Олимпиадани ўтказиш тартиби
1. Олимпиада жорий йилнинг 28 майига қадар ўтказилади.
2. Олимпиада иштирок этувчи талабалар жорий йилнинг 5-12 май
кунлари вазирликнинг olimpiada.edu.uz веб сайти орқали танлаган фани
бўйича электрон рўйхатдан ўтадилар.
3. Олимпиада ўтказиладиган фанни ҳусусияти ҳамда мазкур фанлар
бўйича рўйхатдан ўтган талабалар сонидан келиб чиққан ҳолда, олимпиадани
ўтказиш санаси ва вақти бўйича жадвал шакллантирилади ва жорий йилнинг
10-14 май куни olimpiada.edu.uz. сайтига жойлаштирилади.
4. Электрон рўйхатдан ўтган талабаларни шахсини тақсдиқлаш ишлари
ОТМлар томонидан жорий йилнинг 13-14 май кунлари амалга оширилади.
5. Талабалар танлаган фанлари бўйича олимпиадани ўтказиш санаси
ва вақти бўйича жадвал асосида olimpiada.edu.uz веб сайтга киришлари лозим
бўлади ҳамда уларга 60 дақиқа вақт берилади, шу вақт ичида улар тегишли
йўналишларнинг фанлари бўйича масъул ОТМ томонидан белгиланган
(25-50 та) тест топшириқларига жавоб беришлари лозим.
Олий
таълимни
ривожлантириш
тадқиқотлари
ва
илғор
технологияларни татбиқ этиш маркази билан келишилган ҳолда тегишли
ОТМлар томонидан онлайн ижодий иш топшириқлари ўтказиладиган фанлар
бўйича дастур, баҳолаш мезонлари ҳамда ўтказиш тартиби тасдиқланади ва
olimpiada.edu.uz веб сайт орқали эълон қилади.
6. Олимпиада ўтказилган фанлар бўйича тест натижалари онлайн,
ижодий иш шаклидаги топшириқлар натижалари эса масъул ОТМлар
томонидан 24 соат ичида тақдим этилган маълумотлари асосида
olimpiada.edu.uz веб сайти орқали эълон қилинади.
7. Олимпиада натижалари эълон қилингандан сўнг 24 соат ичида тушган
ёзма шикоят ва аризалар Ташкилий қўмита томонидан онлайн ёки телефон
алоқаси орқали ҳал этилади ёки тушунтириш берилади.
8. Олимпиада
иштирокчиларининг
ахборот-коммуникация
технологияларининг имконияти ва қурилмаларидаги техник носозликлар
бўйича шикоят ва аризалар кўриб чиқилмайди.