1
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
ФАКУЛЬТЕТ ТЕРАПЕВТИК СТОМАТОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
ТИШ ҚАТТИҚ ТЎҚИМАЛАРИНИ ЧАРХЛАШ
БОСҚИЧЛАРИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ
Тиббиѐт олий ўқув юртлари стоматология факультетининг 2-курс
талабалари учун
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
Тошкент 2015
2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТИББИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
«ТАСДИҚЛАЙМАН» «КЕЛИШИЛДИ»
Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Соғлиқни сақлаш Вазирлиги
Фан ва ўқув юртлари Бош Тиббий таълимни
бошқармаси бошлиғи ривожлантириш маркази
профессор У.С.Исмаилов директори М.Х.Алимова
____________________ ____________________
2015 й «___» _________ 2015 й «___» _________
ТИШ ҚАТТИҚ ТЎҚИМАЛАРИНИ ЧАРХЛАШ
БОСҚИЧЛАРИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ
(Ўқув-услубий қўлланма)
Тиббиѐт олий ўқув юртлари стоматология факультетининг
2-курс талабалари учун
ТОШКЕНТ 2015
3
Тузувчи:
Шукурова У.А.
ТошДавСИ, факультет терапевтик
стоматология кафедраси доценти, тиббиѐт
фанлари номзоди
Рецензентлар:
Махсумова С.С.
ТошДавСИ, болалар терапевтик стоматология
кафедраси доценти, тиббиѐт фанлари номзоди
Агзамходжаев С.С.
ТВМОИ, 2-сонли стоматология кафедраси
мудири, тиббиет фанлари доктори, профессор
Жуматов У.Ж.
ТВМОИ, 1- сонли стоматология кафедраси
профессори, тибиѐт фанлари доктори
Ўқув-услубий қўлланма Тошкент Давлат стоматология институтининг
Марказий Услубий Кенгаш йиғилишида ____________ ___-сонли баѐннома
билан тасдиқланган.
Ўқув-услубий қўлланма Тошкент Давлат стоматология институтининг Илмий
Кенгаш йиғилишида ____________ ___-сонли баѐннома билан тасдиқланган.
Кенгаш илмий котиби
тиббиѐт фанлари доктори,
профессор Жураев А.Ж.
Ўқув-услубий қўлланма тиббиѐт олий ўқув юртлари стоматология
факультетининг 2-курс талабалари учун мўлжалланган.
4
АННОТАЦИЯ
Охирги ўн йилликда кариесологияда юқори муваффақиятларга эришилди:
кариес жараѐнини келиб чиқиш сабаби ва ривожланиш механизми аниқланиб,
бу олдини олиш чораларини таъсирини доирасини кенгайтирди. Аммо, шунга
қарамасдан, кариес тарқалиши ортиб бормоқда ва пломбалаш уни даволашни
асосий усули бўлиб қолмоқда.
Кариоз ковакни чархлаш – тиббий муолажа бўлиб, тиш қаттиқ тўқимаси
нуқсонларини самарали даволашни таъминловчи омил, шунингдек, пломба
ашѐсини эмаль ва дентин билан оптимал бирикиши учун шароит яратувчии,
соғлом тиш қаттиқ тўқимасининг биомеханик ва мустаҳкамлик белгиларини
сақловчи ва пломбани эстетиклигини, ишончли фиксациясини таъминловчи
технологик жараѐн бўлиб хам ҳисобланади.
Ҳар бир синфга оид кариес ковагини чархлаш маълум қоида ва
технологияларга қатъий риоя қилган ҳолда олиб борилиши лозим.
Ушбу ўқув услубий қўлланма «Терапевтик стоатология пропедевтикаси»
фанининг намунавий ўқув дастури ва ишчи дастурларга мувофиқ яратилган.
Ушбу яратилган ўқув услубий қўлланма тиббиѐт олий ўқув юртида
талабанинг мустақил иш фаолиятини юргизишга, фикрлашга, янги билим
чўққиларини забт этишга ундайди.
5
Машғулотни
ўтиш
жойи:
Ўқув хонаси, фантом хона.
Керакли жиҳозлар:
Стоматологик қурилма, турбинали ва микромоторли
дастаклар, стоматологик асбоблар, борлар, сунъий
тиш блоклари, фантомлар.
Тарқатма ашѐлар:
Назорат саволлар, вазиятли масалалар, тест
саволлари, графикли органайзерлар.
Машғулот мақсади:
Талабага кариес касаллиги, унинг локализацияси
бўйича таснифи, тиш қаттиқ тўқималарини чархлаш
босқичлари ва асосий тамойиллари ҳақида маълумот
бериш.
Машғулот вазифалари:
Талаба кариес ҳақида, кариесни локализация бўйича
таснифи ҳақида, тиш қаттиқ тўқимасини чархлашни
асосий тамойиллари ҳақида билиши лозим.
Калит сўзлар:
Кариес, кариес коваги, чархлаш босқичлари,
некроэктомия,
кариес
ковак
элементлари,
«Профилактик кенгайтириш» усули, «Биологик
мувофиқлик» усули.
6
Кариес – бу тиш чиққандан кейин ривожланадиган, умумий ва махаллий
салбий омиллар таъсирида тиш қаттиқ тўқималарининг деминерализация ва
протеолизи билан кечадиган патологик жараѐн бўлиб ҳисобланади.
Кариесни турли таснифлари мавжуд бўлиб, ушбу қўлланма кариесни тиш
қаттиқ тўқимасида жойлашишидан келиб чиқадиган Блэк таснифига
бағишланган.
Тиш қаттиқ тўқимасини чархлаш Блек таснифига таянган ҳолда амалга
оширилади. Бу таснифда кариес ковакларни локализацияси бўйича 5та синфга
ажратилган.
Кариес ковакларни Блэк бўйича таснифи
I синф – коваклар моляр ва премоляр тишларнинг фиссураларида ва кўр
тешикларида жойлашган.
II синф – коваклар моляр ва премоляр тишларнинг контакт юзаларида
жойлашган.
Расм 1. Кариес кавакларни Блек бўйича таснифи.
7
III синф – коваклар курак ва қозиқ тишларнинг контак юзасида
жойлашган бўлиб, кесув қирра сақланган.
IV синф – коваклар курак ва қозиқ тишларнинг контакт юзасида
жойлашган бўлиб, кесув қирра хам зарарланган.
V синф – коваклар барча гуруҳ тишларнинг бўйин соҳасида жойлашган.
VI синф – коваклар моляр ва премоляр тишларнинг дўмбоқларида, курак
ва қозиқ тишларнинг кесур қиррасида жойлашган. Бу синф Блек таснифига
кейинроқ қўшимча сифатида киритилган.
Зарарланишни тарқалиши бўйича оддий, қўшилган ва мураккаб турлари
фарқланади. Оддий коваклар – битта юзани зарарланган кариес коваклар
тушунилади. Қўшилган – зарарланиш иккита юзани қамраганлигига, мураккаб –
тишнинг уч ѐки унлан кўп зарарланган юзалар тушунилади.
Келтирилган таснифлар тишларни кариес туфайли зарарланганлигини
турлича клиник кўринишини, жараѐнни давомийлигини эътиборга олмайди.
Лекин, бу таснифлар кариес ковакни локализациясини инобатга олган холда
принципиал ѐндашувни хал қилишга ѐрдам беради. Пломбалаш сифатининг
асосий мезони бу – пломбани хизмат қўрсатиш муддати, у кўп омилларга
боғлиқ бўлади: пломба ашѐсини тўғри ташлашга, ковакни чархлаш сифатига,
пломбалаш техникасига риоя қилганлигига, стоматолог малакасига.
Чархлаш (лот. рreparare - тайѐрлаш) – бу тиш қаттиқ тўқималарига
жаррохлик муолажа қилиш тушунилади.
Чархлашдан мақсад:
1. Эмал ва дентиндаги патологик ўзгарган тўқимани кесиб олиб ташлаш;
2. Пломба ашѐсини қўйиш учун шароит яратиб, тишни функцияси ва
анатомик шаклини тиклаш.
Кариес ковакни чархлашни асосий тамойиллари XX аср бошида
америкалик стоматолог Грин Вордимен Блэк (G.V. В1аск) томонидан
―Оперативное
зубоврачевание‖
(1908)
номли
фундаментал
ишида
шакллантирилган.
Блэкнинг асосий тамойиллари қўйидагилардан иборат:
1. Таянчга эга бўлмаган осилган эмал қирраларини, кейинчалик
синишини олдини олиш мақсадида олиб ташлаш.
2. Кариесга учраган дентинни пухта ва тўлиқ олиб ташлаш.
3. ―Огоҳлантириш учун кенгайтириш‖ – кариес ковакни тишни иммун
(таъсирланмайдиган) зоналаргача, рецидив кариесни олдини олиш
мақсадида профилактик кенгайтириш.
4. Чайнаш вақтида тиш ва пломбани босимга чидамлигини таъминлаш
мақсадида ковакни қутисимон шакллантириш.
Ўша даврда етакчи илмий асос бўлиб Миллернинг кимѐвий-паразитар
назариясига таянганда, амалиѐт шифокорлари эса, бевосита цемент ва
8
амальмага пломбаларидан кариес ковакларни пломбалашганда Блэкнинг
чархлаш тамойиллари юқори муваффақиятга эришган.
Ҳозирги вақтда эса, кариес касаллигига тиш қаттиқ тўқималарининг
резистентлиги, маҳаллий ва умумий омилларнинг таъсири натижаси сифатида
қаралади, амалий стоматологлар томонидан кариес ковакни пломбалашда
Блэкнинг тамойилларини талаб қилмайдиган композит пломба ашѐлар доимий
пломба сифатида етакчи бўлиб келмоқда.
Ҳозир чайнов тишлар мисолида кариес ковакларни чархлаш
тамойилларини кўриб чиқамиз:.
Блэк бўйича “Профилактик кенгайтириш” усули
Бу усул тиш қаттиқ тўқимасини кариесга мойил бўлган соҳаларни
―иммун‖ зоналаргача кенг чархлаб олиб, қутисимон шаклдаги ковакни
шакллантириш – ―огоҳлантириш мақсадида кенгайтириш‖ни назарда тутади.
Кариоз ковак
Шакллантирилган ковак контури
Расм 2. Блэк бўйича I синф кариес ковагини “Профилактик
кенгайтириш” усули билан чархлаш схемаси.
Усулнинг афзаллиги – пломбани ўзоқ вақт туриши, рецидив кариесни
ривожланиш даражасини камлиги, ковакни чархлашга стандарт ѐндашувни
ишлаб чиқишни оддийлиги.
Усулнинг камчиликлари – кўп хажмдаги соғлом тиш тўқимасини
олиниши, тишнинг тож қисмини мустаҳкамлигини камайиши, кўп вақт талаб
этиши.
9
Ҳозирги кунда, янги пломба ашѐларини пайдо бўлиши ва кариесни
олдини олиш чораларини ривожланиб борганлиги туфайли, ―анъанавий‖
профилактик кенгайтириш усулидан тиш қаттиқ тўқимасига адгезияси бўлмаган
пломба – амальгама, цемент асосли пломбалардан фойдаланган вазиятларда
қўлланилади.
“Биологик мувофиқлик” усули
Бу усулда зарарланмаган тўқималарни авайлаб чархлаш назарда тутилади.
Усул И.Г.Лукомкий томонидан ишлаб чиқилган. ―Биологик мувофиқлик‖ усули
бўйича чархлашда фақат кариес белгилари мавжуд бўлган тиш қаттиқ
тўқималарни олиб, максимал равишда соғлом тўқимани сақлаб қолинади.
Кариоз ковак
Шакллантирилган ковак контури
Расм 3. Блэк бўйича I синф кариес ковагини “Биологик мувофиқлик”
усули билан чархлаш схемаси.
Ҳосил бўлган ковак шакли қутисимон кўринишда бўлади, аммо, ковак
ѐнидаги зарарланмаган фиссуралар чархланмайди ва пломбаланмайди.
Усулнинг афзаллиги: тишнинг зарарланмаган тўқимасини сақланиши,
оддийлиги, кам меҳнат ва вақт талаб этиши.
Усулнинг камчиликлари: пломбани кам вақт ҳизмат (ѐн соҳаларда ва
пломба четларида кариесни ривожланиш эҳтимолини юқорилиги учун) қилиши.
―Биологик мувофиқлик‖ усулидаги камчиликни инобатга олган ҳолда,
С.И.Вайс ва ҳаммуаллифлар (1965) томонидан кариес ковакни чархлашни
соғлом тўқимани 1 мм гача соҳасини олишни, қолган барча зарарланмаган
10
тўқимани фтор сақловчи лаклар билан қоплашни таклиф қилишган (расм ).
Аммо бу усул ҳам амалиѐтда кенг тарқалмади.
Ҳозирги кунда кариесга қарши юқори самара берувчи профилактик
дастурларни тадбиқ этилиши, шунингдек, тиш тўқималари билан кимѐвий
боғлам ҳосил қилувчи ва кариесга қарши таъсир этувчи шишаиономер
цементларни яратилиши, бизга фақат кариесга учраган соҳани чархлаш учун
имконият беради.
Кариес ковагини профилактик кенгайтириш (1 мм гача)
Кариесга мойил соҳаларни флюоризацияси
Расм 4. Блэк бўйича I синф кариес ковагини Вайс усули билан
пломбалаш.
Кариес ковакни асосий чархлаш босқичлари:
Кариес ковакни
очиш
Кенгайтириш
Некроэктомия
Шакллантириш
Ковак
четларига
ишлов бериш
(финирлаш)
11
Кариес ковакни очиш. Кариес жараѐни дентинда эмалга нисбатан тез
кечганлиги учун, кариес ковак устида осилган эмаль қавати бўлади ва ковакни
туби кириш қисмига нисбатан анча кенг бўлади. Кариес ковагини очишдан
мақсад, осилган эмал қирраларини олиш ва ковакни кўриш, чархлаш ва
пломбалаш учун шароит яратишдан иборат.
Эмаль қаватини дентин қаватисиз қолдириш фақат марказий тишларни
лаб юзаларига ишлов бериш вақтида, косметик талаблардан келиб чиққан
ҳолда, шунингдек, доимий пломба сифатида цементлардан фойдаланиш
режалаштирганда амалга ошириш мумкин. Чайнов юзаларда эмални юпқа
қаватини қолдириш, чайнаш вақтида хам шу қаватни, шунингдек, пломбани хам
тушишига сабаб бўлади.
Ковакни очишда олмос қириндили шарсимон ѐки фиссур борлар билан,
турбинали бормашинада (100000-350000 ай/дақ.) олиб борилади. Шарсимон бор
билан ишлашда борни ҳаракати ковак тубидан қирраси томон олиб борилиши
лозим. Фиссур бор билан ишлаганда, асосан борнинг ѐн қирралари билан ковак
девори вертикал, текис бўлгунча очилади (расм 5).
Кариес ковагини очишда қуйидаги қоидага риоя қилиш лозим: борнинг
ҳажми кариес ковагининг кириш тешиги ҳажмидан катта бўлмаслиги керак
(расм 6).
Расм 5. Кариес
ковагини очиш.
а-шарсимон бор
билан.
б-фиссур бор
билан
Расм 6. Кариес
ковагини очиш
учун борни
танлаш.
а-тўғри.
б, в-нотўғри
12
Иккита бир-бирига зич ѐпишиб турган тишларни шу томонидаги кариес
ковагини очиш мураккаброқ бўлиб ҳисобланади. Бундай ҳолатда ўзгармаган
тўқимани (эмал ва дентин) олишга тўғри келиб, ковакни чайнов ѐки тил юзасига
олиб чиқилади (расм 7). Бундай йўл бажарилмаса, ковакка кириш қийинчилик
туғдиради.
Расм 7. Апроксимал юзада жойлашган кариес ковакни чайнов юзага
чиқариш. а-шакллантиргунча; б-шакллантиргандан кейин.
Кариес ковагини кенгайтириш (профилактик кенгайтириш).
Профилактик кенгайтириш – кариес ковагини очиш босқичини давоми бўлиб
ҳисобланади. Мақсади – ―рецидив‖ кариесни олдини олиш. И.Г.Лукомскийнинг
―биологик мувофиқлик‖ тамойилига асосан бу босқич бажарилмайди. Агар,
шифокор Блэкнинг ―профилактик кенгайтириш‖ тамойили бўйича чархлашни
олиб борса, у ҳолда, қаттиқ тўқиманинг ―кариесга мойил‖ соҳалари ―иммун‖
зоналаргача тўлиқ чархланишини таъминлаши лозим.
―Профилактик кенгайтириш‖ усули окклюзион юзадаги соғлом тиш
қаттиқ тўқималарини йўқотишини камайтириш учун шроит яратади.
Фиссураларни чархлашда тўқималарни катта қисмини олиш шарт эмас,
кенглиги 0,7-0,8 мм кенгликда, эмаль чегарасида эгат ҳосил қилинишини ўзи
етарли бўлиб ҳисобланади. Шу ҳолда, ўткир қирралар ҳосил бўлиши мумкин
эмас (расм 8).
Кариес ковагини ташқи қирраларини ҳосил қилиш босқидаги
асосий қоидалар:
1. Ковакни очиш босқичини бажарилиш сифатини баҳолаш (эмал-дентин
юзасида юмшаган ѐки пигментланган соҳаларни қолмаганлигини
текшириш).
2. Ковакни кенгайтириш кариесга таъсирчан зоналар бўйлаб олиб
борилишини назорат қилиш.
3. Иккита фиссура ѐки ариқчалар бир-бирига яқин жойлашганда – 1 мм ва
ундан кам масофада, улар бирлаштирилади.
13
4. Агар ковак қирраси (чети) контакт чегарасига 1 мм ѐки ундан кам
масофага борган бўлса, бу чегара чархланиши лозим (расм 8).
5. Чайнов тишларни – дўмбоқлари, дўмбоқ қиялигини, марказий тишларни –
қирралари, кесув бурчаги ва лаб девори эҳтиѐт қилиниши лозим.
Расм 9. Фиссураларни чархлашдаги хатолар.
Тўғри
Хато
Соғлом тўқимани ортиқча
олинганлиги
Ўткир қирралар шакллантирилган
Контакт нуқтадаги 1
ммдан кам
қалинликдаги
эмални олиш лозим
Расм 8. Ковакни
ташқи
қиррасиини ҳосил
қилиш қоидаси
14
6. Ковак чегараси мураккаб бўлиши керак. Бу пломба турғунлигини
оширади.
7. Ковак чегараларини ўткир эмас, думалоқлашган ҳолда шакллантириш
лозим. Ўткир бурчакда пломба қатлами ингичка бўлади, бу эса ѐриқларни
пайдо бўлишига сабаб бўлади (расм 9).
Некроэктомия. Кариес ковакдан емирилган ва юмшаган дентинни олиш
экскаватор билан бошлаш лозим, чунки бу кам оғриқли муолажа бўлиб
ҳисобланади. Бундан ташқари, экскаватор билан ишлашда эхтиѐткорлик
даражаси кўпроқ бўлиб, тиш бўшлиғини очиб қўйиш ҳавфи камроқ бўлади.
Экскаваторни хам кариес ковак хажмига мос қилиб танлаш лозим.
Экскаватор қошиқчасининг ўткир қирраси билан ковак ичига енгил бурчак
остида юмшаган дентин ичига киргазилиб, сўнг юмшаган тўқима қаватини
осонлик билан кўчириб олинади.
Чуқур кариес ковакларда, пульпани шикастланишини олидини олган
ҳолда, экскаватор билан эҳтиѐткорлик билан ишланади. тиш бўшлиғини очиб
қўйишни олдини олиш мақсадида, экскаватор билан дентинни олишни кариес
ковак деворидан эмас, балки, тубини марказий соҳаларидан бошлаш керак (расм
10).
Аммо, битта экскаватор билан хамма инфицирланган дентинни олиб
бўлмайди, шунинг учун, зичлашган дентин қаватларини шарсимон бор билан
олиш лозим.
Бажарилган
некроэктомия
сифатини
текшириш
учун
стоматологик ойна ва зонд керак
бўлади. Визуал кўрикда, тўғри
бажарилган некроэктомиядан сўнг,
дентин
соғлом, сарғиш
тусда
бўлади.
Зондлаганда,
ковак
Расм 10. Юмшаган дентинни экскаватор билан ковак тубидан
олиш. а-тўғри; б-нотўғри.
15
деворлари ва туби силлиқ, дентинда зондни ушланиб қолиши кузатилмайди,
аксинча, зонд дентинда сирпанади ва ўзига хос қирилган овоз чиқаради (ойна
юзасида ўткир жисмни юргазиш каби).
Агар некроэктомия тўлиқ бажарилмаган бўлса, юмшаган ѐки
пигментлашган дентин соҳалари аниқланади (зонд шу соҳага илиниб қолади).
Тўлиқ олинмаган дентинни аниқлаш учун таблетка ѐки эритма
кўринишидаги турли бўѐқлардан хам фойдаланилади: 0,5% фуксин эритмаси,
пропиленгликолдаги
1%
фуксин
эритмаси некрозланган дентинни
қизил
рангга
бўялишини
таъминлайди (расм 11).
Шунингдек, 1-2% метилен кўкининг сувли эритмаси хам ишлатилади,
унинг таъсирида ўзгарган дентин кўк рангга бўялади. Бунда, бўѐқли пахта
тампони кариес ковагига 10-15 с. қўйилади, сўнг сув билан ювиб ташланади.
Чархланмаган некротик дентин бўялади, соғлом дентин эса бўялмай қолади.
Шакллантириш. Чархлашнинг бу босқичи етакчи бўлиб, пломбани
механик ишлашини таъминлаш учун шароит яратади. Барча синфлар учун
шакллантириш босқичини бир нечта умумий қоидалари мавжуд.
Ковак деворлари тўғри бўлиб, ковак тубига тўғри бурча остида (90°)
ўтиши керак. Ковак туби текис ва ясси бўлиши лозим. Чуқур кариес ковакларда
бу ҳолатга эришиш қийин бўлади, чунки бу тиш бўшлиғини очиш ҳавфини
туғдиради. Бундай ҳолатларда ковак туби қавариқ ѐки зинапоя кўринишида
яратилади.
Ковак девори ва туби орасидаги бурчаклар яққол кўриниши керак, чунки
улар пломба ашѐсини фиксациясида асосий элемент бўлиб ҳисобланади.
Шакллантириш босқичини фиссур ва тескариконуссимон борлар ѐрдамида сув-
ҳаволи совутиш билан ҳосил қилинади (расм 12).
Сув-ҳаволи совутишсиз чархлаш мумкин эмас, чунки бу қаттиқ
тўқималарни қизиб кетишига ва натижада нафақат эмаль ва дентинни, балки
тиш пульпасини хам яллиғланиши вужудга келиши мумкин. Фақат ҳаво билан
совутиш ҳам аксарият ҳолатларда, одонтобластларни зарарланиши ва ўлимига
олиб келиши мумкин.
Расм 11. Кариес ковакни бўѐқлар
ѐрдамида аниқлаш усули.
16
Расм 12. Тескариконуссимон борни ҳолати.1-ковак тубига ишлов
беришда; 2-ковак деворига ишлов беришда.
Ковакни шакллантиришда стоматолог иккита бир-бирига қарама-қарши
бўлган масалани хал этиши лозим бўлади. Биринчиси – тиш тўқимасида
қулфли, ушлаб турувчи бирикмаларни ҳосил қилиш йўли билан, яъни,
пломбани ретенциясини таъминлаш, иккинчиси – реставрация муддатини
узайтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган, қолган тиш қаттиқ тўқималарини
мустаҳкамлигини камайтирмаслик.
Демак, шакллантирган кариес ковагимиз – ретенцион шаклда ва резистент
шаклда бўлиши лозим.
Ковакни резистент шакли – бу чархлагандан кейин қолган тиш
тўқимаси ва пломба ашѐси чайнов босимига турғунлигини таъминлаши
тушунилади. Ковакни резистент шаклини таъминлаш учун бир нечта омиллар
ҳосил қилиниши лозим:
Ковак фақат эмалда эмас, дентин қаватида хам шаллантирилиши
лозим.
Ковак туби силлиқ ва ясси бўлиб, чайнов босимини тиш ўқи бўйлаб
тарқалиши учун окклюзион юзага параллел бўлиши лозим. Тубини қия
бўлиши, баъзи деворлар учун босимни ортишига олиб келади.
Ковакнинг ѐн деворлари мустаҳкам бўлиши лозим. Ингичка
деворларни қолдириш мумкин эмас (расм 13).
Тишни анатомик шаклини эътибордан четлатиш мумкин эмас, айниқса,
медиал ва дистал деворларни шакллантиришда тиш бўйни сохасини
тузилишини инобатга олиш лозим. Бу деворлар окклюзион юзага
нисбатан тўғри ѐки ўткир бурчак остида жойлашганда, тиш бўйни
соҳасида контакт деворларини кескин ингичкаланишига ва
перфорациясига олиб келиш мумкин.
17
Ковакни ретенцион шаклни ҳосил қилишдан мақсад, реставрацияни
чайнов босими натижасида силжиши ва қулашини олдини олишдан иборат.
Пломба ашѐси тиш структурасини блоклаши ва улар билан мослашиши лозим.
«Қутисимон» коваклар фрикцион (ишқаланиш кучи) механизм туфайли
реставрацияни ижобий ретенциясини таъминлайди. «Қутисимон» тамойил
асосида ковакнинг вертикал деворлари бир-бирига параллел ҳолда, тубига
эса перпендикуляр ҳолда бўлиши ѐтади.
Расм 14. Дентин қаватида ретенцион нуқталарни ҳосил қилиш. а –
ғилдираксимон бор билан, б – тескариконуссимон бор билан.
Ретенцион нуқталар ва «кесмалар» ҳосил қилиш. Ретенцион нуқта –
нуқтавий бурчакларда ҳосил қилинадиган каналсимон чуқурлик бўлиб
ҳисобланади. Кесмалар – чизиқли бурчаклардаги эгат кўринишидаги
чуқурликлар.
Уларни
асосан
ғилдираксимон
бор
ѐрдамида
шакллантирилади (расм 14).
Қўшимча
майдон
ва
«кесмалар»га
альтернатив
сифатида
шакллантирилган «қалдирғоч думи» турдаги майдонлар. У 2 синф кариес
ковагининг мухим элементи, шунингдек, профилактик кенгайтириш
вазиятида хам етакчи бўлиб ҳисобланади. Лекин, қўшимча майдонни
Расм 13. Ковакнинг ѐн деворлари мустаҳкам бўлиши лозим.
а
б
18
асосий моҳияти – бу тикловчи ашѐ билан бирлашиш майдонини
катталаштириш, яъни ретенцион.
Ковакни чуқурлиги ѐки уни сунъий равишда чуқурлаштириш хам яна бир
ретенцион элемент бўлиб ҳисобланади (расм 15).
Пинлар. Юқорида келтирилган барча ретенцион элементлар тиш хажмини
камайтириш ва соғлом тўқимани олиш билан боғланган. Дентинга
маҳкамланадиган ѐки цементланадиган штифтларни қўллаш ҳам пломба
ашѐсини ретенциясига ва тиш тўқималарини тежалишига ҳизмат қилади.
Бундан ташқари «плюс тўқима» конструкцияси ҳосил қилинади. Бу
цилиндрик пульпадан ташқаридаги, аниқроқ қилиб айтганда, дентин учун
парапульпар штифтлар, пинлар деб номланган (расм 16).
Адгезия ҳисобига ретенция. Адгезия ѐки ѐпишиш – бу физик-кимѐвий
жараѐн
бўлиб,
емирилган
тиш
структурасини
тиклаш
учун
қўлланиладиган энг идеал усул бўлиб ҳисобланади. Адгезив ҳусусиятли
ашѐларни қўллаш ковакларни шакллантириш тамойилларини қайта кўриб
чиқишни тақозо этади.
Расм 15. Чуқур
кариес ковак
пломбани
ретенциясини
оширади.
а
б
19
Расм 16. Парапульпар штифтлар – пинлар. а – емирилган тиш тож қисми; б –
парапульпар штифтлар мажмуаси; в – дентинга ўрнатилган пин ва ажратувчи
таглик; г – пин билан тикланган тиш.
Айрим ҳолатларда (II, III, IV синфда) кариес ковагини шакллантиришда
қўшимча майдон ҳосил қилинади. Қўшимча майдон пломба ашѐсини
мустаҳкам бирикишини таъминлаш, ковакка киришни осонлаштириш
мақсадида ҳосил қилинади.
Қўшимча майдонни шакллантиришда қуйидаги талаблар инобатга
олиниши шарт:
Қўшимча майдон кенглиги – асосий ковак кенглигига тенг ѐки ундан
кичикроқ (контакт юзани катта зарарланишида) бўлиши;
Қўшимча майдон ҳажми –
минимал
ҳажми
чайнов
юзасининг 1/3 қисмидан кам
бўлмаслиги, максимал ҳажми эса
фиссуралар зарарланганида 2/3
қисмини
(фиссуралар
шу
қўшимча майдонга киритилади)
ташкил этиши лозим;
Қўшимча майдон чуқурлиги –
эмал-дентин чегарасидан 1-2 мм
пастда бўлиши керак.
Бурчаги – асосий ковак туби ва
г
в
Расм 17. Қўшимча майдонни
бурчагига қўйиладиган талаб.
20
қўшимча майдон орасидаги бурчак 90° га тенг бўлиши керак.
Кариес
ковак қирраларига ишлов бериш, финирлаш. Бу
чархлашнинг
якуний
босқичи
бўлиб
ҳисобланади. Олмос қириндили ѐки қаттиқ
пўлатли борлар билан юқори айланишда
чархлаганда кариес ковак қирраларида
ѐриқлар, нотекисликлар вужудга келади,
эмаль призмаларини дентин билан боғланиши
бўлмайди. Бу эса, кейинчалик пломба
ашѐсини
ковак
четларига
ѐпишишини
бузулишига
ва
иккиламчи
кариесни
ривожланишига сабаб бўлади. Шу ҳолатлар
финирлаш босқичини бажариш лозимлигини,
яъни, эмални зарарланган соҳаларини олишни
ва эмал қирраларини силлиқлашни тақозо
этади.
Бундан
ташқари,
кариес
ковак
қирраларига ишлов беришда 45° бурчак
остида эгрилик (фальц) ҳосил қилиш хам
назарда тутилади (расм 18).
Эмалдан мустаҳкамлиги юқори бўлган пломба ашѐлари учун ковак
шакллантирилганда (амальгама, композитлар) фальц 45° бурчак остида:
амальгама учун – эмальни бутун қалинлиги бўйлаб, композит учун – эмални
ярим қалинлигида ҳосил қилинади. Ҳосил қилинган эгрилик пломба ашѐси бин
эмални бирикиш майдонини катталаштиради ва чайнов босими тушган вақтида
пломбани силжишидан ҳимоялайди.
Эмалдан мустаҳкамлиги паст бўлган ашѐлар (цемент) билан кариес
ковагини пломбалашда фальц ҳосил қилинмайди, чунки, пломба ашѐсини
ингичка қатлами чайнов босими таъсиридан тез емирилиб кетади (расм 19).
Расм 18. Ковак
қирраларини финирлаш.
а
б
в
21
Расм 19. Қўлланиладиган пломба ашѐсидан келиб чиққан ҳолда
кариес ковак четларига ишлов бериш (а-цемент учун, б-амальгама учун, в-
композит учун).
Финирлаш босқичи 16- ва 32-қиррали қаттиқ қотишмали финирлар ѐки
майин қириндили олмос бошчалар (қизил ѐки сариқ ҳалқа) борлар билан амалга
оширилади.
Шакллантирилган кариес ковак элементлари (расм 20):
Ковак четлари – кириш тешигини
ўраб турувчи қирра бўлиб, ҳосил бўлган
кариес
ковакни
тиш
юзасидан
чегаралайди.
Ковак деворлари – тишни ташқи
томонларига йўналган юзалар. Деворнинг
номланиши
уни
қайси
томонга
қараганлигидан
келиб
чиқади:
тил
(танглай), вестибуляр (лунж ѐки лаб), милк
олди, контакт (дистал ва медиал) юзалар.
Ковак туби – тиш пульпасига
қараган юза. Ковак туби битта юза
кўринишида (I, V синф коваклари) ѐки бир
нечта юзалардан (II, III, IV синфда) ташкил
топган бўлади.
Ковак бурчаклари – деворлар орасида
ҳосил бўлган бурчаклар бўлиб, девор номи
билан номланади.
Коваклар даражасига кўра фарқланади:
Оддий – тишнинг битта юзасида жойлашган коваклар (I, V синф
коваклари).
Мураккаб – тишнинг турли юзаларида жойлашган бир нечта ковак бўлиб,
битта умумий майдонга қўшилган коваклар (II, III, IVсинф) (расм 21). Бу ҳолда
кариес жараѐнининг асосий жойлашган соҳасида асосий ковак ва қўшимча
(таянч майдони) ковак шакллантирилиши натижасида юзага келади.
Расм 20. Кариес ковак
элементлари: 1-чети, 2-девори,
3-бурчаклар, 4-туби.
22
Расм 21. Оддий (а) ва мураккаб (б) кариес коваклар.
Қўлланма ҳотимасида кариес ковакларни чархлаш тартибини жадвал
кўринишида келтиришни мақсадга мувоффиқ деб билдик (жад. 1).
Жадвал 1.
Кариес ковакларни чархлаш тартиби оид тоифалаш жадвали
Босқич
Асбоблар
Қурилма
(дастак)
Тезлик
Ковакни очиш Олмос
ѐки
қаттиқ
қотишмали борлар
Турбинали
бормашина
250000 – 300000
Ковакни
профилактик
кенгайтириш
Олмос
ѐки
қаттиқ
қотишмали борлар
Турбинали
бормашина
250000 – 300000
Некроэктомия Қаттиқ
қотишмали
борлар
Микромотор
500 – 2000
Экскаваторлар
Қўл асбоблари
–
Ковакни
шакллантириш
Олмос
ѐки
қаттиқ
қотишмали борлар
Турбинали
бормашина
250000 – 300000
Ковак
четларини
финирлаш
Майин қириндили олмос
борлар,
қаттиқ
қотишмали финирлар
Микромотор
500 – 10000
Эмал пичоқлари, милк
эгати учун триммерлар
Қўл асбоблари
–
“Эски”
пломбани олиш
Юқори
кесиш
ҳусусиятли олмос ѐки
қаттиқ
қотишмали
борлар
Турбинали
бормашина
250000 – 300000
Назорат тест саволлари
1. Кариес ковакни профилактик кенгайтириш усулини таклиф қилган:
A. ВОЗ
B. И.Г.Лукомский
C. Блэк
D. Е.В. Боровский
E. Фишер
2. Биологик мувофиқлик усулининг моҳияти:
а
б
23
A. кариес ковакка экскаватор билан ишлов бериб, шакллантирилган ковакни
шишаиономер пломба ашѐси билан пломбалаш
B. тишнинг кариесга мойил соҳаларни кенг чархлаб, резистент зоналарни
сақлаш
C. тиш қаттиқ тўқимасини фақат кариесга учраган соҳасини аяб чархлаш
D. доимий тиш фиссураларини муҳрлаш
3. Чархланаѐтган ковакка нисбатан борнинг ҳажми бўлиши керак:
A. аҳамияти йўқ
B. кичик
C. катта
D. ковак ҳажми билан бир хил
E. чархланаѐтган тўқималарнинг зичлигидан келиб чиққан ҳолда
4. Карие ковакни чархлашни иккинчи босқичи бўлиб ҳисобланади:
A. пломбалаш
B. некротомия
C. кенгайтириш
D. очиш
E. шакллантириш
5. Профилактик кенгайтириш усулини ўтказишдан мақсад:
A. ретенцион нуқтани ҳосил қилиш
B. рецидив кариесни олдини олиш
C. пломба чидамлилигини таъминлаш
D. ашѐни адгезив бирикишини ошириш
E. барчаси
6. Блэк бўйича I синф кариес коваги бўлиб ҳисобланади:
A. моляр ва премоляр тишларнинг контакт юзаларида
B. моляр ва премоляр тишларнинг чайнов юзаси ва барча тишларнинг кўр
тешиклари
C. барча гуруҳ тишларнинг бўйин олди соҳаси
D. курак ва қозиқ тишларнинг контакт юзаси, кесув бурчагининг бузулиши
билан
E. курак ва қозиқ тишларнинг контакт юзасида
7. Блэк бўйича II синф кариес коваги бўлиб ҳисобланади:
A. моляр ва премоляр тишларнинг контакт юзаларида
B. курак ва қозиқ тишларнинг контакт юзасида
C. барча гурух тишлардаги табиий фиссура ва чуқурликларда
D. барча гуруҳ тишларнинг бўйин олди соҳаси
E. курак ва қозиқ тишларнинг контакт юзаси, кесув бурчагининг бузулиши
билан
8. Блэк бўйича III синф кариес коваги бўлиб ҳисобланади:
A. моляр ва премоляр тишларнинг контакт юзаларида
24
B. барча гурух тишлардаги табиий фиссура ва чуқурликларда
C. барча гуруҳ тишларнинг бўйин олди соҳаси
D. курак ва қозиқ тишларнинг контакт юзаси, кесув бурчагининг бузулиши
билан
E. курак ва қозиқ тишларнинг контакт юзаси, кесув бурчаги зарарланмаган
ҳолда
9. Ковакни чархлашда борни ҳаракати бўлиши лозим:
A. кескин, тубидан деворларга қараб
B. ковак тубидан ташқарига қараб
C. ковак деворидан тубига қараб
D. ковак периметри бўйлаб айлана
E. барчаси
10. Финирлаш – бу:
A. кариес ковакни очиш
B. кариес ковакни шакллантириш
C. эмаль қирраларини силлиқлаш
D. пломбага якуний ишлов бериш
E. барчаси
11. Кариес ковак туби – бу:
A. тиш бўшлиғига ѐпишган ковак девори
B. ковакни пастки девори
C. ковакни горизонтал жойлашган девори
D. милкка ѐпишган девор
E. кариес ковакни циркуляр девори
12. Кариес ковак элементи бўлиб ҳисобланмайди:
A. четлари
B. туби
C. бурчаги
D. деворлари
E. томи
13. Блэк бўйича IV синф кариес коваги бўлиб ҳисобланади:
A. моляр ва премоляр тишларнинг контакт юзаларида
B. барча гурух тишлардаги табиий фиссура ва чуқурликларда
C. барча гуруҳ тишларнинг бўйин олди соҳаси
D. курак ва қозиқ тишларнинг контакт юзаси, кесув бурчагининг бузулиши
билан
E. курак ва қозиқ тишларнинг контакт юзаси, кесув бурчаги зарарланмаган
ҳолда
14. Кариес ковакни чархлашни асосий тамойили:
A. тиш қаттиқ тўқималарини иммун зонагача профилактик олиш
B. чархлашнинг минимал инвазив тамойили
25
C. биологик мувофиқлик тамойили
D. техник мовофиқлик тамойили
E. соғлом тўқимани эҳтиѐтлаган ҳолда, зарарланган тўқимани тўлиқ чархлаш
15. "Қутисимон" кариес ковак тамойили:
A. ковак деворлари бир-бирига нисбатан 90° бурчак остида бўлиши
B. ковак деворлари тубига нисбатан 90° бурчак остида бўлиши
C. ковак деворлари тубига ва бир-бирига нисбатан 90° бурчак остида
бўлиши
D. ковак деворлари тубига нисбатан 45° бурчак остида бўлиши
E. ковак деворлари бир-бирига нисбатан 45° бурчак остида бўлиши
16. Эмаль қирраларига ишлов бериш амалга оширилади:
A. корборунд бошча билан
B. цилиндрик пўлат бор билан
C. олмос бор билан
D. полир билан
E. финир билан
17. Барча гуруҳ тишларнинг бўйин олди соҳасидаги кариес ковак хос:
A. I синфга
B. II синфга
C. III синфга
D. IV синфга
E. V синфга
18. Кариес ковакни якуний чархлаш мезони бўлиб ҳисобланади:
A. оқиш тусдаги юмшаган дентинни борлиги
B. ковак тубида пигментлашган зич дентинни борлиги
C. зондлашганда оқиш тусдаги, зич дентинни борлиги
D. В ва С тўғри
E. Пигментлашган дентинни борлиги
19. V синф кариес ковагини асосий жойлашадиган юзаси:
A. вестибуля
B. тил
C. контакт
D. танглай
E. чайнов
20. Блэк бўйича V синф кариес коваги бўлиб ҳисобланади:
A. моляр ва премоляр тишларнинг контакт юзаларида
B. барча гурух тишлардаги табиий фиссура ва чуқурликларда
C. барча гуруҳ тишларнинг бўйин олди соҳаси
D. курак ва қозиқ тишларнинг контакт юзаси, кесув бурчагининг бузулиши
билан
26
E. курак ва қозиқ тишларнинг контакт юзаси, кесув бурчаги зарарланмаган
ҳолда
21. Блэк бўйича III синф кариес ковагининг асосий жойлашуви:
A. премолярларнинг контакт юзаси
B. куракларнинг вестибуляр юзаси
C. куракларнинг контакт юзаси
D. молярларнинг чайнов юзаси
E. премолярларнинг чайнов юзаси
22. Блэк тиснифида кариес ковакларни қайси белгилари асос қилиб олинган?
A. гистологик
B. клиник
C. анатомо-топографик
D. топографик
E. клиник-топографик
23. 18 тишни чайнов юзасидаги фиссурада жойлашган кариес ковак Блэк
таснифи бўйича қайси синфга мансуб?
A. I
B. II
C. III
D. IV
E. V
24. 37 тишни лунж юзасидаги табиий чуқурчасида жойлашган кариес ковак
Блэк таснифи бўйича қайси синфга мансуб?
A. I
B. II
C. III
D. IV
E. V
25. 36 тишни орқа контакт юзасида жойлашган кариес ковак Блэк таснифи
бўйича қайси синфга мансуб?
A. I
B. II
C. III
D. IV
E. V
26. 26 тишни контакт юзасини бўйин олди соҳасида жойлашган кариес ковак
Блэк таснифи бўйича қайси синфга мансуб?
A. II
B. III
C. IV
D. V
27
E. VI
27. 16 тишни вестибуляр юзасини бўйин олди соҳасида жойлашган кариес ковак
Блэк таснифи бўйича қайси синфга мансуб?
A. II
B. III
C. IV
D. V
E. VI
28. 12 тишни контакт юзасини ўрта соҳасида жойлашган кариес ковак Блэк
таснифи бўйича қайси синфга мансуб?
A. 1
B. II
C. III
D. IV
E. V
29. 12 тишни кўр тешиги соҳасида жойлашган кариес ковак Блэк таснифи
бўйича қайси синфга мансуб?
A. I
B. II
C. III
D. IV
E. V
30. 11 тишни контакт юзасини бўйин олди соҳасида жойлашган кариес ковак
Блэк таснифи бўйича қайси синфга мансуб?
A. II
B. III
C. IV
D. V
E. VI
31. 14 тишни олдинги контакт юзасида жойлашган кариес ковак Блэк таснифи
бўйича қайси синфга мансуб?
A. I
B. V
C. III
D. IV
E. II
32. 15 тишни орқа контакт юзасида жойлашган кариес ковак Блэк таснифи
бўйича қайси синфга мансуб?
A. II
B. III
C. IV
28
D. V
E. VI
33. 16 тишни олдинги контакт юзасида жойлашган кариес ковак Блэк таснифи
бўйича қайси синфга мансуб?
A. I
B. III
C. IV
D. II
E. V
34. 17 тишни олд ва орқадаги контакт юзасида жойлашган кариес ковак Блэк
таснифи бўйича қайси синфга мансуб?
A. II
B. III
C. IV
D. V
E. VI
35. 11 тишни латерал контакт юзасидакесув бурчагини зарарланиши билан
кечадиган кариес ковак Блэк таснифи бўйича қайси синфга мансуб?
A. II
B. III
C. IV
D. V
E. VI
36. Блэк таснифи бўйича II синф кариес ковагига мансуб:
A. молярларнинг контакт юзаси
B. қозиқ тишларнинг контакт юзаси
C. молярларнинг лунж юзаси
D. курак тишларнинг ўрта юзаси
E. курак тишларнинг латерал юзаси
37. Кариес ковак чархлашни биринчи босқичи
A. эмаль қирраларига ишлов бериш
B. кариес ковакни очиш
C. кариес ковакни кенгайтириш
D. некрэктомия
E. кариес ковакни шакллантириш
38. Кариес ковак чархлашни иккинчи босқичи
A. эмаль қирраларига ишлов бериш
B. кариес ковакни очиш
C. кариес ковакни кенгайтириш
D. некрэктомия
E. кариес ковакни шакллантириш
29
39. Кариес ковак чархлашни якуний босқичи
A. эмаль қирраларига ишлов бериш
B. кариес ковакни очиш
C. кариес ковакни кенгайтириш
D. некрэктомия
E. кариес ковакни шакллантириш
40. Некрэктомия учун борни танланг:
A. цилиндр
B. конуссимон
C. шарсимон
D. ғилдираксимон
E. тескариконуссимон
41. Кариес ковакни вертикал деворларини шакллантиришда ишлатиладиган
борлар:
A. шарсимон
B. конуссимон
C. цилиндр
D. тескариконуссимон
E. ғилдираксимон
42. Кариесиммун зоналар жойлашади:
A. вестибуляр юза ва фиссураларда
B. фиссура ва дўмбоқларда
C. кўр тешикларда
D. дўмбоқ ва вестибуляр юзаларда
E. барча келтирилганлар
43. Цемент асосли пломба фиксациясини яхшилаш учун қўлланилади:
A. қўшимча майдон ва ретенцион нуқталарни ҳосил қилиш
B. ковакка думалоқлашган шакл бериш
C. ажратувчи таглик қўймаслик
D. анкер штифтлар қўйиш
E. барча келтирилганлар
44. Цемент асосли пломба фиксациясини яхшилаш учун қўлланилади:
A. ковакка думалоқлашган шакл бериш
B. ажратувчи таглик қўймаслик
C. парапульпар штифтлар қўйиш
D. анкер штифтлар қўйиш
E. барча келтирилганлар
45. Қўшимча майдон тубининг жойланиши:
A. эмаль қавати чегарасида
B. эмаль ва дентин чегарасида
C. пульпа олди дентин чегарасида
30
D. эмаль-дентин чегарадан 1-2 мм пастда
E. барча келтирилган вариантлар
Илова 1.
Тест саволлари учун тўғри жавоб вариантлари
1
C
11
A
21
C
31
B
41
C
2
C
12
E
22
C
32
A
42
D
3
B
13
D
23
A
33
D
43
A
4
C
14
E
24
A
34
A
44
C
31
5
B
15
B
25
B
35
C
45
D
6
B
16
C
26
A
36
A
7
A
17
E
27
D
37
B
8
E
18
D
28
C
38
C
9
B
19
A
29
A
39
A
10
C
20
C
30
B
40
C
Адабиѐтлар рўйхати
1. Базикян Э.А. Пропедевтическая стоматология: учебник для медицинских
вузов. М.: ГЭОТАР-Медиа, 2008. – с. 342-360.
2. Боровский Е.В. Терапевтическая стоматология: учебник для студентов -
М.: Мед. информ. агентство, 2007. – с. 205.
3. Максимовский Ю.М. Фантомный курс терапевтической стоматологии:
Учебное пособие. – М.: ОАО «Издательство «Медицина», 2005. - с.174.
32
4. Николаев А.И., Цепов Л.М. Практическая терапевтическая стоматология:
Учебн. Пособие. – 8-е изд., доп. и перераб. — М.: МЕДпресс-информ,
2008. – 960 с.: ил.
5. Петрикас
А.Ж. Оперативная и восстановительная дентистрия.
Монография. Тверь, Тверская медико-инновационная компания «ВВВ»,
ЛТД, 1994. -с. 46-60.
6. Скорикова
Л.А., Волков В.А. Пропедевтика стоматологических
заболеваний. М.: Медицина, 2005. – с.189.
Dostları ilə paylaş: |