Вазиятли масала №1



Yüklə 18,99 Kb.
tarix22.06.2020
ölçüsü18,99 Kb.
#31984
1-мавзу буйича топшириклар.

Вазиятли масала № 1.

Бемор 52 ёш. Шикоятлари: холсизликка, тана хароратининг 390Сгача кутарилиши, томокда огрик, огиздан куланса хид келиши. Анамнезидан: 2 хафтадан бери касал. Касаллик ангинадан бошланган. Объектив: бемор ахволи огир. Кучли интоксикация белгилари кузатилмокда. Оғиз бушлигида: ярали некротик стоматит, муртакларда хам некротик ўзгаришлар.

Гемограмма: Нb 50 г/л, эр. 1,8х1012/л, РК 0,8 , тром. 100х109/л, лейк. 7х109/л, бл.69%, т/я 1%, с/я 15%, лим.15%, ЭЧТ 45 мм/соат.


  1. Сизнинг дастлабки ташхисингиз.

  2. Сизнинг текшириш режангиз.

  3. Сизнинг кейинги тактикангиз



Вазиятли масала № 2.

Бемор 45 ёш. Шикоятлари: бош оғриғи, қулоқ шанғиллаши, терининг ачишиши ва кичишиши, қизиб кетиш хисси. Объектив: тери гиперемияси олча ранг тусда. АКБ 150/110 мм сим.уст. Периферик лимфа тугунлари катталашмаган. Жигар +3 см, каттик, талок +2 см. Ич келиши ва сийиши нормада.

Гемограмма: Нb 190 г/л, эр. 6,3х1012/л, РК 0,9 , тром. 550х109/л, лейк.11х109/л, т/я 6%, с/я 60%, эоз.4%, лим.24%, мон.55, ЭЧТ 1 мм/соат.

Миелограмма: уччала куртак гиперплазияси, эритропоэз кескин кучайган.




  1. Сизнинг дастлабки ташхисингиз.

  2. Сизнинг текшириш режангиз.

  3. Сизнинг кейинги тактикангиз

Назорат саволлари.




  1. Темир танқис анемияда гемограммадаги ўзгаришлар

  2. Витамин В 12 танқис анемияда гемограммадаги ўзгаришлар

  3. Фолий танқис анемияда гемограммадаги ўзгаришлар

  4. Апластик танқис анемияда гемограммадаги ўзгаришлар

  5. Гемолитик анемияда гемограммадаги ўзгаришлар

  6. Ўткир лейкозда гемограммадаги ўзгаришлар

  7. Сурункали миелолейкозда гемограммадаги ўзгаришлар

  8. Сурункали лимфолейкозда гемограммадаги ўзгаришлар

  9. Миелом касаллигида гемограммадаги ўзгаришлар

  10. Эритремияда гемограммадаги ўзгаришлар


Тест.
1. Горяев камерасида қондаги лейкоцитларни ҳисоблаш учун қандай суюқлик қўлланилади?

А.3% ли уксус кислотасининг эритмаси

Б.3,5% натрий хлорид эритмаси

В.натрий хлориднинг изотоник эритмаси

Г.0,1% хлорид кислота

Д.0,9% натрий хлорид эритмаси



2. Гемоглобинни сали усули бўйича аниқлашда қуйидаги реактивлардан қай бири қўлланилади?

А. 3% ли уксус кислотасининг эритмаси0

Б.,1% хлорид кислота эритмаси

В.10 % натрий хлорид эритмаси

Г.3,7 % нордон лимон кислотасининг эритмаси

Д. 3,5% натрий хлорид эритмаси



3. ЭЧТ ни аниқлашда қўлланиладиган реактив?

А.3% ли уксус кислотасининг эритмаси

Б.0,1% хлорид кислота

В.5 % нордон лимон кислотасининг эритмаси

Г.10 % натрий хлорид эритмаси

Д. 3,7 % нордон лимон кислотасининг эритмаси

4. Қoн ҳoсил қилувчи oргaнлaр дeб юритилaди?

А. жигaр, тaлoқ, тери, юрак,

Б.жигaр, лимфa тугунлaри, тaлoқ, тери

В. қизил илик, жигaр, лимфa тугунлaри, тaлoқ

Г.жигaр, лимфa тугунлaри, тaлoқ

Д.Тӯгри жавоб йуқ.

5. «Глюкотест» индикатори ёрдамида нима аниқланади?

А.сийдик таркибидаги глюкозанинг сифати аниқланади

Б.сийдик таркибидаги билирубин аниқланади

В.сийдик таркибидаги қон миқдори аниқланади

Г.сийдик таркибидаги чўкма аниқланади

Д.А ва Б жавоблар тӯгри.



6. Гипоапластик анемиянинг клиникасига характерли эмас:

А. йирингли ангина

Б.анемия

Г. гепавтоспленомегалия

Д.бронхит ва пневмония
7. Гипоапластик анемиянинг бошқа анемиялардан фарқи:

А. спленомегалия

Б.эритропения

В.тери рангпарлиги

Г.лимфоаденопатия

Д. панцитопения


8. Гипоапластик анемияга хос эмас:

А.лейкоцитоз

Б.эритроцитопения

В.тромбоцитопения

Г.лейкопения

Д.ретикулоцитопения


9.Гипоапластик анемия ташхиси учун энг ахборотли :

А.гемограмма, миелограмма

Б.протеинограмма

В.гемоглобин электрофорези

Г.коагулограмма

Д.рентгенограмма


10. Лейкоздан фарқли ўларок гипоапластик анемияда бўлмайди:

А. гемораггия

Б.анемия

В. лимфоаденопатия



Г.йирингли асоратлар

Д.гипертермия
Yüklə 18,99 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin