Диний қадриятлар, диний ғоялар жамият ҳаётида муҳим ўрин эгаллагани сабабли, «диншунослик» фани билан ҳам боғланиб кетади



Yüklə 14,67 Kb.
tarix09.04.2020
ölçüsü14,67 Kb.
#30794
Документ (9)

Миллий ғояни фалсафий масалалари» фани «Миллий ғоя ва мафкура», «Мафкура ва ҳаёт», «Мустақиллик ва миллий тикланиш», «Фалсафа», «Ахлоқшунослик», «Сиёсатшунослик», «Педагогика», «Қадриятлар фалсафаси» фанлари билан узвий алоқадорликда бўлиб, уларга умумий методологик асос вазифасини бажаради. «Миллий ғояни фалсафий масалалари» фани фалсафий фан ва у ўзига хос бўлган барча хусусиятларга эга.

Барча фанлар биргаликда ривожланади, аммо уларнинг тадқиқот предметлари турлича бўлади. Масалан: миллий тараққиёт ғоясини мафкура орқали одамлар онгига сингдириб, уни имон-эътиқодга айлантириш самарали услуб (метод) ва усуллари (методологик) ни аниқлаш – «Миллий ғояни ҳаётга тадбиқ этиш методикаси», «Миллий ғоя ва мафкуралар тарихини, уларнинг ижтимоий тараққиётида тутган ўрнини – миллий ғоя ва мафкура муайян ижтимоий тузум ёки давр доирасидан чиқиб инсон ахлоқининг юксак ютуғи сифатида келгуси даврлар учун ҳам тарихий ахлоқий аҳамият касб этган шахсий, истисноли хатти-харакатларни ҳамда уларнинг сабабият асосларини – ахлоқшунослик, инсонларнинг оммавий хатти-ҳаракат ва уларнинг қонуниятларини социология, кишиларда олам ҳақида бир бутун дунёқарашни шакллантиришни – Фалсафа, ўтмиш қадриятларимизни – қадриятлар фалсафаси «Миллий ғояни фалсафий масалалари» фани бошқа фанлар сингари дунёнинг у ёки бу соҳасини эмас, балки уни бир бутунлигича ўрганади, яъни: миллий фалсафий мерос, ва уларни миллий ғояни ривожланишидаги тутган мавқеи, ижтимоий тараққиёт ва миллий ғояни ўзаро алоқадорлик муаммоларини тадқиқ этади.

Мазкур фанни тарих фанлари билан чамбарчас боғланиб кетганлиги шундаки, тарихий қадриятлар ҳарқандай миллатни ўз-ўзини англашида асос бўлиб хизмат қилади. Миллий истиқлол ғояси, унинг асосий тушунча ва тамойилларини шакллантириш миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида содир бўлишини ҳисобга олинса, мазкур фаннинг бу фан билан алоқадор эканлиги кўринади.

Диний қадриятлар, диний ғоялар жамият ҳаётида муҳим ўрин эгаллагани сабабли, «диншунослик» фани билан ҳам боғланиб кетади.



Фалсафа фани билан алоқадорлиги шундаки, фалсафа айни пайтда мафкура ҳамдир. У мафкуравий вазифани ҳам бажаради. Инсонни онгига миллий фалсафий меросимиздаги ғояларни сингдириш, бунинг учун, жамият тараққиёти ва ривожланиш қонунларини фалсафий англаб олиш катта аҳамиятга эга.

Миллий ғояни шаклланиши, ижтимоий тараққиётдаги мақоми, жамиятда рўй бераётган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий ходисалар, уларни келиб чиқиши, ривожланиш йўналишларини фалсафий англаш мазкур жараёнларни атрофлича ва чуқур мушоҳада этишдир. Умуман олганда, миллий ғоянинг фалсафий муаммолари – бу фалсафий тафаккурни талаб этадиган муаммолардир. 
Yüklə 14,67 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin