Republic of uzbekistan



Yüklə 86,57 Kb.
tarix02.12.2019
ölçüsü86,57 Kb.
#29767
bayonnoma 10


OZBEKISTON RESPUBLIKASI

OLIY VA ORTA МАХSUS ТА’LIM VAZIRLIGI HUZURIDAGIMANAVIYAT VA MARIFAT MARKAZI



SPIRITUALITY AND EDUCATIONAL” CENTRE UNDER THE HIGH AND SECONDARY MINISTRY OF EDUCATION THE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN

100095, Тoshkent shahar, Talabalar shaharchasi, Talabalar ko’chasi, 70

Теlefon: (998-71) 246-95-43 Faks: (998-71) 246-64-75

e-mail: mm.markaz@umail.uz


100095,Tashkent city,Talabalar city,Street Talabalar,70

Phone:(998-71) 246-95-43 Fax: (998-71) 246-64-75

e-mail: mm.markaz@umail.uz

______________ №_______________


Олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига
Олий таълим муассасаларида ўтказиладиган “Ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари Намунавий режасига мувофиқ, 2019/2020-ўқув йилининг ўнинчи ҳафтасида ўтказиладиган “Ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари материаллари иловага мувофиқ юборилмоқда.

Шу муносабат билан, Сиздан мазкур ҳафта давомида ўтказиладиган “Ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларини “Буюк юртнинг бахтиёр фарзандлари” (Меҳнатсевар) мавзусида юқори савияда ўтказилишини таъминлашингиз сўралади.


Машғулотлар вазирликнинг 2019 йил 24 августдаги 87-02-1986-сонли хатида қайд этилган қуйидаги эслатмалар асосида ташкиллаштирилиши лозим:

“Ахборот ва мураббийлик соати” 4 босқичдан иборат бўлади.



1-босқич (20 дақиқа). Ахборотлардан хабардорлик ва янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан қисқача танишиш. Мазкур масала бўйича матн ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан дарс ўтиладиган кундан бир кун аввал тайёрланади.

2-босқич (20 дақиқа). Ахборот соати мавзусини ёритиш. Бу босқич иловада берилган мавзу матни асосида ўтказилади.

3-босқич (20 дақиқа). Талабалар билан фазилатлардан бири ҳақида суҳбатлашиш ва шу фазилатни кенг тарғиб қилиш. Мазкур фазилатнинг зидди бўлган иллатдан сақланишга чорлаш. Ҳар бир мавзуда келтирилган фазилат маъно-мазмуни ёритилиб, улар ҳақида ҳадис, мақол, ҳикматли сўз, ривоят ва бошқалар келтирилиши лозим.

4-босқич (20 дақиқа). Бадиий адабиётлар билан танишиш босқичи. Мазкур босқичда албатта шу ой учун мўжалланган китоб ҳақида қисқача маълумот берилиши лозим.

Дарс ўтиш ҳафтасидаги вазиятга қараб мавзулар олий таълим муассасалари томонидан ўзгартирилиши ёки бойитилиши мумкин.


Илова: 18 бет матн ва 13 та слайд.
Ҳурмат билан,

Маънавият ва маърифат”



маркази директори О.А.Худайназаров

Ижрочи: А.Раҳимов, markaz.mtg@edu.uz

Тел.: 246-95-43

Марказнинг 2019 йил “____” ноябрдаги

______________-сонли хатига илова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ,

ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВОҚЕАЛАРГА ДОИР

МАЪЛУМОТЛАР
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА РЕГБИ СПОРТ ТУРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қ а р о р и

http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasida-regbi-sport-turini-rivozhlantirish--29-10-2019


ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қ а р о р и
http://uza.uz/oz/documents/fu-arolik-zhamiyatini-rivozhlantirish-markazi-faoliyatini-ll-31-10-2019
2030 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ф а р м о н и
http://uza.uz/oz/documents/2030-yilgacha-b-lgan-davrda-zbekiston-respublikasining-atrof-31-10-2019
БАНК-МОЛИЯ СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қ а р о р и
http://uza.uz/oz/documents/bank-moliya-so-asida-kadrlar-tayyerlash-tizimini-takomillash-01-11-2019
ЯГОНА МИЛЛИЙ МЕҲНАТ ТИЗИМИ” ИДОРАЛАРАРО ДАСТУРИЙ-АППАРАТ КОМПЛЕКСИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қ а р о р и

http://uza.uz/oz/documents/yagona-milliy-me-nat-tizimi-idoralararo-dasturiy-apparat-kom-01-11-2019



АҲОЛИНИ УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЯНГИ ТИЗИМ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 октябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори, орадан бир ой ўтиб, яъни 22 ноябрда “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Кўриниб турибдики, эндиликда қишлоқлар ҳам, шаҳарлар ҳам улкан бунёдкорлик ишлари билан қамраб олинди. Ҳамма жойда уйлар қурилиши жадал тус олди.

2016 йилда давлат дастурлари доирасида қишлоқларда 13 мингта турар жой, тадбиркорлар томонидан 13 минг 189 хонадонли уй қурилган бўлиб, бунинг учун 4 триллион 330 миллиард сўм сарфланган. 2017 йилда эса давлат дастурлари доирасида қарийб 29 мингта, жумладан, қишлоқларда 20,3 мингта, шаҳарларда 8,5 мингга яқин турар жой қад кўтарган. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан 16 мингдан зиёд хонадонли уй қурилган. Яъни, умумий ҳисобда қарийб 45 мингта уй-жой барпо этилиб, бунинг учун 6,2 триллион сўм сарфланган.

Ўтган йили бунёдкорлик кўлами янада кенгайди. Хусусан, давлат дастурлари доирасида 42,2 мингта, жумладан, қишлоқларда 25,3 мингта, шаҳарларда қарийб 17 минг турар жой, тадбиркорлар томонидан жами 19,7 минг квартирадан иборат уйлар қурилган. Яъни, қарийб 62 мингта уй-жой барпо этилиб, 12 триллион 130 миллиард сўм сарф-харажат қилинган.

Жорий йилнинг ўтган даврида давлат дастурлари доирасида қарийб 30 мингта, жумладан, қишлоқларда 15 мингдан зиёд, шаҳарларда 15 мингга яқин турар жой, тадбиркорлар томонидан эса жами 19,5 минг хонадонни ўз ичига олган уйлар барпо этилган. Умумий ҳисобда қарийб 49,5 минг уй-жой қурилиб, бунинг учун 12 триллион 24 миллиард сўм йўналтирилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, халқимиз эҳтиёжини тўла қондириш учун ҳар йили 145 минг хонадондан иборат уйлар қуриш керак. Бунинг учун эса, қарийб 30 триллион сўм зарур бўлади. Бу маблағ давлат бюджетининг 23 фоизидан зиёдини ташкил этади.

Ўз-ўзидан аёнки, давлат бюджетининг бунча қисмини биргина шу соҳага ажратиб бўлмайди. Шунингдек, давлат хусусий сектор иштирокисиз аҳоли эҳтиёжини тўла қондириши қийин. Шу боис, йиғилишда ипотека тизимига босқичма-босқич бозор механизмларини жорий этиш, соҳада хусусий секторнинг ўрнини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Янги тизимга мувофиқ, кўп қаватли уй-жой қурилиши тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади. Давлат томонидан ер ва ипотека кредити учун банкларга маблағ ажратилади.

Уй-жойлар нархининг ошиб кетмаслиги ва ҳамёнбоп бўлишини таъминлаш бўйича ҳам зарур чоралар кўрилади. Хусусан, 2020 йилдан бошлаб 16 мингта оилага бошланғич бадал ва кредит фоиз харажатлари учун бюджетдан субсидия ажратилади. Ушбу субсидиялар орқали уйлар бошланғич бадалининг 10 фоизи ҳамда Тошкент шаҳри учун 12 фоиз, қолган шаҳарларда 10 фоиздан юқори кредит фоизлари қоплаб берилади. Мазкур янги тизим келаси йилдан Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятларида ва пойтахтимизда тажриба тариқасида жорий этилади. Қолган ҳудудларда эски тартиб сақланиб қолиб, янги тизим унга рақобатчи бўлади.

Йиғилишда уй-жойларни танлашда ҳақиқатан муҳтож оилаларни танлаб олиш мезонлари йўқлиги, таниш-билишчилик ва суиистеъмол ҳолатлари борлиги танқид қилинди.

Мутасаддиларга кам таъминланган оилаларни танлашнинг шаффоф мезонини ишлаб чиқиш, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларида Доимий ишчи комиссиялари тузиш бўйича топшириқ берилди. Комиссияда банк, молия, солиқ, маҳалла ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этиши, уйларни бериш кенг жамоатчилик билан муҳокама қилиниши зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда қишлоқларда уй-жой қуриш тизимини ислоҳ қилиш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Бу борада ҳам рақобат ва сифат бўлиши учун буюртмачи функцияси “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компаниясидан босқичма-босқич хусусий секторга ўтказилиши белгиланди. 2020 йилда 12 мингта уй-жойдан 8 мингтаси амалдаги тартиб бўйича, 4 мингтаси хусусий сектор томонидан қурилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига уй-жойларни хусусий сектор томонидан қуришнинг янги тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Уйлар нархини тушириш ва сифатини ошириш учун инновацион қурилиш материалларидан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Масалан, ғишт ўрнига газобетон ва пенобетондан фойдаланилса, ишлаб чиқаришда газ сарфи 8 баробар камаяди ҳамда иссиқлик сақлаш 5 баробар ошади.

Йиғилишда, шунингдек, шаҳарсозлик нормаларини такомиллаштириш, қишлоқларда қурилаётган уйларни муҳандислик инфратузилмасига улаш, экин ерларига ўзбошимчалик билан уй-жой қурилишининг олдини олиш ва муҳофазасини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, зарур чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди ва амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.
ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ТУРКМАНИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ МУЛОҚОТ ҚИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябр куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари қардош Туркманистон халқига жорий йил 10-11 октябр кунлари Ашхободда ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида кўрсатилган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди ҳамда Туркманистоннинг МДҲдаги раислиги муваффақиятли ўтаётгани билан яна бир бор табриклади.

Давлат раҳбарлари кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг аҳволи ва уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар нуқтаи назаридан халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги вақт билан синалган мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, аввало, савдо, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа тармоқларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам асос экани қайд этилди.

Томонлар ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришга бундан буён ҳам фаол кўмаклашишга тайёрлигини билдирдилар.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари дўст мамлакатларимиз ва бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор тараққиёти ва равнақи йўлида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш борасида қатъий эканини тасдиқладилар.


МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР, СОЛИҚ-БЮДЖЕТ СИЁСАТИ ВА 2020 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ПАРАМЕТРЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Эслатиш жоиз, 2018 йил 22 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Мазкур қарорга мувофиқ, бюджет маълумотларининг очиқлигини янада ошириш мақсадида бюджет маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг янги тартиби белгиланган. Ушбу тизимга кўра, 2020 йилдан бошлаб давлат бюджети қонун шаклида қабул қилинади ва халқ вакиллари томонидан назоратга олинади. Парламентга тақдим этиладиган Бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасида ва Бюджетномада аҳоли ва ташқи ҳамкорларимизга мамлакат бюджетининг ҳолати очиқ-ойдин, халқаро стандартларга мувофиқ тарзда кўрсатилади.

Республика бюджети борасидаги норматив ҳужжатлар Олий Мажлис томонидан, маҳаллий бюджетлар эса жойлардаги маҳаллий кенгашлар томонидан қабул қилинади. Қолаверса, харажатлар соҳалар бўйича эмас, вазирлик ва идоралар кесимида тасдиқланади. Идоралар мустақиллигини ошириш билан бирга, уларнинг харажатлар самараси учун масъулияти ҳам кучайтирилмоқда.

Жорий этилаётган янги тизимнинг яна бир ўзига хос жиҳати – марказлашган бюджет сиёсатидан босқичма-босқич воз кечиш. Масалан, маҳаллий бюджетлар даромадини мустаҳкамлаш мақсадида автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш йиғимлари маҳаллий бюджетга ўтказилмоқда. Алкоголь маҳсулотлари ва мобиль алоқа хизматини кўрсатиш учун акциз солиғи тушумлари аҳоли сонидан келиб чиқиб ҳудудлар ўртасида қайта тақсимланади. Қўшимча қиймат солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича прогноздан орттириб бажарилган қисми тўлиқ худудларда қолдирилади.

2020 йилдан бошлаб маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадлари кенгашлар томонидан маъқулланган йўналишларга ажратилади. Фақат кечиктириб бўлмайдиган харажатларгина ҳокимликлар томонидан тасдиқланиши ва кейинчалик уларнинг тўғри сарфлангани ҳақида кенгашлар олдида ҳисобот берилиши лозим.

Йиғилишда мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари, келаси йилга мўлжалланаётган прогноз параметрлари, иқтисодиётга таъсир этиши мумкин бўлган ички ва ташқи омиллар чуқур таҳлил қилинди.

Халқаро экспертлар, хусусан, Халқаро валюта жамғармаси жорий йилда жаҳон ялпи маҳсулоти ўсиши дастлабки прогнозга нисбатан 1 фоизгача камайиб, 3 фоиз бўлишини тахмин қилган. Мамлакатимизнинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган давлатларда ҳам иқтисодий суръатлар сустлашган. Жаҳон бозорида рақобат тобора кучайиб, айрим давлатлар ўртасида “савдо урушлари” давом этмоқда. Бу омиллар Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир этмай қолмайди, албатта.

Президентимиз макроиқтисодиёт ва давлат бюджети параметрларини ушбу хавф-хатарларни ҳисобга олиб белгилаш лозимлигини таъкидлади.

– Иқтисодиёт тармоқларини “оёққа турғазиш”, рақобатбардош қилиш учун кейинги икки йилда уларга барча имкониятлар берилди. Бироқ, бу имкониятлардан фойдаланиб, қайси тармоқ меҳнат унумдорлигини оширди, маҳсулотлар рақобатбардош бўлиши ва экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши кўпайишини таъминлай олди? Афсуски, бирорта тармоқни бугунги кунда “зўр ишлади ёки юқори натижа берди”, деб айта олмаймиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Иқтисодиёт тармоқларидаги тизимли муаммолар, инфляция даражасининг 16 фоиздан пасаймагани аҳоли тўлов қобилиятига салбий таъсир қилаётгани қайд этиб ўтилди.

– Асосий вазифамиз – халқимизга муносиб иш ўрни яратган ҳолда даромадларни ошириш. Жойларда иқтисодий фаол аҳоли кўп. Одамларимиз даромад топиб, турмуш шароитини яхшилаш учун меҳнат қилишни хоҳламоқда. Бунинг учун аҳоли тўлов қобилиятини ошириш ва бозорда маҳсулотларга барқарор талаб шакллантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва иқтисодий ўсишни таъминлашимиз керак, – деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Мисол учун, қандолат, тайёр сут ва гўшт маҳсулотлари, шарбат ва салқин ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича 100 дан ортиқ муҳим инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида истеъмол талаби қондирилиб, инфляция меъёрлашиши мумкинлиги қайд этилди.

Озиқ-овқат, гўшт, ун ва қандолат маҳсулотлари, кийим-кечак, чарм-пойабзал, электротехника, дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш ҳажмини 2020 йилда сезиларли даражада кўпайтириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Инфляция даражасига таъсир этаётган яна бир омил маҳсулотлар таннархи юқорилигидир. Шу боис, мутасаддиларга давлат улуши бўлган барча корхоналарда маҳсулот таннархини таҳлил қилиб, қувватларни модернизация қилиш ва кенгайтириш, зарур ҳолларда хусусий секторга бериш бўйича вазифалар қўйилди.

Келаси йилда 153 та йирик инвестиция лойиҳасини шунчаки фойдаланишга топшириш эмас, балки рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариб, ялпи ички маҳсулот ҳажми ва иш ўринларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Охирги йилларда ташкил этилган 23 та корхона паст қувватларда ишлаётгани, режалаштирилган айрим лойиҳалар ўз вақтида фаолият бошламагани танқид қилинди.

Вазирлар Маҳкамасига иқтисодий ўсиш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган, бюджетга тушумларни кўпайтирадиган инвестиция лойиҳаларини шакллантиришга масъул бўлган доимий Ишчи комиссия тузиш, инвестиция лойиҳалари ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ижросини муҳокама қилиб бориш бўйича топшириқ берилди.

Йиғилишда экспорт таркиби, ташқи бозордаги талаб ва юртимиз корхоналарининг ундаги ўрни чуқур таҳлил қилинди.

Ўзбекистон экспортининг 50 фоизидан ортиғини ҳанузгача газ, олтин, кумуш, мис, рух, полиэтилен каби хомашёлар ташкил этаётгани, арзон хомашё мавжуд бўлган тармоқлар бўйича ишлаб чиқариш ва экспорт етарлича йўлга қўйилмаётгани кўрсатиб ўтилди. Масалан, мамлакатимизда чарм-пойабзал экспорти бўйича камида 1,5 миллиард долларлик салоҳият бўлса-да, ҳозирда бу борадаги кўрсаткич 200 миллион долларга ҳам етмайди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзчармсаноат” уюшмасига терини чуқур қайта ишлаб, аёллар пойабзали ва сумкалари, спорт анжомлари ва бошқа тайёр чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали экспорт ҳажмини 2 баробар ошириш вазифаси қўйилди.

Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти сўнгги икки йилда 2 баробар ошиб, 1 миллиард 600 миллион долларга етган бўлса ҳам, унинг деярли ярмини ип-калава ташкил этмоқда. Шу боис, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига экспортда тайёр маҳсулотлар улушини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Жаҳонда мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозори 205 миллиард долларни ташкил этади. Юртимизнинг бу бозордаги улуши эса бир фоизга ҳам етмайди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясига мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманда экинларни тўғри жойлаштириш, “маҳсулот етиштириш – харид қилиш – сақлаш ёки қайта ишлаш – экспорт” занжирини яратувчи кооперациялар ташкил этиш орқали экспорт ҳажмини босқичма-босқич 5 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Машинасозлик ва электротехника товарларининг қўшимча қиймати юқори, уларга доимий талаб ҳам бор. Лекин тармоқ корхоналари бу имкониятдан тўла фойдаланмаяпти. Шундан келиб чиқиб, соҳа мутасаддиларига қўшни давлатлар билан савдони ривожлантириш, экспорт ҳажмини 2-3 баробар ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Охирги уч йилдаги фаол инвестиция оқими туфайли соҳа ва ҳудудларга кўп маблағ йўналтирилгани қайд этилар экан, жалб қилинаётган ҳар бир долларнинг натижадорлигига асосий эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

– Барча раҳбарлар аниқ билиб олсин, қатъий ҳисоб-китоб, техник-иқтисодий асосларсиз бирор-бир лойиҳани молиялаштиришга рухсат берилмайди, – деди давлатимиз раҳбари.

Бош вазир раҳбарлигида ташқи қарз ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар натижадорлигини назорат қилиш бўйича комиссия ташкил этиб, масъул идораларнинг ҳисоботини қабул қилиш зарурлиги таъкидланди.

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилган солиқ ислоҳотлари тушумлар кўпайишида ижобий натижалар бермоқда. Буни халқаро молиявий институтлар ҳам тасдиқламоқда. Масалан, қўшимча қиймат солиғи тўловчилари сони 12 баробар, фойда солиғи тўловчилари сони 6,5 баробар ошган. Иш ҳақига нисбатан солиқ юки кескин пасайтирилгани натижасида даромад солиғи тўловчилари сони 700 мингга, ушбу солиқ тушуми эса 2 баробар кўпайди.

Мазкур ислоҳотларнинг давоми сифатида жорий йил 1 октябрдан қўшимча қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилиб, қатор имтиёзлар бекор қилинди. 2020 йил 1 январдан эса давлат улуши бор корхоналарга ҳам ягона ижтимоий тўлов 25 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилади. Бу чоралар натижасида келаси йили солиқ тўловчилар ихтиёрида 12,8 триллион сўм миқдорида маблағ қолади.

Президентимиз Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига 2020 йил учун прогноз қилинган бюджет тушумини таъминлаш юзасидан топшириқлар берди. Бунда электрон ҳисоб-фактура, замонавий маркировка, онлайн касса машинаси каби илғор технологияларни кенг жорий этиш орқали солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш зарурлиги қайд этилди. Божхона органларида самарали ишлайдиган янги вертикал тизимни шакллантириш, бунда импорт қилинаётган товарлар нархини ҳаққоний баҳолаш, таваккалчилик таҳлили ва бошқа замонавий усулларни кенг қўллаш, шунингдек, ички назоратни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Давлатимиз раҳбари солиқ юкини пасайтириш иқтисодиётга ва аҳоли фаровонлигига ижобий таъсир этишини инобатга олиб, бу масалага алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Йиғилишда 2020 йил бюджетининг харажатлар қисми ҳам чуқур таҳлил қилинди.

Жумладан, келаси йили ижтимоий соҳалар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳажми ортиши кўзда тутилган. Масалан, соғлиқни сақлаш тизимига йўналтириладиган харажатлар жорий йилдагига нисбатан 18 фоиз, таълим соҳасига – 10 фоиз ва илм-фан ривожига – 47 фоиз кўпаяди. Қолаверса, таълим, тиббиёт, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инфратузилмаларни яхшилаш каби йўналишларда 100 га яқин мақсадли дастурлар режалаштирилган. Аҳолини дори воситалари билан таъминлаш учун 1,3 баробар, болалар спорти дастури учун 3 баробар, геология-қидирув ишлари дастурига 4 баробар кўп маблағ ажратиш мўлжалланган.

Шунингдек, пахтачилик ва боғдорчиликда сув тежовчи технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш харажатларига ҳам алоҳида ўрин берилган.

Президентимиз харажатлар борасидаги энг устувор вазифа молия-бюджет интизоми, йўналтирилаётган ҳар бир сўм иқтисодиёт учун қандай натижа бераётгани асосий мезон бўлиши лозимлигини таъкидлади. Молия вазирлиги ва Ҳисоб палатасига бюджетдан молиялаштириладиган дастурларнинг мақсадли индикаторларини белгилаш ва ижросини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Ҳокимликларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш мақсадида ҳудудий молия органларини тўлиқ маҳаллий давлат органлари тузилмасига ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Автомобиль йўллари, ирригация, мелиорация каби соҳаларга инвестиция харажатлари бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш юзасидан ҳам вазифалар белгиланди.

Муҳокама қилинган барча жиҳатларни ҳисобга олиб, “2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига тақдим этиш лозимлиги қайд этилди.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ХАВФСИЗЛИК КЕНГАШИ КОТИБИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевни қабул қилди.

Президентимиз меҳмонни самимий қутлар экан, икки давлат раҳбарларининг мунтазам ва самарали мулоқоти туфайли сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Николай Патрушев, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун сидқидилдан миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликка оид, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хатарларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилиш, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда амалий шерикликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди.

Президентимиз меҳмонни самимий қутлар экан, қардош мамлакатларимиз раҳбарларининг мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган учрашувлари ҳамда уларнинг натижасида эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилганини мамнуният билан қайд этди.

Асқар Мамин Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда конструктив сиёсий мулоқот йўлга қўйилгани, ўзаро савдо ҳажми ортиб, инвестиция, банк-молия, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистонда ўтаётган Қозоғистон йили доирасида ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашди.

Икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатга оид долзарб масалалар кўриб чиқилди.
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар Бош вазирлари учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қирғиз Республикаси Бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиевни қабул қилди. 

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, олий даражадаги мунтазам мулоқот икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш ва уни амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилганини мамнуният билан қайд этди.

Муҳаммадқалий Абилғазиев Ўзбекистон Республикаси Президентига Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбековнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий, саноат, транспорт, агросаноат, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги шерикликни, шунингдек, чегараолди ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди. 

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.


ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ТОЖИКИСТОН БОШ ВАЗИРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан стратегик шериклик даражасига кўтарилганини катта мамнуният билан қайд этди.

Қоҳир Расулзода Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар доимгидек самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдириб, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, маданий-гуманитар соҳалар ва бошқа устувор йўналишларда эришилган олий даражадаги келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди. 

Чегарадош ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ БЕЛАРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида пойтахтимизда бўлиб турган Беларусь Республикаси Бош вазири Сергей Румасни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, сўнгги йилларда олий даражада ўзаро ишончга асосланган мулоқот йўлга қўйилгани туфайли Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари принципиал жиҳатдан янги даражага кўтарилганини таъкидлади.

Сергей Румас Ўзбекистон Президентига илиқ қабул учун миннатдорлик билдириб, Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. 

Учрашувда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли кооперация лойиҳаларини илгари суришдан, шунингдек, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди.

Жорий йил август ойига Беларусга амалга оширилган олий даражадаги расмий ташриф якунида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни кенг кўламда амалга ошириш муҳим экани таъкидланди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ҲУКУМАТИ РАИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, кўп асрлик дўстлик, ўзаро ишонч, ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш анъаналарига асосланган Ўзбекистон-Россия муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Дмитрий Медведев самимий қабул ҳамда мамлакатларимизнинг кўп қиррали муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратаётган эътибори учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдириб, Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда таъкидланганидек, аввало олий даражада йўлга қўйилган фаол муносабатлар ва конструктив мулоқот икки томонлама ҳамкорликни мисли кўрилмаган даражага кўтариш ва уни янги амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилиб келмоқда.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва кооперацион алоқалар изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Нефть-газ, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар, жумладан, фан, таълим ва туризм соҳасидаги шериклик кенгаймоқда.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Томонларнинг БМТ, ШҲТ, МДҲ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиши таъкидлаб ўтилди.

Бўлажак олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш борасидаги ўзаро интилиш қатъий экани тасдиқланди.


ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ХХР ДАВЛАТ КЕНГАШИ БОШ ВАЗИРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга расмий ташриф билан, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 18-мажлисида иштирок этиш учун келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцянни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлаб, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганига катта мамнуният билдирди.

Ли Кэцян, ўз навбатида, Ўзбекистон Президентига илиқ меҳмондўстлик учун самимий миннатдорлик билдирди ҳамда ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда икки давлат раҳбарларининг самарали музокаралари конструктив сиёсий мулоқотни кенгайтириш ва барча соҳаларда кўп қиррали амалий ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратгани алоҳида таъкидланди.

Олий даражада эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни сўзсиз амалга ошириш, икки томонлама савдонинг жадал ўсишини таъминлаш, шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, ахборот-телекоммуникация технологиялари ва бошқа соҳаларда устувор лойиҳаларни биргаликда илгари суриш зарурлиги қайд этилди.

Маданий-гуманитар йўналишда, аввало фан, таълим, инновациялар ва туризм йўналишларидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, иқтисодиёт, инвестициялар ва транспорт коммуникациялари соҳаларида ташкилотга аъзо барча давлатлар учун манфаатли бўлган йирик лойиҳаларни амалга ошириш долзарб экани таъкидланди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Хитой мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашишга тайёр эканини тасдиқлади.
ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ТУРКМАНИСТОН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ РАИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
1 ноябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукуматлар раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, олий даражада очиқ ҳамда ишончга асосланган мулоқот йўлга қўйилгани ва бу Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янги даражага кўтарганини катта мамнуният билан қайд этди.

Рашид Мередов Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун катта салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, минтақавий аҳамиятга молик масалалар, жумладан, келгусида икки ва кўп томонлама форматда ўтадиган олий даражадаги тадбирларни инобатга олган ҳолда кўриб чиқилди.

УШБУ ҲАФТА “АХБОРОТ ВА МУРАББИЙЛИК СОАТИ” МАШҒУЛОТЛАРИНИ ДАВЛАТ ТИЛИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАНБУЮК ЮРТНИНГ БАХТИЁР ФАРЗАНДЛАРИМАВЗУСИДА ЎТКАЗИШ УЧУН ТАЙЁРЛАНГАН ЁРДАМЧИ МАТЕРИАЛЛАР (МАЗКУР МАТНГА СЛАЙДЛАР ИЛОВА ҚИЛИНАДИ):
БУЮК ЮРТНИНГ БАХТИЁР ФАРЗАНДЛАРИ

(Меҳнатсевар)
Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади. 

Бугун ҳаётимизда оддий воқеликка айланган кўп янгиликлар, сўз ва атамалар замирида қанчалик улкан маъно мужассамлигини ҳис этмоқ учун ўтмишга назар солиб турмоқ керак.

Илгари олий таълим даргоҳларида онгимизни шакллантиришга ҳаракат қилинган гапларни эслашнинг ўзи аянчли: “ўтмишда ўзбекларнинг 98 фоизи чаласавод бўлган”, “Амир Темур, Бобурлар золим…” ва ҳоказо “таълимот”лар бизни (ўша пайтдаги ёш авлодни!) тубсиз жарликларга бошлаганларини, буюк ўтмишимизни йўққа ва бу билан келажагимизни пучга чиқарганларини қаёқдан билибмиз..?

Мустабид тузум ҳукмрон бўлган ўша мудҳиш йилларда Ўзбекистон ҳақида сўз кетганда уни “Буюк юрт” деб аташ у ёқда турсин, буюкликни ҳатто тасаввурингга сиғдира олмасдин.

Ўша даврдаги пахса деворлари нураб турадиган мактабларимиз, ёзда чанг, қишда лой кўчаларда жулдур кийинган болакайларнинг ўта ғариб ҳаёти ҳақидаги ўйларимиз алоҳида мавзу. Мактабни тамомлаш арафасида туман марказидан келган комиссия бир варақдан қоғоз тутқазиб, “Ким бўлсам экан?” деган мавзуда нимадир ёздиргани, унга ўғил болалар ёппасига “тракторчи” ё “деҳқон”, қизлар “пахта теримчи бўламан” дея мажбуран ёздиргани, алал-оқибат, келажак деганда кўз ўнгимизда фақат пахтазор кўринадиган бўлиб қолгани ҳам бутунлай бошқа мавзудир…

Гап шундаки, ўша давр ёшлари учун “Буюк юртнинг бахтиёр фарзандларимиз” деган гаплар осмондаги ой каби қўл етмас орзу, бамисоли афсона эди.

Ойни ҳам кўрардик, афсоналар эшитардик, бироқ, Ўзбекистонни “Буюк юрт” деб аташ хаёлда ҳам йўқ эди…

Кимнинг хаёлида шундай фикрлар пайдо бўлиб қолса ва бу ҳақда оғиз очса, у ашаддий бузғунчи, хавфли зараркунанда ҳисобланарди… Шунга яраша шўри қуриб, адойи тамом бўларди…

1991 йил 31 август куни Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини эълон қилган Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг келажак сари дадил қадамлари “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!” деган умидбахш даъватларига пайваста бўлди.

Очиғи, ўшанда ҳам кўплаб руҳан мажруҳ одамлар буюк келажакни тасаввур қилишлари қийин эди… Тасаввурига сиғдира олмагач, унинг йўлига ғов бўлишдан тап тортмасдилар. Қулликнинг энг катта фожиаси – бора-бора қўлидаги кишанга ҳам меҳр қўяди, деганларидек, бундай кимсалар анча пайтгача ўша мустабид тузум – СССРни қўмсаганлари ва тарих ғилдирагини ортга қайтаришга чиранганлари ҳам бор гап.

Давлатимиз раҳбарининг доно сиёсати, қатъий саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон мустақил тараққиёт йўлидан дадил олға бораверди. Тараққиётнинг беш тамойилга асосланган “Ўзбек модели” босқичма-босқич ўз самарасини кўрсатаверди.

Дашту далалардан елдек учиб келган енгил машина азим шаҳарга киргач, бир пастда улкан иншоотлар бағрига жо бўлиб кетгани мисол ҳаёт карвонларимиз беқиёс тараққиёт ёғдулари ичра Буюк давлатнинг соҳибига айланиб қолди.

Қанча машаққатлар эвазига эришилган бу буюклик саҳнида энди ортга боқсанг, этинг увишиб кетади. Кечагина кўрган-кечирганларимиз билан бугунги воқеликларни ҳатто солиштириб бўлмайди. Бурунги ва бугунги дунёқарашлар ўртасидаги тафовутлар осмон билан ерча…

Фарзандларимиз учун бизнинг ёшликдаги ҳаётимиз том маънода: “ўтмишдан эртаклар”га ўхшайди. Уларнинг ҳаёти эса биз учун ҳақиқий афсона! Ҳа, биз ўша афсонанинг ҳақиқатга айланганини кўряпмиз! Чорак аср илгари башорат қилинган “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!” деган даъватлар бугун ҳаётимиз воқелигига айланиб кетди!

Бири-бирига мутлақо ўхшамаган иккита даврни ўз кўзлари билан кўрганлар бу буюкликни теранроқ фарқлаб берар экан. Социализмнинг чўққисига чиқдик, деган йилларда ҳам қишлоқдаги уйларнинг катта қисмида томлар шиферсиз эди. Ҳар йили кузда ҳашар йўли билан томсувоқ қилинар, барибир, қиши билан чакка ўтиб ётарди. Бугун эса қишлоқларимизда янги бунёд этилаётган замонавий уйларга шаҳарликлар ҳам ҳавас билан қарашмоқда!

Мактабларимиз бинолари, деворлари авария ҳолида эди. Шунга яраша ўқувчиларнинг жулдур кийим-бошлари, оналари тикиб берган латта “папка”лар, рангги тўкилиб юрган сиёҳдонлар кўз олдимдан сира кетмайди.

Бугунги мактабларимизга бир разм солинг. Шаҳар мактабларидан асло қолишмайди! Ундаги жиҳозларни таърифлашга тил ожиз. Бир пайтлар кўзимизга “тараққиёт чўққиси” бўлиб кўринган ёзув машинкаси қанақа бўлганини (у ҳам фақат директорнинг котибасида бўлишини) бугунги ўғил-қизларга таърифлаб бериш ҳам мушкул, ҳам кулгили.

Республика ҳукуматининг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида мактаб, лицей ва коллежлар, олий ўқув юртлари учун замонавий бинолар бунёд этиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва аҳолининг таълим соҳасидаги салоҳият даражасини ҳар томонлама юксалтириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”, “Таълим тўғрисида”ги қонунлар, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури ишлаб чиқилди ва ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилгани ҳақида шунчаки сўз юритиб ёки ёзиб бўлмайди. Чунки, бу таълим муассасаларида ўғил-қизлар шунчаки кун ўтказиб юрганлари йўқ. Улар дунёдаги энг ривожланган давлатлардаги тенгқурлари билан бўйлашиб бормоқда. Ҳеч кимдан кам эмасмиз, ҳеч кимдан кам бўлмаймиз, деган даъваткорона сўзлар ёшларимизнинг ҳаётий шиорларига айланиб қолган.

1991 йил 20 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган. Мазкур Қонунни Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг миллий концепцияси ҳамда айнан эртамиз эгалари манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган дастлабки ҳуқуқий ҳужжат, дейиш мумкин. Унда ёшлар бўйича давлат сиёсатининг мақсад ва тамойилларигина эмас, балки бугунги кун нуқтаи назаридан улар билан боғлиқ ўта принципиал масалалар ўз аксини топган. Иқтидорли ўғил-қизларни рағбатлантириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур ижтимоий хизматлар тизимини яратиш, ёш оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, вояга етмаганларни ижтимоий муҳофаза қилиш ана шулар жумласидандир. Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эртамиз эгаларининг жамиятда ўз ўрнини топишида навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Истиқлол йилларида ёшларнинг ҳар томонлама етук, баркамол вояга етиши учун мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Хусусан, 22 та қонун, 26 та Фармон ва қарор, Вазирлар Маҳкамасининг 41 қарори, 30 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Бундан ташқари, йилларга ном беришда ҳам ёшларнинг манфаатлари алоҳида эътиборга олинаётир. Хусусан, 2000 йил “Соғлом авлод йили”, 2001 йил “Оналар ва болалар йили”, 2008 йил “Ёшлар йили”, 2010 йил “Баркамол авлод йили”, 2014 йил “Соғлом бола йили”, 2016 йил “Соғлом она ва бола йили”, деб эълон қилиниб, бу борада давлат дастурлари қабул қилинган. Ўзбекистон халқининг бош мақсадига айланган ҳеч кимдан кам бўлмайдиган баркамол авлодни вояга етказиш орзусини рўёбга чиқариш мақсадида мустақилликнинг илк кунлариданоқ юртимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ этишга устувор аҳамият қаратилди.

Дунё билан бўйлашиш аввало жаҳон тилларини пухта эгаллашдан бошланади. Шуни ҳисобга олган ҳолда Президентимиз қарори билан 2013 йилда таълим-тарбия соҳасида хорижий тилларни янада чуқур ўргатиш тизими жорий этилди ва мамлакатимизда чет тилларни биринчи синфдан ўқитиш йўлга қўйилди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида хорижий тилларни бир хил шароитда ўқитиш, қишлоқ жойларга юқори малакали чет тили ўқитувчиларини жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда 100 дан ортиқ олий таълим муассасаси мавжуд эканлиги, уларнинг 7 таси хориж университетлари филиаллари ҳисобланиши, юртимизда таълим соҳаси ҳар томонлама ривожланиб бораётгани ҳақидаги маълумотлар форум иштирокчиларида ҳам катта қизиқиш уйғотди.



Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёвнинг тлгари сурган 5 ташаббуси бугунги кун ёшларининг камолотида айни босқич бўлиб хизмат қилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиздаги 800 дан ортиқ маданият маркази, 312 та мусиқа ва санъат мактабига атиги 130 минг нафар ўғил-қиз қамраб олингани, мазкур муассасаларнинг аксарияти ўқув қўлланмалари, ноталар тўплами, мусиқа асбоблари ва жиҳозлар билан етарли даражада таъминланмагани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари жойлардаги маданият марказлари, мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базаси ва улардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиб, фаолиятини яхшилаш бўйича топшириқлар берди.

Маданият вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигига ҳокимликлар билан биргаликда туман (шаҳар) маданият марказлари ва умумтаълим мактабларида ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, қўшимча 1,5 мингта тўгарак ташкил этиш вазифаси қўйилди. Ташаббускор истеъдодли ёшлар ва маҳаллий ҳомийларни жалб этган ҳолда, маданият марказларида бадиий-ҳаваскорлик жамоалари, ёшлар театр-студиялари ва “Ёшлар клублари” ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди.

Атоқли санъаткор ва истеъдодли ижодкорларни туманлардаги маданий ишларга кўмакчи сифатида бириктириш яхши натижа бераётганини инобатга олиб, бу тажрибани бутун мамлакатга ёйиш бўйича кўрсатмалар берилди. Унга мувофиқ, таниқли артистлар туман ва шаҳарларга ижодий маслаҳатчи сифатида бириктирилиб, ўша жойларда маданият ва санъатни ривожлантиришга масъул бўлади, туман ва шаҳарлар ҳокимлари эса ушбу ишларга моддий ва ташкилий жиҳатдан ёрдам беради.

Мусиқа ва санъат соҳасида олий маълумотли кадрларни кўпайтириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликларига муайян мавзулар бўйича тарих дарсларини музейлар, тарихий обидалар, қадамжо ва театрларда сайёр ўтказилишини ташкил қилиш топширилди. 

Юртимизда ташкил этилаётган янги-янги боғчалар, мактаблар, олий ўқув юртлари, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари, маданият ва спорт иншоотлари, “Темурбеклар мактаби”, “Президент мактаблари”, “Ижод мактаблари” деб ном олган мутлақо янги намунадаги таълим масканлари бугунги глобаллашув шароитида рақобатга қодир бўлган  етук кадрларнинг янги авлодини тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Ёшларни соғлом ва интеллектуал салоҳияти юксак даражада бўлиши учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар ҳар йили ўз самарасини бераётир. Шу ўринда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган уч босқичли узлуксиз спорт тизими – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” спорт мусобақаларида улар ғолиблик шоҳсупасидан муносиб ўрин эгалламоқдалар. Юртбошимизнинг “Маррани ҳамиша баланд олиб, билимга, изланиш ва ўрганишга интилиб яшанг, ҳеч қачон бўш келманг, азиз болаларим!” деган даъватидан куч олаётган ёшларимиз ушбу “кичик Олимпиада”лар туфайли спорт майдонларида ҳавас қилса арзигулик натижаларга эришишаётир.

Ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ўтказилаётган фестиваллар ёш авлод қалбида ўчмас из қолдирмоқда. Шу йил баҳор ойларида республикамизнинг барча вилоятлари, туман ва шаҳарларида бўлиб ўтган фестивалларда бир гуруҳ ёзувчи-шоирлар, олимлар, таниқли санъаткорлар иштирок этдилар. Қайсики мактаб, коллеж ё лицейга бормайлик, бўйниларига шода-шода олтин, кумуш медаллар таққан, кўплаб диплом-у сертификатлар кўтарган ўғил-қизлар пешвоз чиққанларини кўриб ҳайратга тушдик. Уларнинг аксарияти халқаро анжуманларда, турли мусобақаларда қўлга киритилган!



Бугунги кун ёшлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳавас қилса арзийдиган даражада ошиб бормоқда. Биз ҳақиқатдан ҳам “Буюк юртнинг бахтиёр фарзандларимиз”. Ана шундай шарафли номни сақлаш ҳамда келажакда ватанга хизмат қилувчи ёшлар бўлиб етишишимизда яратилаётган имкониятлар чексиз. Ҳар бир ўсиб келаётган ёш авлод бунинг шукронасини қилмоғи
Yüklə 86,57 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin