"Эритмалар" мавзусини ўқитишда қандай кимёвий тажрибалардан фойдаланилади



Yüklə 21,5 Kb.
tarix06.06.2020
ölçüsü21,5 Kb.
#31673
6 лаб.топ. эритма

6 лаб.топ

“Эритмалар” мавзусини ўқитишда қандай кимёвий тажрибалардан фойдаланилади.

Ушбу мавзуга оид 5 масала тузинг.

Жавоблар:

1. Мавзу: Эритмалар.Кристаллогидратлар тайёрлаш

1-тажриба: Тузларнинг ҳар хил фоиз концентрацияли эритмаларини тайёрлаш

2-тажриба:Тайёрланган фоиз концентрацияли эритмадан нормаль концентрацияли эритмалар тайёрлаш

3-тажриба:Концентрланган эритмалардан суюлтирилган эритмалар тайёрлаш

4-тажриба:10 мл концентрланган H2SО4 ни 100 мл сувда эритиб, ареометр ёрдамида зичлигини ва фоиз концентрасиясини аниқланг ва 0,1м, 0,1н , 100 мл эритма тайёрлаш учун тайёрланган эритмадан неча мл олишни ҳисоблаб чиқинг.

5-тажриба. 0,5 л дистилланган сув олиб,унга концентрланган H2SО4 дан 10 мл томчилатиб қўшиб, аралаштиринг. Ҳосил бўлган эритмани ареометр ёрдамида зичлигини ва шу зичлик асосида фоиз концентрасиясини, нормаллигини ва молярлигини ҳисоблаб чиқинг.

6- тажриба. 1 литр сувда 20 г K2Cr2O7 тузини эритинг. Ареометр ёрдамида эритманинг зичлигини аниқлаб, жадвалдан фоиз концентрасиясини топиб шу эритманинг молярлигини ва нормаллигини ҳисобланг.

7- тажриба. 0,5 л сувда 10 г NaOH ни аста-секин шиша таёқча ёрдамида эритинг. Ареометр ёрдамида ҳосил бўлган эритманинг зичлигини, унинг асосида шу эритманинг фоиз концентрасиясини, нормаллигини ва молярлигини ҳисоблаб топинг.

2. а) 40 г тузни 160 г сувда эритилганда ҳосил бўлган эритманинг фоиз концентрациясини топинг.

Ечиш: ω(туз )= м (туз)/м(эритма)=40 г/40 г+ 160г= 0,2 ёки 20 %

б)Зичлиги 1,333 г/см 3. 3 бўлган 30 % ли 300 мл ишқор эритмасига 200 мл сув қўшилди. Ҳосил қилинган эритмадаги ишқорнинг масса улушини топинг.

Ечиш: Эритманинг ҳажмини массасига айлантирамиз:

м1 (эритма)= V(эритма)•ρ(эритма) = 300 мл•1,333 г/мл = 400 г.

Шу эритма таркибидаги ишқорнинг массасини топамиз:

м (ишқор) =ω(ишқор)•м(эритма) = 0,3•400 = 120 г.

Сувнинг зичлиги 1 г/мл га тенг деб ҳисобласакк, 200 мл сувнинг массаси 200 г бўлади. Сув қўшилгандан кейинги эритмаинг массаси:

м2 (эритма) = 400+200 = 600 г

Иккинчи эритмага қўшимча ишқор қўшилмади, яъни ишқорнинг массаси ўзгармади: м (ишқор )= 120 г.

Ҳосил бўлган эритмадаги ишқорнинг масса улушини топамиз:

ω ( ишқор) =м ( ишқор)/м(эритма)=120 г/600 г

м = 0,2 ёки 20 %

с) 24 % ли 400 мл ( 2. ρ=1,25 г/мл) эритманинг таркибида қанча масса туз ва сув бор?

Ечиш: Эритманинг ҳажмини зичлиги орқали массага айлантирамиз:

м (эритма)= V(эритма)•ρ(эритма)= 400 мл•1,25 г/мол= 500 г.

Эритмадаги тузнинг массасини топамиз:

м (туз)=ω(туз)•м(эритма)=0,24•500 г=120 г.

Эритманинг массасидан тузнинг массасини айирсак, сувнинг массаси ҳосил бўлади:

м(сув)=500–120=380 г

Демак, м (туз)=120 г, м(сув)=380 г

д)0,4 мол/л концентрацияли 50 мл натрий гидроксид эритмаси таркибидаги ишқорнинг массасини топинг.

Ечиш: Эритма таркибидаги натрий гидроксиднинг миқдорини

топамиз:


nNaOH = CNaOH•V(eritma) = 0,4 mol/l•0,05 l = 0,02 mol.

Топилган миқдорни массага айлантирамиз:

m (NaOH )= n(NaOH)•M(NaOH) = 0,02 mol•40 g/mol = 0,8 g

э). Темир (III)-хлорид ва кумуш нитрат эритмалари қўшилганда содир бўладиган реакциянинг молекулар ва ионли тенгламаларини ёзинг ва тўлиқ ионли тенгламада ҳаммаси бўлиб нечта ион иштирок этишини аниқланг.

Ечиш. FeCl3 + 3AgNO3 → Fe(NO3)3 + 3AgCl↓

Fe3+ + 3Cl– + 3Ag+ + 3NO3– → Fe3+ + 3NO3– + 3AgCl↓



Ag+ + Cl– → AgCl↓

Тўлиқ ионли тенгламада(ионларнинг коэффициентлари йиғиндисига кўра) 14 та ион иштирок этади.
Yüklə 21,5 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin