Курс ишининг иш режасига қуйидаги этапларни киритиш мумкин



Yüklə 14,52 Kb.
tarix22.06.2020
ölçüsü14,52 Kb.
#32005
Kurs ishi haqida

КУРС ИШИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УНИ ҲИМОЯГА ТАЙЁРЛАШ

Курс ишининг асосий этапларини тартиблаштириш мақсадида иш режасини бажарилиш муддатларини кўрсатиб тузиш мақсадга мувофиқдир.



Курс ишининг иш режасига қуйидаги этапларни киритиш мумкин:

1) мавзуни танлаш;

2) махсус адабиётларни ўрганиш ;

3) курс иши режасини тузиш;

4) илмий раҳбардан маслаҳат олиш;

5) ишнинг амалий татбиқини ўрганиш;

6) ишнинг биринчи (қора) вариантини ёзиш;

7) ишни илмий раҳбарга кўрсатиш ва унинг маслаҳатларини олиш;

8) кўрсатилган камчиликларни тузатиш, ишни таҳрир қилиш ва кафедрага курс ишининг тайёр вариантини тақдим этиш;

9) докладни тайёрлаш ва ишни ҳимоя қилиш.



Курс иши қуйидаги таркибдан иборат бўлади:

а) титул варағи (илова - 1 да кўрсатилган);

б) мундарижа (режа) (илова - 2 да кўрсатилган);

в) кириш;

г) асосий қисм (3-4 параграфдан иборат бўлиши мумкин);

д) хулосалар;

е) фойдаланилган адабиётлар рўйхати (Библиография);

ж) иловалар (зарурат бўлса).

Курс ишининг ҳажми А4 (297х210 мм) форматдаги қоғозга компьютерда терилган 25 – 30 бетдан иборат бўлади. Бетлар сонига иловалар киритилмайди. Қоғозга матн 1,5 интервалда, харфлар ўлчами 14, Times New Roman нинг ўзбекча вариантида қоғоз четларида чапдан 30 мм, тепадан 20 мм, пастдан 20 мм ва ўнгдан 15 мм жой қолдириб терилади. Курс ишини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган барча маълумот олинган адабий манбаларга ихтибос (ссылка) қилиниши шарт, ўқиб хулоса қилинган ва фикр берилган манбаларга иқтибос қўйилиши шарт эмас.

Курс ишлари давлат стандартлари асосида тайёрланади ва бу талабанинг келгусида илмий ишларини бажариш малака ва кўникмаларининг тўла шаклланишига ёрдам беради. Раҳбарлар томонидан кўриб чиқилган ва ёзма равишда хулосаланган курс ишлари семестрдаги синов ва имтиҳонлар сессиясидан 10 кун олдин кафедрага топширилади. Кафедра мудири курс ишини тақриз қилиши учун етакчи доцент ёки ўқитувчига топширади. Тақризчининг тақризи эркин шаклда тайёрланади, аммо унда, албатта:

1) ишнинг афзаллик жиҳатлари;

2) хатоси ва бошқа камчиликлари;

3) ишнинг қўйилган талабларга мослиги;

4) ҳимояга қўйилиши ёки қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилади.

Тақризчи томонидан ижобий баҳоланган курс ишлари кафедрада ҳимоя қилишга тавсия этилади. Деканат томонидан белгиланган муддатда талабалар курс ишини очиқ ҳимоя қиладилар.

Қуйида кўрсатилган ҳолларда курс иши ҳимояга қўйилмайди:

- махсус адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар, илмий журналлардаги мақолалар ва интернет маълумотларидан фойдаланмасдан, фақат дарсликнинг ўзидан фойдаланиб тайёрланган ишлар;

- дарслик, ўқув қўлланмаси ёки монографиялардан тайёрланган конспект асосида кўчириб тайёрланган, фойдаланилган адабиётлар ёки муаллифлар ишларига ихтибос (ссылка) лар қилинмаган ишлар;

- курс иши мавзусининг мазмуни ёритиб берилмаган ва жуда қўпол хатоларга йўл қўйилган ишлар



- кўп сондаги грамматик ва стилистик хатолари бўлган, шунингдек, тартибсиз ва нотўғри тайёрланган ишлар. Бундай ишлар талабаларга камчиликларини тузатиш учун қайтариб берилади. Талаба қайтадан тайёрланган ишга аввалги ишнинг тақризини ҳам қўшиб топширади, бунда илмий раҳбар тақризчи томонидан кўрсатилган камчиликларнинг тўла тузатилганлигига ишонч ҳосил қилади. Кўрсатилган муддатда курс ишини кафедрага топширмаган, узрсиз сабабларга кўра курс ишини ҳимоя қилмаган, ҳимояда қониқарсиз баҳо олган талабалар академик қарздор ҳисобланади ва улар курс ишини қайтадан тайёрлайдилар.
Yüklə 14,52 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin