-юрак фаолиятини тиклаш еки таъминлаш
7.Нафас йуллари утказувчанлигини таъминлаш йуллари:
-огиз ва бурунни катетер оркали тозалаш
-тактил стимуляция утказиш
-терини артиш
-нафас йуллари санацияси
-нафас олиш сонини аниклаш
8.Нафас сунъий вентиляцияси:
-маска ва Амбу копчасини ишлатиш
-100% кислород бериш
-нафас олиш сони 40-60
9.Юрак билвосита массажи:
-нафас сунъий вентиляцияси билан биргаликда
-катта бармоклар ердами усулида
-икки бармок усулида
-массаж ритми 1минутига 100
-хар 30 сонияда пульс текширилиши
10.Перинатал энцефалопатия даврлари:
-уткир(10 кунгача)
-эрта тикланиш(4 ойгача)
-кеч тикланиш(4 ойдан -2ешгача)
-колдиклар ва асоратлар(2ешдан кейин)
11.уткир даврга хос 2 тур узгаришлар:
-кузгалувчанлик синдроми
-
12.Тикланиш даврига хос 3 синдром:
-астеноневротик
-гипертензион
-гидроцефал
13.Чакалоклар гемолитик сариклиги касаллиги сабаблари:
-АВО система мутаносиблиги
-Резус-фактор буйича номутаносиблик
14.Гемолитик сарикликлик касаллигининг 3 клиник шакли:
-анемик
-сариклик
-шиш
15.Чакалоклар гемолитик сариклик касаллиги мойиллик факторлари:
-она организми сенсибилизацияси( кон куйишлар,абортлар)
-плацента утказувчанлиги ошишига олиб келувчи омиллар
-антителолар шикастлантириш кучи
-хомила холати
16.ЧГС касаллиги анемик шакли клиник белгилари:
-тери рангпарлиги
-енгил даражали сариклик
-конда Нв микдори камайган
-гепато ва спленомегалия
17.Сариклик шаклига хос белгилар:
-сариклик
-анемия
-гепатоспленомегалия
-конда билирубин микдори юкори
-неврологик узгаришлар
18.ЧГСкасаллиги сариклик шаклидаги неврологик узгаришлар:
-энса мускуллари ригидлиги
-талвасалар
-куеш ботиш симптоми
-катта ликилдок таранглашиши ва буртиши
-Грефе симптоми
19.ЧГС касаллиги шиш формасига хос симптомлар:
-таркок шишлар
-сариклик
-гепатоспленомегалия
-анемия
20.ЧГС касаллигининг даволаш асослари:
-кон алмаштириш
-инфузион терапия
-фототерапия
-фенобарбитал
-энтеросорбентлар
21.Сепсис касаллиги сабабларини курсатинг:
-стафиллококклар
-стрептококклар
-грам-манфий флора
22.Сепсис касаллиги мойиллик факторлари:
-онада сурункали инфекция учоклари
-муддатига етмай тугилиш
-тугрук травмалари
-тери ва киндик инфекцион касалликлари
23.Сепсиснинг 2 клиник шаклини курсатинг:
-септицемия
-септикопиемия
24. Септицемияга хос5 клиник белги:
-юкори харорат еки субфебрилитет
-кусиш
-вазни какмайиши
- диспептик узгаришлар
-гепато-ва спленомегалия
25.Септикопиемияга хос 5 белги:
-менингит
-остеомиелит
-пневмония
-энтероколит
-токсикоз
26.Сепсис касаллигида 5 инфекция кириш йуллари:
-тери ва шиллик каватлари
-нафас йуллари
-киндик
-кулок
-ичаклар
27.Сепсисни даволаш принциплари:
-антибактериал терапия
-дезинтоксикацион терапия
-а\стафиллококк плазма,гаммма-глобулин
-дисбактериозни даволаш
28.Сепсис профилактикаси:
-хомиладор аелни согломлаштириш
-хомиладорлик даври асоратларини олдини олиш
-тугрук жараени асоратларсиз кечишини таъминлаш
-шахсий гигиена
-она сути билан барвакт эмизиш
29.Гипотрофия сабабларини курсатинг:
-озикланишнинг бузилишлари
-юкумли касалликлар
-парвариш камчиликлари
-тугма нкусонлар
- наслий ва ирсий касалликлар
30.1даражали гипотрофияга хос 4 белги:
-вазн дефицити 10-20%
-тери ости ег катлами корин ва кукракда камайган
-буй усиши узгармаган
-ички органларда узгаришлар йук
31.2 даражали гипотрофияга хос 5 белги:
-вазн камомати 20-30%
-тери ости ег катлами кул-оекларида камайган
-буйи нормадан 2-4 см кам
-ички органларда бузилишлар
-иккиламчи инфекция учоклари
32.3 даражали гипотрофияга хос 5 белги:
-териси суякка епишган
-вазни кушилиши йук
-ички органлар томонидан дистрофик узгаришлар
-буй усиши тухтайди
-септик холат
33.Сепсисни даволаш асослари:
-озикланишни таъминлаш
-бола парваришини йулга куйиш
-инфекция учокларини даволаш
-касаллик сабабларини барараф этиш
-ферменто-ва витаминотерапия
34.Конституция аномалияларининг 3 турини курсатинг:
-экссудатив-катарал диатез
-лиматик-гипопластик диатез
-нерв-артритик диатез
35.Экссудатив-катарал диатез клиник белгилари:
-гнейс(казгоклар)
-турли тошмалар
-экзема
-пастозлик(хом семизлик)
-овкат ва дори аллергияси
36.Лимфатик-гипопластик диатез белгилари:
-тананинг диспропорционал тузилиши
-лимфоид тукималар гиперплазияси
-ички органлар етишмовчиликлари
-эндокрин дисфункциялар
37. Нерв-артритик диатезга хос клиник белгилар:
-неврастеник синдром
-модда алмашинуви бузилиши
-спастик синдром
-тери синдроми(тошмалар)
38.Рахит касаллиги мойиллик факторлари:
-нотугри огвкалантириш
-ультрабинафша нурлари етишмовчилиги
-чала тугилиш
-ички органлар касалликлари
-экологик омиллар
39.Бола организмидаги Д витамин роли:
-ичаклардан кальций тузларини сурилишини таъминлаш
-суяк тукималарига кальций ва фосфор тузларини етказиш
-ортикча тузларни сийдик билан чикариш
40.Рахит касаллигининг 4 даври:
-бошлангич
-авж олиш
-репарация
-колдиклар
40.Рахит касаллигида суяк томонидан узгаришлар:
-энса суякларининг яссиланиши
-пешона ва тепа думбокчалари
-кукрак кафаси деформациялари
-умуртка погонасидаги узгаришлар
-найсимон суяклар деформациялари
41.Рахит касаллигида асаб системаси томонидан узгаришлар:
-кузгалувчанлик
-безовталаниш
-уйкуси юзаки
-куп терлаш
-чучиш
42.Рахит касаллигида мушак томонларидан узгаришлар:
-бола бошини кеч тутади
-утириш ,туриш кеч булади
-корин мушаклари бушашган(бака корин,мечал)
-ясси товон
43.Рахитни даволаш асослари
-тугри озиклантириш
-кальций ва фосфор препаратлари
-Д витамин препаратлари
-массаж,гимнастика
-тузли ва хвояли ванналар
44.Рахит профилактикаси:
-антенатал
-постнатал
-специфик
-носпецифик
45.Спазмофилия икки турини курсатинг:
-яккол
-яширин
46.Яширин спазмофилияга хос 3 симптом:
-Хвостек симптоми
-Труссо
-Люст
47.Яккол спазмофилияга хос 3 симптом:
-ларингоспазм
-карпопедал спазм
-эклампсия
48.Гипервитаминоз Д белгилари:
-анорексия
-кусиш
-безовталаниш,
-уйкучанлик
-гиперкальциурия
49.Уткир респиратор юкумли касалликлар этиологияси:
-грипп
-парагрипп
-аденовируслар
респиратор-синтициал вируслар
50.Вирусли инфекциялар ривожланишининг 5 боскичи:
-хужайраларда вирусларнинг ривожланиши(репродукция)
-вирусемия
-ички органларнинг шикастланиши(айникса нафас тизими)
-бактериал асоратлар
-согайиш
51.УРВИга хос клиник симптомлар:
-ринит
-фарингит
-конъюнктивит
-интоксикация
-температура кутарилиши
-талвасалар
52.Ларингитнинг 3асосий белгиси:
-дагал,вовулловчи йутал
-овози бугилиши(афония)
-стенотик нафас
53.Бронхитнинг 3 тури тафовут этилади:
-уткир(оддий) бронхит
-обструктив бронхит
-бронхиолит
54.Уткир зотилжам этиологиясида роль уйнайди:
-бактериал микрофлора
-вируслар
-микоплазмалар
-замбуруглар
-пневмоцисталар
55.Пневмониянинг асосий клиник белгилари:
-юкори харорат
-токсикоз
-нафас етишмовчилиги
-упкадаги аускультатив узгаришлар
-рентгенограммада инфильтратив соялар
56.Пневмониянинг 4клиник варианти фаркланади:
-учокли
-крупоз
-интерстициал
-сегментар
58.Пневмониянинг асосий даволаш принциплари:
-антибактериал терапия
-дезинтоксикацион терапия
-синдромларни даволаш
-физиотерапевтик даволаш
59.Пневмония билан огриган беморни парваришлаш:
-беморларни боксларда даволаш
-тоза хаво билан таъминлаш
-хоналарни кварцлаш
-еток режимини ташкиллаштириш
-озиклантиришни режалаштириш
60.Бронхиал астма турлари:
-атопик
-инфекцион-аллергик
-аралаш
61.Бронхиал астма патогенезида 3 боскич фаркланади:
-патохимик
-
-иммунологик
62.Касаллик клиникасида огирлигига кура 4 давр тафовут этилади:
-интермиттирловчи
-персистирловчи 1даражали
- 2 даражали
- 3 даражали
63.Касалликнинг кечишида 4давр га булинади:
-бошлангич
-хуружлар
-хуружлардан кейинги холат
-хуружлараро давр
64.Бронхиал астманинг бошлангич даври белгилари:
-безовталик
-уйку бузилиши
-йутал
-бурук ва кузда кичишлар
65.Хуруж даври белгилари:
-нафаси сикилиши
-хаво етишмовчилиги хисси
-хириллашлар масофали
-ута безовталаниш холати
-мажбурий холат
66.Бронхиал астманинг даволаш принциплари:
-хуружни бартараф этиш
-рецидивларни олдини олиш
-специфик иммунопрофилактика.
67.Хуруж даврини даволашда кулланиладиган препаратлар:
-адреналин
-эуфиллин
-сальбутамол
-солутан
-беродуал
68.Юракнинг тугма нуксонлари:
-кичик кон доираси тулаконлиги билан
-кичик кон доирасида кон камайиши билан
-катта кон доирасида коннинг камайиши билан
69.Кичик кон доирасида тулаконлик билан кечувчи юрак тугма нуксонлари:
-очик артериал оким
-булмачалараро тусик дефекти
-коринчаларараро тусик дефекти
70.Юрак тугма нуксонларига хос клиник белгилар:
-жисмоний ривожи оркада колиши
-хансираш
-цианоз
-панжалардаги деформациялар
-кукрак кафаси деформацияси
71.Тугма юрак нуксонлари кечишида 3 давр тафовут этилади:
-бирламчи адаптация даври
-нисбий компенсация даври
-декомпенсация,терминал давр
72.Ревматизм касаллигида клиник белгилар:
- кардит
-полиартрит
-хорея
-ревматик тугунчалар
-ички органларнинг шикастланиши
73.Кардитнинг 3 варианти:
-миокардит
-эндокардит
-перикардит
74.Ревматик кардитга хос узгаришлар:
-юрак сохасида огриклар
-тахикардия
-хансираш
-юрак чегаралари кенгайиши
-аускультацияда-турли хил шовкинлар
75.Ревматик полиартритга хос:
-катта ва урта бугимларда огриклар
-огриклар учувчан
-артрит давомийлиги 2-3 хафта
-узидан кейин асоратлар колдирмайди
76.Хореяга хос:
-гиперкинезлар
-мушаклар гипотонияси
-эмоционал бузилишлар
77.Ревматизм касаллиги кечишида 5 варианти булиши мумкин:
-уткир
-уткир ости
-кайталовчи
-латент
-чузилувчан
78.Ревматизмнинг даволашда кулланилади:
-антибактериал терапия
-салицилатлар
-десенсибилизация воситалари
-юрак гликозидлари
-физиотерапевтик даволаш
79.Ревматизм профилактикаси:
-бирламчи
-иккиламчи
-специфик
-носпецифик
80.Анемиялар классификация буйича 5 гурухга булинади:
-постгеморрагик
-дефицитли
-гипо-ва апластик
-гемолитик
-аралаш механизмли
81.Темирдефицитли анемиялар ривожланиши 3 механизми:
-темирни организмга тушиши етишмовчилиги
-темирнинг ичакларда сурилиши бузилиши
-темирнинг организмда сарфланиши кучайиши еки талаб юкори булиши
82.Анемияларнинг 3 огирлик даражаси фаркланади:
-енгил эр-3,0-4,0млн.Нв 110-90г\л
-урта огир:эр.2,5-3 млн.,Нв-90-70 г\л
-огир:эр.-2,0-2,5млн.,Нв 70г\лдан кам
83.Анемияга хос 5 клиник синдром:
-астено-невротик
-геморрагик
-эпителиал
-гепатомегалия
-диспептик
84.Темирдефицитли анемияларни даволаш:
-тотема
-мальтофер
-темир лактат
-феррум-лек
-ферроплекс
85.Темирга бой озик овкат махсулотларини курсатинг:
-корабугдой
-олма
-тухум
-гушт
-жигар
86.Геморрагик диатезларнинг 3 гурухини курсатинг:
-вазопатиялар
-коагулопатиялар
-тромбоцитопатиялар
87.Геморрагик васкулитга хос 4 клиник синдром:
-тери
-бугимлар
-абдоминал
-буйрак
88.Верльгоф касаллигига хос 5 симптом:
--тери ва шиллик пардалардаги геморрагик тошмалар
-кон кетишлар(бурундан,огиздан,ички органлардан)
-тромбоцитопения
-спленомегалия
-анемия
89.Гемофилия касаллигига хос 5 симптом:
-кон кетишлар
-кон куюлишлар (гематома)
-гемартрозлар
-анемиялар
-коагулограммада узгаришлар
90.Уткир гастритнинг 3 асосий сабаблари:
-овкат токсикоинфекцияси
-захарланиш
-узок вакт дорилар кабул килиш
91.Уткир гастрит клиникаси:
-кунгил айнаш,кусиш
-умумий холсизлик
-коринда огрик
-ич кетиши
-харорати кутарилиши
92.Уткир гастритни даволаш:
-ошкозонни ювиш
-тозаловчи хукналар
-орал регидратацион воситаларОРВ
-инфузион терапия
-антибактериал даво
93.Сурункали гастрит 5 клиник белгилари:
-эпигастрал сохада огрик(овкат кабул килиши билан боглик)
-кунгил айнаш,кусиш
-иштахаси пасайиши
-кекириш
-ичак дисфункциялари
94.Сурункали гастритни даволаш:
-пархез
-ферментатив препаратлар
-гистамин Н-2 рецепторлари блокаторлари
-шиллик каватлар эпителизациясини яхшиловчи дорилар
-меъда моторикасини яхшиловчи препаратлар
95.Гломерулонефритни этиологик омиллари:
-В-гемолитик стрептококк
-В гепатит вируси
-цитомегаловируслар
-профилактик вакцинация
-совукотиш
96.Гломерулонефритдаги 3 клиник синдром:
-гипертензион
-шишлар
-сийдикдаги узгаришлар
97.Сурункали гломерулонефритнинг 3 клиник шпкли:
-нефротик
-гематурик
-аралаш
98.гломерулонефритнинг даволаш принциплари:
-пархез
-еток режими
-патогенетик терапия
-симптоматик терапия
-диспансеризация
99.Пиелонефрит касаллигига хос 4 клиник синдромлар:
-интоксикация
-огрик
-дизурик
-сийдик томонидан узгаришлар
100.Пиелонефритни даволаш принциплари:
-пархез
-куп микдорда суюклик
-антибактериал терапия
-фитотерапия
-физиотерапевтик даволаш.
Dostları ilə paylaş: |