Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили



Yüklə 36,08 Kb.
tarix03.03.2020
ölçüsü36,08 Kb.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЎЗБЕК ТИЛИ

ВА АДАБИЁТИ УНИВЕРСИТЕТИ


ТАСДИҚЛАЙМАН

Алишер Навоий

номидаги Тошкент давлат

ўзбек тили ва адабиёти

университети ректори

Ш.Сирожиддинов

__________________

“___” ________2017 йил


10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги

бўйича таянч докторантурага

кириш имтиҳони дастури

ТОШКЕНТ – 2017

Ушбу дастур Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Кенгашида кўриб чиқилди ва тасдиқланди. (2017 йил ______________ 3-сонли баённома).




Тузувчилар: ф.ф.д., профессорлар. М.Қурбонова, С.Муҳамедова

Кириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонида ўзбек тилининг нуфузини янада юксалтириш, ўзбек тилшунослигини янги босқичга олиб чиқиш, глобаллашув шароитида ўзбек тилидан фойдаланиш кўламини кенгайтирш ва ўзбек тили ихтисослиги бўйича янги авлод кадрларини тайёрлаш, ўзбек адабиёти муаммоларини тадқиқ этишни янги босқичга кўтариш вазифаси қўйилган. Ҳар бир фаннинг ўқитиш, ўрганиш ва тадқиқ этиш методологияси бўлади.

Мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий мустақилликка эришганидан кейин адабиёт тарихини ва адабий жараённи синфийлик нуқтаи назаридан ўрганишга қаратилган коммунистик мафкура ўз кучини йўқотди. Эндиликда ўзбек адабиёти тадқиқотчилари нафақат мумтоз адабиётимиз, балки замонавий адабиётимиз тарихини ҳам миллийлик ва тарихий ҳаққонийлик принциплари асосида ўрганмоқдалар, тадқиқ этмоқдалар.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” ва “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” асарларида ўзбек тилини ўрганишга доир муҳим фикр ва қарашлар олға сурилганки, улар ўзбек тилшини ўрганиш ва тадқиқ этишда дастуруламал аҳамиятига эгадир.
Методологик масалалар

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов асарлари, нутқлари ва суҳбатларида мустақил Ўзбекистоннинг тил соҳасидаги сиёсати, жамият ҳаётида ўзбек тилининг давлат тили мақомидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида билдирилган фикрлар. Республика Биринчи Президентининг ўзбек тилининг нуфузини ошириш, уни ривожлантириш борасида тилшунослар, умуман, зиёлилар олдига қўйган вазифалари ва кўрсатмалари. «Она тили – бу миллатнинг руҳи» иборасининг моҳияти. И.Каримовнинг «Давлат тили ҳақида»ги, «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг моҳияти ва аҳамияти ҳақидаги фикрлари. «Давлат тили» тушунчаси ва давлат тилининг жамиятдаги ўрни масаласи.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни (1989 йил 21 октябрь, 1995 йил 25 декабрь), унинг моҳияти, Қонуннинг жамият ҳаётидаги ва ўзбек тили ривожидаги аҳамияти.

Ўзбекистон Республикасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонуни (1993 йил 2 сентябрь, 1995 йил 6 май) нинг мазмуни ва аҳамияти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари»ни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (1995 йил 24 август), имло қоидалари амалиёти ҳамда уни янада такомиллаштириш борасидаги мулоҳазалар.

1-қисм. Ўзбек тили тарихи ва диалектологияси

«Ўзбек тили тарихи» курси ўзбек тилининг шаклланиш ва ривожланиш қонуниятлари ва бунинг ўзига хос хусусиятларини, ўзбек тили тарихини даврлаштириш масалаларини, қадимий туркий тил, эски ўзбек тили, ўзбек адабий тили, уларнинг ўзига хос лисоний хусусиятларини ўрганишга қаратилган; ўзбек адабий тилининг шаклланиши ва бойишида, унинг функционал услублари ҳамда меъёрлари ривожида тарихий ёзма ёдгорликлар тили, халқ лаҳжа ва шевалари ҳамда ўзбек фольклори тилининг ўрни ва аҳамиятини белгилаш ва баҳолашга йўналтирилган; ана шу шаклланиш жараёнида ўзбек мумтоз адабиёти тилининг, айниқса, Алишер Навоий, Бобур, Абулғозихон, Огаҳий ва бошқаларнинг асарлари тилининг аҳамиятини кўрсатишни мақсад қилиб қўйган.

Шу билан бирга, ўзбек тили туркий тиллар орасида энг кўп шевали тилдир: унда қарлуқ, қипчоқ ва ўғуз лаҳжаларига мансуб юзлаб шевалар мавжуд. Ўзбек диалектологияси (шевашунослиги) ўзбек тилшунослигининг мустақил йўналиши бўлиб, ўзбек шеваларини тадқиқ қилиш билан шуғулланади.

Ўзбек диалектологияси бўйича тузилган саволлар имтиҳон топширувчи шахснинг ўзбек диалектологиясининг мақсад ва вазифалари, унинг тадқиқот объекти, тадқиқ усуллари, ўзбек тили лаҳжа ва шеваларининг лисоний хусусиятлари юзасидан билим даражасини аниқлашни кўзда тутади.



2-қисм. Ўзбек тили тарихи

Ўзбек адабий тили тарихини даврлаштириш масаласи. «Қадимги туркий тил», «эски ўзбек тили», «ҳозирги ўзбек тили» тушунчалари ҳақида.

Қадимги туркий ёзма ёдгорликлар тили ва унинг ўзбек тилининг шаклланишидаги аҳамияти. XIII-XIV асрларда Ўрта Осиё ва Олтин Ўрда ҳудудларида яратилган адабий ёдгорликлар тили ва унинг ўзбек тилига муносабати. XIV аср охири ва XV асрнинг 1-ярмидаги ўзбек адабий тили ва унинг шаклланиш манбалари.

Алишер Навоий – ўзбек адабий тилининг асосчиси. Алишер Навоий тилининг диалектал асослари. Алишер Навоийнинг «Муҳокаматул-луғатайн» асари ва унинг ўзбек тили ривожидаги ўрни. «Муҳокаматул-луғатайн» – тилларни қиёсий ўрганиш намунаси сифатида. XVI аср ўзбек адабий тили ривожини ўрганишда Бобур асарларининг аҳамияти.

XV-XIX асрларда эски ўзбек тили бўйича яратилган луғатлар ва грамматик асарларнинг ўзбек тили тарихини ўрганишдаги аҳамияти. XIX аср охири ва XX аср бошларидаги ўзбек адабий тилининг асосий хусусиятлари.

Эски ўзбек адабий тилининг функционал услублари, уларнинг шаклланиши ва тараққиёти. Ўзбек тилида публицистик услубнинг пайдо бўлиши ва шаклланишида ўша давр матбуоти тилининг ўрни. Ўзбек миллий адабий тили ва унинг шаклланиш манбалари. Миллий тилнинг асосий хусусиятлари. Ўзбек тили тарихи масалаларининг ўрганилишида хориж туркийшуносларининг (Е.Д. Поливанов, К.К. Юдахин, А.К. Боровков, А.Н. Кононов, А.М. Шчербак, В.В. Решетов, Н.А. Баскаков, Г.Ф. Благова ва б.) хизматлари.

Эски ўзбек тилида унлилар тизими. Эски ўзбек тилида ундошлар тизими. Эски ўзбек тилида сингармонизм.

Эски ўзбек тилида келишиклар ва уларнинг ифодаланиш шакллари. Эски ўзбек тилида сифат даражалари ва уларнинг ифодаланиш шакллари. Эски ўзбек тилида тартиб сон ва унинг ифодаланиш усуллари. Эски ўзбек тилида кишилик олмошлари ва уларнинг турланиши. Эски ўзбек тилида феъл майллари. Эски ўзбек тилида феъл замонлари ва уларнинг ифодаланиш шакллари.

Эски ўзбек тилининг синтактик хусусиятлари. Эски ўзбек тилида гап бўлаклари, гапларнинг тузилиши ва типлари.
3-қисм.Ўзбек шевашунослиги (диалектологияси)

Ҳозирги ўзбек адабий тилининг диалектал асослари. Қарлуқ лаҳжаси ва унга мансуб шевалар. Қипчоқ лаҳжаси ва унга мансуб шевалар. Ўғуз лаҳжаси ва унга мансуб шевалар. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг шаклланиши ва ривожланишида қарлуқ, қипчоқ ва ўғуз лаҳжаларидан ҳар бирининг ўрни ва аҳамияти. Ўзбек шеваларини таснифлаш муаммолари (Ғози Олим, Е.Д. Поливанов, К.К. Юдахин, А.К. Боровков, В.В. Решетов, Ш. Шоабдураҳмонов).

Ўзбек шеваларида «о»лашиш, унинг юзага келиш сабаби ва генезиси. Ўзбек шеваларида унлилар ва уларнинг адабий тилдаги унлилардан сифат ва миқдор жиҳатидан фарқланиши. Ўзбек шеваларида ундошлар ва уларнинг адабий тилдаги ундошлардан сифат ва миқдор жиҳатидан фарқланиши.

Ўзбек шеваларида эгалик категорияси. Ўзбек шеваларида кўплик категорияси. Ўзбек шеваларида келишиклар. Ўзбек шеваларида феъл замонлари. Ўзбек шеваларида кўмакчилар.

Ўзбек шеваларида сўз ясалиши; сўз ва шакл ясовчилар.

Ўзбек шеваларининг луғавий таркиби ва уни ўрганган ўзбек шевашунослари.



4-қисм. Ҳозирги ўзбек адабий тили

«Ҳозирги ўзбек адабий тили» курси бўйича тузилган дастур ва саволлар имтиҳон топширувчининг ҳозирги ўзбек тили фонетикаси, морфемикаси ва сўз ясалиши, морфологияси ва синтактик тузилиши, грамматик категориялари ва уларнинг таснифи, луғавий тизими ва унинг таркиби, бойиш манбалари, имлоси ва тўғри талаффузи, услубияти ва бошқалар ҳақидаги билимларини аниқлашни кўзда тутади.

Ўзбек тилининг луғат таркиби мураккаб тизим ва қатламлардан иборат бўлиб, сўзлар ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида қўлланиб, муайян соҳаларга функционал жиҳатдан мослашган, тармоқланган бўлади. Мана шундай соҳалардан бири илм-фан соҳаси бўлиб, унга хосланган сўзлар терминлар ҳисобланади. Терминология бўйича тузилган саволларнинг мақсади имтиҳон топширувчи шахснинг терминология, жумладан, ўзбек терминологияси бўйича билим даражасини аниқлашдир. Айниқса, илмий- тадқиқот олиб бораётган шахсларнинг илмий терминолгиянинг моҳиятини, асосий лисоний ва нолисоний хусусиятларини яхши билиши, ўз соҳасида терминларни тўғри қўллай олиши ниҳоятда муҳимдир. Аксинча, терминларни нотўғри қўллаш илмий тушунчаларни тўғри тушунишга халақит беради.

Нутқ маданияти ва услубшунослик, имло ва тўғри талаффуз соҳалари бўйича тузилган дастур-саволлар ҳақида ҳам айни шу фикрларни айтиш мумкин.



а) фонетика, сўз ясалиши, лексикология, грамматика. Ўзбек тили унлилари ва уларнинг таснифи. Ўзбек тили ундошлари ва уларнинг таснифи. Ўзбек тилида қўш ундошларнинг қўлланиши.

Тарихийлик жиҳатидан ўзбек тили лексикаси. Ўзбек тилида тарихий ва эскирган сўзлар. Қўлланиш доирасига кўра ҳозирги ўзбек тили лексикаси: диалектал, махсус, жаргон ва бошқа турдаги сўзлар. Ўзбек тили лексикасининг фаол ва нофаол қатламлари. Сўзларнинг нофаол захирага ўтиши ёки эскирган сўзларнинг янги маъно касб этиши. Уларни юзага келтирувчи омиллар. Ўзбек тилининг мустақиллик даври ривожи: неологизмлар.

Сўзнинг шакл ва маъно муносабатига кўра турлари. Синонимия ва синонимик қатор. Антонимия. Омонимия. Паронимия. Полисемия. Полисемия ва омонимия муносабати. Сўзнинг ўз (тўғри) ва кўчма маъноси. Окказионал ва узуал маъно.

Ном кўчиш усуллари ва кўчма маънолар. Метафора. Метонимия. Синекдоха. Вазифадошлик.

Фразеология ва фразеологизм. Фразеологизм – терминологик бирикма – эркин сўз бирикмаси.

Лексикология ва лексикография. Луғат турлари.



Терминология. Термин ва терминология тушунчалари ҳақида. Терминга қўйиладиган асосий талаблар. Терминологияда омонимия ва синонимия ҳодисаларига, полисемияга муносабат. Терминларни меъёрлаш тамойиллари.
Терминология ва пуризм. Илмий терминология ва халқ терминологияси. Терминологик луғатлар ва уларни тузиш принциплари.

Терминологик тизимларни таснифлаш асослари. Ўзбек тили терминологик тизимлари бойишининг ички ва ташқи имкониятлари. Мустақиллик даври ўзбек терминологияси: тараққиёти ва муаммолари. Адабий талаффуз (орфоэпия) меъёрлари. Ҳозирги ўзбек тилида имло тамойиллари. Лотин ёзувига асосланган ҳозирги ўзбек алифбосининг хусусиятлари.

Ономастика соҳаси ва унинг тадқиқот объекти. Ономастика лексикологиянинг бўлими сифатида. Ўзбек антропонимияси ва унинг хусусиятлари. Атоқли отларнинг типлари ва ўзига хос хусусиятлари. Этнонимия ҳақида тушунча ва ўзбек этнонимлари. Топонимика – тилшуносликнинг бўлими сифатида. Топонимларнинг таркиб топишида нолисоний омилларнинг роли. Ўзбек топонимиясининг ўрганилиш даражаси. Мустақиллик даврида топонимларни тартибга солиш борасида олиб борилаётган ишлар.

Морфемика.Ўзбек тилида аффиксал морфемаларнинг турлари. Ўзбек тилида сўз ясаш усуллари. Диахрон ва синхрон сўз ясалиши. Қўшма сўзлар ва уларнинг сўз бирикмаларидан асосий фарқлари.

Ўзбек тилида луғавий ва грамматик маъно, уларнинг грамматик категорияларга муносабати. Ӯзбек тилида сӯз ясалиши муаммоси. Ӯзбек тилида шакл ясовчи қӯшимчалар ва уларнинг турлари.

Морфология.Ўзбек тилида сӯз туркумларининг ажратилиши. Сӯзларни туркумларга ажратиш асослари. Ўзбек тилида феълнинг грамматик категориялари. Феълнинг функционал шакллари ёки ӯзгаловчи категория. Феълнинг нисбат категорияси.

Отнинг грамматик категориялари. Сифат ва унинг даража категорияси. Равиш ва унинг турлари. Соннинг маънога кўра турлари. Олмош ва унинг турлари. Инкор ифодаловчи воситалар ва феълнинг бўлишсизлик шакллари. Ёрдамчи феъл ва унинг турлари. Тўлиқсиз феъл.

Кесимлик категорияси ва унинг таркибий қисмлари. Шахс-сон категорияси. Майл категорияси. Замон категорияси. Тасдиқ-инкор категорияси.

Ўзбек тилида ёрдамчи сўз туркумлари, уларнинг вазифавий хусусиятлари.

Ӯзбек тилида семантик-функционал шаклланган сӯз-гаплар: таклиф-ишора, тастиқ-инкор, модал ва ундовлар.

Синтаксис. Ўзбек тилида синтактик бирликларнинг турлари (сўз бирикмаси, гап, матн) ва уларнинг ўзаро муносабати. Синтактик алоқа турлари. Сўз бирикмалари. Аниқ ва мажҳул тузилмалар (фаол ва нофаол конструкциялар).

Ўзбек тилида содда гапни таснифлаш асослари. Гап турлари: дарак, сӯроқ, буйруқ гаплар; содда ва қўшма гаплар; йиғиқ ва ёйиқ гаплар; тасдиқ ва инкор гаплар; тӯлиқ ва тӯлиқсиз гаплар, эгали ва эгасиз гаплар ва б.

Содда гапнинг грамматик бӯлиниши. Гап бӯлаклари назарияси: бош ва иккинчи даражали бӯлаклар; гап ва сӯз кенгайтирувчилари; субъект, предикат, объект тушунчалари ва ҳ.

Содда гапнинг мураккаблашуви. Ўзбек тилида уюшиқ ва ажратилган бўлаклар. Ундалма. Кириш ва киритма тузилмалар.

Уюшган гап тушунчаси ва унинг ажратилиши.Уюшган гап ӯзбек тилининг миллий хусусияти сифатида.

Содда гапларда шакл ва мазмун номутаносиблиги ва унинг тадқиқи. Содда гапнинг актуал бӯлиниши: актуаллаштирувчи воситалар. Содда гапларда сӯз тартиби. Инверсия.

Ўзбек тилида қўшма гапларни таснифлаш асослари. Қӯшма гап турлари.

Тенг, тобе ва мутаносиб таркибли қӯшма гаплар тушунчаси ва уларнинг ажратилиши. Боғланган, боғловчисиз, эргаш гаплар тушунчаси ва уларнинг ажратилиши. Қӯшма гапнинг таркибидаги боғловчи воситаларига кӯра турлари. Қӯшма гапнинг таркибий қисмлари орасидаги маъновий муносабатга кӯра турлари. Қӯшма гапнинг қисмлари орасидаги функционал муносабатларга кӯра турлари. Ўзга гап ва уни ифодалаш йўллари.

Ӯзбек тили пунктуацияси. Пунктуация тарихи ва тараққиёти. Ҳозирги ӯзбек тилида пунктуация муаммолари.

Ўзбек тилида мураккаб синтактик бутунлик тушунчаси ва унинг ажратилиши. Матн ва унинг тадқиқи муаммолари. Матн таҳлили. Матнга антропоцентрик ёндашув.

Нутқ маданияти. Адабий тил тушунчаси. Адабий тилнинг ёзма ва оғзаки шакллари. Адабий меъёр тушунчаси. Адабий меъёр турлари. Адабий тилнинг лаҳжа ва шевалар билан ўзаро муносабати. Ўзбек адабий тилининг диалектал асослари.

Адабий тил ва нутқ маданияти. Нутқ маданияти – тилшунослик бўлимларидан бири сифатида. Нутқ маданияти соҳасининг тадқиқот объекти.

Услубшунослик (стилистика) соҳаси ва унинг тадқиқот объекти. Ўзбек услубшунослигининг ўрганилиш даражаси. Ўзбек тилининг функционал услублари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Бадиий услубнинг ўзига хос хусусиятлари. Бадиий матннинг асосий хусусиятлари. Лингвопоэтика ҳақида тушунча. Луғавий стилистика.

Ўзбек тили» ихтисослиги бўйича кириш имтиҳон дастури юзасидан ўқиш учун тавсия этиладиган адабиётлар

а) методологик адабиётлар:


  1. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент, 2008.

  2. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни (1989 йил 21 октябрь; янги таҳрири – 1995 йил 21 декабрь).

  3. Ўзбекистон Республикасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонуни (1993 йил 2 сентябрь; янги таҳрири – 1995 йил 6 май).

  4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари»ни тасдиқлаш ҳақида»ги 339-сонли қарори (1995 йил 24 август).

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисда»ги Фармони / «Халқ сўзи» газетаси. –2016 йил. –14 май.

  6. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак // “Халқ сўзи” газетаси 2017 йил 16 январь сони



б) илмий адабиётлар:
1. Абдуазизов А. Ўзбек тили фонологияси ва морфонологияси. – Т., 1992.

2. Абдураҳмонов Ғ. Шукуров Ш. Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси. – Т., 2009.

3. Малов С.Е. Памятники древнетюркской письменности. Тексты и исследования. – М., 1951.

4. Неъматов Ҳ. Ўзбек тили тарихий фонетикаси. - Т., 1992.

5. Нурмонов А. Ўзбек тилшунослиги тарихи. – Т., 2002.

6.Нурмонов А., Маҳмудов Н., Аҳмедов А., Солихўжаева С. Ўзбек тилининг мазмуний синтаксиси. – Т., 1992.

7. Маҳмудов Н., Нурмонов А. Ўзбек тилининг назарий грамматикаси. Синтаксис. –Т., 1995.

8.Санақулов У., Насриддинзода Б. Қадимги ёзувлар ва эски ўзбек алифбоси. – Т., 1990.

9. Турсунов У., Мухторов Ж. Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. – Т., 1965, 1990.

10. Турсунов У., Ўринбоев Б. Ўзбек адабий тили тарихи. – Т., 1982.

11. Ҳожиев А. Термин танлаш мезонлари. – Т., 1996.

12. Ҳожиев А. Ўзбек тили сўз ясалиши тизими. – Т., 2007.

13. Ҳожиев А. Ўзбек тили морфологияси, морфемикаси ва сўз ясалишининг назарий масалалари. – Т., 2010.

14. Nurmonov A. Lingvistik tadqiqot metodologiyasi va metodlari. – T., 2010.

15. Sayfullayeva R.va b. Hozirgi o`zbek tili. - T.:Mumtoz so`z, 2010

16. Qurbonova M., Yo`ldoshev M. Matn tilshunosligi. - T.:Universitet, 1014


в) ўзбек тили соҳалари бўйича қўшимча адабиётлар:
17.Абдиев М. Соҳавий лексиканинг систем таҳлили. – Т., 2004.

18.Алиев А., Содиқов Қ. Ўзбек адабий тили тарихидан. – Т., 1994.

19. Бегматов Э. Маматов А. Адабий норма назарияси. 1-3-қисмлар. – Т., 1997-1999.

20. Бозоров О. Ўзбек тилида даражаланиш. - Т., 1995.

21.«Давлат тили ҳақида» (Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни матнлари, қонуности ҳужжатлар, қонунни амалга ошириш йўлидаги муаммо ва ечимлар) (тузувчи – Н. Жумахўжа.). – Т., 2008.

22. Джамалханов Х. Основой узбекской графики. – Т., 1991.

23. Дўсимов З., Тиллаева М. Топонимика асослари. – Т., 2002.

24. Жамолхонов Ҳ. Ўзбек тилининг назарий фонетикаси. – Т., 2009.

25. Искандарова Ш. Тил системасига майдон асосида ёндашув. – Т., 2007.

26. Ишаев А. Ўзбек диалектал лексикографияси. – Т., 1990.

27. Йўлдошев Б., Қурбонов Т. Бадиий асар тили ва услуби масалалари. - Самарқанд, 2004.

28. Йўлдошев М. Бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари. - Т., 2007.

29. Йўлдошев М. Бадиий матн лингвопоэтикаси. – Т., 2008.

30. Лутфуллаева Д.Э. Гапни семантик-синтактик қолиплаштириш муаммолари. - Т., 2005.

31.Мамажонов А. Қўшма гап стилистикаси. – Т., 1990.

32. Маматов А.Э. Ҳозирги ўзбек адабий тилида лексик ва фразеологик норма муаммоси. - Т., 1991.

33. Маҳмудов Н. Ўқитувчи нутқи маданияти. - Т., 2007, 2009.

34. Мираҳмедова З. Ўзбек тилининг анатомия терминологияси ва уни тартибга солиш муаммолари. – Т., 2010.

35. Миртожиев М. Ўзбек тили лексикологияси ва лексикографияси. - Т., 2000.

36. Миртожиев М. Ўзбек тили семасиологияси. – Т., 2010.

37. Мухторов А., Санақулов У. Ўзбек адабий тили тарихи. - Т., 1995.

38. Нурмонов А. Лисоний белги хусусиятлари ҳақида. - Т., 1992.

39. Нурмонов А. Структур тилшунослик: илдизлари ва йўналишлари. - Т., 2006.

40. Нурмонов А. Лингвистик белги назарияси. - Т., 2008.

41. Рустамов Т. Соф кўмакчилар. - Т., 1991.

45. Умурқулов Б. Поэтик нутқ лексикаси. - Т., 1990.

46 Фозилов Э. Ўзбек тилининг тарихий морфологияси. - Т., 1966.

47. Худойберганова Д. Матннинг антропоцентрик тадқиқи. Т., 2011

48. Юсуфов Б. Местоимения в староузбекском языке. - Т., 1991.

49. Ўзбек шевалари лексикаси. - Т., 1991.

50. XV-XIX асрлар ўзбек тили морфологияси. - Т., 1990.

51. Қиличев Э. Ўзбек тилининг амалий стилистикаси. - Т., 1992.

52. Қиличев Э, Қиличев Б. Нутқ маданияти ва услубият асослари. - Бухоро, 2002.

53. Қурбонова М. Ҳозирги замон ўзбек тили (содда гап синтаксиси). - Т., 2002.



Баҳолаш мезонлари

Кириш синови ёзма равишда ўтказилиши белгиланган бўлиб, 100 баллик мезон асосида баҳоланади.

Ҳар қайси саволга ёзган жавоби қуйидагича баҳоланади:


Ҳар бир савол учун балл

Жавобга қўйиладиган талаблар

86-100

Қўйилган саволга тўлиқ жавоб берган.

Назарий жиҳатларини ёритишда хатолик ва чалкашликка йўл қўйилмаган.

Мустақил равишда мушоҳада юритиб баён этилган.

Амалий мисоллар билан асослаб баён этилган.

Хулосани тўғри шакллантирган.

Фикрлар эркин баён этилган.



71-85

Саволнинг моҳиятини тушунган.

Жавобни ёритиб бера олган.

Амалий мисоллар келтирилган.

Тасаввурга эга.

Қисқача хулоса берган.

Фикрларни содда баён этган.



55-70

Савол моҳиятини тушунган.

Жавоб ёритилган, қисқа шаклда.

Мисоллар билан асосланмаган.

Хулоса қилинган.



0-54

Саволнинг айрим элементларигина ёритилган, ёки умуман ёритилмаган.

Савол бўйича аниқ тасаввурга эга эмас.






Yüklə 36,08 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2020
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə